Ўзбекистонда маҳкумлар учун электрон билагузуклар жорий этилиши мумкин
Ўзбекистонда уй қамоғига ҳукм қилинган ёки эркинлиги чекланган шахсларнинг жойлашган жойини кузатиш учун электрон билагузуклар жорий этилиши мумкин.
Тақдим қилинган қонун лойиҳаси regulation.gov.uz порталида муҳокама учун тақдим этилди.
Маълум қилинишича, ушбу қурилма Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқотлар марказида илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси асосида амалий илмий-тадқиқот маркази томонидан яратилган.
Агарда мазкур ҳужжат қабул қилинса:
1 майдан бошлаб Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида;
1 июндан бошлаб Тошкент шаҳар, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида;
1 августдан бошлаб Жиззах, Навоий ва Бухоро вилоятларида;
1 октябрдан бошлаб Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида;
1 декабрдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида амалиётга тўлиқ жорий этилади.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport

Метан «заправкалар»да газ нархи 3350 сўм этиб белгиланди
Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчилари орқали истеъмолчиларга сотилаётган сиқилган газнинг нархларини кескин ошиб кетмаслигини таъминлаш ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, табиий газни сотишда унинг энг баланд чакана нархи 2024 йил 1 июнига қадар 3350 сўм (1 куб газ нархи) этиб белгиланди.
Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ҳамда Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов зиммасига юкланди.

⚡️Экология вазирига янги ўринбосар тайинланди
Искандар Қутбиддинов Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
Искандар Қутбиддинов — 1995 йилда Андижон вилояти, Андижон шаҳрида туғилган. Маълумоти - олий. 2017 йилда Тошкент давлат юридик университети ва 2023 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини (сиртқи) тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2017 йилда Адлия вазирлиги катта маслаҳатчиси лавозимида бошлаган.
2018–2021 йилларда Вазирлар Маҳкамасида, 2021 йилдан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида ишлаб келган.

Ғазода ҳалок бўлганлар сони 33 мингга яқинлашди
Исроилнинг Ғазо секторида 7 октябрдан буён давом этган тажовузи оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 32 минг 845 нафарга етди, яна 75 минг 392 нафари яраланди.
Бу ҳақда Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ғазо секторидаги вакили Ашраф ал-Қудра маълум қилди.
Департамент маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида анклавнинг яна 63 нафар фуқароси ҳалок бўлган, 94 нафари жароҳатланган.
Қайд этилишича, ҳалок бўлганларнинг жасадлари ҳамон вайрон бўлган бинолар вайроналари остида ва йўл четларида қолмоқда.
Тез ёрдам ва фуқаро мудофаа гуруҳлари Исроил кучларининг тўсиқлари туфайли уларга етиб бора олмаяпти.

Самарқанд вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Тўхтаев Хусен Мирзаевич Самарқанд вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари вазифасига тайинланди.
Хусен Тўхтаев мазкур тайинловга қадар Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Тўхтаев Хусен Мирзаевич Самарқанд вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари вазифасига тайинланди.
Хусен Тўхтаев мазкур тайинловга қадар Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
«Туронбанк» 2023 йил учун умумий ҳисоботини эълон қилди
Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга бизнес лойиҳалари учун 300 млн. сўмгача микрокредит, расмий даромадга эга бўлмаганларга 50 млн. сўмгача микроқарз, янгиланган “MyTuron” ва “TuronBusiness” иловалари, олиб борилаётган трансформация жараёнлари ва бошқа янгиликлар, Туронбанк томонидан ўтказилган навбатдаги матбуот анжуманида маълум қилинди.
👉 effect.uz/5454