Edu.uz
158K subscribers
18.5K photos
3.97K videos
232 files
11.6K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
​​#OTM_янгиликлари

ТДПУ ва БДПУ талабалари ўртасида “Биз иқтидорлилик сирларини ўрганамиз” талабалар халқаро ижодий онлайн мусобақаси бўлиб ўтди

Халқаро ижодий онлайн мусобақада Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Ўзбек-Беларусь“Инновацион педагогика” қўшма факултети ҳамда Максим Танк номидаги Беларусь давлат педагогика университетининг 70 нафардан ортиқ талабаси иштирок этди.

Мусобақанинг асосий мақсади икки мамлакат талабаларнинг олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик ва дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш, икки йил давомида орттирилган билим, иқтидор, тажриба ва кўникмаларини намоён этишга йўналтирилган.

Талабаларнинг ижодий ишларини баҳолашда ҳамкор университетларининг тажрибали профессор-ўқитувчилари, жумладан профессор Олга Маргош, доцент Елена Варанетская-Лосик, Ўзбек-Беларусь“Инновацион педагогика” қўшма факултети деканати ходимлари ҳакамлик қилди.

Ҳакамлар томонидан Ўзбек-Беларусь “Инновацион педагогика” қўшма факультети талабаларининг тайёргарлиги, билим ва кўникмалари, шунингдек, мусобақага ижодий ёндашганлиги юқори баҳоланди.

Ташкилотчилар ва талабалар томонидан бу каби мусобақа ва танловларни ҳар семестр якунида ўтказишга келишиб олинди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#OTM_янгиликлари

Тошкент кимё-технология институти ва "Шўртан газ кимё мажмуаси" ўртасида меморандум имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 августдаги ПҚ-4805-сонли қарори билан 2020-2025 йилларда кимё ва биология йўналишида узлуксиз таълим сифатини ҳамда амалга оширилаётган илмий-тадқиқотлар ва инновация ишлари натижадорлигини ошириш бўйича мақсадли дастур тасдиқланди.

Тошкент кимё-технология институти ва "Шўртан газ кимё мажмуаси" ташаббуси билан мазкур қарор ижросини таъминлаш, жумладан олий таълим муассасаси ва ишлаб чиқариш корхонаси ўртасидаги интеграцияни янги босқичга кўтариш мақсадида жорий йилнинг 21 декабр куни ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Келишувга кўра институт ва корхона бакалавр, магистрлар тайёрлаш, профессор-ўқитувчиларнинг корхона стажировкасини ташкил этиш, ҳамкорликда семинарлар ташкил этиш ва корхонанинг илмий-техник муаммолари бўйича хўжалик шартномалари тузиш бўйича ҳамкорлик қилади.

Шунингдек, Меморандум доирасида корхона билан қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларни олиб бориш, қўшма илмий ишланмалар ишлаб чиқиш, талабалар ва профессор-ўқитувчиларни ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш йўлида ҳамкорлик режалаштирилган.

Бугунги кунда институтда ишлаб чиқаришга тайёр бўлган 20 дан ортиқ ишланма мавжуд бўлиб, саноат корхоналари билан ҳамкорликда уларни молиялаштириш ҳамда амалиётга татбиқ этиш зарур.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Yosh_tadqiqotchilar

AнДТИ битирувчиси ўз илмий ишини Осло университетида ҳимоя қилди

Aндижон давлат тиббиёт институтининг битирувчиси Бекзод Тошбоев дунёнинг “Топ 100” талигига кирувчи Норвегиянинг Осло университетида Офталмология йўналишида “Қуруқ кўз касаллиги ва ксеростомиянинг диагностик биомаркерлари” мавзусида PhD диссертациясини ҳимоя қилди.

Бу мақсад йўлида қаҳрамонимиз уч йил тинимсиз меҳнат қилди: 1000 дан ортиқ беморларни текширди, 4000 варақдан кўп илмий мақола ёзди, ҳамкасблари билан 6000 дан e-mail алмашинувларини амалга оширди, 30 нафар тақризчи танқидига илмий асослантирилган жавоб берди.

2017 йилда Бекзод Тошбоев имтиҳонлардан муваффақиятли ўтиб, Осло университети PhD дастурига қабул қилинган. У бир вақтнинг ўзида PhD дастурида ўқиш билан бирга норвег тилини ўрганди, тиббиёт бўйича имтиҳонлар топширган.

– Хорижда илмий ишни ҳимоя қилишни хоҳловчилар кўп, афсуски мақсад қўйиб меҳнат қилувчилар эса кам. Мен ҳозиргача суҳбатлашган тенгдошларимдаги асосий муаммо шундаки, бирданига ҳаммасига эришини исташади. Биринчи қадамни қўйишни эса кўпчилик хоҳламайди, – дейди Бекзод Тошбоев. – Энг биринчи қадам – бу тил ўрганиш. Деярли ҳар қандай мақсадга эришиш мумкин. Бу учун талаб этиладиган нарса – комфорт зонадан чиқиш, мақсад сари биринчи қадамни қўйиш ва унга эришмагунча тинмай меҳнат қилиш керак.

Бекзод Тошбоев ҳозирда Осло университети Стоматология факультети докторанти, Норвегия кўз саломатлиги институти тадқиқотчиси ва консультанти, «Oftalmolog» » (Nordic journal of ophthalmology) илмий журнали таҳрир ҳайъати аъзоси ҳисобланади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#ОТМ_янгиликлари

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ўртасида меморандум имзоланди

Бугун Ўзбекистон халқаро ислом академиясида зиёрат туризмини ривожлантириш ҳамда ушбу йўналишдаги мутахассисларни тайёрлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Рустам Қосимов ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси, “Ипак йўли” туризм халқаро университети ректори Aзиз Aбдуҳакимов ва соҳа мутахассислари, профессор-ўқитувчилар ҳамда қатор туристик фирмалар ва ОАВ ходимлари иштирок этди.

Бевосита мулоқот тарзида ўтказилган тадбир давомида юртимиз тарихи, бой миллий маданий-маънавий ва буюк аждодларимиз меросини чуқур тадқиқ этиш, соҳада фаолият юритаётган туристик фирмалар мутахассислари билим ва малакасини янги илмий тадқиқотлар асосида ошириш масаласи туризм, хусусан, бугун долзарб аҳамият касб этаётган зиёрат туризми ривожида муҳим экани таъкидланди.

Тадбир якунида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Forwarded from Edu.uz
⚡️⚡️⚡️ МУҲИМ ХАБАР: Узрли сабабларга кўра ўқишини кўчириш истагида бўлган фуқаролар ДИҚҚАТИГА !!!

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 15-бандига мувофиқ узрли сабабларга кўра ўқишни кўчириш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилган.

⚠️ Ҳудудий ишчи гуруҳлари 2020 йилнинг 20 декабридан 2021 йилнинг 25 январь кунига қадар (ўша куни ҳам) фаолият кўрсатади.

Қайд этилган Низомга мувофиқ фуқаролар қуйидаги узрли сабабларга кўра ҳудудий ишчи гуруҳларига ариза топширишлари мумкин:
- талаба бир ҳудуддан иккинчи ҳудудга доимий яшаш учун ёки турмушга чиқиш муносабати билан кўчиб ўтганда;
- талабанинг турмуш ўртоғи ёки ота-онаси ҳарбий хизмат ўташ жойини ўзгартирганда;
- талабанинг ота-онаси (турмуш ўртоғи) хориждаги давлат хизматидан қайтганда.

❗️Ушбу сабаблардан бошқа ҳолатларда фуқаролар ўқишни кўчириш бўйича умумий тартибда ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

Фуқаролар узрли сабабларга кўра ўқишни кўчириш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
- ўқишни кўчириш бўйича ариза (ариза бланкаси ҳудудий ишчи гуруҳи томонидан берилади ва талаба томонидан жойида тўлдирилади);
- талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотнома ёки транскрипт нусхалари (биттаси бўлса етарли);
- паспорт нусхаси;
- юқорида қайд этилган узрли сабабларни асословчи тегишли ҳужжатлар.

Ўқишни қайта тиклаш бўйича (кўчириб тиклаш бундан мустасно) аризалар талабанинг четлатилганлигига неча йил бўлганлигидан қатъий назар бевосита муайян ОТМга тақдим этилади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#President

Президент Ўзбекистон ёшлари форумида иштирок этади

Мамлакатимиз тарихида илк марта ўтказилаётган ушбу йирик тадбирни ташкил этиш ташаббуси давлатимиз раҳбари томонидан шу йил 20 ноябрь куни илгари сурилган эди.

18 декабрь куни Тошкент шаҳрида бошланган форум тадбирлари янада кенг кўлам касб этиб, юртимизнинг барча шаҳар ва туманларида бўлиб ўтди. Ёшларимиз вазир ва ҳокимлар билан очиқ мулоқот қилиш, ҳокимият ва бошқарув органларининг бошқа вакиллари билан учрашиш, етакчи эксперт ва жамоатчилик фаоллари билан муҳокамаларда иштирок этиш имкониятига эга бўлди.

Бугунги тадбир Ўзбекистон ёшлари форумининг мантиқий якуни бўлади.

Президент форумда нутқ сўзлайди ва ёшлар билан мулоқот қилади. Тадбирнинг ўзида 3 минг 300 нафардан зиёд, шунингдек, ҳудудлардаги студияларда 26 минг нафар йигит-қиз қатнашиши кутилмоқда.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Forwarded from Edu.uz | Lotin
#Tanlov

“Uchinchi renessans – yoshlar nigohida”

Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi tomonidan Innovatsion rivojlanish vazirligi, Din ishlari bo‘yicha qo‘mita, O‘zbekistondagi Islom sivilizatsiyasi markazi, “Ipoteka-bank” ATIB, O‘zMTRK O‘zbekiston Milliy axborot agentligi bilan hamkorlikda “Uchinchi renessans – yoshlar nigohida” nomli respublika tanlovi tashkil qilinmoqda.

Tanlovda 40 yoshgacha bo‘lgan O‘zbekiston Respublikasidagi barcha oliy ta’lim muassasalarining talabalari, magistratura va doktorantura tadqiqotchilari quyidagi yo‘nalishlarda ishtirok etishlari mumkin:

👉ajdodlar merosini o‘rganish va targ‘ib qilishda innovatsion yondashuv;
👉oliy ta’limda sifatli bilim olishdan talabalarning manfaatdorligini oshirish uchun o‘quv jarayoni va metodikasini o‘zgartirish yo‘llari;
👉yoshlarni ilm-fan va innovatsiyalarga qiziqtirishning noan’anaviy usullari.

Tanlov yiliga ikki marotaba, yanvar-mart va sentabr-noyabr oylari davomida to'rt bosqichda o‘tkaziladi:

1️⃣ - bosqich – fakultet bosqichi (20-yanvar va 20-sentabrga qadar);
2️⃣ - bosqich – OTM bosqichi (20-fevral va 20-oktabrga qadar);
3️⃣ - bosqich – hududiy bosqich (5-mart va 5-noyabrga qadar);
4️⃣ - bosqich – respublika yakuniy bosqichi (20-mart va 20-noyabrga qadar) o‘tkaziladi.

📹Tanlov ishtirokchilari tayyorlagan maqola, videorolik ko'rinishidagi ijodiy ishlarini onlayn platforma orqali taqdim etadilar.

❗️Ijodiy ishlar @vuz24bot manziliga, ishtirokchining ism-familiyasi va o'qish joyi yozilgan holda yuboriladi. Barcha qabul qilingan ijodiy ishlar @talaba_vuz sahifasiga joylanib boriladi.

Tanlov ishtirokchilarining taqdim etgan loyihalari har bir yo‘nalish bo‘yicha mutaxassislardan tuzilgan Hakamlar hay’ati tomonidan 100 ballik tizimda baholanadi.

Tanlov g‘oliblari diplom hamda pul mukofoti bilan taqdirlanadilar.

Vazirlik telegram kanaliga ulanish👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFczx0DBI6Hy5OPafg
#Xalqaro_hamkorlik

Ўзбекистон-Россия: профессионал таълим соҳасида ҳамкорликнинг янги босқичи

2020 йил 24-28 декабрь кунлари Россия Федерацияси Маориф вазирлиги делегацияси расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

Бугун, 25 декабрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Россия Федерацияси Маориф вазирининг биринчи ўринбосари Дмитрий Глушко бошчилигидаги делегация билан Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусановларнинг учрашуви бўлиб ўтади.

Музокараларда профессионал таълим соҳасида икки давлат ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича муҳим аҳамиятга эга бўлган масалаларда муҳокамалар ўтказилади.

Жумладан, вазирлик ҳузуридаги Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ҳамда Россия Федерациясининг Касб-ҳунар таълими ривожлантириш институти (ИРПО) ва Илғор касбий тайёргарлик маркази битимлари имзоланди.

Унга кўра, россиялик ҳамкорлар билан профессионал таълим тизими учун ўқув-меърий ҳужжатларни такомиллаштириш, иш берувчиларнинг талабларига мувофиқ кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш ва wordskills стандартларини юртимиз профессионал таълим тизимига жорий этишда яқиндан ҳамкорлик қилинади.

Музокаралар якунида Ўзбекистон ва Россия ўртасида профессионал таълим соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган ҳамкорликдаги фаолиятни ривожлантиришга келишиб олинди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Президент

Келгуси ўқув йилидан талабалар учун Президент гранти жорий этилади

Давлатимиз раҳбарининг ёшлар форумидаги иштироки, сўзлари ва ташаббуслари навқирон авлодга катта мотивация бағишламоқда.

- Буюк аждодлардан ибрат олиб, ҳаётда мўъжизалар яратишга астойдил интилишингиз керак, – деди Президент.

Кейинги йилдан ОТМларга кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёш учун Президент гранти жорий этилиши, магистратура ва докторантура босқичлари учун Президент стипендияси квотаси икки баробар оширилиши айтилди.

-----

Участие главы государства в форуме, его слова и инициативы придают большую мотивацию молодежи.

Отмечалось, что со следующего года будет учрежден Президентский грант для 200 студентов, набравших наивысший балл при поступлении в вузы, а квота Президентской стипендии для магистрантов и докторантов будет увеличена вдвое.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Шахмат бўйича олий маълумотли тренерлар қаерда тайёрланишини #Биласизми ?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 27 декабрь куни мамлакат ёшлари билан видеоселектор шаклида ўтказилган 58-сонли мажлис баёни қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2020 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган чора-тадбирлар дастури”нинг 6-бандида “Ёшларни спортнинг шахмат турига қизиқишларини қўллаб-қувватлаш ва ушбу йўналишда профессионал мутахассисларни тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида шахмат таълим йўналишини очиш” вазифаси белгиланган эди.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида “5610545-Спорт фаолияти: шахмат” таълим йўналиши бўйича олий маълумот кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди.

Қабул кўрсаткичлари: 14 та (4 та грант, 10 та тўлов-контракт асосида).

——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
Forwarded from Ta’lim xabarlari
O‘z tajribamdan kelib chiqib, sizlarga aytadigan maslahatim shu: ilmni qadrlang, ilmga intiling! Bir soniya vaqtingiz ham bekor o‘tmasin! Yoshlik – umrning eng bebaho davri. Ilm o‘tda yonmaydigan, suvda cho‘kmaydigan, hech kim sizdan tortib ololmaydigan boylik ekanini aslo unutmang! Sizlar mustaqillik farzandlarisiz.

Ota-bobolaringiz ko‘rgan to‘siq va qiyinchiliklarni ko‘rmay, ozod Vatanda erkin nafas olib, voyaga yetyapsizlar. Yuksak maqsadlar yo‘lida siz – yoshlar hal qiluvchi kuch bo‘lishingiz kerak. Men sizlarning zimmangizga yuklangan ana shunday ulkan mas’uliyatni, tom ma’nodagi tarixiy vazifani sharaf bilan ado etishingizga qat’iy ishonaman.

Shavkat Mirziyoyev
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti

Kаnalga ulanish👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
​​#ОТМ_maktab_hamkorligi

Мусобақалар завқи ўқувчиларнинг билим олишига хизмат қилади

Тошкент давлат транспорт университети
ташаббуси билан университетга бириктирилган Тошкент вилояти ва пойтахтдаги 8 та мактаб ўқувчилари ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди.

Таътил олдидан ташкил этилган спорт мусобақалар хурсандчилиги ўқувчиларнинг билим олиши ҳамда истиқболда соғлом ва фаол турмуш тарзини кечиришида ҳамоҳанг бўлишига хизмат қилди.

Университет ректори Одил Абдураҳмонов ўқувчи-спортчилар билан суҳбат давомида юртимизда ёшлар камолоти йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ўз фикрини билдириб, таътил даврида мазмунли ҳордиқ олишга, ўз устида изланишга, билим ва тафаккурини бойитишга ундади.

Спорт мусобақаларидан сўнг университет ва мактаб раҳбарларининг давра суҳбати ташкил этилди. Унда ОТМлар ва мактаб ҳамкорлигида умумтаълим фанларини ўқитишда самарадорликка эришиш билан бир қаторда жисмоний тарбия дарсларига, ўқувчилар ўртасида спортни оммалаштиришга эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#OTM_янгиликлари

Нукус ДПИ волейбол жамоаси Ўзбекистон суперкубоги ғолиби бўлди

Тошкент давлат транспорт университети спорт залида волейбол бўйича эркаклар ва хотин-қизлар ўртасида Ўзбекистон суперкубоги учун мусобақа бўлиб ўтди. Мусобақада бу йилги Ўзбекистон чемпионлари ва кубоги ғолиблари иштирок этди.

Хотин-қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпиони бўлган Нукус давлат педагогика институтининг «НДПИ» жамоаси суперкубок мусобақасида Ўзбекистон кубоги финалчиси Жиззах вилояти жамоасига икки ўйин натижалари бўйича ҳеч қандай имконият қолдирмади ва 2020 йилдаги Ўзбекистон суперкубоги ғолиби ҳамда мутлақ чемпион бўлди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОТМ_янгиликлари

2021 йил 20 январь куни Андижон машинасозлик институтида “Reсtor cup-2021” роботлар беллашуви бўлиб ўтади.

Унда республиканинг барча ОТМлар талабалари ўз роботи билан иштирок этиши мумкин.

Мусобақа тўртта йўналишда ўтказилади:

👉 Робот футбол;
👉 Робот сумо;
👉 Чизиқда ҳаракатланадиган робот;
👉 Фойдали модель.

❗️Иштирокчилар 2021 йил 15 январга қадар рўйхатдан ўтишлари лозим.

👉 Рўйхатдан ўтиш: https://docs.google.com/forms/d/1yEE7OD6w0qNUyW0d6lTYhmqYI2HRZKaNtNywzCKZaxQ/viewform?edit_requested=true

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g