EFFECT.UZ | Расмий канал
17K subscribers
54.6K photos
10.3K videos
21 files
53.6K links
🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали

Мурожаат ва таклифлар учун: @Effectuzgamurojaat

Батафсил: @effectuz_live
Спорт: @offsiderasmiy
Сайт: www.effect.uz

+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Журналистлар Facebook’даги пост ва изоҳи учун ИИБ биносига чақирилди. Масъулларга танбеҳ берилди

Oyina.uz портали Бош муҳаррири ўринбосари Инобат Аҳатова ҳамда Gazeta.uz нашри фотомухбири Шоҳруҳ Ҳайдаровнинг яқинлари ИИБ ходимлари томонидан чақирилганлиги ҳолати ўрганилди, дея хабар бермоқда ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов.

Маълум бўлишича, Самарқанд вилояти Нарпай тумани ҳамда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар ИИБ раҳбариятининг шахсий ташаббуслари билан жамоатчилик фаоллари томонидан жамиятдаги турли ҳодисаларга ҳамда вақтинчалик қийинчиликларга холис ёндашишлари сўраб, И.Аҳатова ва Ш.Ҳайдаровнинг яқинлари билан “суҳбат” уюштирилган.

Ҳозирги кунда жамиятда очиқлик ва шаффофликни таъминланиши, ижтимоий ҳодисаларга танқидий ёндашув фақатгина қувватланади.

Айнан шуни учун жамоатчилик ва ОАВ вакиллари билан алоқаларни амалга ошириш Ички ишлар органларининг ахборот хизматлари орқали йўлга қўйилган ва таъминланиб келинмоқда. Ҳурматли журналистлар ва жамоатчилик фаоллари, юқоридаги ҳолат ўрганилди ва масъулларга танбеҳ берилди, келажакда Ички ишлар органлари ходимларининг жамоатчилик назорати билан боғлиқ фаолиятингиз бўйича сўровлар ёки таклифлар келиб тушганда Ички ишлар органларининг Ахборот хизматларига боғланишингизни сўраймиз”
, — дейилади хабарда.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Нархни сунъий кўтариб олган АЁҚШлар «қириб» ташланди

Газ қуйиш шохобчаларидаги навбатлардан фойдаланиб, нархларни ассосиз кўтариб олган АЁҚШлар аниқланди. Бу Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Нефтгазинспекция”нинг маълум қилди.

Маълум бўлишича, олиб борилган ўрганишларда, 299 та АЁҚШларда нархни асоссиз оширганлиги, маҳсулот сифатини бузганлиги сабабли, уларга автобензин етказиб бериш тўхтатилган.

Қайд этилишича, 15 млн литрга яқин сифатсиз нефть маҳсулотлари аниқланди.
Ўзбекистондаги 2 000 дан зиёд бензин АЁҚШларга кунига ўртача 3 200 тонна бензин ўрнига 4000 тоннадан зиёд бензин етказиб берилмоқда.

Газ тўлдириш шохобчаларидаги вақтинчалик чекловлар, автобензин нархини ошишига олиб келмайди.

Истеъмолчилар кунлик эхтиёжидан 3-4 баробар ошиқча автобензин сотиб олаётганлиги сабабли заправкаларда ҳам маълум вақт автобензин узилишига сабаб бўлмоқда.

Камчиликка йўл қўйганлар тадбиркорларни қатъий огоҳлаштирамиз ҳамда фуқаролардан хавотирга тушмасликни сўраймиз
”, — дейилади инспекция баёнотида.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Самарқандда шифокор ва ҳамширалар совуқда ушлаб турилдими?

Ижтимоий тармоқларда “Бош врач шифокор ва ҳамшираларни жазолаш учун совуқда ушлаб турди” деган тагсўз билан фотосурат тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Самарқанд шаҳридаги 10-сон оилавий поликлиника тиббиёт ходимлари ҳар иш кунини бадантарбия машқлари билан бошлашга одатланган. Ушбу машғулотлар ҳам поликлиника биноси ичида, ҳам ташқи ҳовлисида бажарилади.

Шундай экан, суратга берилган “шифокор ва ҳамширалар совуқда ушлаб турилди” деган мазмундаги изоҳ мутлақо асоссиз
”, — дейилади муносабатда.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда халқнинг газини ўғирлаган ғишт заводи аниқланди

Энергетика вазири бошчилигидаги махсус штаб томонидан 8 декабрдан 9 декабрь кунига ўтар кечаси Тошкент вилоятидаги юридик истеъмолчиларнинг табиий газдан фойдаланиш ҳолати бўйича тунги назорат тадбирини ўтказди.

Маълум бўлишича, Тошкент вилоятида Олмалиқ шаҳридаги “Олмалиқ ғиштчи” МЧЖ 10 кун ичида 5 мингга яқин хонадоннинг бир кунлик истеъмолига тенг миқдордаги табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди.

Ҳолат юзасидан барча ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Олмалиқ шаҳар прокуратурасига топширилди. Ҳозирда дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон бошқа давлатлардан газ импорт қилса, энергия соҳасидаги муаммолар тўлиқ бартараф этиладими?

Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев энерго ресурслари тақчиллиги бўйича энг кўп муҳокама қилинаётган саволларга жавоб қайтарди.

Агарда етарли миқдордаги табиий газ импорти йўлга қўйилса, иссиқлик электр станциялари белгиланган режа асосида етарли миқдорда электр энергиясини ишлаб чиқариб, истеъмолчилар тўлиқ таъминланади. Аҳоли хонадонларидаги газ босими билан боғлиқ муаммолар ҳам ечилади.

Метан газ қуйиш шохобчаларига келадиган бўлсак, аҳоли газ тармоқларига уланган шохобчалар барибир маълум график асосида ишлаши керак, сабаби — совуқ кунларда кечки пайт овқат пишириш жараёнига салбий таъсир кўрсатмаслиги лозим. Аммо саноат коллекторлари орқали алоҳида қувур тортиб келган шохобчаларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш мумкин
”, — деди Шерзод Хўжаев.

Қазиб олинаётган газ тўлиқ ички истеъмолга йўналтирилмоқдами?

Бугунги кунда хорижий ёки қўшма компаниялар томонидан қазиб олинаётган газ тўлиқ ички истеъмолга йўналтириляпти. Ушбу газни экспорт қилиш ёки ички бозорга йўналтириш хорижий ёки қўшма корхоналар томонидан эмас, балки ‘Ўзтрансгаз’ АЖ томонидан белгиланади”, — деб қўшимча қилди вазир ўринбосари.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
⚡️Андижонда эр ўз хотинини ваҳшийларча ўлдирди

Андижон вилоятининг Асака туманида эр ўзаро жанжал оқибатида 24 ёшли хотинини ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, ушбу воқеа 5 декабрь куни соат 11:40 да содир бўлган. Можаро вақтида эркак аёлнинг юзи ва бошига металл буюм билан урган, сўнг уни қон доғларидан тозалаб, уйдан чиқиб кетган.

Гумонланувчи Шаҳрихон туманидаги қурилиши тугалланмаган бинолардан бирида яширинган. У 7 декабрь куни соат 03:30 да уйига қайтаётганида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентнинг «свет» муаммоси ҳақида хабари борми?

Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаевга кўра, Энергетика соҳасидаги вазият бўйича ҳар соатда давлат раҳбарига ҳисобот киритиб борилмоқда.

“Президентимиз томонидан масалага жиддий ёндашган ҳолда, махсус штаблар фаолиятини йўлга қўйиш, ҳар бир ҳудудда, ҳар бир вазирлик ва идорада махсус ишчи гуруҳларни тузган ҳолда, бор ресурсларни аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари ўртасида одилона тақсимлаш бўйича топшириқлар бериб борилмоқда”, — дейди Ходжаев.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
⚡️Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мигрантларни огоҳлантирди

Ижтимоий тармоқларда Москва жамоат транспортида Россия Қуролли кучларида хизмат қилишга чақирувчи ўзбек тилида берилган эълон сурати тарқалмоқда. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларини огоҳликка чақирди.

“Россия Федерацияси ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларидан Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларга жалб қилиш ҳақидаги даъватларга эргашмасликни, зиддиятли ҳудудларга бормасликни ва ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликни сўраймиз.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154 прим 1-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган”
– дейилади агентлик хабарида.

🌐 @effectuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эслаб—эслаб: Хайруллo Бозоровнинг "Фарғона тажрибаси" қаерга ғойиб бўлди?

Фарғона вилоятида ортиқча вазнга эга амалдорлар ва оддий фуқаролар озса, уларга ҳар бир озган килосига 500 минг сўмдан пул берилиши борасида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров 2021 йил 20 декабрь куни ўтказилган Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашининг сессиясида айтиб ўтган эди.

Яна ўн кундан сўнг, Бозоров минбарда туриб баралла айтган юқоридаги шов-шувли янгиликка аниқроғи "Фарғона тажрибаси"га роппа-роса 1 йил тўлади. Аммо негадир, “вазн ташлаган” амалдор ёки фуқароларнинг “рағбатлантирилганлигини” ОАВ вакиллари эшитгани ҳам ёритгани ҳам йўқ. Демак, ҳаммаси ёки "оғизда" ё бўлмаса, Бозоровга ҳеч ким ишонмаганлигидан ташаббус "минбар"нинг ўзида қолиб кетган!

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Ишчилари бош кўтарган “Albus Cement Group”нинг табиий газдан узилиш сабаби очиқланди Ижтимоий тармоқларда газ улаб беришни сўраб кўчага чиққан ходимлар видеоси тарқалган эди. “Ҳудудгаз Фарғона” матбуот хизмати ҳолат бўйича расмий муносабат берди. 👉 Батафсил…
⚡️Ишчилари бош кўтарган “Albus Cement Group”нинг 7 нафар ходимига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

29 ноябрь куни аҳолига табиий газни кўпроқ етказиб бериш мақсадида Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида жойлашган “Albus Cement Group” гипс ишлаб чиқарувчи заводи шартнома шартларига биноан газ қувуридан узилган.
Фарғона вилояти ИИБнинг хабар беришича, 6 декабрь куни ушбу заводнинг 20 нафар ишчиси “ҳолатни нотўғри талқин қилиб, ўзбошимчалик билан жамоат тартибига қарши” норозиликлар уюштирган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон туман ИИБ томонидан заводнинг жами 7 нафар ишчисига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ҳамда 201-моддаси (йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш) билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд органига тақдим қилинган.

ЖИБ Ўзбекистон туман суди 7 декабрь куни ҳуқуқбузарларнинг 1 нафарига 10 сутка, 6 нафарига 5 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.

🌐
@effectuz
Ўзбекистонда Янги йил байрами кунида ҳам «свет» ўчадими?

Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев энергоресурслар тақчиллиги бўйича энг муҳокама қилинаётган саволларга жавоб қайтарди.

Байрам куни, хусусан, Янги йилда электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш чора-тадбирлари ишлаб чиқилганми?

Байрам кунлари, хусусан, Янги йил байрамида электр энергиясига бўлган талаб сезиларли даражада пасаяди.

Чунки таълим муассасалари, ишлаб чиқариш корхоналари ўз фаолиятини вақтинча тўхтатади.

Бу орқали мавжуд электр энергиясининг асосий қисми аҳолига ва айрим ижтимоий соҳа объектларига йўналтирилади. Ўйлайманки, янги йил байрамида электр бўйича муаммолар юзага келмайди.

Агар жойларда авариявий ҳолатлар юзага келадиган бўлса, туну кун ишлайдиган ишчи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилган ва ҳар қандай локал муаммолар тезкорлик билан бартараф этилади
, — дейди Шерзод Хўжаев.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энергетика соҳасидаги мавжуд муаммолар бўйича давлат раҳбари хабардор қилинаяптими? Бу борада Президент қандай топшириқлар бермоқда?

Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев энерго ресурслари тақчиллиги бўйича энг муҳокама қилинаётган саволларга жавоб қайтарди.

“Энергетика соҳасидаги вазият бўйича ҳар соатда давлат раҳбарига ҳисобот киритиб борилмоқда. Президент томонидан масалага жиддий ёндашган ҳолда, махсус штаблар фаолиятини йўлга қўйиш, ҳар бир ҳудудда, ҳар бир вазирлик ва идорада махсус ишчи гуруҳларни тузган ҳолда, бор ресурсларни аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари ўртасида одилона тақсимлаш бўйича топшириқлар бериб борилмоқда. Шу билан бирга, табиий газ ишлаб чиқариш ва импорт ҳажмини ошириш бўйича ҳам алоҳида топшириқлар берилган”, дейди Хўжаев.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Коррупцияга қарши кураш рейтингда аниқланадиган бўлди

Бугун, Ўзбекистон Конституцияси ҳамда Давлат Мадхияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги тантаналари, шунингдек Коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан Давлат кадастрлари палатаси Марказий аппаратида учрашув ташкил этилди. Палата раиси раҳбарлигида ташкил этилган учрашувда Ҳудудий бошқарма бошлиқлари ҳамда Комплаенс назорати ходимларининг ҳам онлайн тарзда ЗООМ платформаси орқали иштироки таъминланди. Учрашувда бош қомусимизнинг жамият ва фуқаролар ҳаётидаги беқиёс ўрни ҳақида фикрлар билдирилди.

Шунингдек, Комплаенс назорати хизмати бошлиғи А.Раҳматов томонидан ўтган давр мобайнида тизимда мазкур йўналишда қилинган ишлар сарҳисоб қилинди.Палата раиси топшириғига биноан, энди ҳар бир ҳудуднинг Комплаенс назорати хизмати олиб бораётган иш рейтинг натижалари бўйича баҳолаб борилади!

@effectuz
Ўзбекистондаги ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-80 маркали бензин кўпаяди

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида АИ-80 маркали бензиннинг суткалик ишлаб чиқариш ҳажми 850 тоннадан 1000 тоннага, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажми эса 30 тоннадан 50 тоннага оширилмоқда.

Бу борадаги ишлар республика аҳолисининг энергия ресурсларига ортиб бораётган эҳтиёжларини қондиришга қаратилган.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
⚡️Туркманистондан электр энергияси импортининг кунлик ҳажми оширилди

Маълумки, қишнинг совуқ кунлари келиши билан Ўзбекистондаги электр энергия билан боқлиқ муаммолар ОАВда қалашиб кетди. Фуқароларнинг норозилиги ва уларнинг орқасидан масъуллар баёноти деярли ҳар куни қайсидир ҳудудда учраб турибди. Манашундай муаммоларни камайтириш мақсадида Туркманистондан импорт қилинадиган электр энергияси ҳажми оширилди.

Маълумотларга кўра, истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш ҳажмини ошириш мақсадида “Туркманенерго” корпорациясидан импорт амалиётининг суткалик 17–18 млн кВт-соатдан 20–21 млн кВт-соатга оширилди.

Эслатиб ўтамиз, 8 декабрь куни электр станциялар орқали 227,8 млн кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилганди. Шундан республика истеъмолчиларига 222,2 млн кВт-соат электр энергияси етказиб берилган.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон хориждан табиий газ импортини йўлга қўйса, бу энергия соҳасидаги муаммоларни тўлиқ бартараф этадими?

Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев энерго ресурслари тақчиллиги бўйича энг муҳокама қилинаётган саволларга жавоб қайтарди.

“Агарда етарли миқдордаги табиий газ импорти йўлга қўйилса, иссиқлик электр станциялари белгиланган режа асосида етарли миқдорда электр энергиясини ишлаб чиқариб, истеъмолчилар тўлиқ таъминланади. Аҳоли хонадонларидаги газ босими билан боғлиқ муаммолар ҳам ечилади.

Метан газ қуйиш шохобчаларига келадиган бўлсак, аҳоли газ тармоқларига уланган шохобчалар барибир маълум график асосида ишлаши керак, сабаби — совуқ кунларда кечки пайт овқат пишириш жараёнига салбий таъсир кўрсатмаслиги лозим. Аммо саноат коллекторлари орқали алоҳида қувур тортиб келган шохобчаларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш мумкин”, дейди Хўжаев.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
«Газлидаги газ омборининг сиғими оширилади» — Энергетика вазири

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Газлидаги газ омборининг сиғими оширилишини маълум қилди.

Газлидаги газ омборининг сиғими ҳозирги 3 миллиарддан 8 миллиард куб метрга оширилади.

Ҳозир бурғилаш ишлари кетяпти. Кейинги йилдан 4,5 миллиардга, аста-секин 8 миллиардга етказилади. Бу 2-3 йилда қилинадиган ишлар”, — деди энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Forwarded from OFFSIDE.UZ | RASMIY
#ЖЧ 🏆 1/4 финал

🇭🇷 Хорватия 🆚 Бразилия 🇧🇷

📋 Асосий таркиблар маълум!

🖥 Спорт 🕰 20:00

🌐
EFFECTUZSPORT каналининг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!

Telegram | Instagram | You tube