Байроғим – ғурурим, шаъним!
Жорий йил 17 ноябрь куни соат 14:00да Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Талабалар медиа ижтимоий ва маданият масканида “Байроғим-ғурурим, шаъним!” мавзусида маданий-маърифий тадбир ўтказилади.
Тадбирда таниқли ёзувчи ва шоирлар, жамоат арбоблари, машҳур спортчилар, ёшларнинг севимли санъаткорлари иштирок этади.
Тадбирда барча қизиқувчи талабалар иштирок этиши мумкин.
Манзил: Талабалар шаҳарчаси
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ

#Халқаро_ҳамкорлик
Ўзбекистон-Германия: Ҳамкорликнинг янги босқичи бошланмоқда
Бугун, 19 ноябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Германиянинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Гюнтер Оверфельд бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида немис тилини ўқитиш самарадорлигини ошириш йўлидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди.
Музокараларда Тошкент шаҳрида мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари учун зарур бўлган таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш мақсадида Германиянинг нуфузли олийгоҳлари филиали (таълим маркази)ни ташкил қилиш имкониятлари кўриб чиқилди.
– Малакали кадрлар тайёрлаш борасида Германия тажрибаси бутун дунё миқёсида эътироф этилади, - деди Ином Мажидов учрашувда. – Германия олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда авиация ва космик технологиялар бўйича, хусусан, ҳаво кемаларидан техник фойдаланиш, амалий космик технологиялар, радиоэлектрон қурилмалар ва тизимлар (саноат/авиация), ҳаводаги ҳаракатни бошқариш ва учувчисиз авиация мажмуаларидан техник ва технологик фойдаланиш каби тор доирадаги мутахассисликларни тайёрлашни тўла қўллаб-қувватлаймиз.
Бундан ташқари жорий ўқув йилидан бошлаб юртимиздаги ОТМларда кредит-модул тизимига ўтила бошланиши муносабати билан ўқув режа ва дастурларни такомиллаштиришда Германия тажрибасидан фойдаланиш, ҳамкорликда ўқув адабиётларини, жумладан дарсликлар, ўқув қўлланмалар, соҳавий атамалар луғатлари ҳамда мултимедиа иловалар (аудио-видео материаллар)ни яратиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Музокаралар якунида томонлар олий таълим соҳасида ўзаро стратегик ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга келишиб олишди.

Қисқа сатрларда: Олий таълим соҳасида Ўзбекистон-Германия ҳамкорлиги
👉 Бугунги кунда юртимизда 19 мингдан зиёд талаба немис тилини ўрганмоқда. 800 нафардан ортиқ ўзбекистонлик талаба ва илмий тадқиқотчи Германия олий таълим муассасаларида таҳсил олмоқда.
👉 Биргина 2019 йилнинг 10 ойи давомида:
- 89 нафар профессор-ўқитувчилар Германияда малака ошириш ва стажировкада бўлишди;
- 22 нафар талаба магистратура ва 5 нафар изланувчилар докторантура дастурлари бўйича таҳсил олиш учун Германияга юборилди.
👉 2019 йилнинг ўзида Германиядан 81 нафар профессор-ўқитувчилар ва мутахассислар талабаларга ўқув машғулотлари ҳамда “Маҳорат дарслари”ни ўтиб бериш учун ташриф буюрди.
👉 ЎзДЖТУнинг Роман-герман факультетида Ўзбекистон немис тили ўқитувчилари ассоциацияси мавжуд бўлиб, янги иш бошлаган ёшларга методик ёрдам кўрсатиб келмоқда.
👉 УрДУ битирувчиларидан 12 нафари Германиянинг Вайенштефан-Триздорф университети “Агро менежмент” магистратура мутахассислигини тамомлади.
👉 Жорий йил ўқув йилида УрДУда Вайенштефан-Триздорф амалий фанлар университети билан ҳамкорликда “Агро менежмент” мутахассислиги бўйича қўшма таълим дастурига 5 нафар талаба қабул қилинди.
👉 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб ТДТУнинг Авиакосмик технологиялар факультетида “Амалий коинот технологиялари” бакалавриат таълим йўналиши ҳамда “Амалий космик технологиялар” магистратура мутахассисликларига талабалар қабул қилинди. Уларнинг ўқув режалари Берлин техника университети мутахассислари билан келишилган ҳолда шакллантирилди.

#Грантлар
Венгрияда магистратура ва докторантурада ўқиш учун грантлар
Венгрия Ҳукумати талабалар, магистрлар, докторантлар ва ОТМ маъмурияти ходимлар учун грант дастурини эълон қилди.
Грант маблағлари 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ажратилади ҳамда унга ўқиш ва яшаш учун тўловлар, ойлик стипендия ва тиббий суғурта киради.
Ҳужжатларни онлайн қабул қилиш 2019 йил 15 ноябрдан бошланди. Сўнгги муддати: 2020 йил 15 январь
Батафсил маълумот учун: http://www.stipendiumhungaricum.hu
Мазкур грант дастури орқали ўқишга юборилган номзодлар ўқишни тамомлагач муайян муддат ўқишга юборган ОТМда ишлаб бериши талаб этилади.

“Дўстлик спартакиадаси”нинг ғолиб ва совриндорлари тақдирланди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан жорий йилда илк маротаба олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ўртасида ташкил этилган “Дўстлик спартакиадаси”нинг республика босқичи якунига етди.
Спартакиаданинг якуний республика босқичи Бухоро, Самарқанд ва Урганч шаҳарларида бўлиб ўтди. Олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари Самарқандда спортнинг волейбол туридан, Бухорода эса стол тенниси, шахмат ва бадминтон туридан ўзаро беллашдилар.
2019 йил 18-20 ноябрь кунлари Урганч шаҳрида олий таълим муассасалари ўқитувчиларидан иборат мини-футбол жамоалари ўзаро куч синашадилар. “Спорт-саломатлик гарови” шиори остида ўтказилган “Дўстлик спартакиадаси”нинг мини-футбол баҳсларида республиканинг барча ҳудудидан жамоалар иштирок этди.
Қизғин курашларга бой бўлган учрашувларда Тошкент шаҳри олий таълим муассасалари профессор-ўқитувичларидан иборат терма жамоа фахрли биринчи ўринни эгаллади. Тошкент вилояти ОТМлари терма жамоаси иккинчи, Хоразм вилояти олийгоҳлари терма жамоаси 3-ўринни қўлга киритди.
Спартакиада ғолиблари вазирликнинг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари билан, мусобақа иштирокчилари эса сертификат билан тақдирланади.
Президент томонидан илгари сурилган беш ташаббус доирасида ташкил этилган “Дўстлик спартакиадаси” илк маротаба ўтказилишига қарамасдан иштирокчилар учун чинакам дўстлик ва ҳамжиҳатлик байрамига айланди.

#ОТМ_янгиликлари
Андижон давлат тиббиёт институти Германия университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолади
АнДТИ ректори Мадамин Мадазимов бошчилигидаги институт делегацияси Росток университетининг 600 йиллик юбилей тадбирларида иштирок этиш, мазкур нуфузли университет билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан келишувларга эришиш мақсадида Германияга ташриф буюрди.
Ўтказилган музокаралар натижасида Андижон давлат тиббиёт институти ва Германиянинг Росток университети ўртасида магистратуранинг Тиббий биотехнология мутахассислиги бўйича қўшма таълим дастурини очиш тўғрисида меморандум имзоланди.
Росток университетининг 600 йиллик юбилейи муносабати билан илмий-амалий маросимлар билан бирга кўнгилочар тадбирлар ҳам ўтказилди. Оммавий байрамга айланиб келган ана шундай тадбирлардан бир – миллий таомлар тайёрлаш маросимида Андижон давлат тиббиёт институти делегацияси ташаббуси билан Германияда 15 килограмм гуручга “анжанча” палов дамланди.
АнДТИ делегацияси ташриф давомида Росток университетининг Тиббий биоинжинеринг институти билан яқиндан танишди, “CENTOGENE” компанияси лабораториясига ташриф буюрди. Бу ердаги инсон геномини аниқлаш ва биохимик таҳлиллар ўтказиш борасидаги юқори технологик жараёнлар билан танишилди. Келгусида ушбу компания билан ҳамкорлик ишларини йўлга қўйиш ҳақида келишиб олинди.

БухДУ тaлaбaси бокс бўйичa Осиё чемпиони
2019 йилнинг 10-17 ноябрь кунлари Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда қитъамизнинг 16 мамлакатидан 180 нафар боксчи иштирок этди.
Бухоро давлат университети “Жисмоний маданият“ факултети 1-босқич талабаси Суҳроб Қаюмов 75 кг вазн тоифасида иштирок этиб, барча рақибларни енгди ва олтин медалга сазовор бўлди.
Суҳроб Қаюмов чемпионатда 4 нафар Осиёнинг енг кучли чармқўлқоп усталарини енгиб ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди. У дастлаб мезбон мамлакат вакили Гантулга Батбаярни 3:2 ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалда хитойлик тенгдоши Aйидуоси Ентемакага ҳеч қандай имконият қолдирмасдан 5:0 ҳисобда мағлубиятга учратди.
Ярим финалда қирғизистонлик Исломбек Турғуновни 5:0 ҳисобда, мусобақа финалида қозоғистонлик боксчи Бекташни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, 75 кг вазн тоифасида ёшлар ўртасида Осиё чемпионига айланди.
Бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси жами 14 та – 2 та олтин, 5 та кумуш ва 7 та бронза медални қўлга киритди.

Ўзбекистонда яна бир янги хорижий институт ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрида Беларусь – Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.
Қарорга мувофиқ, Тошкент шаҳрида Беларусь – Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институти 2020/2021 ўқув йилидан таълим фаолиятини бошлайди.
Институтнинг асосий фаолият йўналишлари ва вазифалари этиб юқори малакали муҳандис-техник кадрларни бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича тайёрлаш ва бошқалар белгиланди.
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Институтнинг таъсисчиси, Беларусь миллий техника университети ва Республика касб-ҳунар таълими институти (Беларусь Республикаси) Институт фаолиятини ташкил этиш иштирокчилари ҳисобланади.
Институт Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлиб, юридик шахс мақомига эга бўлган давлат муассасаси шаклидаги олий таълим муассасаси ҳисобланади.
Институт олий малакали мутахассислар ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан шуғулланади.
Битирувчиларга таълим якунлари бўйича Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Беларусь миллий техника университетининг олий таълим тўғрисида белгиланган намунадаги дипломи топширилади.
Қабул параметрлари ва қўшма таълим дастурлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда таъсисчи ва иштирокчиларнинг асосланган таклифларига биноан манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг кадрларга бўлган эҳтиёжлари асосида Васийлик кенгаши қарори билан тасдиқланади.
Институтда тўлов-контракт асосида таълим учун тўловлар миқдори Ўзбекистон Республикаси ҳудудида таъсисчи томонидан, Беларусь Республикаси ҳудудида – Беларусь миллий техника университети томонидан белгиланади.
Давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасалари ва ташкилотларида камида уч йил ишлаб бериш шарти билан ишга тақсимланади.
2021 йилда Навоий шаҳрида Институтнинг саноатнинг устувор йўналишлари, инжиниринг, технологиялар ва IT-дастурлаш бўйича юқори малакали кадрларни тайёрлашга ихтисослашган филиали ташкил этилади.

ТАТУ Нагоя университети билан ҳамкорлик ўрнатди
Айни вақтда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ректори Тўлқин Тешабаев бошчилигидаги делегация ишчи ташриф билан Японияда бўлиб турибди.
ТАТУ вакиллари кадрлар тайёрлашда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида Япониянинг бир қатор етакчи университетлар билан музокаралар олиб бормоқда.
Ўтказилган музокаралар натижасида университет делегацияси Нагоя университети билан АКТ соҳасида Sandwich program қўшма магистратура дастурини ташкил этиш бўйича келишувга эришди.
Келишувга кўра, ТАТУда Нагоя университети билан биргаликда компьютер инжиниринг, дастурий инжиниринг ва ахборот хавфсизлиги мутахассисликларида кадрлар тайёрланади.

Маънавий таҳдидларга қарши курашишнинг замонавий механизмлари
2019 йил 20 ноябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Маънавий таҳдидларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш – хавфсизликни таъминлаш омили сифатида” мавзусида республика илмий-амалий конференция ўтказилди.
Конференцияда бугунги кунда дунёда инсонлар руҳиятига таъсир ўтказиш орқали диний ва миллий қадриятларга путур етказиш, шунингдек, ёшларнинг онги ва қалбини эгаллаш учун жуда катта куч, маблағ ва имкониятлар сафарбар этилаётгани, миллатларнинг турмуш тарзини издан чиқарувчи ва жамият ҳаётига салбий таъсир кўрсатувчи маънавий таҳдидларнинг ортиб бораётгани таъкидланди.
Бундай шароитда соғлом фикрли, ўзининг қатъий позициясига эга, Ватанга содиқ, фидойи ёшларни тарбиялаш масаласи ҳар қачонгиданда долзарб аҳамият касб этиши қайд этилди.
Анжуманнинг иккинчи қисми алоҳида шўъбаларда ташкил этилиб, уларда маънавий таҳдидларга қарши курашнинг замонавий механизмлари, глобаллашув даврида миллий маънавиятимизга қарши қаратилган таҳдидлар, талаба ёшларда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш механизмлари ҳамда олий таълим тизимида ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш самарадорлигини ошириш каби мавзулар муҳокама қилиниб, соҳа мутахассислари томонидан илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқилди.

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири ТТА фахрий профессори бўлди
Бугун, 21 ноябрь куни Тошкентда Қозоғистон тиббиёти кунлари очилди. Ушбу тадбир мамлакатимизда Қозоғистон йили доирасида ташкил этилмоқди.
Унда Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этмоқда.
Мазкур тадбир доирасида икки давлат ўртасидаги тиббий таълим ва фан соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун вазир Елжан Биртановга Тошкент тиббиёт академиясининг фахрий профессори унвони берилди.
Маълумот учун, 2018 йил Қозоғистонда Ўзбекистон йили деб эълон қилиниб, олий таълим соҳасида ҳамкорлик алоқалари янада кенгайди.

Ҳабиб Нурмагомедов ТДИУ талабалари билан учрашади
Бугун, 21 ноябрь куни соат 18:00да Тошкент давлат иқтисодиёт университетида UFC мутлақ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов билан талабалар учрашуви бўлиб ўтади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Бугун, 21 ноябрь куни соат 18:00да Тошкент давлат иқтисодиёт университетида UFC мутлақ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов билан талабалар учрашуви бўлиб ўтади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Тайинлов
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
21 ноябрдаги 922-сон қарори билан Рустам Сабирович Касимовга Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ректори вазифасини бажариш юклатилди.
Маълумот учун, шу кунга қадар ушбу лавозимда Шухрат Акмалович Ёвқочев фаолият юритган.