Edu.uz
158K subscribers
18.7K photos
4.01K videos
232 files
11.6K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
Олий таълимда касбларни оптималлаштириш бўйича режалар белгилаб олинди

📍 http://uza.uz/posts/287129

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
#Профессионал_таълим

⚡️⚡️ШОШИЛИНГ!

❗️Бугун касб-ҳунар мактабларига онлайн ҳужжат топширишнинг сўнгги куни

🔰Хабарингиз бор, касб-ҳунар мактабларига www.kasb.edu.uz электрон платформаси орқали онлайн ҳужжат топширишнинг сўнгги муддати 25 июль этиб белгиланган.

🔹Демак, бугун соат 23:59 га қадар электрон платформа орқали онлайн ариза топшириш, унин ҳолатини текшириш ва ўзгартиришлар киритиш мумкин.

☝️Эслатиб ўтамиз, электрон платформа орқали келиб тушган онлайн аризалар статусида “Камчиликка эга” белгиси қабул якунлангунига қадар бартараф этилмаган тақдирда аризалар қабул қилинмаган деб ҳисобланади.

‼️Шу боис, www.kasb.edu.uz электрон платформасига ўз ЛОГИН (телефон рақами) ва ПАРОЛингиз (СМС код) орқали киринг ҳамда аризангиз статусини “Қабул қилинди” белгиси чиққанлигига ишонч ҳосил қилинг.

✔️ 25 июль соат 13:00 ҳолатига кўра, жами онлайн рўйхатдан ўтган 9-синф битирувчилари сони 103 851 нафар.
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
#Ўқишни_кўчириш

⚡️ДИҚҚАТ ЭЪЛОН !!!

2021/2022 ўқув йили учун талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш бўйича аризалар қуйидаги электрон тизимлар орқали рўйхатдан ўтказилмоқда:

➡️ республика ОТМаро ёки бир ОТМ доирасида кўчириш, қайта тиклаш бўйича аризалар – transfer.edu.uz;

➡️ хорижий мамлакатлардаги ҳамда Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат ОТМдан республика ОТМга кўчириш бўйича аризалар – transfer.dtm.uz.

❗️Айрим талабалар хорижий ёки нодавлат ОТМдан ўқишини кўчириш бўйича (адашган ҳолда) transfer.edu.uz электрон тизим орқали рўйхатдан ўтишганлиги аниқланмоқда. Ушбу тоифадаги аризалар қабул қилинмаслигини эслатиб ўтамиз.

⚠️ Шунга кўра, ўқишини хорижий ва нодавлат ОТМдан республика ОТМга кўчириш истагида бўлган талабалардан transfer.dtm.uz электрон тизим орқали рўйхатдан ўтиши ҳамда аризаси ҳолатини доимий кузатиб боришини, заруратга кўра қайта рўйхатдан ўтишларини сўраймиз.

❗️Унутманг, рўйхатдан ўтишнинг сўнгги куни 2021 йил 5 август (шу куни ҳам).
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
#ХУШХАБАР

ЎзМУ талабаси Улуғбек Рашитов — ОЛИМПИАДА ФИНАЛИДА!

🎉Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети талабаси
, 68 кг вазнли таэквондочимиз Улуғбек Рашитов 32-ёзги Олимпия ўйинларининг ярим финалида босниялик Недзад Хусичга қарши даянгга чиқди ва 28:5 ҳисобида ғалаба қозонди.

➡️Ушбу ғалаба орқали ўзбекистонлик таэквондочи тарихда илк бор Олимпия ўйинларида финалга чиқди.

🥇Бундан ташқари У.Рашитов камида кумуш медални нақд қилди ва ўзбек таэквондочилари орасида биринчи бўлиб медаль олиши аниқ бўлди!

▶️ Таэквондо бўйича 68 кг вазн тоифасидаги спортчилар ўртасида финал баҳси Тошкент вақти билан 17:45 да бошланиши режалаштирилган.

🔸Талабамизнинг финалдаги рақиби маълум бўлди. Улуғбек Рашитов финалда британиялик Брэдли Синденга қарши жанг қилади.

Батафсил:👉https://nuu.uz/uzc/press/news/events/ev-univercity/1830
____________________________
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
#Токио2020 | Талабамиз чемпион

🥇ҒАЛАБА МУБОРАК БЎЛСИН!

ЎзМУ талабаси Улуғбек Рашитов финалда британиялик рақибини мағлуб қилиб, Ўзбекистонга Токио - 2020 Олимпиадасидаги илк олтин медални тақдим этди.

👉@eduuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Токио2020 | #Талабамиз_чемпион

🇺🇿Токиода Ўзбекистон байроғи баланд кўтарилди ҳамда Ватанимиз мадҳияси янгради!

Улуғ юртнинг улуғ фарзанди — биз сен билан фахрланамиз!

🥇 Улуғбек Рашитов (ЎзМУ талабаси) Олимпиада чемпионига айлангач, Ўзбекистон умумий медаллар жамғармасида ҳозирча 11-ўринда бормоқда.

🔝 Хитой, Япония, АҚШ - учликда.
________________________
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
#Сўраган_эдингиз

📢 Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда вазир ўринбосарларининг мурожаатлар платформаси орқали келиб тушган саволга жавоб

59-САВОЛ:
Мен магистратурага ўқишга кирмоқчи эдим. Бу йил бошқача тартибда имтиҳонлар бўлиб ўтар экан. Батафсил тушунча берсангиз.

ЖАВОБ:
2021/2022 ўқув йили қабулида давлат олий таълим муассасаларининг магистратура (клиник ординатура) мутахассисликларига ўқишга қабул қилиш икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда давлат олий таълим муассасаси томонидан танланган мутахассисликка мос фанлар бўйича кириш имтиҳонлари, иккинчи босқичда Давлат тест маркази томонидан чет тили бўйича тест синовлари ўтказилади. Чет тили бўйича тегишли даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга абитуриентлар иккинчи босқичда чет тилидан тест синовини топширишдан озод қилинади ва уларга мазкур фан бўйича максимал балл берилади.

60-САВОЛ:
Мен Осиё ўйинларида 2-ўринни эгаллаганман. Олий таълим муассасасига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинаманми?

ЖАВОБ:
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари ва жаҳон чемпионатларида охирги уч йилда ғолиб ва совриндор (1 — 3-ўрин) бўлган спортчи-ўқувчилар давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклларига қўшимча давлат гранти асосида кириш имтиҳонларисиз қабул қилинади.

👉1-4 САВОЛ-ЖАВОБ | 5-7 САВОЛ-ЖАВОБ | 8-11 САВОЛ-ЖАВОБ | 12-15 САВОЛ-ЖАВОБ | 15-20 САВОЛ-ЖАВОБ | 21-23 САВОЛ-ЖАВОБ | 24-27 САВОЛ-ЖАВОБ | 28-31 САВОЛ-ЖАВОБ | 32-35 САВОЛ-ЖАВОБ | 36-39 САВОЛ-ЖАВОБ | 40-43 САВОЛ-ЖАВОБ | 44-47 САВОЛ-ЖАВОБ | 48-52 САВОЛ-ЖАВОБ | 53-57 САВОЛ-ЖАВОБ | 58 САВОЛ-ЖАВОБ
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
#Академик_лицей | #Қабул_2021

Академик лицейларга кириш имтиҳонлари санаси аниқ бўлди

🔰Академик лицейларга кириш имтиҳонлари жорий йилнинг 26-28 август кунлари Давлат тест маркази томонидан махсус павильонларда ўтказилади.

☝️Кириш имтиҳонлари заруриятга кўра икки сменада ўтказилиши мумкин.

📌Юртимизда коронaвирус пандемияси билан боғлиқ эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, мазкур кириш имтиҳонлари билан боғлиқ ўзгаришлар бўлганда, вазирликнинг расмий веб-сайти edu.uz ҳамда @eduuz расмий телеграм канали орқали қўшимча маълумот эълон қилинади.

———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
#Сўраган_эдингиз

📢 Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда вазир ўринбосарларининг мурожаатлар платформаси орқали келиб тушган саволга жавоб

61-САВОЛ:
Мен олий таълим муассасида 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ассистент лавозимида фаолият олиб бормоқдаман. Мутахассислик фанларида фойдаланиладиган адабиётларни янгилаб бориш даврийлиги белгиланганми?

ЖАВОБ:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 октябрдаги “Олий таълим муассасаларини ўқув адабиётлари билан таъминлаш тўғрисида”ги 816-сонли қарорида ўқув адабиётларини янгилаб бориш даврийлиги бўйича тавсиявий кўрсаткичлар қуйидагича белгиланган:

— Ижтимоий-гуманитар ва иқтисодий фанлар бўйича ўқув адабиётлари (5 йил);

— Табиий-илмий ва математик фанлар бўйича ўқув адабиётлари (10 йил);

— Умумкасбий фанлар бўйича ўқув адабиётлари (7 йил);

— Махсус фанлар бўйича ўқув адабиётлари (6 йил).

62-САВОЛ:
Вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, уларнинг мурожаатларига асосан ўқишга қабул қилинган талабаларнинг табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорини базавий тўлов-контракт миқдорида тўлашга рухсат бериладими?

ЖАВОБ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги “2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-4359-сон қарорининг 6-бандига мувофиқ, олий таълим муассасаларига 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг (иш берувчилар) эҳтиёжларидан келиб чиқиб, кундузги бакалавриат таълим йўналишларига мос бўлган йўналишлар доирасида табақалаштирилган тўлов-контракт асосида сиртқи ва кечки таълим шаклида ўқитишни ташкил этиш ҳуқуқи берилган.
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг тегишли баёнига мувофиқ республика олий таълим муассасаларига иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил стажига эга бўлган ва тегишли тавсиянома асосида суҳбат билан қабул қилинганлар учун тўлов-контракт миқдорлари 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб мос равишда ҳар йили амалда белгиланадиган бакалавриат таълим йўналишлари ва шакли бўйича базавий тўлов-контракт қиймати миқдорларига нисбатан 2 баравари миқдорида белгиланган.

63-САВОЛ:
Магистратура бўйича мен ҳужжат топширмоқчи бўлаётган мутахассисликда 2 та давлат гранти учун ўрин бор. Бакалавриатни имтиёзли диплом билан тамомлаганман, чет тили бўйича максимал балл берадиган сертификатга эгаман, билимимга ишонаман. Аммо, ушбу мутахассисликка имтиёзга эга абитуриентлар ҳужжат топширса, мен грант ўринларига давогарлик қила олмайманми?

ЖАВОБ:
Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари совриндорлари, Зулфия номидаги Давлат мукофотлари соҳибалари, шунингдек «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган олий таълим муассасалари талабалари ва бакалавр даражасига эга ёшлар олий таълим муассасалари магистратурасига бакалавриатнинг таълим йўналишига мос ва турдош мутахассисликларга танловдан ташқари алоҳида давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.

👉1-4 САВОЛ-ЖАВОБ | 5-7 САВОЛ-ЖАВОБ | 8-11 САВОЛ-ЖАВОБ | 12-15 САВОЛ-ЖАВОБ | 15-20 САВОЛ-ЖАВОБ | 21-23 САВОЛ-ЖАВОБ | 24-27 САВОЛ-ЖАВОБ | 28-31 САВОЛ-ЖАВОБ | 32-35 САВОЛ-ЖАВОБ | 36-39 САВОЛ-ЖАВОБ | 40-43 САВОЛ-ЖАВОБ | 44-47 САВОЛ-ЖАВОБ | 48-52 САВОЛ-ЖАВОБ | 53-57 САВОЛ-ЖАВОБ | 58 САВОЛ-ЖАВОБ | 59-60 САВОЛ-ЖАВОБ
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ўқишни_кўчириш

⚡️⚡️ДИҚҚАТ ЭЪЛОН !!!

Вазирлик
тизимидаги ОТМга ўқишни кўчириш бўйича ўтиш бали 66.1 балл этиб белгиланди

🔰 2021/2022 ўқув йили учун хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш бўйича 2020/2021 ўқув йили учун тасдиқланган фанлар мажмуасига мувофиқ 2 та фандан ўтказиладиган махсус синовлар (тест, касбий (ижодий) имтиҳон) натижаларига кўра ўтиш бали тўплаш мумкин бўлган максимал баллнинг 35 фоизи (66,1балл) этиб белгиланди.

☝️Эслатиб ўтамиз, 2021/2022 ўқув йили учун хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш бўйича ўтказиладиган махсус синовлар натижасига кўра тўплаш мумкин бўлган максимал балл 189 баллни ташкил этади.

👉 ОЎМТВ тизимидаги ОТМ рўйхати
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
#Қабул_2021

⚡️⚡️РАСМАН

ЎзР таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2021 йил 26 июлдаги 2-сон баёни билан пандемия шароитидаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, 2021/2022 ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 5 августдан (қоида тариқасида, кунига икки сменада: 1-смена 07:00 дан, 2-смена 19:00 дан) бошланиши ҳамда тест синовлари очиқ стадион ва хиёбонларда ўтказилиши белгиланди.
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
〰️〰️〰️〰️
#Қабул_2021

Давлат комиссиясининг баёни билан пандемия шароитида абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида тест топшириқлари сони мақбуллаштирилиб, кириш тест синовларига жами 3 соат вақт ажратиладиган бўлди.

Бунда:

➡️ биринчи бўлимдаги мажбурий учта фан – она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ ва бошқа тиллар), математика ва Ўзбекистон тарихи фанларининг ҳар бирига 10 тадан жами 30 та тест топшириқлари ва умумий 60 дақиқа белгиланади;

➡️иккинчи бўлимдаги абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фаннинг ҳар бирига 20 тадан жами 40 та тест топшириқлари ва умумий 120 дақиқа белгиланади;

➡️мажбурий учта фанга жами 63 балл, абитyриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фанга жами 126 балл, умумий – 189 балл белгиланади.
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
#Қабул_2021

⚡️⚡️РАСМАН

🔰Давлат комиссиясининг 2-сон баёни билан спорт мусобақаларида совринли ўринларни қўлга киритган спортчи-ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари мурожаатларини инобатга олган ҳолда, спорт турлари ҳамда паралимпиа спорт турлари бўйича Осиё ва Республика чемпионатларида охирги уч йилда ғолиб ва совриндор бўлган спортчи-ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, истисно тариқасида, 2021/2022 ўқув йили қабулида фақат “Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)” ва “Жисмоний маданият” бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган ушбу тоифадаги абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тартиби белгиланди.

🔘Унга кўра:

иккинчи мутахассислик фани (умумий жисмоний тайёргарликни назарда тутган ҳолда) ҳамда мажбурий учта фанга – она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ ва бошқа тиллар), математика ва Ўзбекистон тарихи бўйича тест синовларидан озод этган ҳолда максимал балл берилади;

— кириш имтиҳонлари (касбий (ижодий) имтиҳон) натижаларига кўра, ушбу тоифадаги абитуриентларнинг тўплаган балларига мувофиқ, улар умумий танловдан ташқари давлат гранти ва тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинади. Бунда, кириш имтиҳонлари (касбий (ижодий) имтиҳон) натижаларига кўра, ушбу тоифадаги абитуриентларни давлат гранти ва тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилиш учун минимал ўтиш бали Давлат комиссиясининг қарорига мувофиқ белгиланади;

“Спорт фаолияти” ва “Жисмоний маданият” бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтиш жараёнида мазкур бакалавриат таълим йўналишларининг сиртқи таълим шаклини танлаган ушбу тоифадаги абитуриентлар кириш имтиҳонлари (касбий (ижодий) имтиҳон) натижаларига кўра фақат тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилиши мумкин;

“Жисмоний маданият” бакалавриат таълим йўналиши бўйича ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган ушбу тоифадаги абитуриентларга совринли ўринлар қўлга киритилган спорт турларининг хусусиятидан келиб чиқиб, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг “Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)” бакалавриат таълим йўналишининг спорт турлари бўйича тузилган фан дастурлари асосида биринчи мутахассислик фани бўйича кириш имтиҳонлари (касбий (ижодий) имтиҳон) ўтказилади;

— совринли ўринлар қўлга киритилган спорт турларининг хусусиятидан келиб чиқиб, биринчи мутахассислик фани бўйича касбий (ижодий) имтиҳон олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари, тегишли спорт федерациялари, Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вакилларидан иборат бўлган таркибда тузиладиган имтиҳон комиссияси томонидан онлайн видеотрансляция қилинган ҳолда белгиланган муддатларда ўтказилади.
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!