EKOLOG.UZ| UZ🇺🇿
25.8K subscribers
13.2K photos
3.39K videos
27 files
7.9K links
Ekologiya boʻyicha eng soʻnggi yangiliklar. @ekologuz🇺🇿Последние новости на экологические темы из Узбекистана. @ekologuzru🇷🇺 The latest news on environmental issues from Uzbekistan @ekologuzenglish🇬🇧

Savol va takliflar uchun bot: @eklguz_bot
Download Telegram
@ekologuz'га хабар беришларича Тошкент шаҳри Яккасарой тумани, Муқимий кўчаси Medina Hotel, "Bek" Ресторани қаршисидаги дарахтларга жуда ҳам кўп тунги ёритгичлар илиб ташланган.

Бундан ташқари янги қурилган меҳмонхона, яшил майдон устидан бетон қопламаси қуйиб машиналар тураргоҳи қурган.

Бу қурилишларга ким руҳсат берган деган савол туғилади. Атроф керагидан ортиқ ёруғ бўлсада дарахтлардаги тунги ёритгичларнинг нима кераги бор?

Ўйлаймизки тегишли ташкилотлар мазкур ҳолатни ўрганиб ўз вақтида расмий муносабат билдиришади.

☘️Каналимизга обуна бўлинг @ekologuz Саволлар бўлса @eklguz_bot мурожаат қилинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чиқиндини белгиланган жойга ташла, бўлмасам ундан қутила олмайсан!

☘️Каналимизга обуна бўлинг @ekologuz Саволлар бўлса @eklguz_bot мурожаат қилинг
Билҳисса, тили бўлмаган, яъни дунёдаги ҳақини талаб қила олмаган ҳайвонлар ҳақини охиратда олади. Шу жиҳатдан, табиат ва ҳайвонларга муносабатда инсонлар Аллоҳнинг қаршисида жавобгардир.
Бир ҳадиси шарифда бу мавзуда қуйидагича марҳамат қилинган: “Кимки ҳеч сабабсиз чумчуқни ўлдирса, ҳатто ундан ҳам кичик бир жониворнинг жонига қасд қилса, қиёмат куни даъвосини Аллоҳ кўради, “Эй Роббим! Фалончи кўнгил хушлиги учун мени ўлдирди”, дейди” (Насоий, Аҳмад ибн Ҳанбал)
Манба

☘️Каналимизга обуна бўлинг @ekologuz
Саволлар бўлса @eklguz_bot мурожаат қилинг
Юқоридаги расмларга диққат билан қаранг. Биз қанчалик ўз ҳовлимизни дарахтлар ва ўт-ўланлардан тозаласак, назаримизда тартибга келтирсак, шунча табиатга зарар етказамиз.

☘️Каналимизга обуна бўлинг @ekologuz
Саволлар бўлса @eklguz_bot мурожаат қилинг
Гўзал манзарали жойга қараганингизда, чиқиндилар турганини кўриб сизнинг ҳам дилингиз хира бўладими?

⚡️ Демак, Сиз табиатга бефарқ бўлмаганлар сафидасиз. Сайёрамиз сизнинг ёрдамингизга мухтож. Буни биласиз!

30-мартдан 7-апрел кунига қадар мамлакатимизнинг ҳар бир нуқтасида Плоггинг акцияси ўтказилади. Плоггинг бу — табиатдан чиқинди тўплаш спортидир.

🌿 Акция ўтказиш вақти ва жойи юзасидан маълумотларни ушбу ҳавола орқали билиб олишингиз мумкин.

Сайёрамиз озодалигига ёрдам бериш истагида бўлсангиз @plogginguzbot орқали рўйхатдан ўтинг!

Табиатимиз ўз уйимиздек озода бўлсин)

☘️Каналимизга обуна бўлинг @ekologuz
Саволлар бўлса @eklguz_bot мурожаат қилинг
@ekologuz’га хабар беришларича Тошкент вилояти, Саксон ота ўрмон хўжалиги, Чотқол ўрмон бўлимига қарашли 4 гектар майдонда экилган Хандон писта кўчатлари кесиб ташланмоқда.

Хандон писта 1000 йиллик мевали дарахт, секин ўсади. Суратдаги дарахтлар кичик кўрингани билан камида 6 ёш. Энг ачинарлиси Президентимиз мевали дарахтларни кўпайтирайлик, дарахт экайлик, юртимизни яшил маконга айлантирайлик деб турган пайтда, мева берадиган кўчатларни ҳеч бир асоссиз кесиб ташлаш қанчалик тўғри?

Тегишли ташкилотлардан ҳолат юзасидан расмий муносабат кутиб қоламиз.

☘️Каналимизга обуна бўлинг @ekologuz
Саволлар бўлса @eklguz_bot мурожаат қилинг
EKOLOG.UZ| UZ🇺🇿
Photo
Расмий муносабатми? Ёки кўзбўямачилик?

Каналимизда Юнусобод тумани 13 мавзе 12- мактаб ҳовлисининг ёнида жойлашган маиший чиқиндихона ўз вақтида тозаланмаётганлиги ҳақида бизга келиб тушган мурожаатни эълон қилган эдик.

Ҳолат Табиат ресурслари вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўрганилибди.

Ўрганиш натижаларига кўра “Мадали сервис”МЧЖга қарашли маиший чиқиндихона туман ободонлаштириш бўлими хожимлари томонидан тозаланибди. Бу маълумотни бошқарма ахборот хизмати ўз Telegram каналида жойлаштирган.

Биздаги маълумотларга кўра ҳудуд тўлиқ чиқиндилардан тозаланмаган.


☘️Каналимизга обуна бўлинг @ekologuz
Саволлар бўлса @eklguz_bot мурожаат қилинг