Edu.uz
153K subscribers
16.3K photos
3.34K videos
228 files
10.7K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuzoffi
Download Telegram
10 мингга яқин талабалар иштирок этган танлов ғолиб ва совриндорлари аниқланди

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида бўлиб ўтган “Йилнинг энг фаол талабалар театр студияси – 2022” республика танлови финал босқичининг энг яхшилари пул мукофотлари, махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбирда вазир А.Тошқулов ҳам иштирок этиб, талабалар ижросидаги саҳна асарларини томоша қилди, шунингдек, институт фаолияти билан танишди.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали ўқишингиз мумкин

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
_Xalq so'zi_ gazetasi-133-2022-06-25.pdf
1.1 MB
Халқ сўзи” газетасининг 25 июнь сонида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси матни эълон қилинди.

👉 @eduuz
​​#Марафон

⚡️Эртага “Янги нафас” югуриш марафони ўтказилади

🔰 26 июнь куни эрта тонгдан мамлакатимизнинг саккизта шаҳрида “Ёшлар куни” ва “Халқаро олимпия” кунига бағишланган “Янги нафас” югуриш мусобақаси бўлиб ўтади.

➡️Югуриш марафони мамлакатимизда ёшлар тарбиясига алоҳида эътибор бериш, аҳолининг барча қатламлари ўртасида соғлом турмуш тарзини янгича форматда кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этилмоқда.

✔️Марафонда умумий таълим ва спорт мактабларининг ўқувчилари, олийгоҳ талабалари, жамоат арбоблари иштирок этади. Югуриш масофаси 3 км ни ташкил қилади. Иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш жараёни 06:30 да, тадбирнинг ўзи эса – 07:30 да бошланади.

📍Фарғона, Наманган, Чирчиқ, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Шаҳрисабз ва Тошкентнинг марказий кўчалари бўйлаб ташкил этиладиган спорт фестивалига 20 мингдан зиёд киши қамраб олинади. Масофа ғолиблари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

☑️Тошкентда мусобақанинг старт нуқтаси “Humo Arena” мажмуаси майдони ҳисобланади.

🔖 Марафонда ҳар бир инсон иштирок этиши мумкин. Спорт трассасининг пухта равишда тайёрланиши, шунингдек имконияти чекланган югурувчиларнинг ҳам хавфсиз иштирок этиши учун барча шароит яратилади.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#МАРАФОН

“Янги Нафас” югуриш мусобақаси бўлиб ўтди

Бир ватанда, бир вақтда, бир хил масофага, бир мақсадда — бирга югурамиз!

Ушбу эзгу шиор остида “Янги Нафас” югуриш мусобақаси айни вақтда пойтахтимиз ҳамда республикамизнинг 8 та шаҳрида бир вақтда ўтказилди.

Ушбу спорт трассаси доирасида минглаб юртдошларимиз қатори ОТМ талабалари ҳам иштирок этди.

Якуний натижалар бўйича бироздан сўнг маълумот берилади.

Бизни кузатишда давом этинг 👉 @eduuz‌‌
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Ҳозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Марафон ғолиблари тақдирланди

Хабар берганимиздек, бир вақтнинг ўзида саккизта шаҳарда бўлиб ўтган “ЯНГИ НАФАС” спорт югуриш мусобақаси ғолиблари аниқланди.

Қувонарлиси, марафонда ОТМ талабалари ҳам совринли ўринларни қўлга киритишди:

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабалари Ш.Абдураҳмонов 1-ўрин, М.Ҳамроқулов 3-ўрин;

Ўзбекистон миллий университети талабаси О.Ёндошева 2-ўрин, Тошкент стоматология институти талабаси З.Мадлатипова 3-ўрин;

Самарқанд давлат университети талабалари О.Мақсудов ва М.Раҳимова 2-ўрин, Самарқанд чет тиллари институти талабаси М.Сагатова 3-ўрин;

Фарғона давлат университети талабалари Р.Нуралиев 1-ўрин, О.Арабова 2-ўрин, С.Хасанбоев имконияти чекланганлар ўртасида 1-ўрин, Р. Эргашова 1-ўрин;

Наманган давлат университети талабалари Д.Хожамов 1-ўрин, О.Қўчқоров 2-ўрин;

Жиззах давлат педагогика университети талабаси Б.Маҳкамов 3-ўринни эгаллади.

Барча ғолибларга қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

➡️Батафсил ушбу ҳаволада

👉@eduuz