Edu.uz
164K subscribers
18.9K photos
4.03K videos
232 files
11.7K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
​​Ҳамкорлик: битирувчилар иш билан таъминланмоқда

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
машғулотларни амалиёт билан биргаликда ташкил этиш ҳамда битирувчиларни иш билан таъминлаш мақсадида республикадаги йирик ташкилотлар, хусусий сектор вакиллари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

"Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти билан ҳамкорлик натижасида яна бир гуруҳ иқтидорли ёшлар муносиб иш билан таъминланди.

Хусусан, "Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг ташаббуси билан нефть ва газ соҳасини янада ривожлантириш, кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида жорий йил олий таълим муассасаларини битирган талабалар корхона ва ташкилотларга ишга таклиф қилинмоқда.

Жумладан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибига кирувчи корхоналар фаолиятида хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда замонавий АКТни жорий этиш ва бунинг учун ёш мутахассисларни жалб этиш мақсадида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг 8 нафар мутахассис-битирувчилари танлов асосида ишга қабул қилинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул2020

Янгиликлар 24 | Олий ва ўрта махсус таълим вазири талабалар ўқишини кўчириш масаласига ойдинлик киритди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Қабул2020

Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари нечта фандан бўлади?

2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига киришда абитуриентлар:

👉 кириш имтиҳонлари тўлиқ тест синовлари асосида амалга ошириладиган таълим йўналишларига киришда 2 та фандан тест топширади;

👉 алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари таркиби таълим йўналишларининг хусусиятларини инобатга олган ҳолда минимал қисқартирилади. Бунда абитуриентларнинг имтиҳон топшириш учун бир марта келиши инобатга олинади;

👉 тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳон топшириладиган таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари битта фандан тест ва битта фандан касбий (ижодий) имтиҳон асосида ўтказилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 385-сон қарори билан Одил Қаландарович Абдурахманов Тошкент давлат транспорт университетининг ректори этиб тайинланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Йўриқнома

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2020/2021 ўқув йили қабули учун ОТМларда касбий (ижодий) имтиҳонларни ташкил этиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқилди.

Касбий (ижодий) имтиҳонларни ташкил этишда:

👉 абитуриент имтиҳонга шахсий паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келиши лозим;

👉 абитуриентлар имтиҳонга тиббий ниқоб ва қўлқопда киритилади;

👉 имтиҳонга кириш олдидан ҳар бир абитуриентнинг тана ҳарорати ўлчанади. Тана ҳарорати 37 даражадан юқори бўлган абитуриентлар имтиҳонларга қўйилмайди;

👉 ижодий имтиҳонда битта абитуриент учун ярим соатдан бир соатгача вақт ажратилади;

👉 имтиҳонлар тўлиқ видеокузатув остида ўтказилиб, имтиҳон жараёнларининг видеоёзувлари сақланади;

👉 имтиҳон натижалари тегишли ОТМнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

Youtube`да кўриш

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳамкорлик

Янгиликлар 24 | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистоннинг Бельгия Қироллигидаги элчихонаси ҳамкорлигида халқаро вебинар ташкил этилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#online_festival

Талабалар фестивали онлайн бўлиб ўтади

📌 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, вазирлик ҳузуридаги Маънавият ва маърифат маркази томонидан анъанавий талабалар фестивали жорий йил 25-29 июнь кунлари онлайн тарзда ташкил этилади.

🔖 Фестиваль доирасида:

🧑💻 “Заковат” интеллектуал турнири;

📸 “Юртим жамоли” расмлар танлови;

🎬 “Биз севган адиб” видеороликлар намойиши;

💻 “Олий таълим муассасасининг энг яхши веб-сайти” тақдимоти;

💪 “Меҳнат-даромад” видеороликлар танлови;

🎙 “Нотиқлик, ўткир қалам сирлари” аудиоиншолар танлови бўлиб ўтади.

❗️Фестивалда барча талаба-ёшлар йўналишлар бўйича ўз ижодий ишлари билан иштирок этишлари мумкин.

Фестиваль ҳақидаги тўлиқ маълумотларни http://vuz24.uz сайти орқали олишингиз мумкин.

☎️ Мурожаат учун: (71) 246-64-09

Ёрқин лаҳзаларга бой ёшлик байрамида биз билан бирга бўлинг!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​ОТМларнинг глобал рақобатбардошлигини оширишга бағишланган вебинар ўтказилди

Бугун, 17 июнь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика олий таълим кенгаши, «Elsevier» компанияси, Ўзбекистоннинг Бельгия Қироллигидаги элчихонаси ҳамкорлигида «Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг замонавий шароитда глобал рақобатбардошлигини ошириш йўллари» мавзусида вебинар ўтказилди.

Вебинарда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда «Elsevier» компанияси ўртасида ўзбек олимларининг нашр фаоллигини ошириш, ОТМни халқаро университетлар рейтингига киритиш, уларнинг илмий журналлари сифатини ошириш ва нуфузли илмий-техник маълумотлар базаларига киритиш юзасидан ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Вебинарда Ўзбекистоннинг Бельгия Қироллигидаги элчихонаси Фавқулодда ва мухтор элчиси Д.Хакимов, Республика олий таълим кенгаши раиси, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори Ў.Умурзаков, «Elsevier» компанияси вице-президенти Феликс Хаесит, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари У.Бегимкулов, ОТМлар ректорлари, илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлари иштирок этди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда «Elsevier» компанияси ўртасида имзоланган битимга кўра, олий таълим муассасалари илмий-тадқиқот фаолиятини «SciVal» платформаси орқали таҳлил қилиш имкониятига эга бўлади.

Мазкур таҳлилий платформадан Глобал инновациялар индекси (The Global Innovation Index), ТНЕ, QS ва бошқа рейтингларда давлатларнинг илмий-техник салоҳиятини баҳолашда фойдаланилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​«Ёш тадқиқотчилар: 100 та ҳақиқий ҳикоя» альманахи

Ziyo Forum
фан ва таълимни ривожлантириш фонди 35 ёшгача бўлган ўзбекистонлик олимларни «Ёш тадқиқотчилар: 100 та ҳақиқий ҳикоя» лойиҳасида иштирок этишга таклиф қилади.

Лойиҳанинг мақсади – илм билан шуғулланувчи ёшларнинг ютуқлари ва қийинчиликлари ҳақида сўзлаб бериш, уларнинг илмий изланишларига эътиборни жалб қилиш ва мақсадли ёрдам бериш.

Ҳар бир ҳикоя — бу иштирокчиларнинг ҳаёти ва фаолияти, уларнинг илмий лойиҳалари ва ютуқлари ҳақида алоҳида фоторепортаж.

Тўпланган материалларни босма альманах — ҳар йилги каталог кўринишида ва унинг интернет версиясини алоҳида веб-ресурсда чиқариш режалаштирилган.

📌 Иштирок этиш учун аризаларни Фонднинг веб-сайтидаги ҳавола орқали 2020 йилнинг 30 июнигача қолдириш мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул2020

Абитуриентлар учун олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида қатнашиш учун уйдан чиқмасдан туриб, онлайн рўйхатдан ўтиш бўйича видео-қўлланма.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Қонунчилик_янгиликлари

Тошкентда Туркия университетининг филиали ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 июнда “Тошкент шаҳрида Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университети филиалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 389-сон қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университетининг Тошкент шаҳрида филиали ташкил этилди.

Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.

Филилал нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланиб, илмий тадқиқот натижаларини тижоратлаштиришни кенгайтириш, таълим олувчиларнинг инновацион ғояларини амалга ошириш учун инвестицияларни жалб қилиш ва бошқалар унинг асосий вазифалари ҳисобланади.

Филиал битирувчиларига Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган университет дипломи берилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил февраль ойида Туркия Республикасига расмий ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш ва шу асосда Тошкент шаҳрида Туркия иқтисодиёт ва технология университети филиалини ташкил этиш белгилаб берилган эди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Ахборот_хати

2020 йил 24 июнь куни Тошкент вақти билан соат 14:00да Европанинг нуфузли университетларидаги профессор ватандошларимиз иштирокида хорижда ўқиш учун грант олиш имкониятлари ҳақида вебинар ўтказилиши режалаштирилган.

Барча қизиқувчи ёшлар иштирок этишлари мумкин.

Батафсил: @uzbbenelux

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Қабул2020

Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига!

2020/2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул жараёни бошланиши муносабати билан абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш ҳамда уларни қизиқтирган саволларга тезкор жавоб бериш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Call-марказ ташкил этилди.

Фуқаролар (71) 246-38-57 телефон рақами орқали Call-марказ билан боғланиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишлари мумкин.

❗️Call-марказ душанбадан шанбагача ҳар куни соат 9:00дан 17:00га қадар (тушлик – соат 13:00 дан 14:00гача) фаолият кўрсатади.

P.S: Республикадаги барча ОТМларда ҳам қабул жараёнида Call-марказлар ишлайди ва улар ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Edu.uz pinned a file
Иномжон Мажидов: илмий ишларнинг барчаси инновацион мақсадларга йўналтирилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов Олий Мажлис Сенатининг бешинчи ялпи мажлисида олий таълим муассасаларида инновацион фаолиятнинг олиб борилиши юзасидан саволларга жавоб берди.

– Олий таълим тизимидаги талабалардан тортиб, илмий педагогик кадрлар тайёрлашгача бўлган босқичдаги илмий ишларнинг барчаси инновацион мақсадларга йўналтирилади. Биринчидан барча илмий ишланмалар маълум натижалар билан, айниқса, ишлаб чиқариш билан боғланган ҳолда олиб боришга йўналтириляпти. Бу масалада ишлаб чиқаришга йўналтириш, мавзуларни реал эҳтиёжлардан келиб чиқиб белгилаш Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2157

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Қонунчилик_янгиликлари

“ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети” федерал давлат автоном ОТМнинг Тошкент филиалига қабул квотаси таcдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 июнда “2020/2021 ўқув йили учун “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети” федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиалига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги 393-сон қарори қабул қилинди.

Қарор билан ушбу таълим муассасасига 2020/2021 ўқув йили учун бакалаврларни тайёрлаш бўйича давлат гранти асосида 4 та таълим йўналиши бўйича жами 100 та ўрин миқдорида қабул квотаси белгиланди.

Унга кўра:

👉 Ядро энергетикаси ва иссиқлик физикаси – 25 та;
👉 Ядро физикаси ва технологиялари – 25 та;
👉 Иссиқлик энергетикаси ва иссиқлик техникаси – 25 та;
👉 Электроэнергетика ва электротехника – 25та.

Маълумот учун, ушбу ОТМга 2020 йил 2 июлга қадар онлайн режимида ҳужжатлар қабул қилинади. Жорий йилнинг 15 июлигача математика, физика ва рус тили фанларидан имтиҳон ўтказилади.

Имтиҳон натижалари 15 июль куни эълон қилинади. Энг юқори балларни тўплаган 100 нафар абитуриент тўлиқ давлат гранти асосида ўқишга кириш имкониятига эга бўлади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида абитуриентлар учун Call-марказ ташкил этилди

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Ўзини ўзи молиялаштиришга ўтган ОТМларда тўлов-контракт миқдори оширилмайди

Ўзбекистон Республикаси Президентнининг 2020 йил 12 июндаги “2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-4749-сонли қарорида ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган олий таълим муассасаларига ўзини ўзи тўлиқ молиявий таъминлаш миқдоридан келиб чиқиб, тўлов-контракт асосда ўқитиш қийматини белгилаш ҳуқуқи берилган эди.

Бунда ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган олий таълим муассасалари ректорлари бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича белгиланган тўлов-контракт миқдори ҳақидаги маълумотларни бир ҳафта муддатда оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғида эълон қилиши белгиланди.

👉 Бугун, 19 июнь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига ўтган 10 та ОТМ раҳбарлари иштирокида мажлис ўтказилди. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президентнининг юқорида қайд этилган қароридан келиб чиқиб, тўлов-контракт асосда ўқитиш қийматини белгилаш масаласи муҳокама қилинди.

❗️Муҳокамалар якунида пандемия шароитидан келиб чиқиб, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, талаба-ёшларнинг таҳсил олиши учун қулай шароитларни яхшилаш мақсадида 2020/2021 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорини оширмасликка қарор қилинди.

‼️Бир йиллик шартнома қиймати меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб белгиланишини инобатга олиб, ушбу миқдор ўзгарганда масалани қайта кўриб чиқишга келишиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 декабрдаги 967-сонли қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 январдан 10 та ОТМ тажриба-синов тариқасида ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Қўқон университетига 2020/2021 ўқув йили учун қабул жараёни бошланди

Университетда қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари мавжуд:

Иқтисодиёт;
• Молия;
• Менежмент;
• Тадбиркорлик;
• Меҳмонхона ва туризмни бошқариш;
Мактабгача таълим;
• Бошланғич таълим;
• Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили.

Ҳужжатларни онлайн равишда www.qabul.kokanduni.uz сайти орқали топшириш мумкин.

Ҳужжатларни қабул қилиш муддати: 2020 йил 20 июндан 20 июлга қадар.

❗️Университетга ҳар йили ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли, иқтидорли ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган фарзандлари орасидан танлов асосида университет гранти асосида 10 нафар абитуриент ўқишга қабул қилинади.

‼️ Шунингдек, Республика (1-ўрин) ва халқаро (1-3-ўринлар) фан олимпиадалари ғолиблари бўлган умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг битирувчилари мос таълим йўналишлари бўйича Қўқон университетига тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонларсиз университет гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

Қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

• фуқаролик паспорти ёки ички ишлар бўлимлари томонидан берилган 09-шакл
(паспорт серияси ва рақами кўрсатилган маълумотнома);

• паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

• умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (иловаси билан);

• расм – 3,5х4,5 см. (расмга тушган муддати 3 ойдан ошмаган бўлиши лозим);

• инглиз тили – миллий сертификат (CEFR B2) ёки халқаро имтиҳон тизимлари (International English Language Testing System (IELTS 5,5), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 46), Cambridge Assessment English (FCE) бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

• немис тили – миллий сертификат (CEFR B2) ёки халқаро имтиҳон тизимлари (Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD), Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

• француз тили – миллий сертификат (CEFR B2) ёки халқаро имтиҳон тизимлари (Diplôme d'Etudes en Langue Française (DELF), Тest de Connaissance du Français (TCF) бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори.

Инглиз, немис ва француз тилларини билиш даражаси бўйича миллий ва халқаро сертификатга эга абитуриентлар чет тили фанидан бўлиб ўтадиган имтиҳондан озод этиладилар ва фан бўйича тўплаш мумкин бўлган энг юқори балга эга бўладилар.

Таълим йўналишидан келиб чиқиб, қуйидаги фанлардан тест синовлари ўтказилади:

Иқтисодиёт– математика (3,2 балл), инглиз тили (3,1 балл);
Молия– математика (3,2 балл), инглиз тили (3,1 балл);
Менежмент – математика (3,2 балл), инглиз тили (3,1 балл);
Тадбиркорлик – математика (3,2 балл), инглиз тили (3,1 балл);
Меҳмонхона ва туризмни бошқариш – математика(3,2 балл), инглиз тили
(3,1 балл);
Мактабгача таълим – биология (3,2 балл), она тили ва адабиёти (3,1 балл);
Бошланғич таълим – она тили ва адабиёти (3,2 балл), математика (3,1 балл);
Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили – инглиз тили (3,2 балл), она тили ва адабиёти (3,1 балл).

Тест синовлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилади.

Қўшимча маълумот учун:

Call center: +99873 545-55-55, +99873 545-33-33
Манзил: Қўқон шаҳри, Туркистон кўчаси, 28-а уй.
Расмий веб-сайт: www.kokanduni.uz

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#Тавсия

AҚШ университетидан бепул ижтимоий психология курси

Психологияга
қизиқувчилар учун AҚШнинг Уэслеян университети (Wesleyan University) томонидан ташкил этилаётган университет профессори Скотт Плаус томонидан олиб бориладиган Social Psychology (ижтиомий психология) онлайн курсига рўйхатдан ўтиш давом этмоқда.

Ҳозирда бу курсга 248 693 нафар ўқувчи рўйхатдан ўтган.

Батафсил: @uzbbenelux

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg