Edu.uz
158K subscribers
18.5K photos
3.97K videos
232 files
11.6K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
#Халқаро_конференция_доирасида

▪️Халқаро экспертлар - сиёсий арбоблар, таҳлилий ва илмий соҳа мутахассислари ҳамда хорижий элчиларнинг “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” номли халқаро конференциядан кутилаётган натижалар ҳақидаги фикр-мулоҳазалари.

Ⓜ️анба
———
👀 Eduuz ни кузатишда давом этинг!

👉 @eduuz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференциядаги нутқи
__

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на международной конференции «Центральная и Южная Азия: региональная взаимосвязанность. Вызовы и возможности»

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Сўраган_эдингиз

📢 Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда вазир ўринбосарларининг мурожаатлар платформаси орқали келиб тушган саволларга жавоблар

24-САВОЛ:
Мен Россия фуқаросиман Ўзбекистондаги ОТМдан бирига ўқишга кирмоқчиман. Буни қандай тартибда амалга ошириман?

ЖАВОБ:
Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим муассасаларига хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш олий таълим муассасаси томонидан ўтказиладиган суҳбат натижаларига кўра амалга оширилади. Бунда, хорижий фуқаролар ўзларини қизиқтирган олий таълим муассасасининг сайти орқали абитуриент сифатида рўйхатдан ўтади.

25-САВОЛ:
Мен Ўзбекистон миллий университетининг фалсафа йўналишининг 1-курсини тугатдим. Ўқишимни Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг иқтисодиёт йўналишига кўчирмоқчиман. Бу тўлов асосида бўладими, агар бўлса, тўлов маблағи қанча бўлади?

ЖАВОБ:
Фалсафа таълим йўналиши иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналишига турдош эмас. Шунга кўра Сиз ўқишингизни табақалаштирилган тўлов-контракт асосида кўчиришингиз мумкин.
Ўтган ўқув йили учун иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналишига табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдори базавий контракт (стипендиясиз) тўловининг 10 баробари этиб белгиланган бўлса, базавий контракт ушбу таълим йўналиши учун 8,2 млн. сўмни ташкил этган. Бундай ҳолатда Сиз ўқишингизни кўчиришингиз учун 82 млн. сўм миқдоридаги тўловни амалга оширишингиз керак бўлади.
Жорий ўқув йили учун базавий контракт тўлови миқдори ҳамда табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал баравари белгилангандан сўнг ўқишингизни кўчиришда тўланадиган маблағнинг аниқ миқдори тўғрисидаги ахборотни олий таълим муассасасидан олишингиз мумкин.

26-САВОЛ:
Ўқишни кўчиришда ҳам бакалавриатга киришдаги каби 5 та таълим йўналишини танлаш мумкинми?

ЖАВОБ:
Ўқишни кўчириш учун рўйхатдан ўтишда фақатгина битта таълим йўналишини танлаш мумкин (битта JSHIR орқали бир марта рўйхатдан ўтиш мумкин).

27-САВОЛ:
Мен Ўзбекистондаги хорижий институтда ўқийман ва ўқишимни давлат олий таълим муассасасига кўчирмоқчиман. Менинг қарорда белгиланган узрли сабабим бор. Шу узрли сабаб туфайли ўқишимни тест топширмасдан кўчиришим мумкинми?

ЖАВОБ:
Хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш танланган бакалавриат таълим йўналишига кириш фанларидан махсус синов (тест, касбий (ижодий) имтиҳон) топшириш орқали амалга оширилади. Бунда, узрли сабаблар учун имтиёзлар кўзда тутилмаган. Шунга кўра, ўтказиладиган махсус синовларни топширишда Сизга омад тилаймиз.


👆1-4 САВОЛ-ЖАВОБ | 5-7 САВОЛ-ЖАВОБ | 8-11 САВОЛ-ЖАВОБ | 12-15 САВОЛ-ЖАВОБ | 15-20 САВОЛ-ЖАВОБ | 21-23 САВОЛ-ЖАВОБ
———
👀 Eduuz ни кузатишда давом этинг!
#Қабул_2021 |#Эслатма

⚡️⚡️⚡️ АБИТУРИЕНТЛАР ДИҚҚАТИГА!

👨🏻‍💻 Маълумки, олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш давом этмоқда.

📆 Рўйхатга олиш жараёни Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти орқали амалга оширилмоқда ва 22 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади.

📌 Қабул жараёнлари якунланишига ҳам кам фурсат қолганлигини, айрим абитуриентлар шахсий маълумотларини киритган бўлса-да, ҳалигача таълим йўналишларини танламаганлигини, олдинги йиллар битирувчилари рўйхатдан ўтгандан сўнг тест синови учун тўловни амалга оширишлари кераклигини, чет тилидан хорижий сертификатларни текшириш маълум вақт талаб этишини инобатга олган ҳолда абитуриентларга қабулнинг охирги кунини кутмасдан эртароқ рўйхатдан ўтишларини тавсия қиламиз.

Абитуриентлар онлайн рўйхатдан ўтиш бўйича видеороликлар орқали рўйхатдан ўтишнинг барча босқичлари тўғрисида батафсил маълумот қуйида 👇

👉 Ўзбек тилида

👉 Рус тилида

👉 Тест синовлари учун онлайн рўйхатдан ўтишнинг барча босқичлари бўйича энг муҳим маълумотлар
———
👀👉 Eduuz ни кузатишда давом этинг!
#Қабул_2021 | #Академик_лицей

⚡️АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАРГА ҲУЖЖАТ ТОПШИРГАН ЎҚУВЧИЛАР ВА УЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

🔙 Республика махсус комиссияси қарорига кўра, очиқ ва ёпиқ ҳудудларда оммавий тадбирлар ўтказилишининг тўхтатилиши муносабати билан академик лицейларга дастлабки саралаш ҳамда асосий имтиҳонларни ўтказиш вақти маълум бир муддатга сурилди.

📅 Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда академик лицейларга саралаш имтиҳонларининг ўтказилиши жорий йил сентябрь ойининг биринчи ярмида режалаштирилмоқда.

✔️ Ушбу тадбирларни ўтказишнинг аниқ муддатлари юзасидан қўшимча маълумотлар вазирликнинг расмий веб-сайти edu.uz ҳамда @eduuz телеграм канали орқали эълон қилинади.
———
👀👉 Eduuz ни кузатишда давом этинг!
#Статистика | #Кунлик_қабул | #Профессионал_таълим

2021/2022 ўқув йили учун касб-ҳунар мактабларига ҳужжат топширган ўқувчилар сони тўғрисида маълумот (16.07.2021 йил соат 20.00 ҳолати)

✔️ Жами рўйхатдан ўтган умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари сони: 93 345 нафар.

🔘 16 июль куни касб-ҳунар мактабларига энг кўп ҳужжат қабул қилган ҳудудлар:

👉Наманган вилояти – 664 нафар;
👉Самарқанд вилояти – 646 нафар;
👉Қорақалпоғистон Республикаси – 454 нафар.

📈 2021 йилнинг 16 июль ҳолатига кўра, касб-ҳунар мактабларига тасдиқланган қабул параметрларига нисбатан энг кўп ҳужжатлар келиб тушган ҳудудлар:

👉Фарғона вилояти - 12 209 нафар;
👉Тошкент вилояти - 9 730 нафар;
👉Андижон вилояти - 9 157 нафар;
👉Самарқанд вилояти – 9 056 нафар;
👉Қашқадарё вилояти – 8 601 нафар;
👉Наманган вилояти – 8 548 нафар.

☝️Эслатиб ўтамиз ҳужжатларни қабул қиши жараёни 2021 йил 25 июль кунига қадар (шу куни ҳам) давом этади.
———
👀 Eduuz ни кузатишда давом этинг!

👉 @eduuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаат

✍️ Фирибгарлар тузоғига тушиб қолманг!

Ҳурматли абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари!

ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб, гувоҳи бўлаётганингиздек ўқишга киритиб қўйиш, ўқишни кўчириш масаласида ёрдам таклиф қилувчи фирибгарларнинг кирдикорлари фош этилмоқда.

Сизлардан илтимосимиз ушбу каби ҳолатларнинг иштирокчиси бўлиб қолманг.

Давлатимиз томонидан имтиҳон жараёнлари шаффоф ва адолатли тарзда ўтиши учун барча шароитлар яратилган.

Бу имкониятларни тўғри баҳолаб, ундан самарали фойдаланишга чақириб қоламиз.

Конгратбой Шарипов,
Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори
———
👀 Eduuz ни кузатишда давом этинг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Бизнинг олдимизда Марказий ва Жанубий Осиё, умуман, бутун Евроосиё минтақасини барқарор, иқтисодий ривожланган фаровон ҳудудга айлантириш вазифаси турибди.

Шавкат Мирзиёев: Нам вместе предстоит превратить Центральную и Южную Азию и весь наш Евразийский континент в стабильное, экономически развитое и процветающее пространство.

#konferensiya #mintaqaviybogliqlik #MarkaziyOsiyo #JanubiyOsiyo

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#МУҲИМ | #Эслатма | #Қабул_2021

⚡️‼️my.dtm.uz САЙТИ ОРҚАЛИ РЎЙХАТДАН ЎТГАН АБИТУРИЕНТЛАР ДИҚҚАТИГА!!!

📌 Маълумки, олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти орқали ҳам амалга ошириш имконияти яратилган эди.

👨🏻‍💻 Ҳозирда кўплаб абитуриентлар my.dtm.uz сайти орқали мазкур хизматдан фойдаланмоқдалар.

🖥 Шу кунларда айрим абитуриентлар my.dtm.uz сайтида олдин рўйхатдан ўтган бўлсалар-да, қайта янгидан рўйхатдан ўтишга ҳаракат қилмоқда.

☎️ Абитуриентларнинг паспорт маълумотлари фақат битта телефон рақамига бириктирилганлиги учун олдин рўйхатдан ўтган абитуриентларга унинг паспорт маълумотлари қайси телефон рақамига бириктирилгани кўрсатилади.

Мазкур абитуриентлар my.dtm.uz сайтида қайта рўйхатдан ўтишлари шарт эмас ва улар олдин рўйхатдан ўтган телефон рақами орқали тизимга кириб фойдаланишлари мумкин.

Агар абитуриент телефон рақамини йўқотиб қўйган бўлса ва телефон рақамини тиклаш имкони мавжуд бўлмаса, Давлат тест маркази ва унинг ҳудудий бўлимларидан бирига шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан мурожаат қилса, унинг телефон рақами ўзгартириб берилади.
———
👀👉 Eduuz ни кузатишда давом этинг!
#Қонунчилик_янгиликлари

“Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг давлат ОТМда ўқиётган фарзандларига биринчи ўқув йили учун тўлов-контракти тўлаб берилади

“Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6260-сон, 13.07.2021 й.) қабул қилинди.

🔘Фармонга кўра:

🔹“Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг давлат ОТМда таълим олаётган фарзандларига 2021/2022 ўқув йилида биринчи ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммаси қоплаб берилади.

🔹2021 йил 1 сентябрдан республикадаги ОТМда тўлов-контракт асосида ўқиётган талабалар учун Марказий банкнинг асосий фоиз ставкаси миқдорида ва ўқиш муддати тугагандан кейин еттинчи ойдан бошлаб 7 йил муддатда қайтариш шартлари асосида таълим кредитлари берилади.

🔹2021/2022 ўқув йилидан босқичма-босқич умумий ўрта ва ўрта махсус, профессионал ва ОТМда ахборот технологиялари дарслари Кембриж дастури асосида ўтказилади.

———
👀👉 Eduuz ни кузатишда давом этинг!