Edu.uz
164K subscribers
18.9K photos
4.03K videos
232 files
11.7K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
#Онлайн

Контракт миқдорида ҳеч қандай ўзгариш йўқ

Айни пайтда АОКАда карантин даврида қабул жараёнини ташкил этиш масалаларига бағишланган брифинг давом этмоқда.

Иномжон МАЖИДОВ, Олий ва ўрта махсус таълим вазири:

- Контракт миқдорида ҳеч қандай ўзгариш йўқ. Бу меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига боғланган. Бу миқдор ўз-ўзидан ўзгармайди. Ҳозирги базавий контракт миқдори шартли равишда қўйилган. Бу таълим харажатларини қопламайди.

Ўзини ўзи молиялаштирадиган олий таълим муассасалари аслида харажатларга мувофиқ бу тўловларни ошириши керак эди. Лекин улар ҳам контракт миқдорларини ўзгартирмасликка қарор қилишди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Қабул2020

Қабул-2020: 643 952 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди

2020 йил 9 июль
соат 18:00 ҳолатига республика бўйича жами 643 952 нафар (жорий йилги битирувчилар 319 071 нафар) абитуриент рўйхатдан ўтди.

▶️ Шундан, таълим шакли бўйича:

▪️ кундузги396 270 нафар;
▪️ сиртқи236 681 нафар;
▪️ кечки11 001 нафар.

Ҳудудлар миқёсида:

1️⃣ Тошкент шаҳри – 171 414 нафар;
2️⃣ Самарқанд вилояти – 66 141 нафар;
3️⃣ Aндижон вилояти – 55 728 нафар;
4️⃣ Фарғона вилояти – 49 418 нафар;
5️⃣ Қашқадарё вилояти – 41 358 нафар;
6️⃣ Сурхондарё вилояти – 40 719 нафар;
7️⃣ Наманган вилояти – 37 156 нафар;
8️⃣Тошкент вилояти – 35 077 нафар;
9️⃣ Қорақалпоғистон Республикаси – 31 603 нафар;
🔟 Жиззах вилояти – 30 085 нафар;
1️⃣1️⃣ Бухоро вилояти – 25 099 нафар;
1️⃣2️⃣ Хоразм вилояти – 22 756 нафар;
1️⃣3️⃣ Сирдарё вилояти – 18 932 нафар;
1️⃣4️⃣ Навоий вилояти – 18 466 нафар.

▶️ Тиллар кесимида:

▪️ ўзбек тилида – 566 077 нафар (88 %)
▪️ рус тилида – 60 603 нафар (9,4 %)
▪️ қорақалпоқ тилида – 15 628 нафар (2.4 %)
▪️ бошқа тилларда – 1 644 нафар (0.2 %).

▶️ Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар:

▪️ Самарқанд давлат университети – 36 955 нафар;
▪️ Aндижон давлат университети – 30 981 нафар;
▪️ Қарши давлат университети – 25 651 нафар;
▪️Наманган давлат университети – 25 305 нафар;
▪️Тошкент давлат педагогика университети – 24 643 нафар.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июлига қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Профессионал_таълим

Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаларида ҳам “Call марказ”лар ташкил этилди

Давлат комиссияси мажлисининг 2020 йилдаги 1-сон баёнига мувофиқ 2020 йил 5 июлдан 20 июлга қадар касб-ҳунар мактабларига жорий йил 9-синф битирувчиларининг ҳужжатларини онлайн қабул қилиш давом этмоқда.

2020/2021 ўқув йили учун касб-ҳунар таълим муассасаларига ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш жараёнлари онлайн тарзда kasb.edu.uz электрон палтформа орқали амалга оширилмоқда.

Профессионал таълим муассасаларида ташкил этилган қабул жараёнлари бўйича фуқароларга ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишлари учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида 71-246-11-92 “Call марказ” ташкил этилган.

❗️Шу билан бирга фуқаролар касб-ҳунар мактаблари тўғрисидаги маълумотларни олиш имкониятини янада кенгайтириш мақсадида Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаларида ҳам “Call марказ”лар ташкил этилди.

👉 Қорақалпоғистон Республикаси - (61) 224‑13‑66
👉 Андижон вилояти - (74) 228‑10‑02
👉 Бухоро вилояти - (65) 222‑01‑45
👉 Жиззах вилояти - (72) 226‑19‑75
👉 Қашқадарё вилояти - (75) 221‑32‑97
👉 Навоий вилояти - (79) 224‑62‑31
👉 Наманган вилояти - (69) 211‑71‑33
👉 Самарқанд вилояти - (66) 235‑44‑54
👉 Сирдарё вилояти - (67) 225‑47‑00
👉 Сурхондарё вилояти - (76) 224‑23‑78
👉 Тошкент вилояти - (70) 700‑75‑57
👉 Фарғона вилояти - (73) 244 90 14
👉 Хоразм вилояти - (62) 228‑48‑85
👉 Тошкент шаҳар - (71) 252‑23‑28

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#Қабул2020

Aбитуриентлардан тушган аризалар сонини онлайн кўриш имконияти яратилди

Давлат тест маркази томонидан яратилган qabul.dtm.uz сайтида ОТМларга кириш имтиҳонларида қатнашиш учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони ҳақида таълим йўналишлари кесимида онлайн танишиш имкони яратилди.

Бунда танлаган олий таълим муассасасидаги йўналишлар бўйича қуйидаги маълумотлар акс этади:

👉 қабул режаси (давлат гранти ва тўлов-контракт асосида);
👉 абитуриентлар сони;
👉 танлов кўрсаткичи.

Мазкур маълумотлар ҳар бир таълим шакли бўйича алоҳида кўрсатилади ва ҳар соатда янгиланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​“Big Idea Challenge” танловида ғолиблар аниқланмоқда

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Британия Кенгаши ва Лондон Метрополитен университети билан ҳамкорлигида талабалар ўртасида “Big Idea Challenge” танлови ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

“Big Idea Challenge” танлови талабаларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш ва уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида ташкил этилган.

Ҳозирда юртимиздан учта йўналишда 9 та жамоанинг инновацион лойиҳалари танлаб олиниб, фойдаланувчилар томонидан очиқ овоз бериш йўли билан ғолиб аниқланмоқда.

Эътиборлиси, танловда Тошкент давлат иқтисодиёт, Тошкент ахборот технологиялари, Тошкент давлат техника ва “Ипак йўли” туризм халқаро университетлари, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти талабалари инсонларнинг кундалик ҳаёт тарзини енгиллаштириш, саломатлигини сақлаш, билим олиши ва бошқа ҳаётий лойиҳалари билан қатнашмоқда.

Ғолиб жамоа мутахассислар томонидан ташкил этиладиган тренинг ва менторликда иширок этиш ҳамда ўз ғояларини амалга ошириш учун халқаро миқёсда рақобатлашиш имкониятини қўлга киритади.

❗️Қўйидаги ҳавола орқали талабаларнинг лойиҳалари билан танишиш ҳамда энг яхши ёш тадбиркорни аниқлаш учун овоз бериш мумкин:

https://creativespark-bigidea.uk/

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Қабул2020

Қабул-2020: 700 минг нафардан ортиқ абитуриент рўйхатдан ўтди

2020 йил 10 июль
соат 18:00 ҳолатига республика бўйича жами 712 447 нафар (жорий йилги битирувчилар 344 973 нафар) абитуриент рўйхатдан ўтди.

▶️ Шундан, таълим шакли бўйича:

▪️ кундузги433 727 нафар;
▪️ сиртқи266 132 нафар;
▪️ кечки12 588 нафар.

Ҳудудлар миқёсида:

1️⃣ Тошкент шаҳри – 190 361 нафар;
2️⃣ Самарқанд вилояти – 72 124 нафар;
3️⃣ Aндижон вилояти – 60 339 нафар;
4️⃣ Фарғона вилояти – 55 628 нафар;
5️⃣ Қашқадарё вилояти – 45 842 нафар;
6️⃣ Сурхондарё вилояти – 44 718 нафар;
7️⃣ Наманган вилояти – 40 571 нафар;
8️⃣Тошкент вилояти – 38 457 нафар;
9️⃣ Қорақалпоғистон Республикаси – 35 534 нафар;
🔟 Жиззах вилояти – 33 438 нафар;
1️⃣1️⃣ Бухоро вилояти – 28 254 нафар;
1️⃣2️⃣ Хоразм вилояти – 25 784 нафар;
1️⃣3️⃣ Сирдарё вилояти – 20 781 нафар;
1️⃣4️⃣ Навоий вилояти – 20 616 нафар.

▶️ Тиллар кесимида:

▪️ ўзбек тилида – 626 586 нафар (88%)
▪️ рус тилида – 66 633 нафар (9,4%)
▪️ қорақалпоқ тилида – 17 516 нафар (2.4%)
▪️ бошқа тилларда – 1 712 нафар (0.2%).

▶️ Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар:

▪️ Самарқанд давлат университети – 40 148 нафар;
▪️ Aндижон давлат университети – 33 402 нафар;
▪️ Қарши давлат университети – 28 331 нафар;
▪️Наманган давлат университети – 27 673 нафар;
▪️Тошкент давлат педагогика университети – 27 004 нафар.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июлига қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#ОТМ_янгиликлари

Хорижий Шарқ мамлакатлари элчилари шарқшунос-битирувчиларга омад тилашди

Коронавирус пандемиясининг глобал таъсири натижасида 2020 йилнинг апрелидан бошлаб юртимиз ОТМлари масофавий ўқишлар, онлайн илмий йиғинлар, виртуал маърифий тадбирлар кўринишида сабоқ бериш шаклига ўтиб, мураккаб ва ўзига хос кечган ўқув йилини муносиб якунлаб олишди.

Ҳозирда эса ОТМларда жорий йил битирувчилари билан хайрлашув – виртуал битирув тадбирлари ўтказилмоқда.

Тошкент давлат шарқшунослик университети талабаларининг битирув оқшоми ҳам ўзгача усулда онлайн Zoom платформасида, Facebook ижтимоий тармоғида жонли тарзда ташкил этилди. Битирув оқшомида талабалар, уларнинг ота-оналари, яқинлари, устоз-мураббийлар, хорижий шарқ мамлакатларининг элчилари, шоир ва санъаткорлар қатнашди.

Онлайн битирув оқшомида хорижий Шарқ мамлакатларининг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчилари - Туркия Республикаси элчиси Мехмет Сурайё Эр, Хитой Халқ Республикаси элчиси Цзян Янь, Япония элчиси Ёшинори Фуджияма, Корея Республикаси элчиси Кан Чжэ Квон, Ҳиндистон Республикаси элчиси Сантош Джа, Индонезия Республикаси элчиси Сунарио Картадината, Миср Араб Республикаси элчиси Амани Элетр ҳамда Эрон Ислом Республикаси элчиси Ҳамид Наерободининг битирувчиларга йўллаган қутловлари талабалар қалбида кўтаринки руҳ олиб кирди.

Жорий ўқув йилида Тошкент давлат шарқшунослик университетини 7 та таълим йўналиши бўйича 515 нафар бакалавр, 11 та мутахaссислик доирасида 129 та магистр ўқишни муваффақиятли битирди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

Куни кеча, 9 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида карантин даврида қабул жараёнини ташкил этиш масалаларига бағишлаб брифинг ўтказилди.

Брифингда олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ карантин чоралари кучайтирилиши муносабати билан қабул жараёнлари ва ижодий имтиҳонларни ўтказиш тартибидаги ўзгаришлар ҳамда янги ўқув йилининг бошланиши ҳақида батафсил маълумот берди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Замонавий технологиялар ва маънавият

Бугунги кунда олий ўқув юртлари олдида илм-фан ва маънавият, назария ҳамда амалиётни, таълим ва тарбияни уйғунлаштириш масаласи кўндаланг турибди. Мураккаб глобаллашув даврида миллий урф-одатлар, анъана ҳамда қадриятларни сақлаб қолиш, миллат ва халқ олдидаги масъулият ҳамда миллий манфаатларни ҳимоя қилиш ҳар қачонгидан ҳам долзарб бўлиб бормоқда.

Олий ўқув юртлари талабаларини ахборот технологиялари соҳасида uzbekcoders.uz портали орқали 2020/2021 ўқув йилида 44 та олий таълим муассасасининг 54 мингдан ортиқ талабалари ўқитилиши режалаштирилган. Янги ўқув йилидан бошлаб олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида тегишли йўналишларнинг мутахассислик фанлари ҳамда умумтаълим мактабларининг информатика фани дастурларига «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасидаги дастурлаш йўналишлари мавзуларини киритиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Тўлқин ТEШАБОЕВ,
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ректори,
иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Батафсил:

http://xs.uz/uzkr/post/zamonavij-tekhnologiyalar-va-manaviyat

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Қабул2020 #Магистратура #АбитуриентгаТавсия

Биласизми

🔰 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 февралдаги ПҚ-4592-сон қарорига мувофиқ:

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ва кейинги беш ўқув йили давомида «Гематология ва трансфузиология» мутахассислиги йўналиши бўйича магистратура ва клиник ординатурада кадрлар давлат грантлари асосида тайёрланади.

Тиббий олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга ҳужжат топшираётган яқинларингизга улашинг
👉 @otm_info
​​#Профессор_минбари

Миллий қадриятлар - жамиятимиз осойишталиги ва барқарорлигининг муҳим омили

Жуманиёз РАМАТОВ
, ТТЙМИ профессори:

- Пандемия туфайли карантин ҳолатининг жорий қилиниши натижасида ҳаётимизда аҳамияти пасайиб бораётган баъзи қадриятларимизнинг асл ҳолига келиш жараёнини кузатиш мумкин. Хусусан, халқимизнинг асосий вақти энди уйда бўлганлиги боис “оила” деб номланувчи миллий қадриятимиз ўзининг том маънодаги моҳиятига қайтмоқда.

Минг йиллик қадриятлармиз негизида ҳаётимиз осойишталиги ва барқарорлигини таъминлаш ётади. Бугунги синовли кунларда маърифатли миллат сифатида зарурат туфайли жорий этилган карантин қоидаларига сўзсиз риоя қилсак, юзага келган бўш вақтимизни эса фарзандларимиз тарбиясига сарфласак икки карра ютган бўламиз.

Ҳозир ягона мақсад йўлида бир тан-у, бир жон бўлиб жипслашиб, халқ сифатида карантин талабларига риоя қилиб, аввало ўзимизга, қолаверса Ҳукуматга кўмак беришимиз мумкин. Зеро, маърифатли халқларгина ҳар қандай синовни ақл ва сабот билан енгиб ўтади.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2194

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#Ректор_минбари

Ризқнинг ҳалоли – ҳаловатимиз гарови эканини доимо ёдда тутишимиз даркор

Қўнғиротбой ШАРИПОВ,
Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори:

- Кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, коррупциянинг таълим соҳасида учраётгани жуда ачинарли ҳолатдир. Коррупция эндигина катта ҳаётга кириб келаётган ёш авлод онгида ижтимоий адолатга, ҳақиқатга, давлат органлари ва мансабдор шахсларга бўлган ишончни сусайтиради.

Айни кунларда мамлакатимиздаги деярли барча оилаларда фарзандларни таълим муассасаларида ўқитиш мавзуси кенг муҳокама қилиняпти. Бу жараёнда фақат ўз манфаатини ўйлайдиган “уддабурон олғирлар” пайдо бўлиб, қоп-қоп ваъдалар беришади.

Ҳурматли ота-оналар, Сиз фарзандингизни оқ ювиб, оқ тарадингиз, вояга етказдингиз, агарда Сизда ҳар хил йўллар билан бўлсада, нури дийдангизни олий таълим муассасасига киритиш фикри бўлса, удан ҳозирданоқ воз кечинг. Коррупцияга қарши курашиш, таълим ва тарбия масалаларида ҳамжиҳат бўлсак, ўйлайманки янгиланаётган Ўзбекистоннинг ривожланишига муносиб ҳисса қўшган бўламиз.

Шариф ЭРГАШЕВ, Наманган муҳандислик-қурилиш институти ректори:

- Бугунги кунда институтимизни коррупциядан холи олий таълим муассасасига айлантириш юзасидан бир қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Айниқса, ”ҳалоллик вакцинаси” имкон қадар барча профессор-ўқитувчилар, ишчи-ходимларга сингдирилди.

Ҳурматли ота-оналар! Айни кунларда фикри-ҳаёлингиз фарзандингизни талабалар қаторида бахтли кўриш. Ана шундай паллада олдингизда пайдо бўлиб, сизга “мана мен нажот” дегувчи муттаҳамларга алданиб қолманг.

Туну-кун китобдан илм излаб, ўз қизиққан соҳаси сари катта-катта орзуларга пешвоз чиқаётган ўғил-қизингизни “мен айтган соҳада ўқийсан, мана мен сенга фалон пул сарфлаяпман”,- дея унинг келажагини фирибгар тарозисида ўлчаманг. Унутманг, қонун олдида барча баробар: пора берган ҳам, пора олган ҳам!

Баҳодир ШОИМҚУЛОВ, Қарши давлат университети ректори:

- Биз ҳар йили Сиз ота-оналар ва абитуриентларга қайта-қайта мурожаатлар билан чиқамиз. Ушбу йилда ҳам яна бир бор Сизларни огоҳлантириб қўйишни ўз бурчимиз деб билдик.

Қабул жараёнларида тест ёки ижодий (касбий) имтиҳони мавжуд йўналишларга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилувчи олий таълим соҳасига алоқадор бўлган ва бўлмаган ана шундай айрим шахсларнинг найрангларига алданиб қолишдан, пешона тери билан топган жамғармангизни ҳавога совурилиб кетишидан огоҳ бўлинг.

Ҳар қандай вазиятда ҳам ҳалол, виждонли одам ҳаётда ғолиб бўлади ва бахтли-саодатли ҳаётга эришади. Зеро, ризқнинг ҳалоли – ҳаловатимиз гарови эканини доимо ёдда тутишимиз даркор.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Коррупциясиз_соҳа

Тошкент давлат юридик университетида коррупция ҳолатларининг олдини олиш йўлида янги тизим жорий этилмоқда: коррупция билан боғлиқ ҳаракатлар ҳақида хабардор қилган ўқитувчи ёки талаба, агар унинг маълумоти ўз тасдиғини топса, рағбатлантирилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Қабул2020

Қабул-2020: 766 634 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди

2020 йил 11 июль
соат 18:00 ҳолатига республика бўйича жами 766 634 нафар (жорий йилги битирувчилар 365 760 нафар) абитуриент рўйхатдан ўтди.

▶️ Шундан, таълим шакли бўйича:

▪️ кундузги463 768 нафар;
▪️ сиртқи288 838 нафар;
▪️ кечки14 028 нафар.

Ҳудудлар миқёсида:

1️⃣ Тошкент шаҳри – 206 120 нафар;
2️⃣ Самарқанд вилояти – 77 042 нафар;
3️⃣ Aндижон вилояти – 63 717 нафар;
4️⃣ Фарғона вилояти – 59 985 нафар;
5️⃣ Қашқадарё вилояти – 49 399 нафар;
6️⃣ Сурхондарё вилояти – 47 719 нафар;
7️⃣ Наманган вилояти – 43 158 нафар;
8️⃣Тошкент вилояти – 41 304 нафар;
9️⃣ Қорақалпоғистон Республикаси – 38 717 нафар;
🔟 Жиззах вилояти – 35 880 нафар;
1️⃣1️⃣ Бухоро вилояти – 30 915 нафар;
1️⃣2️⃣ Хоразм вилояти – 28 112 нафар;
1️⃣3️⃣ Навоий вилояти – 22 484 нафар;
1️⃣4️⃣ Сирдарё вилояти – 22 082 нафар.

▶️ Тиллар кесимида:

▪️ ўзбек тилида – 673 950 нафар (88%)
▪️ рус тилида – 71 752 нафар (9,3%)
▪️ қорақалпоқ тилида –19 153 нафар (2.4%)
▪️ бошқа тилларда – 1 779 нафар (0.3%).

▶️ Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар:

▪️ Самарқанд давлат университети – 42 636 нафар;
▪️ Aндижон давлат университети – 35 152 нафар;
▪️ Қарши давлат университети – 30 333 нафар;
▪️Наманган давлат университети – 29 389 нафар;
▪️Тошкент давлат педагогика университети – 28 836 нафар.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июлига қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
@otm_info magistr2020.pdf
42.5 MB
#Қабул2020 #Магистратура #АбитуриентгаЁрдам

❗️Магистратурага ўқишга ҳужжат топширмоқчи бўлган абитуриентлар диққатига:

Абитуриентларга тегишли мутахассислик бўйича олий таълим муассасасини танлашда қулайлик яратиш учун 2020/2021 ўқув йилида республика олий таълим муассасалари магистратураси бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларининг мутахассисликлар ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимланиши олий таълим муассасалари бўйича гуруҳланди.

Марҳамат
, фойдаланинг! ⬆️

Ушбу маълумотни абитуриент танишларингизга улашинг 👉 @otm_info
#Қабул2020

Қабул-2020: Рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 800 мингдан ошди

2020 йил 12 июль со
ат 18:00 ҳолатига республика бўйича жами 802 931 нафар (жорий йилги битирувчилар 378 512 нафар) абитуриент рўйхатдан ўтди.

▶️ Шундан, таълим шакли бўйича:

▪️ кундузги483 265 нафар;
▪️ сиртқи304 615 нафар;
▪️ кечки15 051 нафар.

Ҳудудлар миқёсида:

1️⃣ Тошкент шаҳри – 217 753 нафар;
2️⃣ Самарқанд вилояти – 80 232 нафар;
3️⃣ Aндижон вилояти – 65 788 нафар;
4️⃣ Фарғона вилояти – 62 425 нафар;
5️⃣ Қашқадарё вилояти – 51 693 нафар;
6️⃣ Сурхондарё вилояти – 49 556 нафар;
7️⃣ Наманган вилояти – 44 748 нафар;
8️⃣Тошкент вилояти – 43 383 нафар;
9️⃣ Қорақалпоғистон Республикаси – 40 760 нафар;
🔟 Жиззах вилояти37 386 нафар;
1️⃣1️⃣ Бухоро вилояти – 32 730 нафар;
1️⃣2️⃣ Хоразм вилояти – 29 660 нафар;
1️⃣3️⃣ Навоий вилояти – 23 858 нафар;
1️⃣4️⃣ Сирдарё вилояти – 22 959 нафар.

▶️ Тиллар кесимида:

▪️ ўзбек тилида – 705 499 нафар (87,9%)
▪️ рус тилида – 75 405 нафар (9,4%)
▪️ қорақалпоқ тилида – 20 206 нафар (2,5%)
▪️ бошқа тилларда – 1 821 нафар (0,2%).

▶️ Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар:

▪️ Самарқанд давлат университети – 44 220 нафар;
▪️ Aндижон давлат университети – 36 172 нафар;
▪️ Қарши давлат университети – 31 612 нафар;
▪️Наманган давлат университети – 30 419 нафар;
▪️Тошкент давлат педагогика университети – 30 115 нафар.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июлига қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
📈 2000-2020 йиллар давомидаги республика олий таълим муассасалари магистратураси бўйича
ҚАБУЛ КЎРСАТКИЧЛАРИ ДИНАМИКАСИ

👉 @otm_info 👈
​​#Ректор_минбари

Қарс икки қўлдан. Ректорлар халқимизга мурожаат билан чиқишмоқда

Лазиз ТЎЙЧИЕВ,
Тошкент тиббиёт академияси ректори:

- Ҳозирда ОТМларга ўқишга кириш учун қабул квоталарининг ошганлиги, абитуриентнинг масофадан туриб ҳужжат топшириши, бир вақтнинг ўзида бешта олийгоҳни танлаши, кириш имтиҳонлари учун вилоятларда ташкил қилинган жойлардан туриб тест топшириши учун шароитларни яратилишини қатор коррупцион ҳолатларни бартараф этишга ёрдам бермоқда.

Қолаверса, олий ва ўрта махсус таълим вазирининг махсус буйруғига биноан, қабул имтиҳонлари республикамизнинг бошқа ОТМ профессор-ўқитувчилари таркибидан тузилган махсус комиссия аъзолари томонидан қабул қилинади ва академиянинг профессор-ўқитувчилари бу жараёнда иштирок этмайди.

Шундай экан, сохта фирибгарларга ишониб, ўзингизнинг ҳаётингизни ва фарзандингиз келажагини хатарга қўйманг! Агар сиз фарзандингизни Тошкент тиббиёт академиясида ўқитмоқчи бўлсангиз, фақат унинг иқтидори ва қобилиятига ишонинг.

Адилбай ЕСИМБЕТОВ, СамВМИ Нукус филиали директори:

- Йиллар давомида ҳар бир соҳа тараққиётига болта уриб келаётган коррупция балосини ҳамон тўлиқ бартараф қилмаганимиз аччиқ ҳақиқат. Бугун эса олий таълим соҳасидаги қабул жараёнларига ҳам суқулиб кириб, ўз соясини солишга уринаётганлиги албатта бизни сергак бўлишга чақиради.

Фарзандининг келажагини ўйлайдиган ҳар қандай ота-она унинг пок йўл билан таълим олишига тилакдош бўлади. Беғубор орзулар қанотидаги ёшларни ўзларининг бемаъни ўйлари билан безовта қилишга уринаётган қўш-тирноқ ичидаги уддабуронларга асло эътибор берманг.

ОТМлардаги қабул жараёнларида ҳеч қандай қонунбузилишига йўл қўйилмайди. Фарзандингиз ўқишга киришда ва ундан кейинги жараёнда ҳам коррупция ботқоғига ботмаслиги қайсидир маънода сизга ҳам боғлиқ эканлигини эсда сақланг!

Алишер УСМАНҚУЛОВ, Жиззах политехника институти ректори:

- Узоқ ва яқин ўтмишимиздан маълумки, порахўрлик миллатимиз, давлатимиз тараққиёти учун энг катта тўсиқдир. Айниқса, олий таълим даргоҳларига кириш тестларига бу иллатнинг аралашуви кадрлар сифатига, таълим даражасига жиддий путур етказди. Ҳаммамиз бундан етарлича хулоса чиқаришимиз лозим.

Кечаги аччиқ сабоқлар эртанги ширин меваларга замин бўлмоғи лозим. Умид қиламанки, олий таълим даргоҳимизга қабул, тест ва таълим жараёнларида фақатгина билимига ишонган, виждонли ва илмга чанқоқ йигит-қизлар талаба бўлиб қадам босадилар.

Азиз ёшлар, билим ва ўзига ишонч – коррупцияга қарши Сизнинг қуролингиз бўлсин!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#Профессионал_таълим

40 минг нафардан ортиқ ўқувчи касб-ҳунар мактабларига ҳужжат топширди

2020 йил 5 июлдан 20 июлга қадар
касб-ҳунар мактабларига жорий йил 9-синф битирувчиларининг ҳужжатларини онлайн қабул қилиш давом этмоқда.

9-синф битирувчиларининг
ҳужжатларини қабул қилиш жараёнлари онлайн тарзда kasb.edu.uz электрон платформаси орқали амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 13 июль куни соат 16:00 ҳолатига касб-ҳунар мактабларига 42 676 нафар 9-синф битирувчиси онлайн ҳужжат топширди.

❗️Эслатиб ўтамиз, касб-ҳунар мактабларида икки йиллик таълим дастурлари асосида 9-синф битирувчилари бошланғич профессионал таълим олади. Битирувчиларга давлат намунасидаги диплом берилади.

Ҳудудлар миқёсида:

1️⃣ Қорақалпоғистон Республикаси – 1937 нафар;
2️⃣ Андижон вилояти – 5374 нафар;
3️⃣ Бухоро вилояти – 1948 нафар;
4️⃣ Жиззах вилояти – 1259 нафар;
5️⃣ Қашқадарё вилояти – 3149 нафар;
6️⃣ Навоий вилояти – 1734 нафар;
7️⃣ Наманган вилояти – 5390 нафар;
8️⃣ Самарқанд вилояти – 4395 нафар;
9️⃣ Сирдарё вилояти – 1329 нафар;
🔟 Сурхондарё вилояти – 2627 нафар;
1️⃣1️⃣ Тошкент вилояти – 5074 нафар;
1️⃣2️⃣ Фарғона вилояти – 5784 нафар;
1️⃣3️⃣ Хоразм вилояти – 1764 нафар;
1️⃣4️⃣ Тошкент шаҳри – 912 нафар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#OTM_янгиликлари

"Ўзбекона" - хорижликларга она тилимизни ўргатувчи янги дарслик

Бугун давлат тилини ривожлантиришга, унинг нуфузини оширишга қаратилаётган эътибор, ўзбек тилининг дунё минбарларида янграши учун қилинаётган ҳаракатлар ўзбек тилини нафақат она тили, балки хорижий тил сифатида ҳам ўқитиш учун амалий ишларни бажаришни тақозо этмоқда.

Янги “Ўзбекона” дарслиги ҳам анчадан бери долзарб ва ечимини кутаётган масала, яъни ўзбек тилини хорижий тил сифатида ўқитишни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган.

“Ўзбекона” дарслиги хорижий тилни эгаллашнинг умумевропа компетенциялари тизимига асосан A1 даражани эгаллаш имконини берувчи дарслик бўлиб, у 9 та бўлим, 3 та назорат блоки, аудиолар ва қўшимча материаллар каби қисмлардан иборат.

Ушбу дарслик Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети докторанти Гулрухсор Эргашева ҳамда Ўзбек тили факультети талабаларининг MO'TUL жамоаси томонидан, педагогика фанлари номзоди, доцент Саодат Aдилова илмий раҳбарлигида яратилди.

Китобда шу пайтгача мавжуд қўлланма ва электрон ресурслардан фарқли равишда мавзулар тизимли ва изчил ёритилган, интегратив ва коммуникатив методлар уйғунлаштирилган, воситачи тилдан фойдаланилмаган.

Буларнинг барчаси ўрганувчининг тил муҳитига тезроқ кириб боришини таъминлайди. Шу билан бирга, машқларнинг вариативлиги таъминланган, “оддийдан мураккабга” методик принципига амал қилинган. Ҳар бир саҳифа, ҳар бир машқда миллийликни акс эттиришга ҳаракат қилинган ва умуминсоний қадриятлар сингдирилган.

Дарсликда таклиф этилаётган аудио материаллар соф аутентик эмас, балки ўқув-аутентик материал ҳисобланади. Зеро, A1 даража учун айнан шу турдаги аутентик материалдан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

Ушбу дарсликда тилни нафақат ўқитувчи билан балки, мустақил ўрганиш учун ҳам кенг имкониятлар яратилган. Масалан, ҳар бир бўлим мантиқий кетма-кетликда берилган 5 қисмдан иборат. Ўрганувчи расмлар орқали ҳам янги мавзуни, машқ-топшириқни бажариш йўлини тушуна олади. Дарслик сўнгида синов материаллари, аудиолар, сўзлашиш учун ҳар бир мавзуга тегишли саволлар ҳамда луғатнинг мавжудлиги тил ўрганувчига кўплаб қулайликлар яратади.

Китоб хорижий тил ўқитишнинг ўқиб тушуниш, тинглаб тушуниш, гапириш, ёзиш кўникмаларини тўлақонли қамраб олган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg