Edu.uz
158K subscribers
18.5K photos
3.97K videos
232 files
11.6K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
​​#Double_degree

2019/2020 ўқув йилида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида Россия ва Беларуснинг нуфузли ОТМлари билан ҳамкорликда бакалавриатнинг 3 та йўналиши ва магистратуранинг 8 та мутахассислигида қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрланади.

Москва давлат қурилиш миллий тадқиқот университети билан биргаликда қуйидаги таълим йўналишлари ва мутахассисликларига қабул амалга оширилади.

Бакалавр:

Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш – 10 та;
Инженерлик коммуникациялари қурилиши ва монтажи (турлари бўйича) – 10 та;
Архитектура (турлар бўйича) – 10 та.

Магистратура:

Бинолар ва иншоотлар қурилиши (турлари бўйича) – 4 та;
Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш – 4 та;
Сув таъминоти, канализация, сув ресурсларини ҳимоя қилиш ва улардан натижали фойдаланиш – 4 та;
Бино ва иморатлар архитектураси – 4 та.

Астрахань давлат университети билан биргаликда магистратура мутахассисликлари бўйича:

Тарих (йўналишлар бўйича) – 4 та;
Адабиётшунослик: рус адабиёти – 4 та.

Белорусь давлат технология университети билан биргаликда магистратура мутахассисликлари бўйича:

Ноорганик буюмлар кимёвий технологияси (ишлаб чиқариш турлари бўйича) – 4 та;
Кимёвий технология жараёнлари ва аппаратлари (ишлаб чиқариш турлари бўйича) – 4 та.

Телефонлар: (61) 223-60-19, (61) 223-66-55

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
Audio
#Double_degree

Фарғона политехника институтида Россиянинг Новосибирск давлат техника университети ҳамда В.Г.Шухов номидаги Белгород давлат технология университети билан ҳамкорликда бакалавриатнинг 5 та таълим йўналиши ва магистратуранинг 5 та мутахассислиги бўйича қўшма таълим дастурларига ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

Ҳужжатлар 2019 йилнинг 10 августигача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Батафсил: http://ferpi.uz/pages/event/465

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
#Double_degree

Тошкент кимё-технология институтида Беларуснинг Могилев давлат озиқ-овқат университети билан ҳамкорликдаги қўшма таълим дастурига 2019/2020 ўқув йили абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

Бакалавр:

👉 Озиқ-овқат технологияси (25 нафар);
👉 Озиқ-овқат саноати машина ва аппаратлари (25 нафар).

Магистратура:

👉 Озиқ -овкат ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш технологияси (8 нафар);
👉 Озиқ-овқат саноати машина ва аппаратлари (8 нафар);
👉 Хизматлар соҳаси (8 нафар).

Қўшма таълим дастурида ўқув жаарёнлари 2+2 (бакалавр), 1+1 (магистратура) форматида, рус тилида, тўлов-контракт асосида олиб борилади.

Телефонлар: (71) 244-35-72, (95) 478-80-81, (95) 478-80-82, (95) 478-80-83

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
#Double_degree

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида магистратурага қабул давом этади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw
​​#Double_degree

НамДУда Россия университети билан ҳамкорликда қўшма тиббиёт факультети очилди

Наманган давлат университети тарихида илк маротаба хорижий давлат ОТМ билан ҳамкорликда қўшма факультет ташкил этилди. Россиянинг Свердловск вилояти Екатеринбург шаҳри Урал давлат тиббиёт университети билан ҳамкорликда қўшма тиббиёт факультети очилди.

Тантанали очилиш маросимда Урал давлат тиббиёт университети ректори Ольга Ковтун, вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров, университет жамоаси иштирок этди. Янги қўшма факультетда қуйидаги таълим йўналишларида малакали мутахассислар тайёрланади:

👉 Даволаш иши;
👉 Педиатрия;
👉 Стоматология;
👉 Фармацевтика
.

Қўшма тиббиёт факультетида талабалар 5 йил таҳсил олишади. Ўқишнинг дастлабки икки босқичи Наманган давлат университетида, қолган 3 та босқич Урал давлат тиббиёт университетида олиб борилади.

Битирувчиларга иккита давлатда ҳам тан олинадиган икки ҳамкор университетнинг дипломи берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#Double_degree

Тошкентда Париж Халқаро мода академияси билан ҳамкорликда қўшма факультет очилди

Бугун, 26 сентябрь куни Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида Париж Халқаро мода академияси билан ҳамкорликдаги қўшма факультет тантанали равишда очилди.

Тадбирда Париж Халқаро мода академиясининг президенти жаноб Жан-Филип Вуклер, академия директори Карина Андрес хоним, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Қўнғирот Шарипов, институт жамоаси ва талаба-ёшлар иштирок этди.

Жаҳонга машҳур Париж Халқаро мода академияси билан ҳамкорликдаги қўшма факультетга 50 нафар талаба қабул қилинди. Ўқув жараёни халқаро илғор тажрибалар асосида ҳамкорлар томонидан ишлаб чиқилган ўқув дастурлари бўйича ўзбек ва француз профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилади.

Мазкур халқаро қўшма факультетда талабалар тўрт йил таҳсил олади, ўқув жараёнлари ва амалиётнинг бир қисми Францияда бўлиб ўтиши кўзда тутилган. Битирувчиларга Париж Халқаро мода академияси ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг дипломлари берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#Double_degree

ҚарДУда Беларусь университети билан ҳамкорликда қўшма дастур режалаштирилмоқда

Қарши давлат университети
Беларусь Республикаси Янка Купала номидаги Гродно давлат университети билан олиб борилган онлайн музокаралар натижасида ҳамкорлик келишувига эришилди.

Унга кўра икки университет ўртасида “2+2” шаклида қўшма дастури асосида Амалий математика (илмий-ишлаб чиқариш фаолияти) ҳамда Математик-дастурчи йўналишида олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш режалаштирилмоқда.

Қўшма ўқув дастури асосида ўқиш муддати 4 йил бўлиб, талабалар 1- ва 2-курсларда Қарши давлат университетида, қолган икки босқични Гродно давлат университетида давом эттириши кўзда тутилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Forwarded from Ta’lim xabarlari
#Double_degree

Абитуриентлар диққатига!

ҚарДУда хорижий ОТМлар билан ҳамкорликдаги қўшма дастурларга қабул муддати 25 августгача узайтирилди

2020/2021 ўқув йилида Қарши давлат университетида Россия ва Беларусь университетлари билан ҳамкорликда тўртта бакалавр таълим йўналиши ва учта магистратура мутахассислигида ҳамкорликда кадрлар тайёрлаш режалаштирилган.

❗️Ушбу хорижий университетлар билан ҳамкорликдаги қўшма таълим дастурларига ҳужжатларни қабул қилиш муддати 2020 йилнинг 25 августигача узайтирилди.

Қўшма дастурларда ўқиш тўлов-контракт асосида олиб борилади.

👉 Ҳужжатларни http://qarshidu.uz/qabul/# сайти орқали онлайн топшириш мумкин.

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
Forwarded from Ta’lim xabarlari
#Double_degree

Абитуриентлар диққатига!

Самарқанд давлат чет тиллар институтида хорижий ОТМлар билан ҳамкорликдаги қўшма дастурларга ҳужжатлар қабули бошланди

Қабул муддати: 2020 йил 20 августдан 15 сентябрга кадар.

Таълим йўналишлари: Бакалавриатда

👉Филология ва тилларни ўқитиш (корейс тили)
👉Филология ва тилларни ўқитиш (рус тили)
👉Филология ва тилларни ўқитиш (xитой тили)

Таълим йўналишлари: Магистратурада

👉Лингвистика (инглиз тили)

Абитуриентлардан талаб қилинадиган ҳужжатлар:

1️⃣ Абитуриент аризаси (электрон тарзда онлайн тўлдирилади);
2️⃣ Паспорт (PDF ёки JPEG форматида);
3️⃣ Аттестат ёки диплом иловаси билан (PDF форматида);
4️⃣ Фото (портрет) 3,5х4,5 JPEG форматида;
5️⃣ Хорижий тилни билиш бўйича сертификат (агар мавжуд бўлса CEFR, IELTS, TOEFL)

Ҳужжатлар қабули қуйидаги ҳавола оркали онлайн амалга оширилади:
👉 http://admission.samdchti.uz/

Колл-марказ:
+(99866) 238-29-53
+(99893) 356-28-02

Батафсил маълумот:
👉https://samdchti.uz/xalqaro-aloqalar/qushma-talim-dasturlari

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
Forwarded from Ta’lim xabarlari
​​#Double_degree

Абитуриентлар диққатига!

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Туркия университети билан ҳамкорликдаги магистратура бўйича халқаро қўшма дастурга ҳужжатлар қабули бошланди

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ва Анқара Ҳожи Байрам Вали университети ҳамкорлигидаги “Саёҳатни бошқариш ва гид ҳамроҳлиги” мутахассислиги бўйича қўшдипломли халқаро қўшма дастур асосида бир ярим йиллик магистратурага ҳужжатлар қабули бошланди.

Дастур ҳақида:

👉 битирувчиларга иккита бир хил кучга эга бўлган халқаро ва Ўзбекистон дипломлари берилади;

👉 кириш имтиҳони 2 босқичдан иборат: инглиз тили имтиҳони (4 та кўникма, матн таржимаси) ва юзма-юз суҳбат;

👉 1-семестр Тошкентда, 2-семестр Анқарада, 3-семестр (тадқиқот иши) Тошкент ёки Анқарада (талаба хоҳишига қараб);

👉 таълим инглиз ва турк тилларида олиб борилади;

👉 тўлов-контракт нархи 14 175 000 сўм (1 йил учун);

👉 ётоқхона/ суғурта тўлови Анқарадаги университет томонидан белгиланади ва талаба томонидан қопланади.

Ҳужжатлар 2020 йил 10 сентябргача Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ёки magistr.navoi-uni.uz манзилида қабул қилинади.

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
Forwarded from Ta’lim xabarlari
#Double_degree

Абитуриентлар диққатига!

Самарқанд давлат архитeктура-қурилиш институтида қўшма таълим дастурига ҳужжатлар қабули бошланди

🇧🇾🇺🇿Беларус Республикасининг, Беларус миллий техника университети билан ҳамкорликда:

🎓Бакалавриатура:

▪️Муҳандислик коммуникациялари қурилиши ва монтажи (сув таъминоти ва оқова сувларини оқизиш) - 25 та;

▪️ Муҳандислик коммуникациялари қурилиши ва монтажи (иссиқлик-газ таъминоти ва вентиляция) - 25 та;

▪️Архитектура (турлари бўйича); (2+3) - 25 та;

▪️ Иқтисодиёт (қурилиш иқтисодиёти) - 25 та.

❗️Изоҳ: талабалар Архитектура йўналиши учун (2+3) 2 йил СамДАҚИда, 3 йил Беларус миллий техника университетида, қолган барча йўналишлар (2+2) 2 йил СамДАҚИ да, 2 йил Беларус миллий техника университетида таълим олишади.

🇷🇺🇺🇿Россия Федерацияси, Москва давлат қурилиш университети билан ҳамкорликда:

🎓Бакалавриатура:

▪️ Бино ва иншоотлар қурилиши (саноат ва фуқаро бинолари қурилиши) - 30 та;

▪️Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш - 30 та.

❗️Изоҳ: талабалар барча йўналишлар бўйича (2+2) 2 йил СамДАҚИ да, 2 йил Москва давлат қурилиш университетида таълим олишади.

🇵🇱🇺🇿 Полша Республикаси, Белосток техника университети билан ҳамкорликда:

🎓Магистратура:

▪️Бино ва иншоотлар конструктив лойиҳалаш - 15 та;

▪️Оқова сувларни тозалаш ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш - 15 та.

❗️Изоҳ: талабалар барча йўналишлар бўйича (1+1) 1 йил СамДАҚИ да, 1 йил Белосток техника университетида таълим олишади.

👉 Қўшма таълим дастури битирувчиларига Ўзбекистон ва ҳамкор давлатда тан олинадиган 2 та диплом берилади.

👉 Барча таълим йўналишлари шакли: кундузги (тўлов шартнома асосида).

👉 Барча таълим йўналишлари ўқитиш тили: рус тили.

Абитуриентлардан талаб этиладиган ҳужжатлар:

1. Паспорт нусхаси (асли ўқишга киргандан сўнг кўрсатилади);
2. Ўрта ёки ўрта махсус таълими дипломи/шаҳодатномаси;
3. 3х4 фото;
4. Абитуриент хорижий тилни билиш бўйича сертификат (агар IELTS/TOEFL га эга бўлса).

❗️Юқорида кўрсатилган ҳужжатларнинг барчаси электрон тарзда admission.samgasi.uz сайти орқали қабул қилинади.

‼️Ҳужжатларни қабул қилиш муддати: 2020 йил 20 августдан – 20 сентябргача.

Имтиҳон куни, жараёнлари ва имтиҳон фанлари тўғрисида алоҳида хабар берилади.

Қўшимча маълумотлар учун СамДАҚИ колл-марказига қўнғироқ қилишингиз мумкин:

+998(66) 237 13 14
+998(66) 237 03 25
+998(66) 237 47 33
+998(66) 237 20 90
+998(66) 237 48 98

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
Forwarded from Ta’lim xabarlari
#Double_degree

Абитуриентлар диққатига!

Наманган муҳандислик-технология институтида қўшма таълим дастурига ҳужжатлар қабули давом этмоқда

Ҳужжатлар жорий йил 20 сентябрга қадар nammti.uz сайти ёки https://goo.su/1th4 ҳаволаси орқали онлайн тарзда қабул қилинади.

🇺🇿🇧🇾 Беларусь миллий техника университети билан ҳамкорликда (Беларусь):

Бакалавриатура:

🔹 Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (тармоқлар бўйича) - 25 та;

🔹 Дизайн: Саноат дизайни - 25 та;

❗️Изоҳ: талабалар таълим йўналишларида 2 йил НамМТИ, 2 йил Минск шаҳридаги Беларусь миллий техника университетида таҳсил олишади.

🇺🇿🇷🇺 Гагарин номидаги Саратов давлат техника университети билан ҳамкорликда (Россия):

Бакалавриатура:

🔹 Технологик машина ва жиҳозлар (озиқ-овқат саноати) - 20 та;

🔹 Кимёвий технология (пластмассаларни қайта ишлаш) - 20 та.

❗️Изоҳ: ўқиш 2 йил НамМТИда, 2 йил Саратов давлат техника университетида амалга оширилади .

➡️ Қўшма таълим дастури битирувчиларига Ўзбекистон ва ҳамкор давлатда тан олинадиган 2 та диплом берилади.

➡️ Барча таълим йўналишлари шакли: кундузги (тўлов шартнома асосида).

➡️ Барча таълим йўналишларида ўқитиш тили: рус тили.

Абитуриентлардан талаб этиладиган ҳужжатлар:

- паспорт нусхаси (асли ўқишга киргандан сўнг кўрсатилади);

- ўрта ёки ўрта махсус таълими дипломи/шаҳодатномаси;

- 3х4 ўлчамдаги фото-сурат.

⚡️Имтиҳон куни, жараёнлари ва имтиҳон фанлари тўғрисида қўшимча хабар берилади.

☎️ Қўшимча маълумот учун телефонлар: (99) 011 99 49, (90) 223 32 33, (93) 916 09 14

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#double_degree

Янгиликлар 24 | Ўзбекистонда ОТМлар сони сўнгги уч йилда 47 тага кўпайиб, бугунги кунда 125 та олий таълим муассасаси фаолият юритмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Qabul_2021 |#Double_degree

Abituriyentlar diqqatiga‼️

O‘zbekiston milliy universiteti O‘zbek-Isroil qo’shma fakultetiga qabul jarayoni 15-sentabrga qadar DAVOM ETADI

🔷Hujjatlar 15-sentabrga qadar https://admission.nuuhit.uz/ internet manzili orqali quydagi ta’lim yo’nalishlari bo’yicha onlayn qabul qilinadi:

💻Kompyuter bilimlari (Computer Science) — kvota 30 ta, 2,5-1,5 dastur;

📊Texnologiyalar menejmenti (Technology Management) — kvota 30 ta, 3-2 dastur;

📈Muhandislik matematikasi (Engineering Mathematics) — kvota 30ta, 2,5-1,5 dastur.

👉Batafsil
〰️〰️〰️〰️
ВНИМАНИЕ, АБИТУРИЕНТЫ‼️

Продолжается приём документов на Узбекское-Израильский совместный факультет Национального университета Узбекистана до 15 сентября

🔷 Документы принимаются до 15 сентября (этот день включительно). Можно Зарегистрироваться в этот университет по ссылке https://admission.nuuhit.uz/ по нижеприведённым направлениям:

💻Компьютерные науки (Computer Science) — квота 30, 2,5-1,5 программа;

📊Менеджмент технологий (Technology Management) — квота 30, 3-2 программа;

📈Инженерная математика (Engineering Mathematics) — квота 30, 2,5-1,5 программа.

👉Подробно
〰️〰️〰️
ATTENTION TO APPLICANTS‼️

Admission for Uzbek-Israel joint faculty of National University of Uzbekistan continues until September 15

🔷Documents are accepted to September 15. You can register to this university using the link https://admission.nuuhit.uz/ to following courses:

💻Computer Science — 30 places, 2,5-1,5 program;

📊 Technology Management — 30 places, 3-2 program;

📈Engineering Mathematics — 30 places, 2,5-1,5 program.

Ma'lumot uchun: |Контакты: |Contacts:

🌐www.nuuhit.uz;📱t.me/uzbek_israel_joint_faculty; 📞+99894-605-34-83, +99890-910-06-03
________
Vazirlikning rasmiy sahifalari:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
​​#double_degree

Samarqand davlat chet tillar instituti abituriyentlarni qoʻshma taʼlim dasturlarida oʻqishga taklif qiladi

Hozirda Samarqand davlat chet tillar institutida bakalavriat bosqichi uchun 4 ta, magistratura mutaxassisliklari uchun esa 1 ta qoʻshma ta’lim dasturi mavjud.

2021-2022-oʻquv yilida Samarqand davlat chet tillar institutida tashkil etilgan qoʻshma taʼlim dasturlari uchun ajratilgan qabul kvotalari rasman tasdiqlangan.

🗓 Ushbu dasturlarga qabul jarayoni joriy yilning 13-sentabridan 25-sentabriga qadar davom etishi rejalashtirilgan.

📌 Abituriyentlar quyidagi qoʻshma ta’lim dasturlariga ariza topshirib, tahsil olishlari mumkin boʻladi:

Bakalavriat uchun

➡️ Janubiy Koreyaning Sunchunyan universiteti bilan hamkorlikda tashkil etilgan “Filologiya va tillarni oʻqitish: koreys tili” ta’lim yoʻnalishiga ajratilgan qabul kvotalari 30 nafar.

➡️ Malayziyaning “City University of Malaysia” universiteti bilan hamkorlikda tashkil etilgan “Gid hamrohligi va tarjimonlik faoliyati: ingliz tili” ta’lim yoʻnalishiga ajratilgan qabul kvotalari 30 nafar.

➡️ Rossiyaning Belgorod davlat milliy tadqiqot universiteti bilan hamkorlikda tashkil etilgan “Filologiya va tillarni oʻqitish: rus tili” ta’lim yoʻnalishiga ajratilgan qabul kvotalari 30 nafar.

➡️ Rossiyaning Altay davlat pedagogika universiteti bilan hamkorlikda tashkil etilgan “Filologiya va tillarni oʻqitish: rus tili” ta’lim yoʻnalishiga ajratilgan qabul kvotalari ham 30 nafarni tashkil etadi.

Magistratura mutaxassisligi uchun

➡️ Rossiyaning Belgorod davlat milliy tadqiqot universiteti bilan hamkorlikda tashkil etilgan “Lingvistika: ingliz tili” mutaxassisligiga ajratilgan qabul kvotalari 5 nafar.

❗️Eslatib oʻtamiz: Ushbu dasturlar bilan bogʻliq qoʻshimcha ma’lumotlarni qabul boshlangach, institutning “Axborot xizmati” telegram kanali orqali jamoatchilikka e’lon qilib boriladi.

📞 Batafsil maʼlumot uchun telefonlar: +998933562802, +998662382980, +998662382936, +998662382932, +998662382946
_
Kanalga ulaning:
👉 https://t.me/eduuz
#Qabul_2021|#Double_degree

🌐 Termiz davlat universiteti qoʻshma dasturi asosida talaba boʻling!

🇷🇺🇺🇿 Rossiya Federatsiyasining Vladimir davlat universiteti bilan mavjud hamkorlik doirasida

🏛 Bakalavriat bosqichida quyidagi yoʻnalishlarda tahsil olishingiz mumkin:

- turizm;
- filologiya va tillarni oʻqitish: rus tili.

🎓 Oʻqishning birinchi 2 yili TerDUda, qolgan 2 yili Vladimir davlat universitetida tashkil etiladi.

Hujjatlar 2021-yil 1-oktabrga qadar (shu kuni ham) qabul qilinadi.

📂Talab qilinadigan hujjatlar:

- pasport nusxasi (PDF formatida);
- attestat yoki diplom nusxasi (ilovalari bilan birga, PDF formatida);
- oʻzingiz va maqsadlaringiz haqida rus tilida tayyorlangan 1 daqiqalik video-tanishtiruv.

📩 Roʻyxatdan oʻtish 👈

⚠️ Imtihonlar rus tilida boʻlib oʻtadi.

❗️Qoʻshma dastur asosida tahsil oladigan talabalarga stipendiya toʻlanmaydi.

📱Qoʻshimcha maʼlumot uchun:
+99891 910-96-96
__
Vazirlikning rasmiy sahifalari:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Qabul_2021|#Double_degree

⚡️ Toshkent arxitektura-qurilish instituti qoʻshma taʼlim dasturlari asosida 2+2, 2+3 hamda 1+1 formatida oʻqishga taklif etadi

🔸 Bugungi kunda Toshkent arxitektura-qurilish instituti chet elning 5 ta nufuzli oliy taʼlim muassasasi bilan hamkorlikda 8 ta taʼlim yoʻnalishi va mutaxassisligi boʻyicha kadrlar tayyorlashni yoʻlga qoʻygan.

🔹 2021/2022-oʻquv yilida tashkil etilgan qoʻshma taʼlim dasturlari uchun ajratilgan qabul kvotalari hamkor OTM bilan kelishilgan holda rasman tasdiqlandi.

🗓 Ushbu dasturlarga qabul jarayoni 2021-yilning 25-sentabriga qadar davom etishi rejalashtirilgan.

📌 Abituriyentlar quyidagi qoʻshma taʼlim dasturlari asosida tashkil etilgan taʼlim yoʻnalishlariga hujjat topshirishlari mumkin:

👉 BAKALAVRIAT UCHUN:

➡️ Belarus milliy texnika universiteti bilan hamkorlikda tashkil etilgan “Arxitektura (turlari bo‘yicha)”, “Iqtisodiyot (qurilish)”, “Ko‘chmas mulk ekspertizasi va uni boshqarish”, “Muhandislik kommunikatsiyalari qurilishi va montaji (turlari bo‘yicha)”;

➡️ Moskva arxitektura instituti bilan hamkorlikda tashkil etilgan “Arxitektura (turlari bo‘yicha)”;

➡️ Kazan davlat arxitektura-qurilish universiteti bilan hamkorlikda tashkil etilgan “Qurilish materiallari, buyumlari va konstruksiyalari ishlab chiqarish”.

👉 MAGISTRATURA UCHUN:

➡️ Germaniyaning Anhalt amaliy fanlar universiteti bilan hamkorlikda tashkil etilgan “Arxitektura nazariyasi va tarixi, arxitektura yodgorliklarini tiklash”;

➡️ Polshaning Belostok texnika universiteti bilan hamkorlikda tashkil etilgan “Bino va muhandislik inshootlari konstruksiyalari”, “Atrof-muhit muhandisligi (suv ta’minoti va kanalizatsiya)”.

Murojaat uchun:
+998 97 477-00-46, +99898 308-09-50
__
Vazirlikning rasmiy sahifalari:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube