EKOLOG.UZ| UZ🇺🇿
25.4K subscribers
13.7K photos
3.63K videos
27 files
8.14K links
Ekologiya boʻyicha eng soʻnggi yangiliklar. @ekologuz🇺🇿Последние новости на экологические темы из Узбекистана. @ekologuzru🇷🇺 The latest news on environmental issues from Uzbekistan @ekologuzenglish🇬🇧

Savol va takliflar uchun bot: @eklguz_bot
Download Telegram
Россиялик овчи Сурхондарёда Қизил китобга киритилган жониворни овлади

Россиялик овчи Сергей Мазуркевич ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда амалга оширган ов жараёни видеосини эълон қилди. У Сурхондарё вилояти ҳудудида морхўр ва архарни отиб ўлдирган.  

Дунёнинг турли манзилларида ов қилиб, жараённи тасвирга олган Сергей Мазуркевичнинг бу сафарги манзили Ўзбекистон бўлган. У 3 кун олдин ижтимоий тармоқдаги “Трофейная охота” каналида Ўзбекистондаги ов жараёнидан тайёрланган фильмни эълон қилди.

Фильмдан кўриш мумкинки, овчи ва тасвирга олиш гуруҳи Сурхондарё вилояти ҳудудида, тоғли манзилда бўлишган. Овчи Accuracy International AXMC-338 номли қуроли билан бир бош морхўр (тоғ эчкиси) ҳамда бир бош архарни овлаган.

Kun.uz мухбири ҳолатга аниқлик киритиш учун Табиат ресурслари вазирлиги масъули билан боғланди. Унга кўра, россиялик овчи морхўр ва архарни қонуний тарзда овлаган. 
“Россиялик овчи ўлжа овини белгиланган рухсат асосида, ов қуроли билан амалга оширган.

Бунинг учун Фанлар академиясининг хулосаси олинган. Аслида, бунинг фойдали томонлари ҳам бор. Ёввойи ҳайвонни отиб ўлдирди, деган оддий хулосага бормаслик керак. Яқинда овчилик туризми бўйича халқаро мутахассисларни жалб қилган ҳолда тадбир ўтказишни режа қилиб турибмиз. Асосий мақсад ёввойи ва камёб ҳайвонларнинг кўпайишига имкон яратиш”, — дейди Kun.uz мухбири билан гаплашган вазирлик масъули.    

Икки йил олдин Россия фуқароси Е.П.Широков Бўстонлиқ туманида 1 дона қўнғир айиқни отиб, у билан ваҳшийларча суратга тушганди. Ўшанда унга 2 дона Тяньшан қўнғир айиғини отишга рухсатнома берилганди. Жамоатчиликнинг кескин эътирозидан сўнг овчидан иккинчи қўнғир айиқни овлашга берилган рухсатнома қайтариб олинган эди.

Маълумот учун, морхўрлар Сурхондарё вилоятининг шарқий қисмидаги тоғ тизмалари (Боботоғ)да учрайди. Сони кескин камайиб кетганлиги сабаб Ўзбекистон Қизил китобига киритилган эди.

Манба; kun.uz

P/S: Афсуски, айни пайтда видео тагида берилган ёзувдаги Ўзбекистонда Қизил Китобга киритилган"морхур ва архарларнинг сони кўпаймоқда", деган гап асоссиз. Чунки Ўзбекистонда уларнинг аниқ саноғи 2-3 йилда ўтказилгани йўқ. Ўзбекистондаги браконьерликни ҳам инобатга оладиган бўлсак, умуман ҳар қандай овга мораторий қўйилиши мақсадга мувофиқ бўлар эди.

☘️Каналимизга обуна бўлинг @ekologuz
Саволлар бўлса @eklguz_bot мурожаат қилинг
​​Каналимизга Тошкент вилоятидан мурожаат келиб тушди. Мурожаатда айтилишича Ғайрат МФЙдаги кўп қаватли уйлардан чиқаётган оқава сувларини тозалаш учун пудратчи ташкилот “DAVIT INVEST”МЧЖ томонидан локал оқава сувларини тозалаш учун иншоот қурилган. Ушбу иншоот ҳозирги кунда фойдаланишга топширилмаган, иншоотдан оқава сувлар тозаланмасдан каналга тушаётган экан. Бу эса аҳолининг саломатлигига катта таъсир кўрсатяпти.

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилдаги “Аҳоли яшаш ҳудудларини атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш” тўғрисидаги 0350-17-сон санитария қоидалари ва меъёрларининг 6.5- бандида Канализация тозалаш иншоотлари, 6.5.1-жадвалнинг 1-бандига асосан ферментланган чиқиндилар учун ил майдончалари билан механик ва биологик тозалаш иншоотлари турар- жой биноларидан 150 метр масофада жойлаштирилиши белгилаб қўйилган.

Аммо шунга қарамасдан вилоят ҳокимлиги, маҳаллага қарашли сектор раҳбари, Тошкент вилоят Санитария -эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ва бошқа тегишли ташкилотлар ушбу муаммодан хабари бўлсада ижобий ҳал қилишни истамаяпти.

Тегишли ташкилотлардан мазкур мурожаатни ўрганиб аҳолининг ўринли эътирозларини ижобий ҳал қилиб беришларини сўраймиз.

☘️Каналимизга обуна бўлинг @ekologuz
Саволлар бўлса @eklguz_bot мурожаат қилинг
Бизни бир савол қизиқтиради, отилган архар ва морхурнинг қарилигини қандай аниқлашди?

Айнан ана шу қари така, шуни отиш керак деб бирорта зоолог овчига кўрсатма бердими?

Бу борада Фанлар Академияси Зоология институти ходимлари аниқ маълумот беришса яхши бўлар эди.

☘️Каналимизга обуна бўлинг @ekologuz
Саволлар бўлса @eklguz_bot мурожаат қилинг
Биз Ўзбекистон Республикаси бўйлаб келиб тушаётган Табиатни муҳофаза қилишга оид қонунбузилишлар, табиатни асрашга қаратилган ҳар бир мурожаатни адолатли ва шаффоф тарзда ёритиб боришга ҳаракат қилмоқдамиз.
Мақсадимиз табиатни асрашга ҳисса қўшиш.
Юқоридаги видеотасвирда ноқонуний балиқ овлашга қарши экологик назорат рейди ўтказилганлигини Табиат Ресурслари вазирлиги масъули томонидан ёритилган.
Овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси аъзоси бўлган обуначиларимиздан бири савол билан мурожаат қилди:
"Экологлар аниқлаган ноқонуний балиқ овлаш тасвирланган видеотасвирда тириклик аломати бор балиқларни жон талвасасида қимирлаётганлигини кўриб, бу ҳолатдан қаттиқ таъсирландим.
Тирик балиқларни очиқ сув ҳавзасига қўйиб юбориш чораси нимага кўрилмаган? Наҳотки Табиат қўриқчилари тирик балиқларни дарҳол табиатга қўйиб юборишни амалга оширмасдан бемалол уларни ўлдириб саноқ ўтказишса?

Вазирлик ижтимоий тармоқларда тарқатган видеотасвирларда ўтказилган 3 та рейд тадбирини кўриш мумкин.
Ушбу рейд тадбирларда қанча балиқ тирик эканлиги, браконьерлар томонидан овланган ва тирик бўлган балиқларга ҳам зарар белгиланганми, балиқларни ҳақиқатдан ашёвий далил сифатида олинганда неча бош балиқлар жонсиз ёки тириклиги ҳақида жойида хулоса қилинган?

Қашқадарё вилоятининг Пачкамар сув омборида ноқонуний овланган ва 81 миллион зарар етказилган балиқ овини ҳам муносабати сирлигича қолмоқда.
1 САВОЛ: Табиат ресурслари вазирлиги назорат инспекцияси томонидан юқорида ноқонуний балиқ ови бўйича ёритилган маълумотда Ўзбекистон Республикаси Қизил Китобига киритилган балиқлар ҳам тирик ёки жонсизлиги ҳуқуқбузарга зарарни белгилашда қандай аҳамиятга эга. Ушланганда тирик бўлган балиқларгаям зарар белгиландими?
2.САВОЛ: Вилоятларда табиий сув ҳавзаларда ноқонуний балиқ ови билан шуғулланаётган шахсларни ашёвий далиллар билан ушланганда тирик балиқларни очиқ сув ҳавзасига табиат қўйнига қўйиб юборилган ҳолатлар борми?
3.САВОЛ: Республакимизнинг барча ҳудудларидаги ёввойи ҳайвонлар жумладан балиқлар ёввойи табиат қўйнида учраши кадастри қилинганми?
4.САВОЛ: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сонли қарорида келтирилган 51 миллиарддан ошиқ маблағлардан қанчаси Табиат ресурсларини такрор кўпайтириш ёки Табиатни асраш мақсадларида ишлатилган?"
Юқорида обуначиларимиз томонидан келиб тушган бир нечта саволларни умумлаштирдик ва уларга жавоб кутиб қоламиз.


☘️Каналимизга обуна бўлинг @ekologuz
Саволлар бўлса @eklguz_bot мурожаат қилинг
Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Боғибўстон кўчаси (Соломатина). Бир неча йиллар ўртадаги яшил зона, ахлат уюмлари, транспорт воситалари, қуриб қолган шох-шаббалар ва чироқ тасмалари билан ўралган бечора дарахтлар дилни хира қилиб келмоқда.

Афсуски, дарахтларга нисбатан ваҳшиёна муносабат тадбиркорлар ўртасида авж олаётир.. Биз тегишли ташкилотлардан барча дарахтларга ёрдам беришларини сўраймиз.

☘️Каналимизга обуна бўлинг @ekologuz
Саволлар бўлса @eklguz_bot мурожаат қилинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ғаройиб_қушлар

Бир пайтлар Казуар динозаврларнинг қариндошлари бўлган. Албатта динозаврларга қараганда уларнинг жуссаси анча кичик бўлган бўлсада, йиртқичларни улар ҳануз ғаройиб қичқириғи билан қўрқитади. Видеонинг овози билан бир эшитиб кўринг-а!

☘️Каналимизга обуна бўлинг @ekologuz
Саволлар бўлса @eklguz_bot мурожаат қилинг
Тошкент вилояти, Паркент тумани Краснагорск шаҳарчаси аҳолисидан жамоавий мурожаат келиб тушди.

Айтилишича, аҳоли доимий дам олиб келадиган 30 тубдан ортиқ дарахтлари мавжуд бўлган боғ, қурилиш учун тадбиркорларга сотиб юборилибди. Аҳоли боғни ва боғдаги дарахтларни сақлаб қолишда ёрдам сўрамоқда.

Тегишли ташкилотлардан расмий муносабат кутиб қоламиз. Қачонгача дарахтзорларни қурилишлар учун тадбиркорларга сотаверамиз?

☘️Каналимизга обуна бўлинг @ekologuz
Саволлар бўлса @eklguz_bot мурожаат қилинг