EFFECT.UZ | Расмий канал
17.5K subscribers
58.3K photos
11.7K videos
23 files
57.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998939663030
+998971663232
Download Telegram
«Ҳамкорликнинг янги асри бошланмоқда» — Си Цзинпинь Саудия Арабистонида шоҳона кутиб олинди

Хитой раҳбари Си Цзинпиннинг Саудия Арабистонига расмий ташрифи бошланди. Икки мамлакат етакчиларининг айтишича, ҳамкорликнинг янги аср бошланмоқда.

Си Цзинпиннинг маълум қилишича, Хитой араб дунёси билан алоқаларни мустаҳкамлайди ва орада катта манфаатлар бор.

Хитой раҳбарининг араб тилида чоп этилган шарҳида у ўз давлати ва Саудия Арабистони ва қўшни давлатларнинг бошқаларнинг ички сиёсатига аралашмаслик тамойилини қадрлашини айтган.

“Суверенитет ва ҳудудий яхлитликни қувватлаймиз”, - дейди Си Цзинпин.

Бугун, 9 декабрь куни у Форс кўрфази давлатларининг раҳбарлари билан учрашади. Икки мамлакат вакиллари энергетика бўйича ҳамкорлик қилиш ниятида.

Маълумот ўрнида, икки давлат энергия таъминоти бўйича 34 янги битимга эга. Бу ҳужжатларда 30 миллиард долларлик ҳамкорлик ҳақида гап кетади.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда Атом электростанцияси қурилса, электр энергия етишмовчилиги бартараф этиладими?

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
«Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги газ келишувида сиёсий шартлар йўқ», – Песков Энергетика вазирининг сўзларини тасдиқлади

Бир неча кун муқаддам Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов маҳаллий ОАВга берган интервьюсида Россия билан табиий газ бўйича ҳамкорлик ҳеч қандай сиёсий шартлар асосида эмас, фақатгина тижорий келишув бўйича шартнома тузилишини айтган эди.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам вазирнинг ушбу сўзларини тасдиқлади.

«Ҳеч ким газ эвазига сиёсий шартлар қўяётгани йўқ. Гап фақатгина иштирокчи мамлакатлар манфаатларини кўзлаган ҳолда тижорий келишув ҳақида кетяпти. Бу борадаги ишлар давом этмоқда», дея таъкидлади Песков.

Россия президенти матбуот котиби Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги газ бўйича уч томонлама ҳамкорлик ҳақида тўхталди.

«Ҳар қандай давлат ўз энергоресурсларини сотишда тижорий шартномаларга асосланади. Ҳеч ким газ эвазига сиёсий шартлар қўйилиши ҳақида гапирмади, бу ҳақда умуман гап бўлиши мумкин эмас», – деди у.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистонда ноқонуний қурилишлар бартараф этилмоқда

Бу ҳақда айни вақтда Нукусда бўлиб турган Effect.uz мухбири Кадастр идораси ходимига таяниб, хабар бермоқда.

👉 Тўлиқ видео

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Ўзбекистон илм-фани оғир жудоликка учради

Ўзбекистонда генетика соҳасининг етакчи намояндаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Абдуллаев Абдумавлон Абдуллаевич 2022 йилнинг 8 декабрь куни 92 ёшида вафот этди.

Маълумот учун, А.Абдуллаев 1930 йилнинг 13 июлида Наманган вилоятида туғилди. 1952 йили Ўрта Осиё давлат университетини тугатиб, меҳнат фаолиятини Ўсимликшунослик илмий текшириш институти Ўрта Осиё тажриба станцияси кичик илмий ходими лавозимида бошлаган. 1961 йилда номзодлик, 1973 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1995 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб сайланган.

Истеъдодли олим ўзининг қарийб 70 йиллик илмий фаолияти давомида Фанлар академиясида фидойилик билан меҳнат қилГАН. Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти кичик, катта илмий ходими, лаборатория мудири, директори, ЎзРФА Президиумининг қишлоқ хўжалиги фанлари бўлими раиси ҳамда умрининг сўнгги кунларигача институт бош илмий ходими лавозимида самарали фаолият кўрсатиб, илм-фан ривожига муносиб ҳисса қўшган.

А.Абдуллаев илмий фаолияти давомида ғўза генетикасининг фундаментал асосларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшди. Олим яратган илмий мактаб асосида ғўзанинг бир қатор янги навлари кашф этилди ҳамда генетика селекциясида ғўзанинг ёввойи турларидан фойдали донорлар сифатида фойдаланиш имконияти яратилди. У мамлакатимиз пахтачилик илм-фани ривожининг фундаментал асоси ва миллий бойлиги бўлган ғўза генлари коллекциясининг асосчиларидан биридир.

У 600 дан ортиқ илмий ишлар, жумладан, 10 дан ортиқ монография муаллифи. Илмий мақолаларининг 300 дан ортиғи халқаро нуфузли журналларда чоп этилган.

У “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби” (1980), “Меҳнат шуҳрати” ордени (2003) “Ўзбекистон Республикаси давлат мукофоти” (2011) билан мукофотланган эди.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонга энергия ресурслари Россиядан келтириладими?

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Электр ҳақида масъулдан сўрасам “қисқа муддатга узилаяпти” деб айтмоқда. Одамлар эса “4-5 соатлаб ўчаяпти” дейишяпти» Андижон ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов мутасаддиларга электр таъминотига оид кўрсатма берди

Вилоят ҳокими ҳозирдаги электрга оид вазиятдан ўз вақтида хабардор бўлиш учун чекка маҳаллаларга ишончли вакиллар юбориш таклифини илгари сурди.

«Марказлардаги вазиятни ҳар куни кўриб турибмиз, чекка маҳаллаларга кўпроқ эътибор беришимиз керак», деган Абдураҳмонов.

Шунингдек, Шуҳратбек Абдураҳмонов агар қаердадир электр тизимида кутилмаган носозлик содир бўлиб таъминот тўхтаса, ҳудуд аҳолисига бу ҳақда тезкор ахборот бериш ва қайси вақтда таъминот тикланишини аниқ билдириш кераклигини таъкидлади.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Метан газ қуйиш шохобчаларининг аниқ иш вақтини эълон қилиш мумкинми? – Энергетика вазири жавоб берди

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Қамчиқ» довонида қор ёғиши тўхтамади

Довонда ҳаво ҳарорати -10° совуқ. ЙҲХХ, ФВВ ҳамда йўл бўлими ходимлари томонидан узлуксиз равишда йўлни қордан тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

Транспорт воситалари ҳаракати давом этмоқда. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилган ҳолда, эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраган.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Электр ўчишининг сабаби – совуқ ҳавода ГЭСлар турбинаси мойи қотиб қолаётгани билан боғлиқми?

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
⚡️ "974" аренасини бузиш бошланди

"974" стадионида Жаҳон чемпионати доирасида ўтказилган еттита ўйин якунланди.

Эндиликда 974та контейнердан иборат бу арена демонтаж қилинади. Жараён чоршанба куни бошланди. Тегишли ишларни амалга ошириш учун аллақачон стадионга жиҳозлар келтирилган.

Айтиш жоизки, Бразилия терма жамоаси футболчилари ўйинларидан сўнг ушбу майдондан шикоят қилганди. Уларни майсазорнинг сифати тўлақонли қониқтирмади.

Бразилия терма жамоаси вакиллари аренанинг чим қоплами ёмон эканлигини таъкидлашди.

Маълумот учун, ЖЧ-2022нинг чорак финал баҳслари бугун ва эртага бўлиб ўтади.


🌐 EFFECTUZSPORT каналининг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!

Telegram | Instagram | You tube
Никоҳдан ажралиш ҳолатлари бўйича пойтахт етакчиликни қўлга олди

Давлат статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг ноябрь ойида республика бўйича 4 123 та никоҳдан ажралиш ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 959 тага кўпайган.

Ҳудудлар кесимида ажралишлар сони:

— Қорақалпоғистон Р. – 192 та

— Андижон вилояти – 486 та

— Бухоро вилояти – 206 та

— Жиззах вилояти – 178 та

— Қашқадарё вилояти – 272 та

— Навоий вилояти – 129 та

— Наманган вилояти – 366 та

— Самарқанд вилояти – 385 та

— Сурхондарё вилояти – 268 та

— Сирдарё вилояти – 154 та

— Тошкент вилояти – 448 та

— Фарғона вилояти – 528 та

— Хоразм вилояти – 227 та

— Тошкент шаҳри – 558 та.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
«Йўқотадиган ҳассамиз ҳам, йўқотишга ҳаққимиз ҳам йўқ!» — Алишер Қодиров

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи бошқа вақтга қолдирилди. Ташриф давомида бир қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган эди.

Хусусан Қирғизистонга Россия президенти Владимир Путин келиши кутилаётганди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, “Миллий тикланиш” ДП МК раиси Алишер Қодиров Президентнинг ташрифи кечиктирилгани тўғри қарор бўлганини айтди.

Тараққиётчи халқпарвар жадидчилар - томон танлашда адашганлари, умрларига зомин бўлибгина қолмай, халқимизни тараққиётдан камида 100 йил орқага отиб юборган…

Йўқотадиган ҳассамиз ҳам, йўқотишга ҳаққимиз ҳам йўқ! Фитна - фасодлар ичимиздан зарар бермаса, ташқи босимларга иммунитет етарли. Бишкекка ташрифни кечиктирилиши жуда тўғри қарор
”, — деб ёзди депутат ўзининг Telegram каналида.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Сурхондарёда нархни асоссиз оширган АЁҚШга бензин етказиб бериш тўхтатилди

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятидаги АЁҚШларда АИ-80 бензин 8 минг сўмдан сотилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Нефтгазинспекция” баёнот берди.

Қайд этилишича, ҳолат ўрганилганда, Термиз шаҳридаги “ДОН” хусусий фирмасига тегишли АЁҚШ ҳақиқатан ҳам нархни асоссиз оширгани тасдиқланган.

Бензин нархини сунъий равишда оширганлиги сабабли ушбу АЁҚШга автобензин етказиб бериш тўхтатиш юзасидан тегишли ташкилотларга кўрсатма берилди”, — дейилади инспекция баёнотида.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
“Статистика” йўғе, “Антикоррупция” агентлиги

Бугун, 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни. Ўзбекистонда 2020 йилнинг 29 июнь куни Президент фармони билан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилган.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат раҳбарига бўйсунади ва Олий Мажлис палаталари олдида ҳисоб беради. Агентлик, коррупциявий ҳолатлар бўйича “тайёр” рақамларни вазирлик ва турли идоралардаги ички аудит хизматларидан олади.

Ўзбекистонда юздан ортиқ ҳокимликлар, ўнлаб қўмиталар ҳамда йигирмадан ортиқ вазирликлар бор. Вазирликлар ҳузурида ҳам “майда-майда” “ташкилотча”лар исталганча топилади. Агентликлар, федерациялар, бошқармалар ҳақида ҳали гапирмадик.

Лекин, Коррупцияга қарши курашиш агентлигида бор йўғи, 73 нафар ходим ишлайди. Шундан 23 нафари (ҳайдовчи, фаррош ва ҳ.к) асосий рол ўйнамайди. Вилоятларда (туман, шаҳар) бўлимлари мавжуд эмас.

Агентлик турли давлат ташкилотларининг ўзлари берган рақамларини ва ҳисоботларни эълон қилади. Ҳеч қандай жазо чорасини қўллай олмайди.

Бу иш билан бошқа тегишли органлар шуғилланади. Яъни, чора кўриш ваколати БОШҚАЛАРДА. Агентлик баъзи бир устун жиҳатларини айтмаганда, “статистик” ташкилотга ўхшайди. Тергов-суриштирув функцияси йўқ!

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Арипов Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Қирғизистонга борди

Бош вазири Абдулла Арипов Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Қирғизистонга борди.

«Манас» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси – Президент Администрацияси раҳбари Оқилбек Жапаров кутиб олди.

«Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ЕОИИ кузатувчи-давлати делегацияси раҳбари сифатида Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши мажлисида иштирок этиш учун мамлакатимизга келди», - дейилади хабарда.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Путин Қирғизистонга ташриф буюрди

Россия президенти Владимир Путин Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун Қирғизистонга ташриф буюрди.

Кремль матбуот хизматининг қайд этишича, Арманистон бош вазири Никол Пашинян, Беларус президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Михаил Мясникович ўртасида тор доирадаги мажлис бўлиб ўтган.

Ушбу мажлисда ЕОИИ фаолиятининг долзарб масалалари, интеграция жараёнларини янада чуқурлаштириш истиқболлари, хусусан, товарлар ва хизматларнинг ягона бозори фаолиятини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

2022 йилда Қирғизистон Республикаси Евроосиё иқтисодий иттифоқига раислик қилади.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport