Edu.uz
158K subscribers
18.1K photos
3.88K videos
231 files
11.5K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
​​​​#ташриф

2018 йил 25 октябрь куни АҚШнинг Вебстер университети вице-президенти Жулиан Шустер МБА дастури асосида магистрлар тайёрлаш бўйича лойиҳалар муҳокамаси учун Тошкентга ташриф буюради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 24 октябр куни олий таълим соҳасини янада ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини кенгайтириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда:

👉 Президент қарорлари асосида 2017-2021 йилларда ОТМни ривожлантириш бўйича дастурларнинг амалга оширилиши;

👉 Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида “Эл-юрт умиди” жамғармаси ташкил этилгани;

👉 22 та ОТМда махсус сиртқи, 51 тасида сиртқи, 9 тасида кечки таълимнинг жорий этилгани;

👉 қабул квоталари ўтган йилгига нисбатан 30 фоизга оширилгани;

👉 талабаликка қабул қилишнинг шаффоф ва очиқ тизими жорий этилгани;

👉 жорий йилда мамлакатда 13 та янги ОТМ фаолият бошлагани;

👉 халқаро тажрибалар асосида ОТМнинг миллий рейтинги яратилгани эътироф этилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 24 октябрь куни олий таълим соҳасини янада ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини кенгайтириш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда тизимдаги қуйидаги хато ва камчиликлар танқид қилинди:

ОТМлар қабул квотаси қамрови умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига нисбатан 7-9 фоизни ташкил этиши;

ОТМларнинг нуфузи, профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳияти халқаро илмий ҳамжамиятда муносиб ўринга эга эмаслиги;

ректор ва проректорларни тайинлашда профессор-ўқитувчиларнинг фикри ўрганилмаслиги оқибатида жамоа билан ишлаш самарадорлиги етарлича эмаслиги;

илмий фаолият натижадорлигини ошириш, иқтидорли талабалар илмий изланишлар олиб бориши учун зарур шароитлар яратилмагани;

таълим жараёнига инновацион методикаларни жорий этиш, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш ишлари қониқарсиз эканлиги;

ОТМлар фаолиятини ўрганиш, уларни аттестациядан ўтказиб, аккредитациялаш, ҳужжатларни нострификация қилиш тартиблари бугунги кун талабларига мутлақо жавоб бермаслиги қайд этилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 24 октябр куни олий таълим соҳасини янада ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини кенгайтириш масалаларига бағишланган йиғилишда қуйидаги вазифаларни бажариш юзасидан топшириқлар берилди:

талабалар қабулининг соддалашган тизимини жорий этиш орқали қабул жараёнини квота тизимидан давлат буюртмаси ва табақалашган тўлов-контракт тизимига ўтказиш;

ОТМларнинг халқаро нуфузини ошириш, педагог кадрларни рағбатлантириш мақсадида марказлашган молиялаштиришдан ўз-ўзини молиялаштириш ва иқтисодий мустақил тизимга ўтиш;

Ректорлар ва проректорларни тайинлашни соддалаштириш, профессор-ўқитувчилар фаолиятини доимий баҳолаш, манзилли рағбатлантириш, масъулият ва жавобгарлигини ошириш тизимини яратиш;

Ўзбекистон ректорлар кенгаши фаолиятини ҳам тубдан такомиллаштириш, ректорлар малакасини баҳолашда уларнинг маънавий-маърифий ва илмий салоҳиятига алоҳида эътибор қаратиш;

талабалар билимини баҳолаш, ўқув дастурлари ҳамда мавжуд таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш;

хорижий олий таълим муассасалари дипломларини тан олиш ва нострификация қилиш тартибини янада соддалаштириш;

ОТМни аттестациядан ўтказиш ва аккредитациялаш жараёнини такомиллаштиришга қаратилган ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаш вазифалари берилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 24 октябрь куни олий таълим масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон – Россия таълим форуми натижаларига ҳам эътибор қаратилди.

Форум якунларида россиялик ҳамкорлар билан жами 114 та шартнома ва битимлар имзоланди:

👉 6 та нуфузли ОТМ филиали ва 2 та факультет очиш;
👉 52 та қўшма таълим дастурини жорий этиш.

Ҳар бир келишув юзасидан “йўл харита”си тузилиб, уларда белгиланган филиал, факультет ва қўшма дастурлар бўйича тегишли ҳуқуқий ҳужжатлар тайёрлаш ва ижросини таъминлаш зарурлиги таъкидланди.

Ташкил этилаётган ушбу факультетларни келажакда филиалга айлантириш вазифа этиб белгиланди.

Йиғилишда келаси йил Россияда ўтадиган навбатдаги форумга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида ҳозирдан аниқ режалар белгилаб олиш зарурлиги қайд этилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
​​Ўзбекистонда илк маротаба Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпиада ўтказилади

Шу йилнинг 28-30 октябр кунлари Урганч шаҳрида илк маротаба талабалар ўртасида математика бўйича Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпиада ўтказилади.

Ушбу нуфузли халқаро олимпиадани ташкил этиш ташаббуси Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йилнинг сентябрида Остона шаҳрида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитида илгари сурилган эди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йилнинг 26 августида қарори билан олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ҳар икки йилда бир марта математика бўйича Муҳаммад Хоразмий номидаги халқаро олимпиада ташкил этилиш белгиланди.

Мазкур нуфузли халқаро олимпиадада дунёнинг 20 та давлати 58 та университетининг жамоалари иштирок этади. Унда 334 нафар талабалар ўзаро беллашадилар, уларга 100 нафар жамоа раҳбарлари ҳамроҳлик қилади.

Халқаро олимпиадада ғолибликликни қўлга киритган ўзбекистонлик талабаларга математика, физика, ахборот технологиялари йўналишлари бўйича магистратурага квотадан ташқари давлат гранти асосида ўқишга кириш ҳуқуқи берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
Ўзбекистон Республикаси давлат стипендияларига номзодларни саралаш бўйича танлов комиссиясининг баёни билан 2018/2019 ўқув йили учун республика олий таълим муассасалари бакалавриатининг охирги икки курсида таҳсил олаётган иқтидорли талабаларга олти хил Давлат стипендиялари тайинланди.

186 нафар иқтидорли талаба Ўзбекистон Республикаси Давлат стипендияларига сазовор бўлишди:

👉 55 нафари Навоий Давлат стипендияси;
👉 56 нафари Беруний Давлат стипендияси;
👉 9 нафари Улуғбек Давлат стипендияси;
👉 9 нафари Ибн Сино Давлат стипендияси;
👉 2 нафари Имом ал-Бухорий Давлат стипендияси;
👉 55 нафари Ислом Каримов Давлат стипендияси.

Совриндор талабаларга 2018 йил 1 сентябридан бошлаб жорий ўқув йили давомида Давлат стипендияси тайинланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
Давлат стипендиантлари рўйхати.pdf
4.1 MB
2018/2019 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Давлат стипендияларига сазовор бўлган талабалар рўйхати.

Вазирлик расмий телеграм каналига уланиш
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
​​Муҳаммад ал-Хоразмий олимпиадаси тантанали равишда очилди.

Талабалар ўртасидаги математика фанидан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги I халқаро олимпиаданинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси институти директори , академик Шавкат Аюповлар барчани табриклади ва иштирокчиларга омад тилади.

Пиза университети профессори Бартолоцци мукофоти соҳиби Марко Абате халқаро олимпиада қатнашчиларига онлайн табрик йўллади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
​​Талабалар ўртасидаги математика фанидан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги I халқаро олимпиаданинг асосий қисми бошланди.

Урганч шаҳрида жойлашган Ёшлик спорт комплексида халқаро олимпиада иштирокчилари математика фанидан топшириқларни бажаришга киришишди.

Қатнашчилар соат 9:00 дан 14:00 га қадар олимпиада вазифаларини бажаришади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур олимпиада юртимизда биринчи маротаба ташкил этилиб, унда дунёнинг 20 та давлатидан 58 та университетнинг 334 нафар талабалари иштирок этмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
​​Каримов Фонди Ўзбекистоннинг иқтидорли ва истеъдодли йигит-қизлари ўртасида хорижий олий таълим муассасаларида таҳсил олиш учун учинчи грантлар танловини эълон қилади.

Каримов Фондининг янги таълим грантлари қуйидаги мутахассисликлар бўйича Европанинг олий таълим муассасаларида магистратура босқичида таҳсил олиш имконини беради:

👉 Қайта тикланувчан энергия манбалари;
👉 Кимё. Кимё технологияси;
👉 Сув ва ер ресурсларини бошқариш;
👉 Машинасозлик технологиялари;
👉 Архитектура. Бино ва иншоотларни қуриш;
👉 Автомобиль йўллари, кўприклар, тоннеллар, йўл ўтказгичлар ва аэродромларни лойиҳалаш ва қуриш;
👉 Текстиль саноати технологиялари ва ускуналари;
👉 Туризм хизматларини ташкил этиш ва бошқариш;
👉 Ахборот хизматлари ва жамоатчилик билан алоқалар;

Танловда инглиз, немис ёки француз тилларини аъло даражада билган, Ўзбекистон ёки чет эл олий таълим муассасасини битирган ёки унинг сўнгги курсида таҳсил олаётган, ёши 35дан ошмаган Ўзбекистон фуқаролари иштирок этиши мумкин.

Грант совриндорларининг чет элда таҳсил олиш ва яшаш харажатлари (2 йилгача) Фонд томонидан молиялаштирилади.

Танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар 2018 йил 5 ноябрдан - 24 ноябргача қабул қилинади.

Каримов Фондининг таҳсил грантлари ҳақидаги қўшимча маълумотга қуйидаги ҳавола ва манбалар орқали эга бўлишингиз мумкин:
http://fondkarimov.uz/uz/projects/granty-na-obuchenie-za-rubezhom/

Фонднинг грантлар танловига бағишланган махсус телеграм-каналида:
https://t.me/GrantFondKarimov

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
​​“Талабалар кубоги - 2018” бўлиб ўтмоқда

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда талабалар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини доирасида “Талабалар кубоги” турнирини ўтказмоқда.

2018 йил 29 октябр куни Самарқанд шаҳрида турнирнинг илк минтақавий саралаш босқичи бўлиб ўтди. Унда Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё ва Жиззах вилоятларидан жами 18 та олий таълим муассасаси жамоалари иштирок этди.

Мазкур минтақада қуйидаги жамоалар ғолибликни қўлга киритди:

1-ўрин - Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти;
2-ўрин - Самарқанд ветеринария медицинаси институти;
3-ўрин - Самарқанд давлат университети.

Турнир 31 октябрь куни Бухоро, 2 ноябрь - Фарғона ва 4 ноябрда Тошкент шаҳрида давом этади.

Минтақавий босқич ғолиблари шу йилнинг 16 ноябрь куни бўлиб ўтадиган республика босқичида иштирок этади.

“Талабалар кубоги” турнирининг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган жамоа Италиянинг Турин шаҳрида бўлиб ўтадиган бир ҳафталик ўқув-семинарида иштирок этади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
#Асосий_кўрсаткичлар

ОТМлардаги талабалар сони (йиллар кесимида):

👉 2011/2012- ўқув йилида – 272 046 нафар;
👉 2014/2015-ўқув йилида – 251 874 нафар;
👉 2018/2019-ўқув йилида – 337 929 нафар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
Муҳаммад ал-Хоразмий олимпиадаси якунланди

Биринчи маротаба ўтказилган ушбу халқаро олимпиадада 20 та мамлакатнинг 58 та университетидан 334 нафар (225 нафар талаба ва 109 нафар раҳбар) вакиллари қатнашди.

Олимпиадада Буюк Британия, Чехия, Россия, БАА, Эрон, Болгария, Эстония, Словения, Малайзия, ва бошқа бир қатор Осиё давлатлари ҳамда МДҲ мамлакатларидан талабалар иштирок этишди.

Олимпиада якунларига кўра, 66 нафар иштирокчи медаллар билан тақдирланди (14 та олтин, 23 та кумуш ва 29 та бронза).

Халқаро олимпиадада шахсий ҳисобда энг яхши натижа қайд этган талабалар:

1-ўрин: Хао Ран Ванг, Пекин университети (Хитой);
2-ўрин: Али Даэи Наби, Шариф Технология университети (Эрон);
3-ўрин: Минг Хуиоу Янг, Пекин университети (Хитой);
4-ўрин: Толибжон Исмоилов, ЎзМУ (Ўзбекистон).

Олимпиада олий таълим муассасалари ўртасида ўтказилиб, умумжамоа ҳисобида қуйидаги университетлар ғолибликни қўлга киритишди:

👉 Пекин университети – 4 нафар талаба 4 та медаль (3 та олтин, 1 та кумуш);
👉 Ўзбекистон Миллий университети – 4 нафар талаба 4 та медаль (3 та олтин, 1 та бронза);
👉 Тарту университети (Эстония) – 4 нафар талаба 4 та медаль (1 та олтин 3 та кумуш);
👉 Махтумқули номидаги Туркман давлат университети – 4 нафар талаба 4 та медаль (1 та олтин 3 та кумуш).

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
​​#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 ноябрдаги қарорига мувофиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари лавозимига Бузрукхонов Сарвархон Мунавархонович тайинланди.

Сарвархон Бузрукхонов 1969 йилда туғилган, маълумоти олий. 1993 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. Иқтисод фанлари номзоди, доцент.

Ушбу лавозимга тайинланишидан олдин Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Молиялаштириш ва бухгалтерия ҳисоби бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Нукус филиали ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 ноябрдаги 924-сонли қарори билан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Нукус филиали ташкил этилди.

Филиалнинг асосий вазифалари этиб, спорт фаолияти, жисмоний тарбия ва спорт менежменти, мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт, психология (спорт) таълим йўналишлари бўйича юқори малакали кадрларни халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш ва бошқалар белгиланди.

2019/2020 ўқув йилида Филиалга қуйидаги йўналишларда
50 нафар талаба қабул қилинади:

👉 Спорт фаолияти: бадиий гимнастика;
👉 Спорт фаолияти: дзю-до;
👉 Спорт фаолияти: баскетбол;
👉 Спорт фаолияти: волейбол;
👉 Спорт фаолияти: эшкак эшиш;
👉 Спорт фаолияти: эркин кураш;
👉 Мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт;
👉 Психология (спорт).

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб Филиалга талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб тегишли таълим йўналишларига қўшимча равишда:

👉 Спорт фаолияти: бокс;
👉 Спорт фаолияти: сузиш;
👉 Спорт фаолияти: кураш;
👉 Спорт фаолияти: футбол.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб тегишли таълим йўналишларига қўшимча равишда:

👉 Спорт фаолияти: енгил атлетика;
👉 Спорт фаолияти: оғир атлетика;
👉 Спорт фаолияти: қўл тўпи;
👉 Спорт фаолияти: юнон-рум кураши йўналишида мутахассислар тайёрланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
Нукусда Навоий давлат кончилик институтининг филиали очилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 ноябрдаги 925-сонли қарори билан Навоий давлат кончилик институтининг Нукус филиали ташкил этилди.

Филиалнинг асосий вазифалари этиб электр энергетикаси, технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқариш, кончилик иши, кончилик электр механикаси, машинасозлик технологияси ва машинасозлик ишлаб чиқаришини автоматлаштириш, кимёвий технология йўналишлари бўйича юқори малакали кадрларни халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш ва бошқалар белгиланди.

2019/2020 ўқув йилида Филиалга қуйидаги йўналишларда
50 нафар талаба қабул қилинади:

👉 Кончилик иши (фаолият турлари бўйича);
👉 Кимёвий технология (ишлаб чиқариш турлари бўйича).

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб тегишли таълим йўналишларига қўшимча равишда:

👉 Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришини жиҳозлаш ва автоматлаштириш;
👉 Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (тармоқлар бўйича).

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб тегишли таълим йўналишларига қўшимча равишда:

👉 Кончилик электр механикаси;
👉 Электр энергетикаси (тармоқлар ва йўналишлар бўйича) йўналишларида мутахассислар тайёрланади.

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб Филиалга талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
Нукусда Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг ҳам филиали иш бошлади

Ўзбекистон РеспубликасиВазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 ноябрдаги 926-сонли қарори билан Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Нукус филиали ташкил этилди.

Меҳнат бозорининг эҳтиёжига мувофиқ ветеринария ва чорвачилик соҳаси учун янги ва замонавий билимларга эга бўлган юқори малакали кадрларни халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш ва бошқалар Филиалнинг асосий вазифасига киради.

2019/2020 ўқув йилида Филиалга қуйидаги йўналишларда
50 нафар талаба қабул қилинади:

👉 Зооинженерия: йилқичилик ва туячилик;
👉 Зооинженерия: балиқчилик;
👉 Ветеринария медицинаси (йирик шохли моллар касалликлари).

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб тегишли таълим йўналишларига қўшимча равишда:

👉 Ветеринария диагностикаси ва лаборатория ишлари;
👉 Ветеринария медицинаси (парранда касалликлари);
👉 Зооинженерия: қорамолчилик.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб тегишли таълим йўналишларига қўшимча равишда:

👉 Зооинженерия: қоракўлчилик;
👉 Ветеринария санитария экспертизаси;
👉 Ветеринария медицинаси (майда шохли моллар касалликлари) йўналишларида мутахассислар тайёрланади.

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб Филиалга талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
​​#Иштирок

2018 йилнинг 13-15 ноябрь кунлари Қозоғистонда Юнесконинг Олмаота бюроси ва БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамкорлигида халқаро семинар ўтказилади.

“Марказий Осиё давлатларида таълим орқали зўравонлик эктремизимининг олдини олиш: минтақавий салоҳиятни ошириш” мавзусидаги анжуманда вазирлик бош мутахассиси Умидулла Сатторов иштирок этмоқда.

Семинарда минтақада зўравонлик экстремизмининг олдини олиш учун таълим соҳасида ислоҳотлар олиб бориш, бунда янги воситалар ва инновацион ёндашувларни татбиқ этиш самарали ва ишончли восита сифатида кўриб чиқиломоқда.

Бу борада қўшни давлатлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, ёшларга ўз иқтидори ва имкониятини намоён қилиш бўйича қўшма дастурлар амалга ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
#Асосий_кўрсаткичлар

ОТМларга қабул квоталари (йиллар кесимида):

👉 2016/2017 ўқув йили учун – 57 907 та;
👉 2017/2018 ўқув йили учун – 66 316 та;
👉 2018/2019 ўқув йили учун – 102 741та.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA