EFFECT.UZ | Расмий канал
16.7K subscribers
55.5K photos
10.5K videos
21 files
54.4K links
🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали

Мурожаат ва таклифлар учун: @Effectuzgamurojaat

Батафсил: @effectuz_live
Спорт: @offsiderasmiy
Сайт: www.effect.uz

+998971663232
+998979663232
Download Telegram
⚡️Давлат ташкилотлари машиналарига метан газ қуйиш тақиқланди

Президент Администрациясида жорий йил якуни билан ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда кутилаётган натижалар ва энергетикадаги вазият бўйича йиғилиш ўтказилмоқда.

👉
https://effect.uz/8288

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
⚡️Сардор Умурзаков «свет» ва газ муаммолари юзасидан танқидий йиғилиш ўтказди

👉 https://effect.uz/8289

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
⚡️Бош вазир бошчилигида Ҳукумат ишчи гуруҳи тузилди

Президент топшириғига асосан, Бош вазир бошчилигида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энергия муаммоларини тезкор ўрганиш ва ҳал қилиб бориш Ҳукумат ишчи гуруҳи тузилади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ишчи гуруҳ:

республика ҳудудида энергия тақчиллиги муносабати билан юзага келган вазиятни қисқа муддатларда чуқур таҳлил қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича тезкор чоралар кўриб бориш;

электр энергияси ва газни биринчи навбатда аҳолига етказиб бериш заруриятини эътиборга олган ҳолда, мавжуд энергия ресурсларини мувозанатли тақсимлаб бориш ва ушбу жараённи қатъий назорат қилиш;

электр энергияси ва газ тақчиллиги шароитида муқобил энергия маҳсулотлари билан аҳолини ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз таъминлаш ишларини жадаллаштириш;

ижтимоий объектлар, жумладан таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг барқарор фаолият юритишини таъминлаш юзасидан зарур маблағлар ажратиб бориш ва уларнинг мақсадли ишлатилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш;

энергия тақчиллиги ва унинг оқибатида юзага келадиган салбий оқибатлар, айниқса иқтисодиётга таъсирини камайтириш мақсадида, комплекс чора-тадбирлар кўриш юзасидан асосланган таклифлар ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш учун киритиш вазифаси юклатилади.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Сардор Умурзаков «свет» ва газ муаммолари юзасидан танқидий йиғилиш ўтказди 👉 https://effect.uz/8289 🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Сардор Умурзаков «свет» ва газ муаммолари юзасидан танқидий йиғилиш ўтказди

Президент Администрациясида жорий йил якуни билан ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда кутилаётган натижалар ва энергетикадаги вазият бўйича йиғилиш ўтказилмоқда.

Йиғилишда видеоалоқа орқали барча ҳудудлар раҳбарлари иштирок этди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Администрация раҳбари Сардор Умурзаков раислигида кескин танқидий руҳда ўтаётган йиғилишда қиш мавсумини беталафот ўтказиш учун масъул мутасаддилар ишидаги жиддий камчиликлар кўрсатиб ўтилди, мавсумга тайёргарлик ишларидаги қолоқликлар, юзага келган вазиятни бартараф этиш чоралар тезкор қабул қилинмагани ва умуман сустлиги юзасидан жиддий эътирозлар билдирилди.

Штаблар ва бириктирилган раҳбарлар алоҳида эътиборни қуйидагиларга қаратади:

📌 электр энергияси ва табиий газ ишлаб чиқариш ҳамда уларни истеъмолчиларга етказиб бериш;

📌 аҳоли, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқлари учун кўмир ва суюлтирилган газ етказиб бериш;

📌 қўп қаватли уй-жойларга хизмат кўрсатувчи қозонхоналарнинг ишлаш ҳолатини назорат қилиш ва бошқалар.

Йиғилишда юзага келган вазиятни нормаллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўриб чиқилди.

Жумладан:

📌 товар газ етказиб бериш ҳажмини суткасига 5 миллион куб метрга ошириш;

📌 2023 йил 1 мартга қадар давлат идоралари тасарруфидаги сиқилган газда ҳаракатланадиган автомобиллардан фойдаланишни тақиқлаш, уларни бензинга ўтказиш;

📌 хорижий давлатлар билан қўшимча табиий газ, электр энергияси, кўмир, мазут харид қилиш бўйича музокараларни жадаллаштириш;

📌 2 ой муддатга АИ-80 бензини импорти учун акциз солиғи ва уни чакана сотиш учун акциз солиғини ҳисоблаш ва ундиришни тўхтатиб туриш;

📌 биржа сотувларига қўйилаётган АИ-80 бензининг кунлик ҳажмини ошириш;

📌 АИ-80 бензини нархининг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик, нарх ошиши бошланғич нархнинг 5 фоизидан ортиқ бўлмаслигини таъминлаш.

Қўшимча чоралар:

📌 барча ишлаб чиқарувчилар ва трейдерларга суюлтирилган газни экспорт қилиш тақиқланади;

📌 табиий газ етказиб бериш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда аҳолига суюлтирилган газ етказиб беришга рухсат берилади;

📌 Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги насос станцияларига электр энергияси етказиб беришга ўрнатилган вақтинча чекловлар йил якунига қадар узайтирилди;

📌 бензин ва дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш учун хомашё ҳамда тайёр бензин импорти оширилади;

📌 биржада АИ-80 бензини савдосига воситачи компанияларнинг иштирок этишига йўл қўйилмайди.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Бу бизнинг айбимиз» – Энергетика вазири Ўзбекистон-Қозоғистон-Россия газ иттифоқини ташкил этиш ва халқни бунга ихтиёрий рози қилиш мақсадида энергия соҳасида сунъий тақчиллик яратилаётганига ойдинлик киритди

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Журналистлар уюшмаси раиси — Олимжон Ўсаров барча ОАВ вакиллари ҳамда ўзбек халқини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги билан табриклади!

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
⚡️Ўзбекистон бошқарувидаги Афғонистон темир йўли қозоқларга ўтиб кетди

Ўзбекистон илгари йилига 15 млн доллар эвазига Афғонистон темир йўлларининг 22 км қисмига хизмат кўрсатарди. Қозоғистон эса 4,1 млн доллар эвазига 106 км темирйўлига хизмат қиладиган бўлди.

Ҳайратон – Мозори-Шариф темир йўлини бошқариш бўйича шартнома Қозоғистоннинг Mansour Fatih номли компанияси билан имзоланди. Компания темир йўлнинг техник масалаларини ҳал қилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон илгари йилига 15 млн доллар эвазига “Ўзбекистон темир йўллари”нинг шўъба корхонаси бўлган “Sogdiana Trans” орқали Афғонистон темир йўлларининг 22 км қисмига хизмат кўрсатган.

Юқорида таъкидланганидек, 2023 йилнинг бошидан бу ҳуқуқ Қозоғистоннинг “Mansour Fatih” компаниясига ўтади ва қозоғлар йилига 4,1 доллар эвазига Афғонистоннинг жами 106 км темирйўлига хизмат қиладиган бўлди.

“Биз бу компанияга ҳар йили 4,1 миллион доллар тўлаймиз. Авваллари эса “Sogdiana Trans”га 15 миллион доллар тўлардик, Ўзбекистоннинг бу компанияси эса бизга атиги 22 километр, фақат Ҳайратон портида хизмат кўрсатарди. Бу янги компания эса 106 километрга хизмат кўрсатади”, — деди Афғонистон темир йўл бошқармаси раҳбари вазифасини бажарувчи Бахт Раҳмон Шарафат.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Мени қаматишни “заказ” қилишган” — суд оқланган фуқаронинг уйини қайтариб бермаяптими?

👉 YouTube`да кўриш

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Чирчиқ бозори раҳбари савдогарни сўкиб, қўл кўтарди

Чирчиқ бозоридаги ҳолат эканлиги айтилаётган мазкур видеода кўриш мумкинки, бозор раҳбари катта эҳтимол билан савдо растасининг нотўғри жойда тургани учун жойнинг эгасини жуда қўпол равишда сўкиб, ҳатто қўл кўтаришгача борганини кўриш мумкин.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Термизлик имконияти чекланган юк ташувчи йигит

Ногиронлиги бўлсада яхши яшашга ўз кучи ва иродаси билан интилаётган юк ташувчи Иззатулло Куллиев.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
⚡️Ишчилари бош кўтарган “Albus Cement Group”нинг табиий газдан узилиш сабаби очиқланди

Ижтимоий тармоқларда газ улаб беришни сўраб кўчага чиққан ходимлар видеоси тарқалган эди. “Ҳудудгаз Фарғона” матбуот хизмати ҳолат бўйича расмий муносабат берди.

👉 Батафсил

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Атом электростанцияси қурилса, Ўзбекистонда электр энергия етишмовчилиги қай даражада бартараф этилади?

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️“Раҳбарларнинг асосий вазифаси - халқ учун хизмат қилиш, халқни рози қилиш ва керакли барча шароитларни яратишдан иборат” – Вазир

Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев 7 декабрдан 8 декабрга ўтар кечаси тунда вазирлик Штаб аъзолари билан биргаликда пойтахт Тошкентдаги қатор тиббиёт муассасалари фаолиятини ўрганди.

“Мақсадимиз – бирорта камчилик ёки муаммо аниқланадиган бўлса, уни жойида ҳал қилиш. Совуқ биз учун душман эмас. Бунга тайёргарлигимиз бор, шайлигимиз бор”, деди вазир ўз мурожаатида.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
📞Энди сим-картасиз ҳам Telegram’да рўйхатдан ўтиш мумкин

Энди Telegram мессенжерида махсус Fragment платформаси ёрдамида сим-картасиз рўйхатдан ўтиш мумкин.

👉
Батафсил

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
⚡️Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи қолдирилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи бошқа вақтга қолдирилди, деб хабар берди “РИА Новости”.

Маълум бўлишича, ташриф бошқа вақтга белгиланган, лекин аниқ сана номаълум, аммо у декабрь ойининг охиригача бўлиб ўтади.

Аввалроқ давлат раҳбари Қирғизистонга 9 декабрь куни жўнаб кетиши тахмин қилинганди. Хусусан, ташриф давомида бир қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 30 ноябрь куни Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасининг айрим участкалари ва Кампиробод сув омборини биргаликда бошқариш тўғрисидаги қонунларни имзолаган эди.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда «Cobalt» она ва болани уриб юборди

Тошкентда “Сobalt” машинаси она-болани уриб юборди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хизматининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жорий 3 декабрь куни Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани Зулфияхоним кўчасида “Cobalt” ҳайдовчиси она-болани уриб юборган.

Оқибатда 1991 йилда туғилган аёл шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Унинг 2016 йилда туғилган фарзандининг аҳволи яхши. У тиббий кўрикдан кейин уйига юборилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзгатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
«Менинг уйимда свет ҳам, газ ҳам ўчиб туради» — Энергетика вазири

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Youtube`даги изоҳлардан келган саволларга ҳам жавоб берди.

Фуқаролардан бири амалдорларнинг, шу жумладан, энергетика вазирининг ҳам уйида газ ва электр энергияси ўчиши ёки йўқлиги ҳақида сўради.

Вазир кўп қаватли уйда яшаши ва унинг уйида ҳам электр энергияси ва газ тез-тез ўчиб туришини таъкидлади.

“Ҳаттоки, ўзим туғилиб ўсган, катта бўлган Наманган вилояти Уйчи туманидаги ҳовлимизда ҳам ҳозир бориб текширишлари мумкин, табиий газ умуман йўқ.

Бошқа амалдорларнинг уйида ҳам ўчади.

Фуқаролардан ташқари, улар ҳам менга эътирозлар билан чиқишади, албатта, вазиятни тўғри тушунтиришга ҳаракат қиламиз
”, — деди у.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Ўзбекистон Россия ва Қозоғистон билан уч томонлама газ иттифоқини яратиш ғоясидан воз кечди — Reuters

Ўзбекистон ҳукумати Россия ва Қозоғистон билан уч томонлама газ иттифоқини яратиш ғоясидан воз кечди. Бу ҳақда Reuters бош вазир ўринбосари ва энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов баёнотига таяниб хабар бермоқда.

“Россия билан газ шартномаси тузиладиган бўлса ҳам, бу иттифоқ дегани эмас”, — деди Жўрабек Мирзамаҳмудов.

Вазирнинг таъкидлашича, Тошкент Россия ёқилғисини Қозоғистон ҳудудидан ўтувчи қувур орқали етказиб бериш бўйича Москва билан музокара олиб бормоқда, бироқ бу битим иттифоқчилик эмас, балки “техник шартнома” сифатида расмийлаштирилади.

Бундан ташқари, Мирзамахмудов Ўзбекистон табиий бойликларни олиш учун сиёсий шартларга рози бўлмаслигини қўшимча қилди.

Қозоғистон ва Россия президентлари Қосим-Жўмарт Токаев ва Владимир Путин 28 ноябрь куни Кремлда бўлиб ўтган учрашувда Россия газини Қозоғистон ҳудуди орқали ташиш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун Ўзбекистон иштирокида “уч томонлама газ иттифоқи”ни ташкил этиш масаласини муҳокама қилишди, дея хабар берган эди Қозоғистон президентининг матбуот котиби Руслан Желдибай.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Зеленский уруш қачон тугашини маълум қилди

Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатдаги уруш 2023 йилда якунланиши мумкинлигини айтди, дея хабар бермоқда Politico газетаси.

“Келгуси йил ҳам украиналиклар учун энг нуфузли бўлишига ишонаман, лекин бу тинчлик даврида бўлади”, — деди Украина раҳбари.

Зеленский Украина армиясини биринчи рақамли деб атади ва Украинада барқарорликни сақлашга ёрдам берган барча европалик ҳамкорларга миннатдорчилик билдирди.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
⚡️Макаренко Аброр Мухтор Алийнинг устидан ИИВга ариза ёзди

Блогер Никита Макаренко Аброр Мухтор Алийни жавобгарликка тортишни сўраб, Ички ишлар вазирлигига ариза ёзганини маълум қилди.

Никита Макаренконинг ёзишича, Аброр Мухтор Алий бугун унга қарши сохта хабар тарқатган.

Фуқаро Аброржон Абдуазимов фотошоп дастурида сохталаштирилган, гўёки Spot.uz нашрида чоп этилган ва менга нисбатан туҳматни ўз ичига олган хабарларни эълон қилди, шунингдек, гўёки мамлакатда газ йўқлигига мени айбдор сифатида кўрсатган.

Бундан ташқари, у бошқа ёлғон ва дизинформациялар ёйди ва Россия Федерацияси билан зудлик билан газ бўйича шартномаларини тузишни талаб қилди.

Ушбу факт юзасидан фуқаро Аброржон Абдуазимовни Жиноят кодексининг 139-моддаси “Туҳмат”, 244-1-моддаси “жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материаллар ишлаб чиқариш” ва 244−6-модда “Ёлғон маълумотларни тарқатиш” бўйича жавобгарликка тортишни сўраб Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ариза ёздим.

Менимча, бундай провокацияни Аброржон Абдуазимов мамлакатдаги вазиятни издан чиқариш мақсадида амалга оширган.

Назаримда, у энергетик инқироздан фойдаланиб, норози аҳолини кўчага олиб чиқиб, оммавий норозилик намойишлари уюштирмоқчи. Ўз баёнотларидан келиб чиқадиган бўлсак, у ҳозирги инқироздан фойдаланиб, ўз обуначилари ва мухлисларини Ўзбекистондаги қонуний ҳукуматга қарши бошқа аксилконституциявий ҳаракатларга йўналтиришни режалаштирган.

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари Аброр Абдуазимовнинг хатти-ҳаракатлари ва баёнотларига максимал даражада эътибор қаратиб, бу фуқарони қонуний жавобгарликка тортиши керак, деб ҳисоблайман
”, — деди у.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Дунёга танилган олим, академик 92 ёшида вафот этди

Абдумавлон Абдуллаев 8 декабрь куни вафот этди, деб хабар берди Ўзбекистон Фанлар академияси матбуот хизмати.

Биолог-ботаник олим Абдумавлон Абдуллаев 1930 йилда Наманган вилоятида туғилган. Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтининг бош илмий ходими лавозимида ишлаб келаётганди.

Абдуллаев Ўзбекистон Фанлар Академияси академик (1995). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, профессор (1980 й). Фанлар Академияси Ўсимликлар экспериментал биологияси институтида илмий ходим (1957-67 й.), лаборатория мудири (1967 й.), директор (1971-1982 ва 1985–1989 й.). Фанлар Академияси қишлоқ хўжалиги фанлари бўлими раиси (1997–98 й.) лавозимларида фаолият юритган.

Ғўзанинг ёввойи турларини йиғиш бўйича унинг келиб чиқиш марказлари бўлган Мексика (1975 й.), Перу (1984 й.), Сейлон, Ҳиндистон, Хитой (1989–90), Австралияга (1997 й.) уюштирилган экспедицияларга бошчилик қилган.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport