EKOLOG.UZ| UZ🇺🇿
23.5K subscribers
14K photos
3.75K videos
27 files
8.25K links
Ekologiya boʻyicha eng soʻnggi yangiliklar. @ekologuz🇺🇿Последние новости на экологические темы из Узбекистана. @ekologuzru🇷🇺 The latest news on environmental issues from Uzbekistan @ekologuzenglish🇬🇧

Savol va takliflar uchun bot: @eklguz_bot
Download Telegram
Каналимизга Сурхондарё вилоятидан мурожаат келиб тушди.

Мурожаатда билдирилишича Термиз давлат университетининг ғарбий дарвосази яъни Термиз Халқ банки рўпарасидаги кириш дарвоза қисмида юзлаб катта ёшли дарахтлар экспертиза хулосаси ва руҳсатнома олинмасдан кесиб ташланибди.

Бу ҳолат айнан кўчат экиш бўйича старт берилган пайтларида 2022 йилда амалга оширилган.

Дарахтларни кесиб, ўрнига бино қураётган тадбиркорнинг вилоят Экология бошқармасидан рухсатномаси борми?

Биз тегишли ташкилотлардан мурожаат юзасидан расмий муносабат кутиб қоламиз.

☘️ Каналимизга обуна бўлинг @ekologuz
Савол ва экомуаммолар бўйича @eklguz_bot мурожаат қилинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
@ekologuz Telegram каналида биринчилардан бўлиб тўйларда тирик баликлар безак сифатида фойдаланилаётгани нотўғрилиги ҳақида эътирозли мурожаатларни эълон қилган эдик. Лекин тегишли ташкилотлар ҳолатга жиддий эътибор қаратишмаётганликлари натижасида бундай ҳолатлар кўпайса кўпаймоқда аммо тугагани йўқ. Биз эътирозли мақолалар эълон қилганимизда жамоатчилик вакиллари “безак сифатида фойдаланса балиқлар ўлмайди, бунча тирноқ остидан кир излайсизлар” деган эътирозларни ҳам билдиришганди.

Бу сафар бизга келиб тушган видео мурожаатни барча кўриб хулоса қилиши керак.

Бизга номаълум тўйлардан бирида яна тирик балиқлардан безак сифатида фойдаланишган. Аммо онги паст айрим кимсалар томонидан балқилар солинган идишларга алкогол қуйилиб тасвирга олинган ва кераксиз бир нечта лайк учун Tik-Tok платформасига жойлаштирилган. Биз ушбу видеони ижтимоий тармоқларда лайк йиғиш учун кўз-кўз қилаётган шахсларнинг кимлигини аниқлай олмадик.

Тегишли ташкилотлардан ҳолатга расмий муносабат билдиришларини сўраймиз.

@ekologuz
Айтишларича, Жиззах вилояти Арнасойнинг «Золотой мост» деган жойида мазкур шахс томонидан Қизил Китобга киритилган пушти саққоқуш овланган. Айтиб ўтиш жойизки, сақоққоқушлар “Заиф, қисқариб бораётган, учиб ўтувчи-уяловчи тур. ТМХИнинг Қизил рўйхатига киритилган [LC].

Йирик текислик сув ҳавзаларида яшайди. 1960-йилларда Жанубий Оролбўйида учраши одатий эди, ҳозирда бу ердаги сони 7 мингтага яқин. 500–700 жуфти (дунёдаги популяциясининг 2–3 %и) уялайди. Бир неча юзтаси қишлайди, галада бир неча мингтагачаси учиб ўтади. Кўчиб ўтиш йўлидаги асосий ҳудуд – Денгизкўл кўли.

Дунёдаги популяцияси тренди аниқланмаган.Овлаш тақиқланган. Буюртмахоналарда уялаш жойларида (Судочье к.), кўчиш, учиб ўтиш ва қишлаш даврида (Арнасой, Қорақир, Денгизкўл к.) муҳофаза қилинади.

Бонн конвенциясининг I иловасига киритилган.Табиат ресурслари вазирлиги экоинспекторлари браконьерни топиб, жазога тортишади деган умиддамиз.


☘️Каналимизга обуна бўлинг @ekologuz
Савол ва экомуаммолар бўйича @eklguz_bot мурожаат қилинг
Тошкентда Oqtepa lavash яқинидаги “Oqtepa Osiyo stroy” қурилиш компанияси қурилиш майдончасидаги дарахтларни кесмоқда. Манзил: Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Боғистон кўчаси. Суратда сиз таққослаб, дарахтларнинг бирма бир ғойиб бўлаётганини кўришингиз мумкин

Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муғофаза қилиш бошқармасидан ушбу ҳолатга эътибор қаратишларини сўраб қолар эдик.

Каналимизга обуна бўлинг @ekologuz
Савол ва экомуаммолар бўйича @eklguz_bot мурожаат қилинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бошпанасиз ит бўлиб яшаш жуда қийин.... ☘️ Каналимизга обуна бўлинг @ekologuz
Савол ва экомуаммолар бўйича @eklguz_bot мурожаат қилинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🐟Денгизнинг энг чуқур жойида яшайдиган суякли балиқ

Бу дунёдаги энг узун суякли балиқ бўлиб, узунлиги 36 метргача етиши мумкин

☘️ Каналимизга обуна бўлинг @ekologuz
Савол ва экомуаммолар бўйича @eklguz_bot мурожаат қилинг
Қизил китобга киритилган сақоқушни овлаган фуқаронинг шахси аниқланди

Пушти сақоқушни овлаб, шафқатсизларча ўлдирган фуқаро ҳақида ёзган эдик. Табиат ресурслари вазирлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, Табиат вазирлиги инспекторлари ва “Экологик патруль” гуруҳи ҳолат содир бўлган манзилни ва фуқаронинг шахсини аниқлади.

Вазирликнинг «Айдар-Арнасой» кўллар тизими бўлими давлат инспекторлари ҳамда ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор тадбирда ҳолат Жиззах вилоятининг Арнасой туманида жойлашган кўлда содир бўлгани ва фуқаро E.Д. бир бош сақоқуш (пеликан)ни қармоқ ёрдамида ушлаб, нобуд қилгани аниқланди.

Мазкур ҳолатда “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги ҳамда “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги қонунлари бузилган.


Сақоқуш (пеликан) Ўзбекистон Қизил китобига киритилган тур бўлгани сабабли ҳуқуқбузарга нисбатан қонуний чора кўриш ва ҳайвонот дунёсига етказилган зарарни ундириш мақсадида тўпланган ҳужжатлар тегишли прокуратура органларига тақдим этилди.

☘️Каналимизга обуна бўлинг @ekologuz
Савол ва экомуаммолар бўйича @eklguz_bot мурожаат қилинг
ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 31-январдаги ПҚ-34 сон Қарори билан Қудратов Обиджон Нематович Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Юқоридаги қарорга асосан Казбеков Жусипбек Сидикбекович Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Хабибуллаев Шерзод Хабибуллахўжаевич Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирининг тегишли буйруғи билан Кушербаев Расул Хидралиевич Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирининг маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

☘️ Каналимизга обуна бўлинг @ekologuz
Савол ва экомуаммолар бўйича @eklguz_bot мурожаат қилинг
EKOLOG.UZ| UZ🇺🇿
Ноёб қўнғир айиқнинг боласи сақлаб қолинди 2023-йилнинг 24-январ куни Сурхондарё вилоятида жойлашган “Узун” давлат ўрмон хўжалиги ҳудудидан ушбу хўжалик ходимлари томонидан ёлғиз юрган бир бош айиқ боласи топилган, Табиат ресурслари вазирлиги матбуот хизматининг…
Қизил китобга киритилган қўнғир айиқ боласи Тошкент ҳайвонот боғига топширилди.

Куни кеча «Узун» давлат ўрмон хўжалиги ходимлари ҳудудларида ёлғиз кезиб юрган қўнғир айиқ боласини топиб олишгани ҳақида хабар берган эдик.

“Кичкинтойнинг вазни жуда оз. Айиқлар одатда қишги уйқуга кетишдан олдин, совуқ ҳавода уларни ҳимоя қилиб, кўкламгача етиб олишга имкон берувчи қалин ёғ қатламини йиғишлари лозим эканлиги инобатга олсак, айиқча омон қолмаслиги мумкин эди.Шунинг учун жониворни бизнинг реабилитация марказимизга ўтказиш лозим деб топилди” дейди ҳайвонот боғи ахбарот хизмати.

Айни чоғда у мутахассислар назорати остида, улар айиқчага қулайлик яратиш учун барча имкониятларни ишга солмоқдалар.

☘️ Каналимизга обуна бўлинг @ekologuz
Савол ва экомуаммолар бўйича @eklguz_bot мурожаат қилинг