Edu.uz
155K subscribers
16.8K photos
3.45K videos
230 files
10.9K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuzoffi
Download Telegram
#Қабул_2021 |#Абитуриентлар_диққатига

⚡️Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига!

🔹2021/2022 ўқув йили қабул жараёнлари учун абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш ҳамда уларни қизиқтирган саволларига тезкор жавоб бериш мақсадида ОТМда ҳам Call-center хизмати фаолият кўрсатиб келмоқда.

🔗 Қуйидаги ҳаволалар орқали Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги ОТМ тўғрисида тўлиқ маълумот олишингиз мумкин.

🔘 Қорақалпоғистон Республикасидаги ОТМ:

👉 Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти;
👉 Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети;
👉 Қорақалпоғистон тиббиёт институти;
👉 Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти;
👉 Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали;
👉 Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали;
👉 Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали;
👉 Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали;
👉 Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали.

🔘Хоразм вилоятидаги ОТМ:

👉
Урганч давлат университети;
👉
Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали;
👉 ТАТУ Урганч филиали.

☎️ Эслатма, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида ташкил этилган Call-center хизмати телефон рақами – 71-230-64-64.
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
#Сўраган_эдингиз

📢 Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда вазир ўринбосарларининг мурожаатлар платформаси орқали келиб тушган саволга жавоб

58-САВОЛ:
Агар мен Ўзбекистон ҳудудидаги нодавлат олий таълим муассасаси (масалан Kokand University)да ёки хорижий олий таълим муассасасининг филиали (Turin Polytechnic University in Tashkent) нинг бакалавр босқичида таҳсил олаётган бўлсам ўқишимни давлат олий таълим муассасасига кўчирсам бўладими? Бундай ҳолатда кўчириш қандай тартибда амалга оширилади?

ЖАВОБ:
Сиз ўқишингизни Ўзбекистон Республикасидаги нодавлат олий таълим муассасаси ёки республикамиздаги хорижий олий таълим муассасасининг филиалидан давлат олий таълим муассасасига мос ёки турдош йўналиш бўйича кўчириш учун рўйхатдан ўтсангиз ушбу таълим йўналишига кириш фанларидан махсус синов (тест) топширасиз ва махсус синов натижасига кўра ўқишингизни кўчириш масаласи кўриб чиқилади.
Агар Сиз ўқишингизни давлат олий таълим муассасасининг турдош бўлмаган таълим йўналишига кўчириш бўйича рўйхатдан ўтсангиз, ушбу таълим йўналиши учун белгиланган табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдоридаги бир марталик тўловни амалга оширишингиз лозим бўлади.

👆1-4 САВОЛ-ЖАВОБ | 5-7 САВОЛ-ЖАВОБ | 8-11 САВОЛ-ЖАВОБ | 12-15 САВОЛ-ЖАВОБ | 15-20 САВОЛ-ЖАВОБ | 21-23 САВОЛ-ЖАВОБ | 24-27 САВОЛ-ЖАВОБ | 28-31 САВОЛ-ЖАВОБ | 32-35 САВОЛ-ЖАВОБ | 36-39 САВОЛ-ЖАВОБ | 40-43 САВОЛ-ЖАВОБ | 44-47 САВОЛ-ЖАВОБ | 48-52 САВОЛ-ЖАВОБ | 53-57 САВОЛ-ЖАВОБ
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
#Статистика | #Кунлик_қабул

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишга туширилган 3 та интерактив онлайн хизматлар орқали қабул қилинган ҳужжатлар сони тўғрисида маълумот (2021 йил 24 июль 20:00 ҳолати)

🔸kasb.edu.uz - касб-ҳунар мактабларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтиш (ҳужжат қабул қилишнинг охирги куни 25 июль);

📈 Жами рўйхатдан ўтганлар сони: 103 176 нафар. Бугун 1 477 нафар ҳужжат қабул қилинди.

🔸magistr.edu.uz - давлат олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш ва рўйхатдан ўтиш (ҳужжат қабул қилишнинг охирги куни 30 июль);

📈 Жами рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони: 32 021нафар. Бугун 2 061 нафар ҳужжат қабул қилинди.

🔸 transfer.edu.uz - давлат олий таълим муассасалари талабаларнинг ўқишини кўчириш ёки тиклаш бўйича аризаларини топшириш (ҳужжат қабул қилишнинг охирги куни 5 август);

📈 Жами рўйхатдан ўтганлар сони: 9 317 нафар. Бугун 1 721 нафар ҳужжат қабул қилинди.
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_Стратегик_Куч

Охирги йилларда ёшлар ҳаётида қандай ўзгаришлар қилингани, ёшларнинг ҳал этилган ва ҳали сақланиб қолаётган муаммолари ҳамда давлатимиз раҳбарининг ёшлар сиёсатида амалга оширган ислоҳотларини очиқ кўрсатиш учун Ёшлар ишлари агентлиги «Стратегик куч» номли таҳлилий фильмни тақдим этди.

Мазкур фильмда ёшларни ҳозирги кунда қийнаётган тизимли муаммолар ва уларнинг ечимига қаратилган таклифлар билдирган ёшларнинг муносиб тақдирланиши алоҳида қайд этиб ўтилган.

Назаримизда, ёшлар учун қилинган ишларни, чекка-чекка ҳудудлардаги ёшлар учун амалга оширилган ислоҳотларни кўриш учун жуда яхши фильм бўлган.

Фильмни тўлиқ томоша қилишни тавсия қиламиз: 👉 https://youtu.be/OEvmI0j-c3U
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ АБИТУРИЕНТЛАР ДИҚҚАТИГА!

МРДИда ижодий имтиҳонлар санаси ва ўтказилиш вақти аниқ бўлди

▶️ Миллий рассомлик ва дизайн институтида жорий ўқув йилида касбий (ижодий) имтиҳонлар «Чизматасвир» ва «Композиция» фанларидан ўтказилади ҳамда амалий ишни бажариш учун ҳар бир фанга 160 дақиқадан вақт ажратилади.

🔘 Қуйида

➡️ Касбий (ижодий) имтиҳонларнинг ўтказилиш саналари (йўналишлар кесимида) вақти ва тартиби

➡️ Касбий (ижодий) имтиҳон мавзулари (композиция ва мутахассислик фанларидан)

➡️ Касбий (ижодий) имтиҳонларда абитуриентларга берилиши мумкин бўлган вазифалардан намуналар

➡️ Касбий (ижодий) имтиҳон дастурлари ва баҳолаш мезонлари билан танишинг.

🔚 Касбий (ижодий) имтиҳонлар жорий йилнинг 28 июль санасидан 5 август санасига қадар институтнинг бош биносида йўналишлар кесимида ўтказилади. Бунда 7 август захира куни ҳисобланади.

🔹2021/2022 ўқув йили учун касбий (ижодий) имтиҳонларнинг ўтказилиш вақти ва тартиби бўйича видеоқўлланма👆
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
#Жараён

Воҳадаги таълим муассасаларининг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ўрганилмоқда

🔰Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов томонидан Қашқадарё вилоятида жойлашган олий ва профессионал таълим муассасаларининг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ўрганилди.

📌 Ўрганишдан кўзланган мақсад янги ўқув йилига пухта тайёргарлик кўриш, қурилиш-таъмирлаш ишларини ўз вақтида сифатли якунлаш, вазирлик кўмагини мавжуд муаммоларнинг ечимига қаратиш бўлди.

🔹Вазир ўринбосари дастлаб Қарши давлат университети ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтининг Қарши филиалида бўлиб, талабалар турар-жойларида олиб борилаётган қурилиш ва капитал таъмирлаш ишларини кўздан кечирди.

✔️ Маълумот ўрнида, биргина Қарши давлат университетида олиб борилаётган таъмирлаш, мақбуллаштириш жараёнларидан сўнг талабаларнинг турар-жой билан таъминлаш қамрови 55 фоизга етказилади.

👉 Батафсил
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
Олий таълимда касбларни оптималлаштириш бўйича режалар белгилаб олинди

📍 http://uza.uz/posts/287129

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
#Профессионал_таълим

⚡️⚡️ШОШИЛИНГ!

❗️Бугун касб-ҳунар мактабларига онлайн ҳужжат топширишнинг сўнгги куни

🔰Хабарингиз бор, касб-ҳунар мактабларига www.kasb.edu.uz электрон платформаси орқали онлайн ҳужжат топширишнинг сўнгги муддати 25 июль этиб белгиланган.

🔹Демак, бугун соат 23:59 га қадар электрон платформа орқали онлайн ариза топшириш, унин ҳолатини текшириш ва ўзгартиришлар киритиш мумкин.

☝️Эслатиб ўтамиз, электрон платформа орқали келиб тушган онлайн аризалар статусида “Камчиликка эга” белгиси қабул якунлангунига қадар бартараф этилмаган тақдирда аризалар қабул қилинмаган деб ҳисобланади.

‼️Шу боис, www.kasb.edu.uz электрон платформасига ўз ЛОГИН (телефон рақами) ва ПАРОЛингиз (СМС код) орқали киринг ҳамда аризангиз статусини “Қабул қилинди” белгиси чиққанлигига ишонч ҳосил қилинг.

✔️ 25 июль соат 13:00 ҳолатига кўра, жами онлайн рўйхатдан ўтган 9-синф битирувчилари сони 103 851 нафар.
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
#Ўқишни_кўчириш

⚡️ДИҚҚАТ ЭЪЛОН !!!

2021/2022 ўқув йили учун талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш бўйича аризалар қуйидаги электрон тизимлар орқали рўйхатдан ўтказилмоқда:

➡️ республика ОТМаро ёки бир ОТМ доирасида кўчириш, қайта тиклаш бўйича аризалар – transfer.edu.uz;

➡️ хорижий мамлакатлардаги ҳамда Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат ОТМдан республика ОТМга кўчириш бўйича аризалар – transfer.dtm.uz.

❗️Айрим талабалар хорижий ёки нодавлат ОТМдан ўқишини кўчириш бўйича (адашган ҳолда) transfer.edu.uz электрон тизим орқали рўйхатдан ўтишганлиги аниқланмоқда. Ушбу тоифадаги аризалар қабул қилинмаслигини эслатиб ўтамиз.

⚠️ Шунга кўра, ўқишини хорижий ва нодавлат ОТМдан республика ОТМга кўчириш истагида бўлган талабалардан transfer.dtm.uz электрон тизим орқали рўйхатдан ўтиши ҳамда аризаси ҳолатини доимий кузатиб боришини, заруратга кўра қайта рўйхатдан ўтишларини сўраймиз.

❗️Унутманг, рўйхатдан ўтишнинг сўнгги куни 2021 йил 5 август (шу куни ҳам).
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
#ХУШХАБАР

ЎзМУ талабаси Улуғбек Рашитов — ОЛИМПИАДА ФИНАЛИДА!

🎉Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети талабаси
, 68 кг вазнли таэквондочимиз Улуғбек Рашитов 32-ёзги Олимпия ўйинларининг ярим финалида босниялик Недзад Хусичга қарши даянгга чиқди ва 28:5 ҳисобида ғалаба қозонди.

➡️Ушбу ғалаба орқали ўзбекистонлик таэквондочи тарихда илк бор Олимпия ўйинларида финалга чиқди.

🥇Бундан ташқари У.Рашитов камида кумуш медални нақд қилди ва ўзбек таэквондочилари орасида биринчи бўлиб медаль олиши аниқ бўлди!

▶️ Таэквондо бўйича 68 кг вазн тоифасидаги спортчилар ўртасида финал баҳси Тошкент вақти билан 17:45 да бошланиши режалаштирилган.

🔸Талабамизнинг финалдаги рақиби маълум бўлди. Улуғбек Рашитов финалда британиялик Брэдли Синденга қарши жанг қилади.

Батафсил:👉https://nuu.uz/uzc/press/news/events/ev-univercity/1830
____________________________
👀 Eduuz дан йироқлашманг!