Edu.uz
155K subscribers
16.8K photos
3.45K videos
230 files
10.9K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuzoffi
Download Telegram
БМУ томонидан инглиз тили фани бўйича мактаб ўқитувчиларининг малакаси оширилмоқда

👩🏻‍🏫 Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш консепсиясини амалга ошириш доирасида Британия менежмент университети (БМУ) Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактаб ўқитувчилари учун инглиз тилини билиш даражасини синовдан ўтказди.

👩🏻‍💻 Ҳозирда БМУдаги халқаро экспертлар ва инглиз ўқитувчилар Тошкент шаҳридаги 20 та умумтаълим мактаб ўқитувчиларига инглиз тилини ўқитиш бўйича малака ва маҳоратларини ошириш учун таълим беришмоқда. Таълимнинг асосий мақсади - инглиз тилини В2 (Upper Intermediate)дан C1 (Advanced) даражасига кўтаришдир. Шундан сўнг ўқитувчилар CEFR даражасидаги C1 сертификати учун Давлат тест марказида имтиҳон топшириш имкониятига эга бўладилар.

📱Замонавий амалиёт ва ўқитиш услубларини ўрганиш ва жорий этиш ўқитувчиларга Тошкент шаҳридаги ўрта таълим мактабларида инглиз тилини ўқитиш даражасини сезиларли даражада яхшилашга имкон беради.

📌 Маълумот учун, БМУда талабалар халқаро бухгалтерия ҳисоби, банк ва молия, лойиҳа бошқаруви, халқаро логистика, рақамли маркетинг, тадбиркорлик ва инноватсияларни бошқариш каби мутахассисликлар бўйича ўқитилади.

📍Lotin alifbosida o'qish

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Веб-сайт | Telegram | Facebook | YouTube
#Профессионал_таълим

Тошкент ахборот технологиялари техникуми ўзининг биринчи битирувчиларига дипломларни топширди

🏢Мазкур Техникум Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузурида ташкил этилган бўлиб, ЮНЕСКО ташкилоти томонидан қабул қилинган таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи 5-даражасига мувофиқ, ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлашга ихтисослашган.

📝Жанубий Кореянинг Пучон Университети ва Ульсан Университет Коллежи билан халқаро қўшма таълим лойиҳаларида таҳсил олган Техникумнинг илк қалдирғочлари бўлган 95 нафар битирувчиларига давлат намунасидаги биринчи дипломлар топширилди.

➡️Малака имтиҳонларини муваффақиятли топширган ўқувчилар, келгусида ўқиган мутахассислиги бўйича Жанубий Кореядаги юқорида кўрсатилган Университетларда 3 курсдан ўқишни давом эттириш ҳуқуқига эга бўлдилар.

➡️Эндиликда ушбу Техникумнинг Жанубий Кореянинг Пучон Университети ёки Улсан Университет Коллежида ўқишни давом эттирган ўқувчиларига ўқишни тугатганларидан сўнг, таълим йўналишлари бўйича бакалавр дипломи берилади.

👨🏻‍💻Маълумот ўрнида, бугунги кунда Техникумда жами 500 нафар ўқувчилар таълим олмоқда, улардан 209 нафари “2+2” қўшма дастурларининг ўқувчиларидир.

📍Lotin alifbosida o'qish

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Веб-сайт | Telegram | Facebook | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_ҳаётида

12-16-апрел кунлари Тошкент давлат юридик университетида “Ёшлар ҳаётида 5 муҳим ташаббус” шиори остида талабалар фестивали ўтказилди.

Турли ақлий беллашувлар, қизиқарли кўнгилочар танловлар, намунавий суд процесслари, Вазирлар Маҳкамаси симуляцияси, китобхонлик, спорт ва киберспорт мусобақалари талабаларнинг билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаш билан бирга уларнинг мароқли дам олишига кўмак берди.

——————————

12-16 апреля в Ташкентском государственном юридическом университете прошел Студенческий фестиваль под девизом “5 важных инициатив в жизни молодежи”.

Различные интеллектуальные соревнования, интересные развлекательные конкурсы, образцовые судебные процессы, симуляция Кабинета Министров, конкурс по чтению, спорту и киберспорту способствовали дальнейшему укреплению знаний и навыков студентов и приятному времяпровождению.

📍Lotin alifbosida o‘qish

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Веб-сайт | Telegram | Facebook | YouTube
🏬 Самарқанд давлат университетининг Ургут филиали очилади

📌 Куни кеча Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида муҳтарам Президентимиз томонидан 550 минг аҳолига эга Ургут туманида Самарқанд давлат университетининг Ургут филиалини очиш топшириғи берилган эди.

🏛Шу мунсабат билан, Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Тошқулов, Самарқанд давлат университети ректори, сенатор Р.Холмуродов ва Ургут туман ҳокими Б.Жабборов ҳамроҳлигида масъуллар СамДУ Ургут филиали учун ажратилган бинони бориб кўришди.

👉Ҳозирда фойдаланилмаётган Ургут туман иктисодиёт ва сервис коллежи ўрнида ташкил этиладиган Филиал бир вақтнинг ўзида 550 нафар талабани ўз бағрига сиғдиради.

✔️Раҳбарлар таълим сифати, Филиал биносини реконструкция қилиш, талабаларнинг замонавий таълим олишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш ва бошқа ташкилий чора-тадбирлар юзасидан келишиб олишди.

@EDUUZ
Нарпай ва Пайариқ туманларида Самарқанд давлат чет тиллар институтининг факультетлари очилади
_______
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи давомида мамлакатнинг бир қанча соҳаларини ривожлантириш билан бир қаторда вилоят олий таълим тизимида ҳам муҳим ўзгаришлар бўлишини маълум қилди.

Жумладан, давлат раҳбари топшириғига биноан эндиликда Самарқанд вилоятининг Нарпай туманидаги хизмат кўрсатиш техникуми ҳамда Пайариқ туманидаги иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежларида Самарқанд давлат чет тиллар институтининг “Мактабгача ва бошланғич таълимда хорижий тил (инглиз тили)” ва “Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили” факультетлари очилади.

Кеча, 17 апрель куни масъул раҳбарлар жойларга боришди ва таълим сифати, ўқув биносини таъмирлаш, талабаларнинг замонавий таълим олишлари учун зарур имкониятларни яратиш ва бошқа амалга ошириладиган ишлар юзасидан вазифаларни белгилаб олишди.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Веб-сайт | Telegram | Facebook | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Профессионал_таълим

Профессионал таълим тизимида дуал таълимни ташкил этиш чора-тадбирлари ҳақида

🔹Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 163-сон қарори (29.03.2021 й.)га шарҳ

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Веб-сайт | Telegram | Facebook | YouTube
Forwarded from Edu.uz
Fanlar majmuasi-2021.pdf
854.9 KB
Абитуриентлар диққатига!

⚡️⚡️ ЎзР таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2021 йил 7 мартдаги 10-сон баёни билан 2021-2022-ўқув йили учун республика ОТМларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

⚠️ Бу йилги кириш имтиҳонларида абитуриентлар 5 та фандан имтиҳон топширади. Максимал балл – 280,5

❗️Барча тест топширувчилар учун мажбурий 3 та фан (максимал балл – 94,5 балл):

1. Она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ ва бошқа тиллар) – 15 та савол, тўғри жавоб учун – 2,1 балл.

2. Математика – 15 та савол, тўғри жавоб учун – 2,1 балл.

3. Ўзбекистон тарихи – 15 та савол, тўғри жавоб учун – 2,1 балл.

‼️ Бакалавриат таълим йўналишига мос 2 та фан бўйича (максимал балл – 186 балл):

👉 1-фан – 30 та савол, тўғри жавоб учун – 3,1 балл.

👉 2-фан – 30 та савол, тўғри жавоб учун – 3,1 балл.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook| YouTube
Edu.uz pinned a file
​​Самарқанд шаҳрида жойлашган “Ипак йўли” туризм халқаро университетининг “Смарт-кампуси” билан яқиндан танишув

🔰Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори билан 2018 йилда Республикамизда халқаро мақомга эга бўлган илк давлат университети – “Ипак йўли” туризм халқаро университети ташкил этилган эди. Ҳозирги кунда унда бакалавриатнинг кундузги ва сиртқи таълим шакли бўйича 18 та йўналишда ва магистратура дастури бўйича 3 та йўналишда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган соҳа учун мутахассислар тайёрланади.

🌐 2019 йилдан бошлаб Университетда бакалавриат учун икки дипломли қўшма таълим дастурлари (3+1 Double degree) татбиқ этилиб келмоқда.

🏬 Университет кампусида талабалар учун моддий-техник имкониятлар, хусусан ўзига хос дизайнга эга ўқув бинолари, юқори технологияли университет кутубхонаси, электрон ресурслар маркази, “Brainstorming-room” хонаси, ўқув-ишлаб чиқариш комплексига кирувчи меҳмонхона ва бошқа қулайликлар яратилган.

Эндиликда, ушбу Университетда ташкил этилган ўқув-жараёни, маънавий-маърифий муҳит, IT технологиялардан фойдаланиш каби бир қатор амалга оширилган ишларни таништириш мақсадида барча олий таълим муассасалари ректорлари, профессор-ўқитувчиларининг ўзаро тажриба алмашинуви йўлга қўйилади.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Веб-сайт | Telegram | Facebook | YouTube