EFFECT.UZ | Расмий канал
17.6K subscribers
58K photos
11.7K videos
23 files
57.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998939663030
+998971663232
Download Telegram
«Барча ислоҳотлар «Инсон қадри учун» эзгу тамойил асосида амалга оширилмоқда» — Пўлат Бобожонов

Ички ишлар вазири Ўзбекистон Республикаси Конституция ва Давлат мадҳияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирда нутқ сўзлади.

👉
Батафсил

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Ўзбекистон «Ҳайратон — Мозори Шариф» темир йўлини бошқаришдан маҳрум бўлганини рад этди

Жорий йилнинг 5-6 декабрь кунлари “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва Афғонистон темир йўл бошқармаси вакиллари ўртасида 2023 йилга мўлжалланган “Хайратон – Мозори-Шариф” темир йўл участкасидан фойдаланиш бўйича музокаралар бўлиб ўтди.

Хабарга кўра, музокаралар якунида Афғонистон ҳудудидаги темир йўлларга хизмат кўрсатиш (эксплуатация)да иштирок этиш учун афғонистонлик маҳаллий техник ходимларини босқичма-босқич жалб қилиш бўйича амалдаги шартномани узайтириш ва йўл харитасини тайёрлаш бўйича келишувга эришилган.

“Ўзбекистон темир йўллари”нинг айтишича, бундан олдин ҳам айни мана шу масала бўича мавзуда асоссиз маълумотлар тарқатилган ва буни Афғонистон темир йўл бошқармаси раҳбари вазифасини бажарувчи Бахт Раҳмон Шарафат расман рад этган.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“7 минглик манзил 50 мингга чиқиб кетяпти” – Кушербаев ҳайдовчиларга мурожаат йўллади

“Ҳозирги оғир кунларда бир—биримизни қўллайлик. Баъзи ноинсофлар нархларни сунъий ошириб олган. Инсонмиз. Биздан меҳр—оқибат ва савоб амаллар қолади. Оғир кунларда бундай қилиш яхши эмас. Бу кунлар ҳам ўтади!” – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ҳайдовчилардан нархларни сунъий оширмасликни илтимос қилди!

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда қорли ҳавода кўчада ётган фуқаро видеоси тарқалди

Мазкур видеони тасвирга туширган аёлнинг сўзларига кўра, ҳолатдаги эркак Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани Сурхон соҳил маҳалласи А.Навоий кўчасида кўп қаватли уйлар қаршисида кўчада, қор остида ётибди.

Ҳозирча расмий маълумотлар йўқ. Умид қиламизки, масъул шахслар бу фуқаронинг нима бундай аҳволда қолганига аниқлик киритишади ва вазиятга бефарқ қарашмайди.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон газ экспортини буткул тўхтатди

«Ҳозирги кунда газ экспорти юз фоиз тўхтатилган. Ҳамма газ аҳолига йўналтирилган» — дейди «Ўзтрансгаз» АЖ бошқаруви раиси Беҳзот Норматов «Севимли» телеканалига берган интервьюсида.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Лолазордан — қамоқхонагача! Адолат қарор топди: маҳкумлар озод этилди

Effect.uz кузатувчиларига маълумки, ижодий гуруҳимиз жорий йилнинг 18 сентабрь куни, Навоий вилоятидаги Лолазор ташландиқ конидан таркибида олтин моддаси бор бўлган рудани қазиб олинганликда айбланиб, 6 йилга қамалган жиноий тўда аъзоларининг Бухородаги хонадонига бориб журналистик суриштирув ишларини олиб бориб, вазиятни кенг ёритган эди.

Октябрь - ноябрь ойлари давомида эса шофирконлик йигитларнинг мазкур иш бўйича Навоий вилояти апелляция судида суд бўлиб ўтганди.
Шуни маълум қиламизки, 6 йилга қамоққа ҳукм қилинган бу йигитларнинг аксарияти суд залидан озод этилди, айримларининг эса жазоси анча енгиллаштирилди ва улар ҳам тез орада оила аъзоларининг бағрига қайтиш арафасида туришибди.

Суд жараёнлари ва ундан кейинги ҳолатларни батафсил YouTube каналимиздаги видеода тўлиқ томоша қилишингиз мумкин.

🌐
EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
EFFECT.UZ | Расмий канал
Сурхондарёда қорли ҳавода кўчада ётган фуқаро видеоси тарқалди Мазкур видеони тасвирга туширган аёлнинг сўзларига кўра, ҳолатдаги эркак Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани Сурхон соҳил маҳалласи А.Навоий кўчасида кўп қаватли уйлар қаршисида кўчада, қор остида…
⚡️Қорда ётган жарқўрғонлик фуқаро масъуллар назоратига олинди

Сурхондарёда қорли ҳавода кўчада ётган фуқаронинг видеоси тарқалгани ҳақида хабар бергандик. Туман ҳокимлиги мазкур ҳолатни ўз назоратида эканлигини маълум қилди.

Маълум қилинишича, Жарқўрғон тумани “Сурхон соҳили” маҳалласида яшовчи фуқаро Қ.Ж.ни яшаш шароити туман ишчи гуруҳи томонидан ўрганилганда кўп қаватли уйлар ёнида яшаб келганлиги маълум бўлган.
Мазкур ҳолат туман мутасадди ташкилот вакиллари томонидан назоратга олиниб, фуқаро Қ.Ж. туман тиббиёт бирлашмасининг Неврология бўлимига ётқизилган, ҳозирги вақтда саломатлиги қониқарли аҳволда эканлиги айтилмоқда.

“Шу ўринда ушбу ҳолатга бефарқ бўлмаган ижтимоий тармоқ фаолларига миннатдорчилигимизни билдирамиз” – дейилади Жарқўрғон туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.

🌐 @effectuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Коррупция – тараққиётга тўсиқ, умидсизликка йўл ва ҳалол луқмага раҳна!» – Муфтий ҳазрат

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
EFFECT.UZ кузатувчилари диққатига!

Айни кунларда сайтимизнинг янги версияси тайёрланмоқда, тез орада сайтга киришдаги муаммолар бартараф этилиши кутилмоқда. Янги сайтда дизайнга алоҳида ёндошилган бўлиб, бу ўқувчиларда ҳеч қандай муаммо туғдирмайди.

Сайтимизнинг техник ишлари якунлангунига қадар, хабарларни тўлиқ ҳолатда телеграм ва фейсбукдаги саҳифаларимизга жойлаб борамиз.

Бизни қўллаб-қувватлаётганингиздан бағоятда миннатдормиз!

Юксак, ҳурмат билан EFFECT.UZ раҳбарияти!
АҚШда 18 ёшли талаба шаҳар мэри этиб сайланди

18 ёшли Жален Смит Арканзас штатининг Эрл шаҳри мэри этиб сайланди. Бу ҳақда NBC хабар бермоқда.

Яқинда ўрта мактабни тамомлаган 18 ёшли америкалик йигитча телеканалга берган интервьюсида сайловда ғалаба қозонишига ишончи комил эканлигини билган бўлса-да, натижани кўриб ҳайратда қолганини яшириб ўтирмади.

“Мен жуда миннатдорман! Мен ғалабани ҳудди тентаклар каби нишонладим. Бу тангри томонидан берилган туҳфа”, — дейди у.

The Hill хабарига кўра, Смит 218 та, унинг рақиби Неми Метю эса 139 та овоз олган. Шу тариқа, у сайловларда ғалаба қозонган биринчи афро-америкалик мерга айланди.

Смитнинг янги лавозимидаги яқин режалари транспорт, жамоат хавфсизлиги ва шаҳарда йирик озиқ-овқат дўконини очиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш.

“Бизда анча олдин битта дўкон бор эди, лекин у ёпилди. Кексаларнинг озиқ-овқат учун Ғарбий Мемфисга бориш ва қайтиш учун транспорти йўқ.

Шундай экан, шаҳарда озиқ-овқат дўкони бўлса яхши бўларди”, — дейди у.

🌐
EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❄️🗻 «Қамчиқ» довонида вазият қандай?

ЙҲХБнинг маълум қилишича, "Қамчиқ" довонида транспортлар ҳаракати давом этмоқда.

Йўлни қордан тозалаш ишлари махсус техникалар ёрдамида тўхтовсиз амалга оширилмоқда.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
«Ҳамкорликнинг янги асри бошланмоқда» — Си Цзинпинь Саудия Арабистонида шоҳона кутиб олинди

Хитой раҳбари Си Цзинпиннинг Саудия Арабистонига расмий ташрифи бошланди. Икки мамлакат етакчиларининг айтишича, ҳамкорликнинг янги аср бошланмоқда.

Си Цзинпиннинг маълум қилишича, Хитой араб дунёси билан алоқаларни мустаҳкамлайди ва орада катта манфаатлар бор.

Хитой раҳбарининг араб тилида чоп этилган шарҳида у ўз давлати ва Саудия Арабистони ва қўшни давлатларнинг бошқаларнинг ички сиёсатига аралашмаслик тамойилини қадрлашини айтган.

“Суверенитет ва ҳудудий яхлитликни қувватлаймиз”, - дейди Си Цзинпин.

Бугун, 9 декабрь куни у Форс кўрфази давлатларининг раҳбарлари билан учрашади. Икки мамлакат вакиллари энергетика бўйича ҳамкорлик қилиш ниятида.

Маълумот ўрнида, икки давлат энергия таъминоти бўйича 34 янги битимга эга. Бу ҳужжатларда 30 миллиард долларлик ҳамкорлик ҳақида гап кетади.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда Атом электростанцияси қурилса, электр энергия етишмовчилиги бартараф этиладими?

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport