EKOLOG.UZ| UZ🇺🇿
25.4K subscribers
13.7K photos
3.63K videos
27 files
8.14K links
Ekologiya boʻyicha eng soʻnggi yangiliklar. @ekologuz🇺🇿Последние новости на экологические темы из Узбекистана. @ekologuzru🇷🇺 The latest news on environmental issues from Uzbekistan @ekologuzenglish🇬🇧

Savol va takliflar uchun bot: @eklguz_bot
Download Telegram
Биз Ўзбекистон Республикаси бўйлаб келиб тушаётган Табиатни муҳофаза қилишга оид қонунбузилишлар, табиатни асрашга қаратилган ҳар бир мурожаатни адолатли ва шаффоф тарзда ёритиб боришга ҳаракат қилмоқдамиз.
Мақсадимиз табиатни асрашга ҳисса қўшиш.
Юқоридаги видеотасвирда ноқонуний балиқ овлашга қарши экологик назорат рейди ўтказилганлигини Табиат Ресурслари вазирлиги масъули томонидан ёритилган.
Овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси аъзоси бўлган обуначиларимиздан бири савол билан мурожаат қилди:
"Экологлар аниқлаган ноқонуний балиқ овлаш тасвирланган видеотасвирда тириклик аломати бор балиқларни жон талвасасида қимирлаётганлигини кўриб, бу ҳолатдан қаттиқ таъсирландим.
Тирик балиқларни очиқ сув ҳавзасига қўйиб юбориш чораси нимага кўрилмаган? Наҳотки Табиат қўриқчилари тирик балиқларни дарҳол табиатга қўйиб юборишни амалга оширмасдан бемалол уларни ўлдириб саноқ ўтказишса?

Вазирлик ижтимоий тармоқларда тарқатган видеотасвирларда ўтказилган 3 та рейд тадбирини кўриш мумкин.
Ушбу рейд тадбирларда қанча балиқ тирик эканлиги, браконьерлар томонидан овланган ва тирик бўлган балиқларга ҳам зарар белгиланганми, балиқларни ҳақиқатдан ашёвий далил сифатида олинганда неча бош балиқлар жонсиз ёки тириклиги ҳақида жойида хулоса қилинган?

Қашқадарё вилоятининг Пачкамар сув омборида ноқонуний овланган ва 81 миллион зарар етказилган балиқ овини ҳам муносабати сирлигича қолмоқда.
1 САВОЛ: Табиат ресурслари вазирлиги назорат инспекцияси томонидан юқорида ноқонуний балиқ ови бўйича ёритилган маълумотда Ўзбекистон Республикаси Қизил Китобига киритилган балиқлар ҳам тирик ёки жонсизлиги ҳуқуқбузарга зарарни белгилашда қандай аҳамиятга эга. Ушланганда тирик бўлган балиқларгаям зарар белгиландими?
2.САВОЛ: Вилоятларда табиий сув ҳавзаларда ноқонуний балиқ ови билан шуғулланаётган шахсларни ашёвий далиллар билан ушланганда тирик балиқларни очиқ сув ҳавзасига табиат қўйнига қўйиб юборилган ҳолатлар борми?
3.САВОЛ: Республакимизнинг барча ҳудудларидаги ёввойи ҳайвонлар жумладан балиқлар ёввойи табиат қўйнида учраши кадастри қилинганми?
4.САВОЛ: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сонли қарорида келтирилган 51 миллиарддан ошиқ маблағлардан қанчаси Табиат ресурсларини такрор кўпайтириш ёки Табиатни асраш мақсадларида ишлатилган?"
Юқорида обуначиларимиз томонидан келиб тушган бир нечта саволларни умумлаштирдик ва уларга жавоб кутиб қоламиз.


☘️Каналимизга обуна бўлинг @ekologuz
Саволлар бўлса @eklguz_bot мурожаат қилинг
Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Боғибўстон кўчаси (Соломатина). Бир неча йиллар ўртадаги яшил зона, ахлат уюмлари, транспорт воситалари, қуриб қолган шох-шаббалар ва чироқ тасмалари билан ўралган бечора дарахтлар дилни хира қилиб келмоқда.

Афсуски, дарахтларга нисбатан ваҳшиёна муносабат тадбиркорлар ўртасида авж олаётир.. Биз тегишли ташкилотлардан барча дарахтларга ёрдам беришларини сўраймиз.

☘️Каналимизга обуна бўлинг @ekologuz
Саволлар бўлса @eklguz_bot мурожаат қилинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ғаройиб_қушлар

Бир пайтлар Казуар динозаврларнинг қариндошлари бўлган. Албатта динозаврларга қараганда уларнинг жуссаси анча кичик бўлган бўлсада, йиртқичларни улар ҳануз ғаройиб қичқириғи билан қўрқитади. Видеонинг овози билан бир эшитиб кўринг-а!

☘️Каналимизга обуна бўлинг @ekologuz
Саволлар бўлса @eklguz_bot мурожаат қилинг
Тошкент вилояти, Паркент тумани Краснагорск шаҳарчаси аҳолисидан жамоавий мурожаат келиб тушди.

Айтилишича, аҳоли доимий дам олиб келадиган 30 тубдан ортиқ дарахтлари мавжуд бўлган боғ, қурилиш учун тадбиркорларга сотиб юборилибди. Аҳоли боғни ва боғдаги дарахтларни сақлаб қолишда ёрдам сўрамоқда.

Тегишли ташкилотлардан расмий муносабат кутиб қоламиз. Қачонгача дарахтзорларни қурилишлар учун тадбиркорларга сотаверамиз?

☘️Каналимизга обуна бўлинг @ekologuz
Саволлар бўлса @eklguz_bot мурожаат қилинг
2023 йил 26 апрель, Тошкент, Ўзбекистон – Бугун АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Халқаро қишлоқ хўжалиги университети (ХҚХУ) билан биргаликда “Ер куни – 2023”га бағишланган тадбирни ўтказди.

Шу муносабат билан АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Джонатан Ҳеник ва USAID миссияси директори Микаэла Мередит ХҚХУ кампусига ташриф буюриб, экологик ғоялар бўйича талабалар танлови ғолибларини тақдирлаб, Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Умид Мадаминов ҳамда ХҚХУ ректори Мунира Аминова билан дарахт экиш маросимида иштирок этди.

Батафсил ўқиш!


☘️Каналимизга обуна бўлинг @ekologuz
Саволлар бўлса @eklguz_bot мурожаат қилинг
Olx.uz’да Бойқушлар ноқонуний сотилмоқда. Эълонда қушларнинг икки донаси 100$ деб баҳоланган.

Бойқушнинг деҳқончиликда катта фойдаси тегади. Сабаби у экин зараркунандаларини қиради. Масалан, дала сичқони, каламуш, сичқон, чумчуқлар, чигирткалар, қурбақалар ва ҳоказоларни овлайди. Тахминан бир йилда 5000 та сичқон ейди.

Эълон!

Табиат ресурслари вазирлигидан ушбу эълон орқали шахси аниқ бўлмаган фуқарони топиб, қушларни қутқаришларини сўраймиз.


☘️Каналимизга обуна бўлинг @ekologuz
Саволлар бўлса @eklguz_bot мурожаат қилинг