Президент Шавкат Мирзиёев ва президент Садир Жапаров “Хива гиламлари” комбинатида бўлди
Корхонада йилига 4,2 миллион квадрат метр гилам ва гилам маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, Хитой, Россия, АҚШ, Қозоғистон ва МДҲнинг бошқа мамлакатларига экспорт қилинмоқда.
Президентлар корхонанинг ишлаб чиқариш жараёни ва шоурумини, шунингдек, комбинат ҳудудида ташкил этилган “Made in Uzbekistan” бренди остидаги саноат маҳсулотлари кўргазмасини кўздан кечирдилар.
Тегишли вазирлик ва идораларга ўзаро тажриба алмашиш, кооперация ва савдони ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«100 тезликдан баланд келаётгандим, қизни кўрмай қолдим» — Хатирчидаги аянчли автоҳалокат ҳақида
Шу видеони кўриб ҳам қайсидир бошқа потенциал автотеррорчилар пиёдалар йўлакчасини кесиб ўтаётган бола ва уни қўйиб юборган катталарни айбласа керак. Бу жамият «радар ўрнатяпсан, вой дод, тез юра олмаяпмиз» дейишдан бўшамайди. Агар шу каби ўлим билан тугаган ҳолатлар бўлса, «болани қўйиб юборган ота-онаси айбдор» дейишдан ҳам уялмайди. Энг алам қиладигани шунақа автотеррорчилар, қисқа муддатга қамалиб, биринчи аминистиядаёқ озодликка чиқиб кетади...

Рақобат қўмитаси Ипотекабанк жаримага тортилганини маълум қилди
2024 йил 10 июлда Рақобат қўмитаси реклама бериш бўйича қонун талабларини бузганлиги учун Ипотекабанкка нисбатан иш қўзғатилганини маълум қилганди.
Ипотекабанк ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида Супер номли омонат тури бўйича реклама жойлаштиргани, рекламада ушбу омонат тури бўйича йиллик фоиз ставкаси 26 фоиздан эканлиги баён этилгани хабар қилинганди. Рақобат қўмитасининг ўрганишларига кўра, 26 фоизлик ставка дастлабки 3 ой учун амал қилиши, кейинги уч ой учун бу кўрсаткич 14 фоизгача пасайтирилиши маълум бўлган.
Рақобат қўмитаси матбуот хизматига кўра, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши юзасидан ишларни кўриб чиқиш бўйича Махсус комиссияси “Ипотекабанк” АТИБ томонидан номақбул (нотўғри) рекламага йўл қўйган деб топилиб, унга нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинган. Шунингдек, қонунбузилиши ҳолатини бартараф этиш ва келгусида такрорламаслик юзасидан кўрсатма берилган.
“Маълумот ўрнида, Махсус комиссиянинг ушбу қароридан норози бўлган томон Қўмитанинг Апелляция кенгашига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга”, - дейилади хабарда.
Хабарда банк қанча миқдорда жаримага тортилгани очиқланмаган. Рақобат қўмитаси матбуот хизмати Kun.uz сўровига жавобан, жарима миқдори иш доирасида эълон қилиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилгани, қонунчиликда белгиланган тартибда қўлланишини маълум қилди.
Маълумот учун, “Реклама тўғрисида”ги қонунга кўра, номақбул реклама — нотўғри, ахлоқсиз, яширин реклама, шунингдек ушбу Қонун талабларига мос келмайдиган бошқа реклама ҳисобланади. Қонунда номақбул рекламага йўл қўйилмаслиги белгиланган.
Шунингдек, номақбул реклама берганлик, аксилрекламани беришни рад этганлик — базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши назарда тутилган. Ҳозирги кунда базавий ҳисоблаш миқдори 340 минг сўмни ташкил қилади, демак банкка 23,8 мн сўм миқдорида жарима қўлланган.

“Тест саволлари дарслик китобдан ташқари манбалардан тузилган " — ҳуқуқшунос
"Бу йил абитуриентларга берилган тест саволлари ҳатто биз юристларга ҳам қийинлик қилади. Шу сабабдан Билимни баҳолаш агентлигидан тест саволларини қайта тузишни ёки тестни қайта ўтказишни, абитуриентларга китобдан тушган саволлар бўйича балл қўшиб беришларини сўраймиз" дейди ҳуқуқшунос Фируза Иброҳимова.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
"Бу йил абитуриентларга берилган тест саволлари ҳатто биз юристларга ҳам қийинлик қилади. Шу сабабдан Билимни баҳолаш агентлигидан тест саволларини қайта тузишни ёки тестни қайта ўтказишни, абитуриентларга китобдан тушган саволлар бўйича балл қўшиб беришларини сўраймиз" дейди ҳуқуқшунос Фируза Иброҳимова.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Намангандаги 10 та туман ҳокимликлари қабул қилган норматив ҳужжатларда қонунга зид ҳолатлар аниқланди — Рақобат қўмитаси
Наманган вилоятидаги 10 та туман ҳокимликлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида “Рақобат тўғрисида”ги қонун талабларига зид ҳолатлар аниқланди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, қўмитанинг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2024 йилнинг биринчи ярми мобайнида 10 та туман ҳокимликларида қонун талаблари ижроси юзасидан жами 4214 та норматив-ҳуқуқий ва бошқа турдаги ҳужжатлар юзасидан ўрганишлар олиб борилди.
Мазкур ўрганишлар жараёнида, Мингбулоқ, Косонсой, Поп, Норин, Наманган, Тўрақўрғон, Уйчи, Чуст, Чортоқ ва Янгиқўрғон туман ҳокимликларида товар ёки молия бозорида рақобатни чеклашга ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини камситишга олиб келувчи жами 12 та қарорларни қабул қилиниши натижасида “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 22-моддаси талаблари бузилиши ҳолатларига йўл қўйилгани аниқланди.
Олиб борилган ўрганиш натижаларига кўра, 10 та туман ҳокимларининг тегишли қарорлари “Рақобат тўғрисида”ги қонун талабларига мувофиқлаштирилди.
Туман ҳокимликларига қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатга йўл қўймаслик юзасидан тақдимномалар киритилди.

Барча туман ва шаҳар ҳокимликларидаги ишонч телефонлари (Call-марказ) фаолияти самарадорлиги ўрганилди
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги “Қайта алоқанинг сирли мижози” тадбирлари ўтказиб, барча туман ва шаҳар ҳокимликларидаги ишонч телефонларининг (Call-марказ) фаолияти самарадорлигини ўрганди.
Натижада, қуйидаги 70 та туман ва шаҳар ҳокимликларида қайта алоқа тизими самарасиз ташкил этилгани, хусусан, қўнғироқлар жавобсиз қолдирилганлиги аниқланди:
1. Қашқадарё вилояти – 11 та туман ва шаҳар;
2. Андижон вилояти – 10 та;
3. Тошкент вилояти – 8 та;
4. Фарғона вилояти – 7 та;
5. Хоразм вилояти – 7 та;
6. Наманган вилояти – 6 та;
7. Самарқанд вилояти – 4 та;
8. Сурхондарё вилояти – 4 та;
9. Қорақалпоғистон Республикаси – 4 та;
10. Тошкент шаҳри – 3 та;
11. Бухоро вилояти – 2 та;
12. Сирдарё вилояти – 2 та;
13. Жиззах вилояти – 1 та;
14. Навоий вилояти – 1 та.
Бундан ташқари, ўрганишлар давомида 9 та туман ва шаҳар ҳокимликлари (Асака, Хива, Ўрта Чирчиқ, Ҳовос, Узун, Сариосиё туманлари ва Бухоро, Навоий, Бекобод шаҳарлари ҳокимликлари) расмий веб-сайтларида уларга тегишли бўлган ишонч телефонлари эълон қилинмагани аниқланди.
Қоровулбозор, Ромитан, Шофиркон, Вобкент туманлари ва Бухоро шаҳар ҳокимликларининг расмий веб-сайти ишчи ҳолатда эмаслиги маълум бўлди.
Фориш, Томди, Паркент, Сўх, Қораўзак, Хўжайли туманлари ва Гулистон, Чирчиқ шаҳарлари ҳокимликларининг телефон рақамларига қўнғироқ қилинганда, масъул ходимлар томонидан оғзаки мурожаат қолдириш имконияти мавжуд эмаслиги маълум қилинган.
Юқоридагиларга кўра, йўл қўйилган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш ҳамда келгусида ушбу ҳолатлар такрорланишининг олдини олиш чораларини кўриш бўйича тақдимномалар киритилди.

Рақобат қўмитасига келиб тушган мурожаатлар ўрганилганда бир қатор қонунбузилишлар аниқланган
⁃ “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг 2024 йил 7 февралда бошланғич қиймати 7 млрд 800 млн сўмлик ахборотлаштириш қурилмаларини етказиб бериш бўйича танлов савдоси эълон қилинган.
Мазкур танлов савдосида қонунчилик талаблари бузилган деб топилиб, Қўмитанинг тегишли қарор ва кўрсатмаси берилган.
⁃ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг ҳудудий филиаллари жумладан, Тошкент шаҳар ҳудудий филиали 2024 йил 7 февралда эълон қилган бошланғич қиймати 6 млрд 400 млн сўмлик “Трансформаторларни таъмирлаш хизматлари” учун ҳамда Жиззах вилояти ҳудудий филиали томонидан эса бошланғич қиймати 1 млрд 575 млн сўмлик ўтказилган танлов савдоларида ҳам қонунчилик талаблари бузилган деб топилган ва буюртмачига танлов савдолари натижасини бекор қилиниши бўйича Рақобат қўмитасининг тегишли кўрсатмаси берилган.
⁃ Фтизиатрия ва пульмонология тиббий реабилитация марказининг 2024 йил 6 февралда эълон қилинган “Шифохонада даволанаётган беморларга тайёрланадиган парҳез таомларни тайёрлаш учун аутсорсинг хизмати” соҳасида 1 млрд сўмдан ортиқ тендер савдоларида қонунбузилиш аниқланган ва уни бекор қилиш бўйича ҳам Қўмитанинг тегишли кўрсатмаси берилган.

Сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталиги ўтказилади
«Сиёсий қатағон қурбони бўлган юртдошларимиз ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, тарғиб этиш ҳамда уларнинг хотирасини абадийлаштириш борасидаги ишларни кенгайтириш тўғрисида»ги президент қарори имзоланди.
Қарорга кўра, сиёсий қатағон қурбони бўлган юртдошларимизнинг ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш ҳамда уларнинг хотирасини абадийлаштириш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси ташкил этилади.
Қуйидагилар Республика комиссиясининг асосий вазифалари этиб белгиланди:
- қатағон қyрбони бўлган шахсларнинг ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, уларни номма-ном аниқлаш, тарихий хизматлари ҳақидаги маълумотларни, архив ва музейлар, кутубхоналар ва турли фондларда сақланаётган ҳужжатларни тўплаш ва тадқиқ этиш, оммалаштириш учун ишчи гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш;
- қатағон қурбонларининг авлодлари ва яқинлари, ўша давр воқеаларига гувоҳ бўлган инсонларнинг хотираларини ёзиб олиш, оилавий архив ва кутубхоналарда сақланаётган тарихий манбаларни, ноёб суратларни тўплаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
- Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, унинг ҳудудлардаги бўлимлари ҳамда Жадидлар мероси давлат музейининг мавзуга доир маълумотлар, ашёвий далил ва ҳужжатлар, бошқа тегишли экспонатлар билан мунтазам равишда бойитиб борилишини таъминлаш;
- қатағон қилинган юртдошларимиз ҳақидаги тарихий ҳақиқатни тиклаш ва келгуси авлодларга етказиш мақсадида кўп жилдлик “Қатағон қурбонлари” китобини чоп этиш ҳамда уларнинг номларини Тошкент шаҳридаги “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуасида барпо этиладиган рамзий китоб саҳифаларига киритиш ишларини давом эттириш;
- чет элдаги турли фондлар, архив, музей, кутубхона ва бошқа илмий-маърифий муассасалар ҳамда тегишли мутахассислар билан ҳамкорлик ўрнатган ҳолда, мавзуга оид илмий экспедициялар ташкил этиш;
- ёш авлодни Ватанимиз озодлиги йўлида жонини фидо қилган буюк аждодларимиз хотирасига ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг жасорати ва ибратли фаолиятини тарғиб этишга қаратилган маънавий-маърифий ишларни йўлга қўйиш.
Республика комиссиясининг ишчи органи этиб Мудофаа вазирлигининг умумий раҳбарлигида Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Фанлар академияси Тарих институти, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши, Қуролли Кучлар академияси, Мудофаа ва ҳарбий хавфсизлик муаммоларини ўрганиш институти, “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси, “Шон-шараф” давлат музейи масъул ходимлари ва етакчи мутахассисларидан иборат гуруҳ белгиланди.
Ҳар йили октябр ойининг биринчи ҳафтасида Сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталиги ўтказилади.
Қатағон қyрбонлари, жумладан, жадидлик ҳаракати намояндаларининг ибратли ҳаёти ва фаолияти халқимиз, айниқса, ёшлар орасида тарғиб этилади.
Фанлар академияси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда Фанлар академияси Тарих институтининг “Jadidlar.uz” электрон платформасини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш ва платформани янги электрон адабиётлар, тарихий манбалар, жадид матбуоти намуналари ва аудиовизуал маҳсулотлар билан бойитиш чоралари кўрилади.
Туризм қўмитаси қатағон қурбонларининг номлари билан боғлиқ музей ва объектларни сайёҳлик йўналишларига киритиш чора-тадбирларини кўради.
Қатағон қyрбонлари ва жадидлик ҳаракати вакиллари бўлган шахслар туғилиб ўсган, яшаган хонадонларда эсдалик лавҳалари ўрнатилади.
Маҳаллаларда ва умумтаълим мактабларида тегишли тарзда “Қатағон қурбонлари хотираси бурчаклари”, стендлар ва бошқа кўргазмали воситалар ташкил этилади.
“Ўзархив” агентлиги Давлат хавфсизлик хизмати билан биргаликда давлат архивларида сақланаётган қатағон қyрбонлари ва жадидлик ҳаракати намояндаларига оид муайян архив ҳужжатларини белгиланган тартибда махфийликдан чиқаради.

6 ойда қарийб 1,8 минг гектар ер майдонлари талон-торож қилинди
Ўзбекистонда 6 ойда ўзбошимчалик билан эгаллангани аниқланган 1 442 гектар ер майдонлари захирага қайтарилган. Бу ҳақда Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев раислигида ўтказилган кенгайтирилган ҳайъат мажлисида маълум қилинди.
Ҳайъат йиғилишида прокуратура органларининг мамлакатда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2024 йилнинг 1-ярмидаги фаолияти натижалари кўриб чиқилган.
Таъкидланишича, 2024 йилнинг 6 ойида прокуратура органлари томонидан аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 102 мингга яқин назорат ҳужжатлари қўлланилиб, 236 минг фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланган. Назорат тадбирлари ва дастлабки тергов давомида айбдор шахслардан фуқароларга ва давлат манфаатларига етказилганлиги аниқланган 1,8 трлн сўмлик зарарнинг ундирилиши таъминланган.
Ёқилғи - энергетика соҳасида қонунийликни таъминлаш мақсадида ўтказилган қарийб 50 мингта рейд тадбирлари давомида, 48 мингдан ортиқ ноқонуний ҳолатлар фош этилиб, 217 млрд сўм зарар ундирилган.
Шунингдек, ер ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлаш юзасидан ўтказилган назорат тадбирларида ўзбошимчалик билан эгалланганлиги аниқланган 1 442 гектар ер майдонлари захирага қайтарилиши таъминланган. 1 752 гектар ер майдонларини талон - торож қилиш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан эса 961 та жиноят иши қўзғатилган.
Мажлисда аҳоли муаммоларини ҳал қилиш, мурожаатлар билан ишлаш масаласи ҳам муҳокама қилинган. Маълум бўлишича, 6 ойда 137 мингта мурожаат бевосита прокуратурада ҳал этилган ва қарийб 30 минг нафар шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тиклаб берилган.
Бош прокурор томонидан ходимларнинг билим ва салоҳиятини ошириш, малакали прокурорлар корпусини шакллантиришни янада кучайтириш, бу борада Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси имкониятларидан тўлақонли фойдаланиш бўйича топшириқлар берилган.

Ҳайдовчилар яна бир ҳуқуқидан маҳрум бўлди
Вазирлар Маҳкамасининг 17 июлдаги йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича қабул қилинган қарори билан махсус воситалардан фойдаланишини тартибга солиш тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритилди.
Натижада ҳайдовчиларнинг ЙҲХХ автомашиналаридаги кўчма радар кўрсаткичлари ва сертификатларини талаб қилиш ҳуқуқи бекор бўлди.
Бу имконият шу вақтгача судда жаримага эътироз билдириш имконини берар эди.

Йил бошидан бери 10 мингдан ортиқ киши қамалди
2024 йилнинг дастлабки 6 ойида 10 мингдан ортиқ шахс озодликдан маҳрум этилди, деб хабар бермоқда Олий суд.
Келтирилишича, жорий йилнинг биринчи ярмида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 37 179 нафар шахсга нисбатан 29 086 та жиноят иши кўриб чиқилган. 465 нафар шахс оқланиб, реабилитация қилинган.
Судланган шахслар сони 29 382 нафарни ташкил этиб, шундан 10 287 нафар шахсга озодликдан маҳрум қилиш ва 18 579 нафарига бошқа турдаги жазолар тайинланди, 516 нафар шахс шартли ҳукм қилинди. Судланган шахсларнинг 26 028 нафари эркак, 3 354 нафари аёл, 11 145 нафари ёшлар (шу жумладан 1 068 нафари вояга етмаган) ва 1 105 нафари 60 ёшдан ошган шахслар.
3 432 нафар шахс озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланиши муносабати билан суд залида қамоқдан озод қилинди, 16 624 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 5 620 нафарига тайинланган жазоси енгили билан алмаштирилди ва 6 976 нафар шахсга нисбатан дастлабки тергов органлари томонидан асоссиз равишда қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланди ёки қайта малакаланди.
71 нафар шахсга (ёшлар, аёллар ва бошқалар) кафолат хатлари асосида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.
Ҳисобот даврида кўрилган жиноят ишларнинг аксариятини фирибгарлик, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, ўғрилик, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш, қасддан баданга енгил шикаст етказиш, безорилик, қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш ҳамда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар билан боғлиқ жиноятлар ташкил этади.
Ярашув институтининг самарали қўлланилиши натижасида 6 337 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод этилди.
Апелляция тартибида 6 395 нафар шахсга нисбатан 4 798 та жиноят иши кўриб чиқилди. 307 нафар шахсга нисбатан биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 1 311 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.
Кассация тартибида 1 636 нафар шахсга нисбатан 1 493 та жиноят иши кўриб чиқилди. 106 нафар шахсга нисбатан биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 369 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.
Тафтиш тартибида 2 560 нафар шахсга нисбатан 2 188 та жиноят иши кўриб чиқилди. 45 нафар шахсга нисбатан қуйи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 337 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.
Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида 590 нафар шахсга нисбатан 504 та жиноят иши кўриб чиқилди. 49 нафар шахсга нисбатан қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 121 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.

Аҳоли пунктларининг хавфсизлик паспортлари тузилади
Фавқулодда вазиятлар вазирининг «Ўзбекистон аҳоли пунктлари ва объектларнинг намунавий хавфсизлик паспортларини тузиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи қабул қилинди.
Хавфсизлик паспортини тузишнинг асосий мақсади аҳоли пунктлари ва объектлар ҳақидаги маълумотларни тўплаш, уларни мониторинг ва таҳлил қилиш орқали юзага келиши мумкин бўлган табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишдан иборат.
Туман (шаҳар) ҳокимликлари фавқулодда вазиятлар бўлимлари орқали маҳаллаларга хавфсизлик паспортларини шакллантириш ҳақида хабарнома юборишади.
Хавфсизлик паспортлари 5 та жадвалдан иборат бўлиб, қуйидаги маълумотларни акс эттиради:
умумий майдон, км;
маҳалла аҳолиси сони;
маҳалла хонадонлари сони;
кўп қаватли/ якка тартибдаги уйлар сони;
аҳоли зичлиги;
хавфи юқори бўлган объектлар сони;
ижтимоий ва иқтисодий объектлар сони.
Шунингдек, қуйидаги аҳоли гавжум тўпланадиган объектлар сони кўрсатилади:
соғлиқни сақлаш муассасалари;
мактабгача таълим муассасалари, мактаблар, профессионал таълим ва олий таълим муассасалари;
савдо комплекслари;
маданият ва спорт муассасалари;
масжидлар.
Ҳужжатда ўтган йил давомида содир бўлган фавқулодда вазиятлар сони ҳамда фавқулодда вазият натижасида етказилиши мумкин бўлган зарарнинг тахминий миқдори кўрсатилади.

Туризм соҳасидаги фаолиятга қўйиладиган талаблар соддалаштирилди
Ҳужжат билан қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:
турар жойларни ижарага бериш ва уларни сертификатлаш Ягона электрон реестрининг юритилиши бекор қилинди;
туризм хизматларини, шунингдек, меҳмонхона хизматларини кўрсатишни сертификатлаштириш тўғрисидаги аризага кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни, шу жумладан ижара шартномасини белгиловчи ҳужжатларини илова қилиш талаби бекор қилинди;
марказ ("Туризм хизматларини сертификатлаш маркази" ДУК) ариза берувчининг кўчмас мулкка доир ҳуқуқини белгилайдиган ҳужжатлар ёки бундай мулкнинг солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги ижара шартномасини "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали онлайн текшириб олади;
ваколатли давлат органи ариза берувчининг аризасига мувофиқ кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида кўчирма ёки шу турдаги мулкнинг ижара шартномасини "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали онлайн текшириб олади.