Edu.uz
159K subscribers
17.7K photos
3.74K videos
230 files
11.3K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuzoffi
Download Telegram
#Танлов

«Ўзбек тилини ўқитишнинг энг яхши методикаси» илмий-ижодий ишлар Республика танлови эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги «Ўзбек тилини ўқитишнинг энг яхши методикаси» илмий-ижодий ишлар Республика танловини эълон қилади.

Танловнинг асосий мақсади ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини ошириш, олий таълим муассасаларида ўзбек тилининг ўқитилишини такомиллаштирувчи илмий-услубий фаолиятни ривожлантиришдан иборат.

Танловга қуйидаги йўналишлар бўйича илмий, услубий, ижодий ишлар қабул қилинади:

👉 филологик йўналишларда –соҳага алоқадор тилшуносликнинг назарий ҳамда амалий долзарб муаммолари ва уларнинг ечимига қаратилган ишлар, ўзбек тили ва адабиёти бўйича замонавий кадрлар тайёрлаш истиқболлари, ўзбек тилини ривожлантириш масалалари;

👉 нофилологик йўналишларда - ўзбек тилининг соҳавий терминологияси ва уларни соҳаларга боғлаб амалий интенсив ўқитиш ҳамда баҳолаш методикаси, соҳаларда давлат тилининг имкониятларидан тўлиқ ва тўғри фойдаланиш ҳамда соҳавий иш юритишни такомиллаштириш истиқболлари;

👉 методик йўналишда – ўзбек тилини интенсив ўқитишнинг замонавий самарали методлари ва баҳолаш мезонлари, ўзбек адабий тилининг орфоэпик, орфографик ва услубий меъёрларини ўқитиш ва баҳолаш методикаси.

Республика танлови ҳар бир йўналиш бўйича қуйидаги номинацияларда ўтказилади:

1️⃣ Энг яхши дарслик;
2️⃣ Энг яхши ўқув қўлланма;
3️⃣ Энг яхши услубий қўлланма.

Танловга илмий, услубий, ижодий ишлар 2020 йилнинг 20 августидан 20 сентябрига қадар қабул қилинади. Ижодий ишларни кўриб чиқиш ва баҳолаш – 10 октябргача.

🔹Ғолибларни тақдирлаш – 20 октябргача амалга оширилади.

🔹Ижодий ишлар metodika@edu.uz электрон манзили орқали онлайн қабул қилинади.

Танлов юзасидан қўшимча маълумотларни www.til.gov.uz сайтидан,вазирликнинг @edu.uz телеграм каналидан ёки ташкилий қўмитанинг 71 2461624 телефони орқали олишингиз мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ректор_минбари

Қабул 2020 | УрДУ ректори Баҳром Абдуллаев янги ўқув йилига қабул ва тайёргарлик жараёнлари ҳақида.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
⚡️⚡️ Хорижий тиллар йўналишлари бўйича иккинчи олий таълим олмоқчи бўлган абитуриентлар диққатига:

⚠️Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2-сон мажлис баёни билан 2020/2021 ўқув йили учун иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олишга рухсат этилган олий таълим муассасаларининг рўйхати тасдиқланган эди. Мазкур баёнга кўра 2-олий таълимга сиртқи таълим шаклида рухсат этилган олий таълим муассасаларининг “Филология ва тилларни ўқитиш (хорижий тиллар бўйича, шу жумладан, рус тили)”, “Хорижий тил ва адабиёти (тиллар бўйича)”, “Она тили ва адабиёти (рус тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти ўзга тилли гуруҳларда)”, “Таржима назарияси ва амалиёти (тиллар бўйича)”, "Гид ҳамроҳлиги ва таржимонлик фаолияти (тиллар бўйича)" таълим йўналишлари бўйича таълим жараёни кундузги таълим шаклида амалга оширилади.

Иккинчи олий таълимга қабул учун аризаларни рўйхатдан ўтказиш ikkinchitalim.edu.uz – веб-платформаси орқали онлайн амалга оширилмоқда.

Платформада юқорида қайд этилган йўналишлар бўйича ариза топшириш имконияти яратилди (қайтарамиз, кундузги таълим шакли бўйича).

👉 2020/2021 ўқув йилига республика олий таълим муассасаларига иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олиш учун фуқароларни абитуриент сифатида рўйхатдан ўтказиш муддати истисно тариқасида 2020 йил 31 августгача (31 август куни ҳам) этиб белгиланган.

👉 2020/2021 ўқув йили учун иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олишга рухсат этилган олий таълим муассасаларининг РЎЙХАТИ мана бу ерда: https://t.me/otm_info/321

——————————————
Олий таълим бўйича @eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
Forwarded from Ta’lim xabarlari
#Double_degree

Абитуриентлар диққатига!

Самарқанд давлат чет тиллар институтида хорижий ОТМлар билан ҳамкорликдаги қўшма дастурларга ҳужжатлар қабули бошланди

Қабул муддати: 2020 йил 20 августдан 15 сентябрга кадар.

Таълим йўналишлари: Бакалавриатда

👉Филология ва тилларни ўқитиш (корейс тили)
👉Филология ва тилларни ўқитиш (рус тили)
👉Филология ва тилларни ўқитиш (xитой тили)

Таълим йўналишлари: Магистратурада

👉Лингвистика (инглиз тили)

Абитуриентлардан талаб қилинадиган ҳужжатлар:

1️⃣ Абитуриент аризаси (электрон тарзда онлайн тўлдирилади);
2️⃣ Паспорт (PDF ёки JPEG форматида);
3️⃣ Аттестат ёки диплом иловаси билан (PDF форматида);
4️⃣ Фото (портрет) 3,5х4,5 JPEG форматида;
5️⃣ Хорижий тилни билиш бўйича сертификат (агар мавжуд бўлса CEFR, IELTS, TOEFL)

Ҳужжатлар қабули қуйидаги ҳавола оркали онлайн амалга оширилади:
👉 http://admission.samdchti.uz/

Колл-марказ:
+(99866) 238-29-53
+(99893) 356-28-02

Батафсил маълумот:
👉https://samdchti.uz/xalqaro-aloqalar/qushma-talim-dasturlari

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OTMlariga kirish imtihonlari 2-sentabrdan boshlab 2 hafta davomida ochiq stadionlarda o`tkaziladi. U qanday va qay tartibda o`tkaziladi?
#COVID19 #mahalla

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
#Тавсия

Халқаро олий таълим онлайн кўргазмаси

Кўргазмада нафақат тўғридан-тўғри савол бериш, балки Интернетда имтиҳон топшириш ва уйдан чиқмасдан ўқишга кириш имконияти мавжуд.

❇️ "Савол – жавоб" форматида дунёнинг 30 дан ортиқ университетлари вакиллари билан мулоқот қилиш;

❇️ Қабулга тайёргарлик: дастурлар ва курслар;

❇️TOEFL, IELTS, GMAT топшириш тўғрисида муҳим маълумотлар;

❇️ 2020/2021–ўқув йили учун қабул қоидалари ҳақида ҳамма нарса;

Лойиҳа иштирокчилар – Австралия, Қозоғистон, БАА, Россия, АҚШ, Туркия, Чехия, Швейцария ва бошқа мамлакатларнинг етакчи университетлари ва бизнес мактаблари.

Ўтказилиш вақти: 12:00дан 20:00гача.

Тадбирда қатнашиш БЕПУЛ.

❗️Сайтда рўйхатдан ўтиш шарт: https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSf5-pdiMvHRaPRHHZcC-aFeRvyAxkcmZ0z3TXkCTSjEitJ7fw/viewform?embedded=true

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
Forwarded from Ta’lim xabarlari
#Қабул_2020

Абитуриентлар диққатига!

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Aвстрия университети билан ҳамкорликдаги қўшма дастурга қабул давом этади

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Aвстриянинг Кремс амалий фанлар университети қўшма дастурига 2020-2021 ўқув йили учун ҳужжатарни қабул қилиш муддати 2020 йилнинг 1 сентябрига қадар узайтирилди.

🔹 Битирувчиларга Ўзбекистон ва ҳамкор давлатда тан олинадиган 2 та диплом берилади.

🔹Таълим шакли: кундузги (тўлов шартнома асосида).

🔹Ўқитиш тили: Инглиз тили

❇️ Foundation year (Тайёрлов курси) учун ҳужжатлар сканер қилинган ҳолатда kremstsue@gmail.com почтаси орқали қабул қилинади.

2-курс бўйича ҳужжатлар қуйидаги линк орқали топширилади:

👉 "Туризм ва дам олиш менежменти" йўналиши учун:
https://applyonline.fh-krems.ac.at/transnational/?programmeid=117&semester=WS20/21&Language=E

👉 "Экспортга ихтисослашган менежмент" йўналиши учун:
https://applyonline.fh-krems.ac.at/transnational/?programmeid=118&semester=WS20/21&Language=E

Магистратура бўйича ҳужжатлар қуйидаги линк орқали топширилади:

👉 Халқаро бизнес мутахассислиги учун:

https://applyonline.fh-krems.ac.at/transnational/?programmeid=119&semester=WS20/21&Language=E

Тўлиқ маълумот учун: http://tsue.uz/?p=13428

☎️ Қўшимча маълумот учун телефонлар:

71-232-69-03
90-966-90-99
90-953-94-49.

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
Forwarded from Edu.uz
❗️МАГИСТРАТУРА АБИТУРИЕНТЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

2020/2021 ўқув йилида магистратурага ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар учун мақсадли қабулга танловда иштирок этиш мақсадида

ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАЙТА ТАҲРИРЛАШ ТАРТИБИ

Жараён қандай тарзда амалга оширилади?

👉 1. Мақсадли қабул бўйича танловда иштирок этиш учун ҳужжатларини қайта таҳрирлаш фақатгина магистратурага ўқишга кириш учун www.magistr.edu.uz веб-платформаси орқали онлайн тарзда рўйхатдан ўтган абитуриентлар учун амалга оширилади.

👉2. Рўйхатдан ўтган абитуриентга ўзи танлаган олий таълим муассасаси ва мутахассисликни ўзгартирган ҳолда, мақсадли қабул белгиланган мутахассислик бўйича танловда иштирок этиш учун ҳужжатларини қайта таҳрирлаш ҳуқуқи берилади.

❗️Бунда:
➡️абитуриент қуйидаги шартларни инобатга олган ҳолда мақсадли қабул кўрсаткичлари ажратилган олий таълим муассасасига ёзма ариза билан мурожаат қилади:
➡️абитуриент тегишли мутахассислик негизидаги мос бакалавриат таълим йўналишини тугатган бўлиши шарт;
➡️абитуриент кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиб, талабалар сафига қабул қилингач, ўқишни тамомлагандан сўнг мазкур олий таълим муассасасида камида 5 йил ишлаш шарти белгиланган уч томонлама шартномани имзолашга рози бўлиши керак.
💬 Масалан, Термиз давлат университетининг тегишли магистратура мутахассислиги бўйича Денов тадбиркорлик ва педагогика институти учун алоҳида мақсадли қабул кўрсаткичи тасдиқланган бўлса, абитуриент Денов тадбиркорлик ва педагогика институтига ариза билан мурожаат қилади.

👉3. Шундан сўнг, мақсадли қабул кўрсаткичлари ажратилган олий таълим муассасалари абитуриентларнинг аризаларини умумлаштирган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига мурожаат қилади.
👉 4. Абитуриентлар аризалари ва олий таълим муассасалари мурожаатлари асосида вазирлик техник ишчи гуруҳи томонидан magistr.edu.uz платформасидаги абитуриентларнинг ҳужжатлари таҳрирланади.

✔️ Абитуриентларга мақсадли қабул учун ҳужжатларини қайта таҳрирлашга 2020 йилнинг 21 августига қадар (21 август куни ҳам) рухсат берилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ректор_минбари

Қабул-2020 | Андижон машинасозлик институти ректори Умид ТУРДИАЛИЕВ интервьюси.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
⚠️ Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️
#DoubleDegree
#Қабул2020
——————————————
Олий таълим бўйича @eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
#Танлов

«Ўзбек тилини ўқитишнинг энг яхши методикаси» илмий-ижодий ишлар Республика танлови эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги «Ўзбек тилини ўқитишнинг энг яхши методикаси» илмий-ижодий ишлар Республика танловини эълон қилади.

Танловнинг асосий мақсади ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини ошириш, олий таълим муассасаларида ўзбек тилининг ўқитилишини такомиллаштирувчи илмий-услубий фаолиятни ривожлантиришдан иборат.

Танловга қуйидаги йўналишлар бўйича илмий, услубий, ижодий ишлар қабул қилинади:

👉 филологик йўналишларда –соҳага алоқадор тилшуносликнинг назарий ҳамда амалий долзарб муаммолари ва уларнинг ечимига қаратилган ишлар, ўзбек тили ва адабиёти бўйича замонавий кадрлар тайёрлаш истиқболлари, ўзбек тилини ривожлантириш масалалари;

👉 нофилологик йўналишларда - ўзбек тилининг соҳавий терминологияси ва уларни соҳаларга боғлаб амалий интенсив ўқитиш ҳамда баҳолаш методикаси, соҳаларда давлат тилининг имкониятларидан тўлиқ ва тўғри фойдаланиш ҳамда соҳавий иш юритишни такомиллаштириш истиқболлари;

👉 методик йўналишда – ўзбек тилини интенсив ўқитишнинг замонавий самарали методлари ва баҳолаш мезонлари, ўзбек адабий тилининг орфоэпик, орфографик ва услубий меъёрларини ўқитиш ва баҳолаш методикаси.

Республика танлови ҳар бир йўналиш бўйича қуйидаги номинацияларда ўтказилади:

1️⃣ Энг яхши дарслик;
2️⃣ Энг яхши ўқув қўлланма;
3️⃣ Энг яхши услубий қўлланма.

Танловга илмий, услубий, ижодий ишлар 2020 йилнинг 20 августидан 20 сентябрига қадар қабул қилинади. Ижодий ишларни кўриб чиқиш ва баҳолаш – 10 октябргача.

🔹Ғолибларни тақдирлаш – 20 октябргача амалга оширилади.

🔹Ижодий ишлар metodika@edu.uz электрон манзили орқали онлайн қабул қилинади.

Танлов ғолиблари қуйидаги миқдорда пул мукофоти билан тақдирланадилар:

1️⃣ўрин: базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари миқдорида;

2️⃣ўрин: базавий ҳисоблаш миқдорининг 35 баробари миқдорида;

3️⃣ўрин: базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баробари миқдорида.

Танлов юзасидан қўшимча маълумотларни www.til.gov.uz сайтидан,вазирликнинг @edu.uz телеграм каналидан ёки ташкилий қўмитанинг 71 2461624 телефони орқали олишингиз мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
Abituriyentlar ruxsatnomalarni 22-avgustdan boshlab olishlari mumkin

🔖 Abituriyentlar test sinovlarida ishtirok etish uchun “Abituriyent ruxsatnomasi”ni 2020-yil 22-avgustdan boshlab, shaxsiy kabinet (abitur.dtm.uz)laridan olishlari mumkin bo‘ladi.

Mazkur ruxsatnoma test sinovlarida ishtirok etadigan abituriyentlarga beriladi.

“Abituriyent ruxsatnomasi” test sinovlarisiz to‘liq kasbiy (ijodiy) imtihon bo‘ladigan ta’lim yo‘nalishlariga ro‘yxatdan o‘tgan abituriyentlarga berilmaydi.

Davlat test markazining rasmiy sahifalari:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ректор_минбари

Қабул 2020 | Мухсин Ҳожиев - Гулистон давлат университети ректори.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
Forwarded from Ta’lim xabarlari
​​#Double_degree

Абитуриентлар диққатига!

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Туркия университети билан ҳамкорликдаги магистратура бўйича халқаро қўшма дастурга ҳужжатлар қабули бошланди

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ва Анқара Ҳожи Байрам Вали университети ҳамкорлигидаги “Саёҳатни бошқариш ва гид ҳамроҳлиги” мутахассислиги бўйича қўшдипломли халқаро қўшма дастур асосида бир ярим йиллик магистратурага ҳужжатлар қабули бошланди.

Дастур ҳақида:

👉 битирувчиларга иккита бир хил кучга эга бўлган халқаро ва Ўзбекистон дипломлари берилади;

👉 кириш имтиҳони 2 босқичдан иборат: инглиз тили имтиҳони (4 та кўникма, матн таржимаси) ва юзма-юз суҳбат;

👉 1-семестр Тошкентда, 2-семестр Анқарада, 3-семестр (тадқиқот иши) Тошкент ёки Анқарада (талаба хоҳишига қараб);

👉 таълим инглиз ва турк тилларида олиб борилади;

👉 тўлов-контракт нархи 14 175 000 сўм (1 йил учун);

👉 ётоқхона/ суғурта тўлови Анқарадаги университет томонидан белгиланади ва талаба томонидан қопланади.

Ҳужжатлар 2020 йил 10 сентябргача Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ёки magistr.navoi-uni.uz манзилида қабул қилинади.

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
⚠️ Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️

#DoubleDegree
#Қабул2020
——————————————
Олий таълим бўйича @eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул2020

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, профессор Шамсиддин УСМОНОВ 2020-2021 ўқув йили учун филиалда касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказишга тайёргарлик жараёнлари ҳақида маълумот берди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
#Эълон

Профессионал таълим муассасалари 2020/2021 ўқув йили учун ўқувчиларни қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш бўйича маълумот

Давлат
комиссияси мажлисининг 2020 йилдаги 2-сон баёнига мувофиқ вазирликлар ва идоралар тизимидаги коллеж ва техникумларга давлат гранти асосида ўқувчиларни қабул қилиш параметрлари тасдиқланди.

❗️Касб ва мутахассисликларни эгаллаш истагида бўлган шахслар шу жумладан 11-синф битирувчилари 2020/2021 ўқув йили учун вазирликлар ва идоралар тизимидаги коллеж ва техникумларга 2020 йил 25 августдан 25 сентябрга қадар (25 сентябрь куни ҳам) ўқишга кириш учун ҳужжатларни онлайн топширишлари мумкин.

2020/2021 ўқув йили учун коллежларга жами 77 мингдан ортиқ (шундан давлат гранти асосида 12 762 нафар), техникумларга эса жами бўлиб 68 мингдан ортиқ (шундан 9199 нафари давлат гранти асосида) ўқувчиларни қабул қилиш режалаштирилган.

👉 Вазирликлар ва идоралар тизимидаги коллежларга http://kollej.edu.uz электрон платформасида орқали абитуриентларни қурилиш, қишлоқ хўжалиги, саноат, педагогика, тиббиёт, туризм, нефт ва газ саноати, енгил саноат, коммунал хизматлар, хизмат кўрсатиш, транспорт соҳалари бўйича 171 тадан ортиқ касблар ва мутахассисликлар бўйича;

👉 Техникумларга http://texnikum.edu.uz электрон платформаси орқали абитуриентларни транспорт, алоқа ва ахборот технологиялари, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, саноат, туризм, ветеринария, хизмат кўрсатиш соҳалари бўйича 103 тадан ортиқ касб ва мутахассисликлар бўйича ҳужжатлар қабул қилиш ташкил этилади.

Коллеж ва техникумларга электрон платформа орқали қўйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:

1️⃣ Электрон ариза;

2️⃣ Умумтаълим мактабининг 11-синфни тугатганлигини тасдиқловчи аттестат (электрон) нусхаси ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом (электрон) нусхаси;

3️⃣ 3x4 фотосурат.


Коллежларда ўқиш муддати касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йилгача, техникумларда эса ўқиш 2 йилдан кам бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Ўқувчилар давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

Профессионал таълим муассасаларига қабул жараёнлари бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида 71-246-11-92 “Колл марказ” ташкил этилган.

Шунингдек, республика ҳудудларида фуқароларга тегишли маълумотларни олиш имкониятини янада кенгайтириш мақсадида Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаларида “Кол марказ”лар ташкил этилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
Forwarded from Ta’lim xabarlari
#Double_degree

Абитуриентлар диққатига!

Самарқанд давлат архитeктура-қурилиш институтида қўшма таълим дастурига ҳужжатлар қабули бошланди

🇧🇾🇺🇿Беларус Республикасининг, Беларус миллий техника университети билан ҳамкорликда:

🎓Бакалавриатура:

▪️Муҳандислик коммуникациялари қурилиши ва монтажи (сув таъминоти ва оқова сувларини оқизиш) - 25 та;

▪️ Муҳандислик коммуникациялари қурилиши ва монтажи (иссиқлик-газ таъминоти ва вентиляция) - 25 та;

▪️Архитектура (турлари бўйича); (2+3) - 25 та;

▪️ Иқтисодиёт (қурилиш иқтисодиёти) - 25 та.

❗️Изоҳ: талабалар Архитектура йўналиши учун (2+3) 2 йил СамДАҚИда, 3 йил Беларус миллий техника университетида, қолган барча йўналишлар (2+2) 2 йил СамДАҚИ да, 2 йил Беларус миллий техника университетида таълим олишади.

🇷🇺🇺🇿Россия Федерацияси, Москва давлат қурилиш университети билан ҳамкорликда:

🎓Бакалавриатура:

▪️ Бино ва иншоотлар қурилиши (саноат ва фуқаро бинолари қурилиши) - 30 та;

▪️Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш - 30 та.

❗️Изоҳ: талабалар барча йўналишлар бўйича (2+2) 2 йил СамДАҚИ да, 2 йил Москва давлат қурилиш университетида таълим олишади.

🇵🇱🇺🇿 Полша Республикаси, Белосток техника университети билан ҳамкорликда:

🎓Магистратура:

▪️Бино ва иншоотлар конструктив лойиҳалаш - 15 та;

▪️Оқова сувларни тозалаш ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш - 15 та.

❗️Изоҳ: талабалар барча йўналишлар бўйича (1+1) 1 йил СамДАҚИ да, 1 йил Белосток техника университетида таълим олишади.

👉 Қўшма таълим дастури битирувчиларига Ўзбекистон ва ҳамкор давлатда тан олинадиган 2 та диплом берилади.

👉 Барча таълим йўналишлари шакли: кундузги (тўлов шартнома асосида).

👉 Барча таълим йўналишлари ўқитиш тили: рус тили.

Абитуриентлардан талаб этиладиган ҳужжатлар:

1. Паспорт нусхаси (асли ўқишга киргандан сўнг кўрсатилади);
2. Ўрта ёки ўрта махсус таълими дипломи/шаҳодатномаси;
3. 3х4 фото;
4. Абитуриент хорижий тилни билиш бўйича сертификат (агар IELTS/TOEFL га эга бўлса).

❗️Юқорида кўрсатилган ҳужжатларнинг барчаси электрон тарзда admission.samgasi.uz сайти орқали қабул қилинади.

‼️Ҳужжатларни қабул қилиш муддати: 2020 йил 20 августдан – 20 сентябргача.

Имтиҳон куни, жараёнлари ва имтиҳон фанлари тўғрисида алоҳида хабар берилади.

Қўшимча маълумотлар учун СамДАҚИ колл-марказига қўнғироқ қилишингиз мумкин:

+998(66) 237 13 14
+998(66) 237 03 25
+998(66) 237 47 33
+998(66) 237 20 90
+998(66) 237 48 98

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
⚡️⚡️ Хорижий тиллар йўналишлари бўйича иккинчи олий таълим олмоқчи бўлган абитуриентлар диққатига:

⚠️Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2-сон мажлис баёни билан 2020/2021 ўқув йили учун иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олишга рухсат этилган олий таълим муассасаларининг рўйхати тасдиқланган эди. Мазкур баёнга кўра 2-олий таълимга сиртқи таълим шаклида рухсат этилган олий таълим муассасаларининг “Филология ва тилларни ўқитиш (хорижий тиллар бўйича, шу жумладан, рус тили)”, “Хорижий тил ва адабиёти (тиллар бўйича)”, “Она тили ва адабиёти (рус тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти ўзга тилли гуруҳларда)”, “Таржима назарияси ва амалиёти (тиллар бўйича)”, "Гид ҳамроҳлиги ва таржимонлик фаолияти (тиллар бўйича)" таълим йўналишлари бўйича таълим жараёни кундузги таълим шаклида амалга оширилади.

Иккинчи олий таълимга қабул учун аризаларни рўйхатдан ўтказиш ikkinchitalim.edu.uz – веб-платформаси орқали онлайн амалга оширилмоқда.

Платформада юқорида қайд этилган йўналишлар бўйича ариза топшириш имконияти яратилди (қайтарамиз, кундузги таълим шакли бўйича).

👉 2020/2021 ўқув йилига республика олий таълим муассасаларига иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олиш учун фуқароларни абитуриент сифатида рўйхатдан ўтказиш муддати истисно тариқасида 2020 йил 31 августгача (31 август куни ҳам) этиб белгиланган.

👉 2020/2021 ўқув йили учун иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олишга рухсат этилган олий таълим муассасаларининг РЎЙХАТИ мана бу ерда: https://t.me/otm_info/321

——————————————
Олий таълим бўйича @eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
❗️ЎҚИШИНИ КЎЧИРИШ (ТИКЛАШ) ИСТАГИНИ БИЛДИРГАН
ФУҚАРОЛАР ДИҚҚАТИГА !


2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш (тиклаш) мақсадида онлайн рўйхатдан ўтган фуқароларнинг аризалари тўлиқ кўриб чиқилди. Айрим аризалар маълум бир сабабларга кўра РАД ЭТИЛДИ.

Рад этилган аризаларни камчиликларини бартараф этган ҳолда таҳрирлашнинг СЎНГГИ МУДДАТИ 2020 йил 25 август куни соат 23:59.

⚠️Ушбу муддатдан сўнг камчиликларни бартараф этишга (аризани таҳрирлашга) йўл қўйилмайди.
Ушбу муддат ичида камчиликлари бартараф этилмаган АРИЗАЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛМАЙДИ.

‼️Рўйхатдан ўтган барча фуқаролардан ўзларининг шахсий кабинетларига кириб (рўйхатдан ўтишдаги логин ва парол орқали) аризаларининг кўриб чиқилиш ҳолатларини доимий кузатиб боришлари сўралади.

⛔️Шу билан бирга, 2020 йилнинг баҳорги семестрида қўшни давлатлардан республика олий таълим муассасаларига ўқиши кўчирилишига рухсат этилган аммо белгиланган тартибда буйруқ асосида талабаликка қабул қилинмаган талабалар ўқишини қайта кўчирилишига рухсат этилмайди.

Қабул қилинган аксарият ҳужжатлар қуйидаги сабабларга кўра қайта таҳрирлаш учун қайтарилди:

🔹 паспорт нусхаси (доимий яшаш манзилига рўйхатга қўйилган бети билан бирга) тўлиқ ёки сифатли юкланмаган (зеро ўқишни кўчириш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқишда талабанинг доимий яшаш манзили асословчи сабаблардан биридир);
🔹 ОТМда ўқиётганлик (ўқиганлик) тўғрисидаги белгиланган шаклдаги ҳужжат (академик маълумотнома ёки рейтинг дафтарчаси ёки транскрипт) нусхаси тўлиқ ёки сифатли юкланмаган;
🔹 ўқиган (ўқиётган) ОТМ ёки таълим йўналиши номи тўлиқ киритилмаган;
🔹 мавжуд бўлмаган ОТМ ёки таълим шакли ёки таълим йўналишига кўчириш бўйича рўйхатдан ўтилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw