EFFECT.UZ | Расмий канал
17.6K subscribers
58K photos
11.7K videos
23 files
57.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998939663030
+998971663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада юриб кетаётган "Дамас"дан тушиб кетган йигит бошқа "Дамас"нинг тагида қолиб кетди

Йигитнинг вафот этгани айтилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Ўзбекистонда ўз бизнесини йўлга қўйган тадбиркор хотин-қизлар сони 200 мингдан ошди

Сенат ҳамда Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида "Мен муваффақиятли тадбиркор аёлман" тадбиркор аёллар форуми ўтказилди.

Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, Ўзбекистонда аёллар тадбиркорлигини янги босқичга кўтаришга, бизнес вакилаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирда Сенат раиси Танзила Норбоева, Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда юртимиз ҳудудларида фаолият олиб бораётган 200 нафардан ортиқ етакчи тадбиркор аёллар иштирок этди.

Форум доирасида муваффақиятли тадбиркор аёллар ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.

Бугун ишбилармон аёллар сафи икки баробар кенгайиб, ўз бизнесини йўлга қўйган тадбиркор хотин-қизлар сони 200 мингдан ошди, иқтисодиёт ва саноат тармоқларида аёллар улуши 46 фоизни ташкил этмоқда. Кичик бизнес субъектларининг 120 мингдан зиёдини, фермер хўжаликларининг 4 минг 550 дан ортиғини хотин-қизлар бошқармоқда.

Президент фармони билан жорий йилдан бошлаб аёлларнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлигини ташкил этиш учун 100 миллион доллар ажратилди.

Келгуси икки йилда кичик ва ўрта бизнесда хотин-қизларнинг улушини ҳозирги 25 фоиздан 40 фоизга ошириш бўйича улкан мақсад қўйилган.

Форум якунида иштирокчиларнинг муҳим саналган йўналишлардаги аниқ таклифларини ўз ичига олган мурожаат қабул қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Кувайт Тошкент вилоятида онкологик касалликларни эрта аниқлаш марказини қурмоқчи

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Кувайтнинг Gulf General Trading Co. Ltd. компанияси ишчи гуруҳининг Тошкент вилоятига бизнес-миссияси ташкил этилди.

"Дунё" хабарига кўра, ташриф чоғида Кувайт компанияси делегацияси Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев билан музокара ўтказди. Унда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Тошкент вилоятида хорижий инвесторларга учун яратилган шароитлар, таклиф этилаётган лойиҳалар ва бошқалар ҳақидаги батафсил маълумотлар Кувайт томонига етказилди.

Учрашувда Тошкент вилоятида онкологик касалликларни эрта аниқлаш билан боғлиқ диагностика марказини қуриш, шунингдек, бу соҳада малакали кадрларни тайёрлаш учун тиббиёт муассасасини барпо этиш, уй-жой, савдо, хизмат кўрсатиш объектларини қуриш лойиҳаларини амалга ошириш хусусида фикр алмашилди.

Музокаралар якунида ўзаро ҳамкорликнинг аниқ йўналишлари ва унга инвестициялар киритиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Бахти Ташкентский”нинг шерикларидан бири қамоқда вафот этгани айтилмоқда

“Бахти Ташкентский”нинг шерикларидан бири қамоқда вафот этгани айтилмоқда
Бахтиёр Қудратуллаев билан судланганлардан бири – 60 ёшли Шукурали Қурбонов суд ҳукми ўқилганидан бир кун ўтиб, вафот этган. У Жиноят кодексининг иккита моддаси бўйича айбланиб, 8 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига тортилганди.

Шукурали Қурбоновнинг ўлимига нима сабаб бўлгани ҳозирча аниқ эмас.

Вафот этган Шукурали Қурбонов ишда Бахтиёр Қудратуллаевдан кейинги иккинчи фигурант эди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Қарши шаҳридаги телевизор ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлди

Қарши шаҳридаги «S-Smart» бренди остида телевизорлар ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин чиқди.

Ёнғинни бартараф этиш учун ФВБ ўт ўчириш гуруҳлари жалб этилган ва воқеа жойида ўт ўчириш давом этмоқда.

Ҳозирча ёнғин тўғрисида расмий маълумот берилмади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур завод 2022 йилда ишга туширилган бўлиб, умумий қиймати 1,5 млн доллар бўлган. Йиллик қуввати эса 60 минг дона телевизор ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 429-сон қарорига мувофиқ 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларига ҳам бир қанча ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қоидаларнинг 9-банди еттинчи хатбошисига кўра, мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерда ҳаракатланаётган ҳайдовчи ва йўловчилар махсус мотошлем кийишлари ва уни қадаб олишлари шарт.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
ЖССТ: дунё бўйлаб вабо тарқалиш хавфи жуда юқори баҳоланмоқда

Жорий йил январ-июн ойларида дунёнинг 25 та давлатида 250 минг нафарга яқин киши вабо билан касалланган. Улардан 2 137 нафари вафот этган.

Аксарият вабо ўчоқлари Шарқий Ўрта ер денгизи минтақаси мамлакатларида рўйхатга олинган. Афғонистонда қарийб 18,7 минг киши ушбу инфекцияни юқтирган.

Дунё бўйлаб вабо касаллиги тарқалиш хавфи жуда юқори, деб баҳоланмоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботига таяниб Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг январ-июн ойларида дунёнинг 25 та давлатида 250 минг нафарга яқин киши вабо билан касалланган ва улардан 2 137 нафари вафот этган. Биргина июн ойида 18 мамлакатда яшовчи 40,5 минг нафардан кўпроқ беморда ушбу хасталик аниқланган. Уларнинг 166 нафари эпидемия оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

Аксарият вабо ўчоқлари, яъни 32,5 мингга яқин янги касалланиш ҳолатлари Шарқий Ўрта ер денгизи минтақаси мамлакатларида рўйхатга олинган. Афғонистонда қарийб 18,7 минг, Яманда 6,6 миндан ортиқ, Покистонда эса 5200 дан зиёд киши ушбу инфекцияни юқтирган.

ЖССТ дунё бўйлаб эпидемиялар сони ортиши ва уларнинг тарқалиш кўлами кенгайиши, шунингдек, вакциналар ва бошқа ресурслар тақчиллигини ҳисобга олиб, глобал даражадаги хавфни жуда юқори деб баҳолаган.

Қайд этилишича, қатор давлатларда вабога қарши эмлаш воситалари етишмовчилиги кузатиляпти. Ўтган йил январ ойидан буён 17 та мамлакат 102 миллион доза вакцина сўраган бўлса, ишлаб чиқариш миқдори 51 миллион дозани ташкил этган. Бугун эса захирадаги 7,5 миллион доза эмлаш воситаси қолган холос.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Ўзбекистонлик ўқувчиларнинг Халқаро биология олимпиадасидаги натижалари бекор қилинди

Жорий йил 7-14 июль кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Халқаро биология олимпиадаси (International Biology Olympiad – IBO) бўлиб ўтди. Мазкур олимпиадада Ўзбекистон терма жамоаси таркибида 4 нафар ўқувчи иштирок этди. Олимпиадада, шунингдек, ўқувчилар билан бирга 3 нафар жамоа раҳбари ва ўз ҳисобидан 2 нафар кузатувчи-ўқитувчи қатнашди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби Дилфуза Собированинг хабар беришича, Жиззах давлат педагогика университети қошидаги академик лицей педагоги томонидан ўқувчисига ёрдам беришга ҳаракат қилинган. Мазкур ҳолат бўйича ташкилий қўмита томонидан ўқувчиларнинг натижаларини инобатга олмаслик қарори қабул қилинди.

Қўшимча қилинишича, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўзбекистонлик ўқувчиларнинг нуфузли халқаро олимпиадалардаги иштирокини таъминлаш мақсадида тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Халқаро биология олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчиларнинг натижаси бекор қилиниши биринчи марта эмас. Ўзбекистон делегацияси томонидан 2010 йил Жанубий Кореяда ўтказилган Халқаро биология олимпиадасида ҳам худди шундай ҳолат кузатилиб, ўшанда ҳам ўқувчиларнинг натижалари бекор қилиб юборилганди.

Ўзбекистонлик ўқувчиларнинг Халқаро биология олимпиадасидаги натижалари бекор қилинди

Бундан ташқари, IBO сайтидаги маълумотларга кўра, бу ҳолатлардан сўнг Ўзбекистоннинг Халқаро биология олимпиадасидаги иштироки хавф остида қолаётган бўлиши мумкин. Сабаби Ўзбекистон IBO’га аъзо мамлакатлар рўйхатида чиқмаяпти.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Кредит тарихи ўрганилишини чеклаб қўйиш хизмати яратилди

Кредит тарихи ўрганилишини чеклаб қўйиш хизмати яратилди. Бу ҳақда “Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бюро томонидан 20 июндан “Фреэзе” хизматини тест режимида ишга туширилган.

Мазкур хизмат орқали жисмоний шахслар ўзларига тегишли кредит тарихи маълумотларини кредит ахборотидан фойдаланувчилар томонидан бюродан олинишини чеклаб (тақиқлаб) қўйишлари мумкин бўлади.

Бу орқали эса фуқаролар кредит тарихи уларнинг хабарисиз ўрганилишининг олдини олиш имкониятига эга бўлади.

Ушбу хизматдан дастлаб веб-сайт орқали бепул фойдаланиш мумкин бўлади.

Шунингдек, 2025 йил 1 январдан эса хизмат пулли асосида базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) нинг 0,03 баробари миқдоридаги (ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда) ҳақ эвазига амалга оширилади.

Хизматдан фойдаланиш даврида агар фуқаро ўз номига кредит олишни режалаширган бўлса, унда хизматни ўчириб, кейин кредит учун ариза бериши мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Бухорода икки қизини шафқатсизларча калтаклаган аёлга жазо тайинланди

Бухорода аёл уйида икки вояга етмаган қизини шафқатсизларча калтаклагани ҳақида хабар берилган эди. Аёлга нисбатан жазо тайинланди.

Болалар омбудсманининг маълум қилишича, 2020 йилда туғилган, вояга етмаган Ў.С. ва 2021 йилда туғилган, вояга етмаган Ў.С. дa ҳеч бир даражадаги тан жароҳати аниқланмаган.

Шу билан бирга, И.М.нинг ўз болаларига нисбатан номақбул ҳаракатларида МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисмида (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланиб, жорий йилнинг 20 июл куни тегишли жарима жазосига тортилди ва фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи она сифатида рўйхатга олинди.

Ўз фарзандларига зиён етказишини олдини олиш мақсадида онага нисбатан махсус ижтимоий чоралар кўрилади.

Ҳолат 9 июл куни Бухоро вилояти Жондор туманида яшовчи аёл И.М. томонидан содир этилган. Унинг турмуш ўртоғи Н.Б. бир неча йилдан буён хорижда ишлаб келаётган бўлиб, эри оиласидан хабар олмаётгани, етарлича пул жўнатмаётганидан жаҳли чиқиб, аёл қизлари Ў.С. (2020йилда туғилган) ва Ў.С. (2021 йилда туғилган)ни уриб, калтаклаб, видеотасвирга олган ва эрига жўнатган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Telegram фирибгарларга қарши чораларни жорий қилади

Рўйхатдан ўтган жой ва сана ҳақидаги маълумотлар Telegram фойдаланувчилари саҳифаларида пайдо бўлади. Бу фирибгарлик хавфини камайтириш учун ишлаб чиқилган. Бу ҳақда мессенжер асосчиларидан бири Павел Дуров хабар берди.

«Биз криптовалюта майдонига янги кирувчиларни алдашга уринаётган фирибгарларга қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларимизни кучайтирмоқдамиз. Шаффофликнинг ошиши Telegram фойдаланувчиларига янги дунё имкониятлари ва хавф-хатарлари ҳақида маълумот олиш имконини беради», деб ёзди Дуров.

Унинг қайд этишича, худди шундай тизим Instagram ижтимоий тармоғида ҳам ишлайди. Павел Дуровнинг аниқлик киритишича, янгилик оммавий аккаунтларга тегишли (мессенжерда «яширин» аккаунтлар ҳам мавжуд).Дуров яқин келажакда жорий қилинадиган бошқа бир қатор янгиликлар, жумладан, мини-иловалар дўкони ва Wеб3 саҳифаларини қўллаб-қувватлайдиган браузер ҳақида маълум қилди. Ташкилотлар ўз каналларини верификация қилиш виджетлардан фойдаланиши мумкин бўлади.

Telegram аллақачон фирибгарлар қуролига айланган. Унда сохта вакансия эълонлари, молиявий хизматлар ва бошқа схемалар эълон қилинади. Бу фирибгарларга фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари ва пулларини ўғирлаш имконини беради.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Бакалавр ва магистратура қабули учун давлат гранти ўринлари тасдиқланди

Президентнинг 2024 йил 19 июлдаги Ф–36-сон фармойиши билан 2024/2025-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси (гранти) параметрлари тасдиқланди.

Унга кўра, бакалавр ва магистратура қабули учун жами 44 203 та давлат гранти ўринлари ажратилди.

Жумладан:

бакалавр кундузги таълим шаклига – 34 838 нафар;
магистратура бўйича – 9 365 нафар грант ўринлари ажратилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Машина ёки кўчмас мулкда тақиқ бор-йўқлигини текшириш тизими ишга туширилди

МИБ томонидан бугунги кунда турли сабабларга кўра республика миқёсида 378 мингдан ортиқ автотранспорт воситаларига тақиқ қўлланилган.  259 мингтасига қидирув эълон қилинган.
Шунингдек, 621 мингта  кўчмас мулкларга тақиқ ўрнатилган.

Эндиликда  автотранспорт воситаси ёки кўчмас мулкларга оид қидирув ёки тақиққа оид  маълумотларни бюронинг www.mib.uz  расмий сайтидаги “Интерактив хизматлар” саҳифасидаги  “Автотранспортни текшириш” ҳамда “Кўчмас мулкни текшириш”  хизмати йўлга қўйилди.

Бунинг учун  “Автотранспортни текшириш” рукнига кириб, автотранспорт воситасига тегишли давлат рақами белгиларини киритиш ёки “Кўчмас мулкни текшириш”  рукнига кириб кадастр рақамларни киритиш орқали тақиқ ёхуд қидирув мавжуд ёки йўқлиги ҳақидаги маълумотлар олиш мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Нью-Йоркда ўзбекистонлик оиланинг 4 нафар аъзоси ўлдириб кетилди

Нью-Йоркнинг Бруклин шаҳрида ўзбекистонлик оиланинг 4 нафар аъзоси ўлдириб кетилган, дея хабар берди davletovuz телеграм-канали.

Полиция гумонланувчини қўлга олган. Оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, 24 яшар қотил бегона эмас. У 56 яшар онаси, акасининг 27 яшар аёли ва 4 ва 5 ёшли жиянларини ўлдирганликда гумон қилинмоқда.

The New York Post гумонланувчининг руҳан носоғлом бўлиши мумкинлигини қайд этмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Қуёшдаги кучли чақнашлардан кейин Ерни иккита магнит бўрони қоплайди
Россия Фанлар академияси Космик тадқиқотлар институтининг Қуёш астрономияси лабораторияси маълумотларига кўра, Ерда магнит бўронлари 20 июл куни кузатилган ҳамда 21 июлда давом этиши кутилмоқда.

Маълум бўлишича, 20 июл куни магнит бўронлари фаоллиги соат 15:00 дан 18:00 гача ўзининг энг юқори даражасига етган . Бўрон кучи Кр-индексига кўра 9 баллдан 4 баллни ташкил этган.

21 июлда кучли магнит бўрони 20 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.

Магнит бўронларининг фаоллиги энг юқори даражага етмаса-да, об-ҳавога сезгир одамлар бир қатор нохуш аломатларга дуч келишлари мумкин. Одатда бу бош оғриғи, оёқ-қўллардаги заифлик ва апатия, баъзи ҳолларда қон босими кўтарилиши ва мавжуд сурункали касалликлар қўзғаши эҳтимоли мавжуд.

Қуёш фаоллигининг сезиларли даражада ошиши 12-июлдан бери кузатилмоқда. 16-июлгача бўлган тўрт кун ичида 10 дан ортиқ М даражасидаги чақнашлар (бу 5 баллик шкала бўйича қуёш ҳодисаларининг тўртинчи энг кучли даражаси), шунингдек иккита Х дан юқори даражадаги чақнашлар қайд этилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Афғонистонда мадраса қурмоқда

Афғонистоннинг Балх вилоятида Ўзбекистон ҳукумати ташаббуси билан мадраса қурилмоқда. Бу ҳақда Афғонистон Олий таълим вазирлиги хабар берди.

Афғонистон олий таълим вазири вазифасини бажарувчи шайх ул Ҳадис Мавлавий Нида Муҳаммад Надем жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистоннинг Кобулдаги элчиси Ёдгорхўжа Шодмонов билан учрашиб, икки давлат ўртасидаги илмий алоқаларни яхшилаш масалаларини муҳокама қилган.

Учрашувда Муҳаммад Надем Ўзбекистон Афғонистонга турли соҳаларда, хусусан, олий таълим соҳасида ҳамиша сидқидилдан ёрдам бериб келаётган давлатлардан бири эканини таъкидлаган.

Шунингдек, вазир элчига Балх вилоятида Ўзбекистон томонидан қурилаётган семинария учун ҳам миннатдорчилик билдирган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда дўкон сотувчиси QR-кодли чек сўраган болага тарсаки туширди

Ижтимоий тармоқларда Гулистон шаҳрида 12 ёшли болани дўкон сотувчиси ургани акс этган видео тарқалди. Болалар омбудсмани ҳолат назоратга олингани ва ИИБ томонидан ўрганилаётганини маълум қилди.

Маълум қилинишича, 20 июл куни Болалар омбудсманига фуқаро Д.Ж. (аёл) мурожаат қилган. У мурожаатида, 2011 йилда туғилган ўғли Гулистон шаҳридаги дўкондан нарса харид қилиб, QR-кодли чек сўрагани учун сотувчи болани ҳақоратлаб, бир неча бор унинг юзига урганини билдириб, сотувчига қонуний чора кўришни сўраган.

Қайд этилишича, Болалар омбудсмани сўрови асосида ички ишлар органлари томонидан болага нисбатан содир этилган қонунга зид ҳаракат ўрганилмоқда. Бу борада қўшимча маълумот берилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда Транспорт назорат инспекцияси ходимини хақорат қилган ҳайдовчи жазоланди
Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати ЙҲХБ ва Транспорт назорати инспекцияси Наманган ҳудудий бўлими ходимлари ҳамкорлигида Мингчинор маҳалласи ҳудудида рейд тадбирлари ўтказилаётган вақтида "Дамас" русумли транспорт воситасида номаълум шахслар келиб ходимлар хизматига халал бериб, уларнинг автомашинага чиқишини талаб қилишган. Инспекторлар томонида бунинг сабаби сўралганда эса "Дамас" ҳайдовчиси ҳеч бир сабабсиз уларни ҳақорат қила бошлади.

Ҳолат юзасидан Транспорт назорати инспекцияси ходими 102 рақамига ариза билан мурожаат қилди. Вазият ҳудуд профилактика инспектори томнидан ўрганилиб, иш судга юборилди.

Жорий йил 17 июл куни жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судида бўлиб ўтган суд мажлиси давомида фуқаро айбига иқрорлиги ва пушаймонлигини билдирди. Унга 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport