Edu.uz
159K subscribers
17.7K photos
3.74K videos
230 files
11.3K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuzoffi
Download Telegram
#ЭЪЛОН

⚡️Креатив фикрлайдиган ёшлар, истеъдодли профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар ва илмий тадқиқотчилар, педагоглар ва мутахассислар диққатига❗️

🌐“Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан 2021-2022 ўқув йили учун нуфузли хорижий давлатларда:

- бакалавриат таълим дастури учун
69 ўрин;

- магистратура таълим дастури учун 112 ўрин;

- докторантура таълим дастури учун
91 ўрин;

-жами 272 ўрин стипендиялар ажратилиши маълум қилинди.

👨🏻‍🎓👩🏻‍🎓Номзодларнинг ҳужжатлари
2021 йил 20 июлдан – 20 августга қадар, республиканинг барча ҳудудлар вакиллари учун ягона тартиб ва тенг имконият асосида, онлайн режимда ва электрон тарзда қабул қилинади.

🖥Саралаш босқичлари 2021 йил 20 августдан – 20 сентябрга қадар давом этади.

💠 Батафсил маълумотлар “Эл-юрт умиди” жамғармасининг www.eyuf.uz сайти орқали батафсил эълон қилиб борилади.
———
👀 Eduuz ни кузатишда давом этинг!
#Қабул
#Эълон

⚡️ “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетига 2022 йил учун баҳорги қабул жараёни бошланди

🔰 Абитуриентлар қуйидаги бакалавр таълим йўналишларида кундузги таълим шакли бўйича олий маълумот олишга таклиф қилинади:

✔️ менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича);
✔️ туризм (фаолият йўналишлари бўйича).

👨🏻‍💻🗓 Ҳужжатларни қабул қилиш 2022 йил 24 февралгача (шу куни ҳам) университетнинг расмий веб-сайти admissions.univ-silkroad.uz ҳаволаси орқали онлайн амалга оширилади.

📌 Маълумот учун, университетда таълим инглиз тилида олиб борилади, шу сабабли IELTS (5.5 дан юқори) / TOEFL (46 баллдан юқори)/ CEFR (Б2 даражасидан юқори) сертификати талаб қилинади.

‼️ Абитуриентлар ўзлари танлаган йўналиш бўйича суҳбат асосида қабул қилинади.

Қўшимча маълумотлар учун:
📧 Электрон манзил: admission@univ-silkroad.uz
📞 Телефон: +998662406770,+998662408616, +998995922177,+998992749612, +998933483380

➡️ На русском
➡️ in English
📌 Lotin

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Эълон

⚡️Талабалар диққатига!

“Open Budget” (“Очиқ бюджет”)
лойиҳаси 2 асосий босқичда (февраль–март ва август–сентябрь) амалга оширилади.

Сизда ушбу дастур доирасида “Ташаббускор бюджет элчиси” бўлиш имконияти мавжуд. Ўзингиз яшаб турган ҳудудда ташаббусингизни илгари суринг, яқинларингизни овоз беришга чорланг ва совринлар ғолибига айланинг!

Ҳаммаси жуда оддий:

1️⃣-қадам: “Очиқ бюджет” ахборот порталида рўйхатдан ўтинг ва ўз ташаббусингизни қолдиринг (касбни ифодаловчи устунда талаба эканлигингизни кўрсатишни унутманг).
2️⃣-қадам: Танлов бошланганидан сўнг, турли ижтимоий тармоқларда ташаббусингизни оммалаштириш ва фуқаролар, яқинларингиз, дўстларингиз ўртасида овоз тўплашингиз зарур.
3️⃣-қадам: Танлов якунида ТОП-50 ЛОЙИҲА танлаб олинади.

Энг кўп овоз ва лайк тўплаган иштирокчи ғолиб деб топилади.

Ғолибларга:
1—5-ўринга — Ноутбук
6—15-ўринга — Планшет
16—25-ўринга — Электрон китоб қурилмаси (Kindle)
26—36-ўринга — “Ақлли” соат
37—50-ўринга — Қулоқчин топширилади.

👉 Батафсил
📌 Lotin
_
➡️ @eduuz
#эълон
#танлов

Мамлакатимизда иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 16-25 ёшгача бўлган ёшлар (ўқувчи ва талабалар) ўртасида ташкил этилган «Мирзо Улуғбек ворислари» танловига аризалар қабули давом этмоқда.

Танлов учун рўйхатдан ўтиш 2022 йил 28 февраль соат 18:00 га қадар давом этади.

☝️ Танлов низомига асосан 1 март куни соат 9:00 да www.vorislar.uz cайти ёки @vorislar_tanlovi_bot орқали IQ-тест синовлари бошланади.

✔️ Ҳар бир иштирокчига 25 та тест саволи берилади ва ҳар бир тўғри жавоб учун 8 баллдан баҳо қўйилади. 110 баллдан юқори тўплаган иштирокчи танловда қатнашиш учун йўлланмани қўлга киритади. Шундан сўнг иштирокчи сайт орқали ўз лойиҳасини юклаши мумкин.

➡️ Танловга тақдим этиладиган лойиҳа ёки ғоя илмий ва инновацион характерга эга бўлиши керак.

❗️ Сайт орқали юкланадиган лойиҳа тақдимоти 5 та слайддан иборат бўлиши ва ҳажми 10 Мбдан ошмаслиги лозим.

📌 Lotin

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон

🏛 Тошкент давлат иқтисодиёт университети академик лицейи 2022/2023 ўқув йилида 9-синф битирувчиларини ўқишга таклиф этади.

📌 Лицейда “Аниқ фанлар” йўналиши бўйича математика ҳамда инглиз тили (чет эллик профессорлар иштирокида) фанларидан чуқурлаштирилган ҳолда таълим берилади.

✔️ Академик лицейда немис ҳамда фин тиллари (Финляндиялик мутахассис иштирокида) қўшимча 2-тил сифатида ўқитилади.

Қўшимча маълумот учун:
☎️ +99871-245-22-64

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube