EFFECT.UZ | Расмий канал
16.6K subscribers
55.7K photos
10.6K videos
21 files
54.7K links
🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали

Мурожаат ва таклифлар учун: @Effectuzgamurojaat

Батафсил: @effectuz_live
Спорт: @offsiderasmiy
Сайт: www.effect.uz

+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1 апрельдан бир қатор хизматларга ҚҚСнинг ноль даражали ставкасини қўллаш бекор қилинади

1 апрелдан сув таъминоти, канализация, санитария жиҳатдан тозалаш ҳамда иссиқлик таъминоти бўйича хизматларга ҚҚСнинг ноль даражали ставкасини қўллаш бекор қилинади.

Ушбу ўзгаришларнинг аҳамияти ҳамда тарифга таъсири ҳақида Солиқ қўмитаси мутахассиси тушунтириш берди.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Отанг-бозор, онанг бозор. Фарғона тумани марказий бозори фавқулодда ҳолатларга тайёрми?

Халқимизда «отанг-бозор, онанг бозор» деган мақол бор, гарчи мамлакатимизда замонавий савдо марказлари қад ростлаб одамларни ўзига чорлаётган бўлса-да, ўзимизнинг эски бозорлардан қўймасин, бари-бир бошқача файзи бор-а?

Ҳеч кимга сир эмас яқинда Андижон вилояти Шаҳрихон туманида тўсатдан бозор ёниб кетди. Бунинг ортидан эса минглаб тадбиркорлар зиён кўрди.

Шундай ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида
Effect.uz’нинг Фарғонадаги мухбири Ҳамид Аҳмедов Фарғона туманидаги марказий бозорининг фавқулодда ҳолатларга қанчалик тайёр эканлиги билан қизиқди ва бевосита бозорнинг асосий қаҳрамонлари бўлмиш, сотувчилар билан суҳбатлашиб, уларнинг муаммосини тинглади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
EFFECT.UZ | Расмий канал
Photo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кластер балоси: Сурхондарёда чорвадорлар иши бўйича шубҳали ва баҳсли ҳолатлар…

30 март куни Денов ва Узун туманида фаолиятини йўлга қўйган бир қатор чорвадорлар Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси масъуллари билан яйлов иши бўйича учрашди. Баҳсли кечган мулоқот давомида бир қатор шубҳали ва очиқланмаган ҳолатлар ошкор қилинди.

Асосий низога сабабчи кластерлар фаолияти бўйича тегишли хулосалар олинди, бегона чорвани ўтлаш эвазига мўмайгина даромад топаётган чорвадорларга ҳам ер майдонлари нима бўлса ҳам давлатники эканлиги тушунтирилди.

Яйлов масаласида назорат кучайтирилиши ва можароларга тезкорлик билан барҳам бериш ишлари ўтказилиши айтилди. 17 минг гектар ер Деновдан Узунга ўтгани тўғрисидаги тахминий ҳолатларга алоҳида баҳо берилиши маълум қилинди.

Термизга етиб келган қўмита раиси Иқболжон Эргашев чорва тақдирига бефарқ бўлмаслигини билдириб, масалага амалий ечимлар бўйича бир қатор қарорлар қабул қилди. Effect.uz воқеалар ривожини кузатиб бормоқда.

👉 Тўлиқ видео
Telegram Ўзбекистон учун монетизация тугмасини ёқди

Telegram канал эгалари учун расман монетизация дастурини тақдим этди.

Бунда канал маъмурлари ўз каналларида пайдо бўладиган рекламадан тушган даромаднинг 50 фоизини олишлари мумкин бўлади.

Тўлов фақат рақамли криптовалюта – TON’да амалга оширилади. Канал созламаларида статистикани кузатиш мумкин. Янги турдаги реклама пайдо бўлади, уни жойлаштириш учун TON тўланади.

Монетизация дастури Россия, Украина, Фаластин, Германия ва Исроилда ҳозирча ишламайди.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Россияда иммигрантларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси тан олинмайди

2024 йилнинг 1 апрелиден бошлаб кучга қирган янги қонунга кўра, энди Россияда бошқа давлат фуқароларининг ҳайдовчилик гувоҳномаси тан олинмайди. Бундан фақатгина Беларусь фуқаролари истисно.

Эндиликда Россияда ҳайдовчилик билан шуғулланмоқчи бўлган юртдошларимиз, Россиянинг ўзида имтиҳондан ўтишлари керак.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Абдуҳамид Абдуваҳобов Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчиси билан учрашди

Ўзбекистонда кенг танилган ва истеъмолчилар танловида ғолиб бўлган брендлар асосчиси Абдуҳамид Абдуваҳобов Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчиси Бахром Ашрафхонов билан учрашди.

Маълумки, элчилар давлатлараро ҳамкорликни боғловчи, мустаҳкамловчи ва ривожлантирувчи кўприк вазифасини бажаради.

Хусусан, элчихоналаримиз асосан хорижда ўз бизнесини кенгайтирмоқчи бўлган маҳаллий тадбиркорларимизни қўллаб-қувватламоқда.

Маҳаллий бозорда «Numa Family», «Numa», «Bea Universe, Bettery – соғлом овқатланиш ресторанлари тармоғи номи билан машҳур бўлган брендлар «O’zWell» бренди остида Озарбайжонга киришни режалаштирмоқда.

Учрашувда томонлар ушбу бозорга киришнинг қадамлари, стратегиялари ва хатарлари ҳақида фикр алмашдилар.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
«Лайлатул қадр» кечаси қайси санага тўғри келади?

Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.): «Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар», деганлар.

Қадр кечасининг 1 сонияси 23 соатдан афзал
1 дақиқаси 58 кундан афзал
1 соати 9 йилу 8 ойдан афзал
1 кечаси 83 йилу 3 ойдан афзал

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (охирги) ўн кунлик кириб келса белбоғларини маҳкам боғлардилар, кечаларини тирилтирар ва аҳлларини уйғотардилар».

Бу йилги рамазон ойининг охирги тоқ кечалари:

21 кеча: 30 март (шанба)дан — 31 март (якшанба)га ўтар кечаси;

23 кеча: 1 апрел (душанба)дан — 2 апрел (сешанба)га ўтар кечаси;

25 кеча: 3 апрел (чоршанба)дан — 4 апрел (пайшанба)га ўтар кечаси;

27 кеча: 5 апрел (жума)дан — 6 апрел (шанба)га ўтар кечаси;

29 кеча: 7 апрел (якшанба)дан — 8 апрел (душанба)га ўтар кечаси.


©️Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Қабристондаги жасадлар кўчага улоқтирилди» — Исроил армияси «Ал-шифо» касалхонасини бутунлай вайрон қилди

Ҳарбийлар ҳудудни тарк этиш олдидан, «Ал-Шифоа» атрофидаги вақтинчалик қабристонни бузиб, ўлганларнинг жасадларини қабрлардан олиб чиқиб, касалхона атрофига тарқатди.

👉 effect.uz/5451

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Қашқадарёда машҳур самбочи отиб ўлдирилди

Спортчига ўқ узган шахс ҳодиса жойидан қочмоқчи бўлганида ИИБ тезкор ходимлари томонидан ушланган.

👉 effect.uz/5452

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Солихон домла 15 суткага қамалди

Ижтимоий тармоқларда «Солихон домла» номи билан танилган Солихон Маҳкамович Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди.

Маълум қилинишича, Солихон Ортиқхўжаев Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг январь ойида Солихон домланинг тармоқлардаги кескин чиқишлари фуқаролар, айниқса, Хоразм вилоятида истиқомат қилувчиларнинг эътирозларига сабаб бўлгани ортидан у Тошкент вилояти Зангиота тумани “Фатҳ” жоме масжидида имом вазифасидан бўшатилганди.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
No comment. «Яшил макон» лойиҳаси доирасида кўчат экаётган вилоят ҳокимлари

Манба

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Сувсизликдан қийналаётган бандихонликлар…

Бандихон туманидаги Лимонзор маҳалласида сувсизликдан қийналаётган аҳоли EFFECT.UZ нигоҳида...

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли бор, оби-ҳаёт йўқ...

EFFECT.UZ Бандихонда аҳоли муаммоларини ўрганмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сунъий интеллект қурбони бўлманг!

Ижтимоий тармоқлар ҳамда Telegram мессенжеридаги канал ва гуруҳларда сунъий интеллектга асосланган дастур ёрдамида Президент Шавкат Мирзиёев тасвирланган видеонинг овозини сохталаштириш йўли орқали гўёки «Алия» номли канал фуқароларга даромад топишга ёрдам бераётгани айтилаётган хабарлар тарқатилмоқда.

Киберхавфсизлик маркази ушбу хабарлар мутлақо ёлғон эканлигини ва бу каби маълумотларга ишонмасликка
чақирди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport