Edu.uz
130K subscribers
30K photos
6K videos
263 files
15.3K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
Edu.uz pinned «​​Расман! Абитуриентларнинг учтагача бакалавриат таълим йўналишида танловда иштирок этиши тасдиқланди Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан 2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб абитуриентларга олий таълим муассасаларининг тест синови…»
Келгуси ўқув йилидан абитуриентлар 5 та фандан тест синови топширадилар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2020/2021 ўқув йили қабулидан бошлаб тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси икки бўлимга ажратилади.

Биринчи бўлимга барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган қуйидаги учта фан киритилади:

👉 она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили);
👉 математика;
👉 Ўзбекистон тарихи.

Иккинчи бўлимга абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фан киритилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
Ўзбекистон Республикаси ПрезидентинингОлий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига шарҳ

https://www.youtube.com/watch?v=R7upcEC-aJs
​​#OTM_янгиликлари

Ўзбек филологияси факультети ташкил этилганига 101 йил тўлди

Факультетга 1918 йилда асос солинган. Дастлабки йилларда Мунавварқори, Фитрат, Абдулла Авлоний, Абдураҳмон Саъдий каби олимлар адабиётшунослик ва тилшуносликка оид назарий курслардан дарс берганлар.

Ана шу анъана ва тажрибалар натижаси ўлароқ Ғулом Каримов мумтоз адабиётимиз тарихи, Айюб Ғуломов ўзбек тилшунослиги, Ўзбекистон Қаҳрамони Озод Шарафиддинов адабий танқид, Бегали Қосимов ўзбек миллий уйғониш адабиётини тадқиқ этиш бўйича илмий мактаб яратганлар.

Машҳур ёзувчи ва шоирлардан Ойбек, Абдулла Қаҳҳор, Одил Ёқубов, Саида Зуннунова, Ўлмас Умарбеков, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Рауф Парфи, Шукур Холмирзаев, Худойберди Тўхтабоев, Ўткир Ҳошимов ва Ойдин Ҳожиева ижод сирларини шу даргоҳда ўрганган.

Факультет 2016 йил 13 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ – 4797-сонли фармони асосда қайта ташкил этилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#OTM_янгиликлари

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида Италия университети билан ҳамкорликда докторантлар тайёрланади

Италиянинг
Турин политехника университети ректори Гуидо Саракко бошчилигидаги делегациянинг Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети 10 йиллигига бағишланган тадбирга ташрифи доирасида бу борада келишувга эришилди.

Politecnico di Torino
ва ТТПУ ўртасида имзоланган халқаро академик ташаббусларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик меморандумига кўра докторлик имтиҳонига номзодлар биргаликда тайёрланади.

Шартномани амалга ошириш учун биргаликда докторлик қўмитаси тузилиб, қўмита докторлик дастурига кирадиган номзодларнинг илмий фаолиятини баҳолайди, таълимнинг уч йиллик даврида уларнинг ўсишини мониторинг ҳамда таҳлил қилади.

Қолаверса, қўмита ҳар йили рўйхатга олинадиган номзодлар сонини белгилайди, шартномани янгилаш бўйича таклифлар беради ҳамда барча докторантларнинг Италия ва Ўзбекистон қонунчилигига риоя қилишларини назорат қилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​Талабалар ўртасида республика фан олимпиадалари бўлиб ўтмоқда

2019 йилнинг
13-18 май кунлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг тегишли буйруғи асосида ОТМ талабалари ўртасида фан олимпиадаларининг республика босқичи ўтказилмоқда.

Бу йилги фан олимпиадалари ОТМлардан олинган таклифлар асосида танланган 92 та фан бўйича (42 та умумкасбий ва 50 та мутахассислик фанлар) бўлиб ўтади.

ОТМ талабалари ўртасидаги фан олимпиадаси икки босқичда: ОТМ ва республика босқичларида ўтказилади.

Республика босқичида талабалар қуйидаги шартлар асосида белашадилар:

👉 ижодий иш;
👉 ёзма иш ёки амалий, лаборатория топшириқлари (ёки матн таржима қилиш);
👉 тест;
👉 оғзаки топшириқларни бажариш.

Ижодий ишлар олимпиада ўтказилаётган муайян мутахассислик ёки умумкасбий фанлар доирасидаги мавзу юзасидан бажарилади.

Фан олимпиадасининг республика босқичи ғолиб талабалари Вазирлик дипломлари билан тақдирланади ҳамда пул мукофоти (1-ўринга 3 млн., 2-ўрин - 2,5 млн., 3-ўрин - 2 млн. сўм) берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахбороти

Ижтимоий тармоқларда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти талабасининг учинчи қаватдан йиқилиб тушганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Видеода тасвирланган воқеа бундан икки йил аввал, яъни 2017 йилнинг апрель ойи сўнгида институтнинг Гидротехника қурилиши факультети ўқув биноси ва Tошкент “International House” академик лицейи биноси ўртасидаги ҳудудда содир бўлган.

Мазкур факультетнинг ўша вақтдаги 4-курс талабаси Ё. Азамат лицей ҳовлисида ўзаро гаплашиб турган танишлари ёнига тезроқ етиб бориш мақсадида катта танаффус эканидан фойдаланган ҳолда дўстлари ёрдамида учинчи қаватдан тушмоқчи бўлиб эҳтиётсизлик қилади. Ва натижада йиқилиб тушади, Ё. Азаматга ҳеч қандай жиддий тан жароҳати етмайди.

Мазкур воқеа ўша вақтда Гидротехника қурилиши факультети талаблари билан муҳокама қилинади, талабанинг ота-онаси билан ҳам тушунтириш ишлари олиб борилади.

Фурсатдан фойдаланиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати ОАВ вакилларидан соҳага оид хабарларни ёритишда ҳамкорлик қилиш, факт ва далилларни аниқлаштириб олишга чақиради. Ўзаро ҳамкорлик орқали жамоатчиликка нафақат тезкор, балки ҳаққоний маълумотларни етказиш мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​Ўзбекистон ва Россия: олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари кенгаяди

Бугун, 18 май куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасида узлуксиз таълимнинг барча бўғинларида ҳамкор алоқаларини ривожлантириш масалаларига бағишланган юқори даражадаги учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда РФ Президенти Хорижий давлатлар билан минтақавий ва маданий алоқалар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Антон Рибаков бошчилигидаги делегация билан таълим соҳасида ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди.

ЎзР Президенти давлат маслаҳатчиси ўринбосари О.Абдурахманов бошчилигида Олий ва ўрта махус таълим вазири И.Мажидов, Мактабгача таълим вазири А.Шин, Халқ таълими вазири Ш.Шерматовлар РФ билан таълим соҳасида эришилган битимларда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда ҳамкорликнинг янги қирраларини очиш истиқболлари кўриб чиқишди.

Музокараларда ҳамкорликда малакали кадрлар тайёрлаш ишларини кенгайтириш, юртимизда очилиши режалаштирилган Россия университетлари филиаллари, қўшма факультет ва таълим дастурларини йўлга қўйиш юзасидан биргаликда аниқ чора-тадбирларни амалга оширишга келишиб олишди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​Ўзбекистон-Россия олий таълим соҳасидаги ҳамкорлиги рақамларда

Ўзбекистон-Россия биринчи таълим форумида (2018 й.) имзоланган шартномалар асосида юртимизда РФ ОТМларининг иккита филиали ташкил этилди:

👉 Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг Тошкент шаҳридаги филиали;

👉 Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университетининг Самарқанд шаҳридаги филиали.

Бугунги кунда Ўзбекистонда Россия нуфузли ОТМларининг 7 та филиали фаолият кўрсатади.

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб республикадаги 9 та ОТМда (ЎзМУ, ТДИУ, ТДСИ, ТДТУ, ТДАУ, ТТЕСИ, НамДУ, НамМТИ, НамМҚИ) россияликлар билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари йўлга қўйилди.

Янги ўқув йилидан 15 та ОТМда 30 та қўшма таълим дастурларининг очилиши режалаштирилган.

2019 йилнинг ўтган даврида 249 нафар россиялик профессор республика ОТМларида таълим жараёнларига жалб қилинди. Жумладан, 136 нафар профессор 43 та ОТМда масофадан машғулотлар олиб борди, 27 нафари малака ошириш марказларида дарс ўтди.

2019 йил январь-апрель ойларида ўзбекистонлик 105 нафар ўқитувчи, 10 нафардан докторант ва магистр, 53 нафар талаба турли дастурлар доирасида РФнинг нуфузли ОТМларига ташриф буюрдилар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
😁1
Марказий Осиёда ягона бўлган университет 3 ёшга тўлди

Ўзбек тили ва адабиёти бўйича филологлар, илмий-педагогик кадрлар, юқори малакали таржимонлар етиштириб бериш, мазкур соҳаларда илмий-тадқиқот фаолиятини юритиш, соҳа мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш асосий вазифаси бўлган Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 3 ёшга тўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги Фармонига асосан ташкил этилган Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ўз йўналишида Марказий Осиёда ягона университет ҳисобланади.

Бугунги кунда университетнинг 3 та факультетида 4 таълим йўналишида 1700 нафар талаба таҳсил олади, уларга 2 нафар академик, 28 нафар профессор таълим беради.

Университет 3 та халқаро ассоциация аъзоси, дунёнинг элликка яқин нуфузли ОТМларининг яқин ҳамкори, мамлакатимиздаги 18 та ва хориждаги 18 та олий таълим даргоҳларига таянч олий ўқув юрти саналади.

Университет жамоаси томонидан ОТМ ташкил топганининг уч йиллилги муносабати билан 3 йиллик тарихи акс этган кўргазмалар, фотолавҳалар ва байрам тантаналари ташкил этилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
2
#professor_minbari

Олий таълимнинг келажаги – бу тадбиркорлик университети демакдир

Гулистон давлат университети катта ўқитувчиси Акмал Абдувохидов ўз мақоласида инсонларнинг турмуш фаровонлигини оширишда таълим асосий ташкил этувчилардан бири деган ғояни илгари суради ҳамда олий таълимда изчил ислоҳотлар амалга оширилаётган ҳозирги пайтда ҳамкасбларини “ўриндан туришга” ва жараёнларга тийран назар солишга чақиради.

Мақоладан парчалар:

...қашшоқлик кўп жиҳатдан таълим даражасига боғлиқ экан. Бу биринчи навбатда, камбағал мамлакатларнинг таълим соҳасини қўллаб–қувватлаш ва ривожлантириш учун етарлича молиявий маблағларга эга эмаслиги билан изоҳланади.

...тобора чуқурлашиб бораётган глобаллашув ва рақобат шароитида хом ашё ресурсларига асосланган бойлик, агар у аҳоли саводхонлик даражасини муттасил ўстириб бориш ва олинган билимларни иқтисодиёт соҳаларига самарали трансформация қилиш билан қўллаб-қувватланмас экан у албатта узоқ муддатга дош беролмайди.

... агар биз мамлакатимизни яқин йиллар ичида дунёнинг тараққий этган давлатлари қаторида кўришни истар эканмиз, энг аввало, ОТМларда “тадбиркорлик университети” ғоясини изчил жорий этишимиз талаб этилади.

Мақоланинг тўлиқ матни: http://edu.uz/uz/news/view/1392

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
ТДТУда заргарлик тармоғи учун кадрлар тайёрланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 майда «Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони имзонланди.

Фармонда юртимизда сифатли ва рақобатбардош заргарлик маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қатор чора-тадбирлар белгиланган.

Фармонга кўра, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат техника университетида «Заргарлик буюмлари дизайни» йўналиши бўйича алоҳида гуруҳлар ташкил этилган ҳолда заргарлик тармоғи учун кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

Шунингдек, янги ўқув йилидан касб-ҳунар коллежларида ҳам заргарлик тармоғи мутахассислари тайёрланиши ташкил этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
Edu.uz pinned Deleted message
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4319-сон қарорига мувофиқ "2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган давлат олий таълим муассасаларига бакалавриатга ўқишга кириш учун абитуриентлар Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қиладилар."

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали - @eduuz
Edu.uz pinned «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4319-сон қарорига мувофиқ "2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб…»
​​Техника йўналишидаги ОТМларга иш берувчиларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб қурилиш материаллари саноати соҳасида талабаларни ўқитиш ҳуқуқи берилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 майда "Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ 2019/2020 ўқув йилидан Бухоро муҳандислик-технология, Жиззах политехника ва Фарғона политехника институтларида қуйидаги таълим йўналишларида кундузги ва сиртқи ўқув шакллари бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади:

👉 Қурилиш материаллари, буюмлари ва қурилмаларини ишлаб чиқариш технологиялари;
👉 Йиғма темирбетон, бетон қурилмалар ва буюмларни ишлаб чиқариш;
👉 Материалшунослик ва янги турдаги қурилиш материаллари технологияси (турлари бўйича);
👉 Деворбоп ва пардозбоп қурилиш материаллари технологияси.

Шунингдек, Қарор билан техника йўналишидаги ОТМлар 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда вазирлик, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар (иш берувчилар)нинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, қурилиш материаллари саноати соҳасидаги таълим йўналишларида сиртқи ўқув шакли бўйича тўлов-шартнома асосида талабаларни ўқитишни ташкил этиш ҳуқуқига эга бўлди.

Бунда қурилиш материаллари саноати соҳасидаги таълим йўналишларида сиртқи ўқув шакли бўйича талабаларни ўқишга қабул қилиш қурилиш материаллари саноати соҳасидаги корхоналарда ишлаётганлар орасидан иш берувчиларнинг тавсияномасига ва ўтказилган суҳбат натижаларига асосан амалга оширилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​Президент Талабалар шаҳарчасига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 май куни Тошкентдаги Талабалар шаҳарчасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

– Вазирликни бежиз Талабалар шаҳарчасига жойлаштирмадик. Бу ердаги олий ўқув юртларида минглаб иқтидорли ёшлар, тадқиқотчилар, олимлар бор. Уларни жалб этиб, қўллаб-қувватлаб, ҳар бир соҳада янгилик яратиш керак. Инновацион ривожланиш вазирлиги бу борада илмий марказ, база бўлиши зарур, - деди Шавкат Мирзиёев.

Батафсил:
http://edu.uz/uz/news/view/1405

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA