Edu.uz
158K subscribers
18.5K photos
3.97K videos
232 files
11.6K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
#Қонунчилик_янгиликлари

“Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг давлат ОТМда ўқиётган фарзандларига биринчи ўқув йили учун тўлов-контракти тўлаб берилади

“Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6260-сон, 13.07.2021 й.) қабул қилинди.

🔘Фармонга кўра:

🔹“Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг давлат ОТМда таълим олаётган фарзандларига 2021/2022 ўқув йилида биринчи ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммаси қоплаб берилади.

🔹2021 йил 1 сентябрдан республикадаги ОТМда тўлов-контракт асосида ўқиётган талабалар учун Марказий банкнинг асосий фоиз ставкаси миқдорида ва ўқиш муддати тугагандан кейин еттинчи ойдан бошлаб 7 йил муддатда қайтариш шартлари асосида таълим кредитлари берилади.

🔹2021/2022 ўқув йилидан босқичма-босқич умумий ўрта ва ўрта махсус, профессионал ва ОТМда ахборот технологиялари дарслари Кембриж дастури асосида ўтказилади.

———
👀👉 Eduuz ни кузатишда давом этинг!
#Сўраган_эдингиз

Сиз ўқишингизни кўчирмоқчимисиз?

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Сардор УСМАНОВ томонидан “Даракчи” газетаси таҳририятига фуқаролардан ўқишни кўчириш бўйича келиб тушган мурожаатлар асосида маълумотлар берилди.
———
👀👉 Eduuz ни кузатишда давом этинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#РЕКТОР_МУРОЖААТИ

Огоҳ бўлинг! Коррупция - келажак кушандаси!

Ҳурматли абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари!

ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб, гувоҳи бўлаётганингиздек ўқишга киритиб қўйиш, ўқишни кўчириш масаласида ёрдам таклиф қилувчи фирибгарларнинг кирдикорлари фош этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси қонунларида пора берган билан бирга пора таклиф қилувчи ҳам жавобгарликка тортилиши белгиланган.

Баҳодир Шермуҳаммадов,
Фарғона давлат университети ректори
———
👀👉 Eduuz ни кузатишда давом этинг!
#Сўраган_эдингиз

📢 Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда вазир ўринбосарларининг мурожаатлар платформаси орқали келиб тушган саволларга жавоблар

28-САВОЛ:
Мен ҳозирда кундузги таълим шаклида 2-курсда ўқийман. Бир вақтнинг ўзида иккита олий таълим муассасасида ўқишим мумкинми?

ЖАВОБ:
Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг шахсий йиғма жилдлари (тегишли ҳужжатларнинг асли) олий таълим муассасаларида сақланади. Шу билан бирга, бакалавриатнинг кундузги таълим шаклида ўқиётган талабаларнинг фақатгина дарсдан бўш вақтларидагина (куннинг иккинчи ярмида) бошқа фаолият билан шуғулланишларига рухсат этилган.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Сизнинг бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган 2 та давлат олий таълим муассасасида таҳсил олишингиз имкони мавжуд эмас.

29-САВОЛ:
Ўқишини хориждан Ўзбекистонга кўчирмоқчи бўлган талабалар бир вақтнинг ўзида ҳам ўқишни кўчириш учун ва шу билан бирга Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларига абитуриент сифатида ўқишга кириш учун ҳужжат топшириши мумкинми?

ЖАВОБ:
Фуқаролар ўқишини кўчириш ҳамда абитуриент сифатида ўқишга кириши учун рўйхатдан ўтказиш бошқа-бошқа электрон тизимлар орқали амалга оширилади. Шу билан бирга, амалдаги қонунчилик ҳужжатларида мазкур масала бўйича чекловлар назарда тутилмаган.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, хориждан ўқишини кўчириш бўйича рўйхатдан ўтган фуқаро бакалавриатга кириш учун абитуриент сифатида рўйхатдан ўтиши мумкин.
Аммо, ушбу фуқаро икки томонда ҳам кириш синовларидан муваффақиятли ўтган тақдирда биттасини танлаши шарт.

30-САВОЛ:
Мен фуқаролиги йўқ шахс сифатида бакалавриатга ўқишга кириш учун онлайн тартибида рўйхатдан ўта олмаяпман. Мен кабиларга бошқача тартиб борми?

ЖАВОБ:
Фуқаролиги йўқ шахсларни бакалавриатга кириш учун рўйхатдан ўтказиш олий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан амалга оширилади.
Шунга кўра, Сиздан ўзингизни қизиқтирган олий таълим муассасаси қабул комиссиясига мурожаат қилишингиз сўралади.

31-ВОПРОС:
В этом году я закончила первый курс Ташкентского областного Чирчикского государственного педагогического института. Мы с семьёй переезжаем в Казахстан в город Алматы, и я хотела бы продолжить свое обучение там. Можно ли сделать перевод в ВУЗ Казахстана из Узбекистана и что для этого необходимо сделать?

ОТВЕТ:
По данному вопросу Вам следует обратиться в международный отдел вуза в Казахстане, в который вы планируете перевестись. После того как принимающий вуз в Казахстане подтвердит свое согласие на перевод Вашего обучения из Узбекистана, Вы сможете обратиться в Ташкентский областной Чирчикский государственный педагогический институт с заявлением об отчислении и выдачи Вам соответствующих документов.

👆1-4 САВОЛ-ЖАВОБ | 5-7 САВОЛ-ЖАВОБ | 8-11 САВОЛ-ЖАВОБ | 12-15 САВОЛ-ЖАВОБ | 15-20 САВОЛ-ЖАВОБ | 21-23 САВОЛ-ЖАВОБ | 24-27 САВОЛ-ЖАВОБ
———
👀 Eduuz ни кузатишда давом этинг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Талабалар_амалиёти

🔰Бугунги кунда олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида энг муҳим йўналишлардан бири талабалар амалиётини тўғри ва самарали ташкил этиш ҳисобланади.

🏛 Андижон давлат университетида ҳам ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда талабалар амалиётини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

✔️ Андижон давлат университети табиий фанлар факультети экология ва биология таълим йўналишлари талабалари дала-ўқув амалиётини ўтадилар.

➡️ Амалиёт 10 кунга мўлжалланган бўлиб, бой табиати ва гўзал манзараси билан инсонларни ўзига жалб этиб келган Хўжаобод тумани Карнайчи қишлоғидаги университетнинг ёзги оромгоҳида ташкил этилди.
———
👀 Eduuz ни кузатишда давом этинг!

👉 @eduuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаат

ЎЗ | ТДЮ профессори қабул жараёнларида коррупция ва фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига мурожаат билан чиқди

——————————
RU | Профессор ТГЮУ выступил с обращением к абитуриентам и их родителям по вопросу предотвращения случаев коррупции и мошенничества в процессе приема

——————————
EN | A professor of TSUL addressed applicants and their parents on the issue of preventing corruption and fraud in the admission process
———
👉👀 Eduuz ни кузатишда давом этинг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#АБИТУРИЕНТЛАР_ДИҚҚАТИГА

Танишув: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти

🔰 Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари бўйича қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ягона олий таълим муассасасининг бу йил абитуриентларга қандай янгиликлари бор?

🌐 Институтнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇

➡️ t.me/AQXAI_pressa

➡️ facebook.com/andqxai.press

➡️ twitter.com/AndQXAIPressa

➡️ instagram.com/andqxai_pressa
———
👀👉 Eduuz ни кузатишда давом этинг!
⭕️ #Илмий_салоҳият

ОТМ РАҚАМЛАРДА

⁉️ Қарши давлат университети илмий соҳада нималарга эришмоқчи?

🔰 Ушбу инфографика орқали университетда илмий йўналишда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар билан танишишингиз мумкин.
———
👉👀 Eduuz ни кузатишда давом этинг!
#Сўраган_эдингиз

📢 Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда вазир ўринбосарларининг мурожаатлар платформаси орқали келиб тушган саволларга жавоблар

32-САВОЛ:
Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти тўғрисида маълумот берсангиз. Ушбу институтда ўқув жараёни қачондан бошланади?

ЖАВОБ:
Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 408-сон қарори билан Самарқанд давлат университетининг Педагогика институти негизида ташкил этилди.
Институтда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади. Ҳозирда ушбу Институтга кириш учун абитуриентларни умумий тартибда рўйхатдан ўтказиш давом этмоқда.

33-САВОЛ:
Мен Қуролли Кучлар Академиясининг 2-курсида ўқиётганимда соғлиғим туфайли талабалар сафидан четлатилдим. Мен ўқишимни фуқаролик институтларига тикласам бўладими? Бунда тўлов қанча миқдорда бўлади?

ЖАВОБ:
Сиз ўқишингизни Ўзбекистон Республикасидаги давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишига кўчириб тиклаш бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “transfer.edu.uz” электрон тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин. Ушбу ҳолатда ўқишни кўчириб тиклаш базавий тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

34-САВОЛ:
Ўқишни мос ва турдош йўналишга кўчирмоқчи бўлса, лекин узрли сабаблари бўлмаса, тўлов қилинадими ёки йўқми?

ЖАВОБ:
Узрли сабаблар мавжуд бўлмаган ҳолатларда ўқишни мос ва турдош таълим йўналишларига кўчириш ҳам ушбу йўналиш учун белгиланган табақалаштирилган тўлов-контракт миқдоридаги бир марталик тўлов орқали амалга оширилади.

35-САВОЛ:
Мен Андижон давлат университетини шу йил битирдим. Яқинда коронавирус бўлиб қолдим. Шунинг учун якуний давлат аттестациясида иштирок эта олмадим. Энди нима қилсам бўлади?

ЖАВОБ:
Узрли сабаб билан якуний давлат аттестацияси синовларига келмаган талабалар ректорнинг буйруғи билан якуний давлат аттестация комиссиясининг иши якунланишига қадар бошқа муддатларда ўтказиладиган якуний давлат аттестацияси синовларига киритилиши мумкин.
Шунга кўра, Сиз якуний давлат аттестация синовларини топшириш учун бевосита олий таълим муассасасига мурожаат қилишингиз сўралади.

👆1-4 САВОЛ-ЖАВОБ | 5-7 САВОЛ-ЖАВОБ | 8-11 САВОЛ-ЖАВОБ | 12-15 САВОЛ-ЖАВОБ | 15-20 САВОЛ-ЖАВОБ | 21-23 САВОЛ-ЖАВОБ | 24-27 САВОЛ-ЖАВОБ | 28-31 САВОЛ-ЖАВОБ
———
👀 Eduuz ни кузатишда давом этинг!
#ЭЪЛОН

⚡️Креатив фикрлайдиган ёшлар, истеъдодли профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар ва илмий тадқиқотчилар, педагоглар ва мутахассислар диққатига❗️

🌐“Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан 2021-2022 ўқув йили учун нуфузли хорижий давлатларда:

- бакалавриат таълим дастури учун
69 ўрин;

- магистратура таълим дастури учун 112 ўрин;

- докторантура таълим дастури учун
91 ўрин;

-жами 272 ўрин стипендиялар ажратилиши маълум қилинди.

👨🏻‍🎓👩🏻‍🎓Номзодларнинг ҳужжатлари
2021 йил 20 июлдан – 20 августга қадар, республиканинг барча ҳудудлар вакиллари учун ягона тартиб ва тенг имконият асосида, онлайн режимда ва электрон тарзда қабул қилинади.

🖥Саралаш босқичлари 2021 йил 20 августдан – 20 сентябрга қадар давом этади.

💠 Батафсил маълумотлар “Эл-юрт умиди” жамғармасининг www.eyuf.uz сайти орқали батафсил эълон қилиб борилади.
———
👀 Eduuz ни кузатишда давом этинг!
#Сўраган_эдингиз

📢 Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда вазир ўринбосарларининг мурожаатлар платформаси орқали келиб тушган саволларга жавоблар

36-САВОЛ:
Олий таълим муассасаларида тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддатлари тўғрисида маълумот берсангиз.

ЖАВОБ:
Талабаликка тавсия этилган абитуриентлар (шу жумладан табақалаштирилган тўлов-контракт асосида), яъни 1-босқич талабалари учун тўлов-контракт маблағларини ўтказиш муддатлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланади.
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар ўқиш учун тўловларни тенг улушларда 4 (тўрт) бўлиб, қуйидаги муддатларда амалга оширишлари мумкин:

белгиланган тўлов миқдорининг камида 25 фоизини талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун 15 сентябргача ёки Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатгача ҳамда иккинчи ва ундан кейинги босқич талабалар учун 1 октябргача ёки олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан узайтирилган муддатгача;

белгиланган тўлов миқдорининг камида 50 фоизи 1 январгача, 75 фоизи 1 апрелгача ва 100 фоизи 1 июлгача ёки олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан узайтирилган муддатларгача;

табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентларга ўқув йилининг биринчи ярми учун тўловларни амалга ошириш муддати ва миқдорлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан ва қолган қисми олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан белгиланган муддатларгача амалга оширилади.

37-САВОЛ:
Техникум ва коллежларга қабул қачондан бошланади?

ЖАВОБ:
2021/2022 ўқув йили учун коллеж ва техникумларга абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш жараёни онлайн тарзда www.kollej.edu.uz ва www.texnikum.edu.uz электрон платформалари орқали 2021 йил 10 августдан 10 сентябрга қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.

38-САВОЛ:
Касб-ҳунар мактабини 2 йил давомида ўқиганимдан сўнг олий таълим муассасасига ўқишга кириш имконияти мавжудми?

ЖАВОБ:
Бошланғич профессионал таълим дастурларини, яъни касб-ҳунар мактабини муваффақиятли тамомлаган ва давлат намунасидаги диплом олган битирувчилар мазкур диплом асосида олий таълим муассасаларида таълимни давом эттириш учун ҳужжат топширишлари мумкин.

39-САВОЛ:
Мен олий таълим таълим муассасасининг бакалавр дипломини олганман ва 5 йиллик стажга эгаман. Олий таълимдан кейинги таълим институтида мустақил изланувчилик асосида фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилишим мумкинми?

ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 22 майдаги 304-сонли қарорига мувофиқ магистрлик ёки клиник ординатура (тиббиёт фанлари учун) дипломига эга бўлишингиз лозим.

👆1-4 САВОЛ-ЖАВОБ | 5-7 САВОЛ-ЖАВОБ | 8-11 САВОЛ-ЖАВОБ | 12-15 САВОЛ-ЖАВОБ | 15-20 САВОЛ-ЖАВОБ | 21-23 САВОЛ-ЖАВОБ | 24-27 САВОЛ-ЖАВОБ | 28-31 САВОЛ-ЖАВОБ | 32-35 САВОЛ-ЖАВОБ
———
👀 Eduuz ни кузатишда давом этинг!
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Курбан хайит


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Давлат_дастури_ижроси_амалда

Давлат дастурининг 236-банди ижроси таъминланди

▪️
"Республика олий таълим муассасаларига талабаликка қабул қилинган иқтидорли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

🔰 Ушбу инфографика орқали 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб давлат олийгоҳларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун жорий қилинадиган Президент гранти ҳақидаги маълумотлар билан танишишингиз мумкин.
———
👉👀 Eduuz ни кузатишда давом этинг!
#Сўраган_эдингиз

📢 Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда вазир ўринбосарларининг мурожаатлар платформаси орқали келиб тушган саволларга жавоблар

40-САВОЛ:
Мен Украинанинг Харков тиббиёт институтида 2-курсни битирдим. Ўқишимни Ўзбекистонга кўчирмоқчиман. Ўқишимни кўчиришда рўйхатдан ўтиш учун транскриптни ўзбекчага таржима қилишим шартми?

ЖАВОБ:
Хориждан ўқишни кўчиришда рўйхатдан ўтиш учун транскриптни ўзбек тилига таржима қилдириш мажбурияти белгиланмаган. Шунга кўра, рўйхатдан ўтишда хорижий олий таълим муассасаси томонидан берилган транскрипт нусхасини илова қилиш кифоя.

41-САВОЛ:
Академик лицейларга кириш имтиҳонлари ўтказиш муддатлари тўғрисида маълумот беришингизни сўрайман.

ЖАВОБ:
Республика махсус комиссияси қарори билан очиқ ва ёпиқ ҳудудларда оммавий тадбирлар ўтказилиши тўхталиши муносабати билан академик лицейларга кириш имтиҳонларини ўтказиш вақтинчалик тўхтатилди. Академик лицейларга кириш имтиҳонларини ўтказиш муддати эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб белгиланади. Ушбу тадбирларни ўтказишнинг аниқ муддатлари юзасидан қўшимча маълумотлар вазирликнинг расмий веб-сайти edu.uz ҳамда @eduuz телеграм канали саҳифасида берилади.

42-САВОЛ:
Мен докторантурада таҳсил олмоқчиман. Докторантурада таҳсил олиш учун ҳужжатларни қачон ва қаерга топширишим керак?

ЖАВОБ:
Докторантурада ўқиш учун олий таълим муассасаси ёки илмий ташкилотда ташкил этилган олий ўқув юртидан кейинги таълим институтлари (докторантура)да олий маълумотингизга мос ва тегишли ихтисослик бўйича 2021 йил 15 сентябрдан 15 октябрга қадар онлайн тарзда phd.mininnovation.uz сайти орқали ариза ва ҳужжатларни топширишингиз мумкин.

43-САВОЛ:
Ўқитишнинг тўлов-контракт шаклида таҳсил олаётган, стипендиясиз контракт тўловини амалга оширган талабалар ҳам стипендия олишлари мумкинми?

ЖАВОБ:
Олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таълим олаётган стипендиясиз контракт тўловини амалга оширган, ўқув семестри якуни бўйича фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичи фақат «аъло» баҳо бўлган талабалар стипендиянинг базавий миқдорига нисбатан
20 фоиз миқдорида стипендия билан таъминлаб борилади.

👆1-4 САВОЛ-ЖАВОБ | 5-7 САВОЛ-ЖАВОБ | 8-11 САВОЛ-ЖАВОБ | 12-15 САВОЛ-ЖАВОБ | 15-20 САВОЛ-ЖАВОБ | 21-23 САВОЛ-ЖАВОБ | 24-27 САВОЛ-ЖАВОБ | 28-31 САВОЛ-ЖАВОБ | 32-35 САВОЛ-ЖАВОБ | 36-39 САВОЛ-ЖАВОБ
———
👀 Eduuz ни кузатишда давом этинг!
Ўқишни кўчириш тартиби қандай? Бунинг учун қаерга ариза бериш керак?

Ўқишини бошқа ОТМга кўчиришни истайдиган талабалардан жорий йилда 2 та сайт орқали аризалар қабул қилинмоқда. Яъни қаердан ўқишни кўчираётганига қараб, талабалар турли сайтларда ариза қолдириши керак. Булар:

1️⃣ Ўзбекистондаги бир давлат ОТМдан бошқа давлат ОТМга ёки бир ОТМ ичида – transfer.edu.uz сайти орқали (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги);

2️⃣ хорижий давлатлардан ёки Ўзбекистондаги нодавлат ОТМдан – transfer.dtm.uz сайти орқали (Давлат тест маркази).

Ўқишни кўчириш тартиби қандай?

Тез орада @xushnudbek каналида айнан ўқишни кўчиришга бағишланган овозли чат қилиниши кутилмоқда.

Канални кузатиб боришни тавсия
этамиз: 👉
@xushnudbek
———
👀 Eduuz ни кузатишда давом этинг!
⚡️ОТМ битирувчилари диққатига❗️

🔰Давлат ОТМни 2020/2021 ўқув йилида тамомлаган битирувчилар иловада кўрсатилган доменлар асосида диплом файлларини юклаб олишлари мумкин.

▪️Маълумки, жорий йилдан бошлаб ОТМда "Олий таълим жараёнларини бошқариш — HEMIS" ахборот тизими жорий этилмоқда.

➡️ Ушбу ахборот тизими орқали талаба томонидан диплом файлларини юклаб олишнинг қуйидаги иккита йўли мавжуд:

1️⃣Агар талабага шахсий кабинет очилиб, унга логин ва пароль берилган бўлса, у ҳолда талаба ўз шахсий кабинетидаги Талаба маълумоти/ Диплом маълумоти менюси орқали диплом файлини юклаб олиши мумкин.

2️⃣Логин ва пароли бўлмаган талабалар учун ҳар бир ОТМ тизимининг талаба қисмида алоҳида ҳавола очилган.

☝️Масалан, талаба Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг http://student.uzswlu.uz/dashboard ҳаволасига кириб, фуқаролик паспортида ёки ID-картасида кўрсатилган ЖШШИР рақамини киритиш орқали диплом файлини юклаб олиши мумкин (расм👆).

👉ДАВЛАТ ОТМ ДОМЕНЛАРИ РЎЙХАТИ
〰️〰️〰️
👉@eduuz
#Сўраган_эдингиз

📢 Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда вазир ўринбосарларининг мурожаатлар платформаси орқали келиб тушган саволларга жавоблар

44-САВОЛ:
Мен 2-гуруҳ кўзи ожизман ва шунга кўра имтиёз билан грант асосида Бухоро давлат университетига ўқишга кириб, 1-курсни тугатдим. Ҳозир оиламиз билан Тошкент шаҳрига кўчиб ўтдик. Ўқишимни ўз йўналишим бўйича Ўзбекистон Миллий университетига кўчирсам грантим сақланиб қоладими?

ЖАВОБ:
Кўзи ожиз ва ногиронлиги бўйича имтиёз асосида давлат грантига ўқишга қабул қилинган талабаларнинг ўқишини мос ва турдош таълим йўналишларига давлат гранти асосида кўчирилишига рухсат этилади. Шунга кўра, Сиз ўқишингизни кўчириш учун жорий йилнинг
5 августига қадар бўлган муддатда “transfer.edu.uz” электрон тизим орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим.

45-САВОЛ:
Мен ҳозирда Россиядаман. Ўқишимни Ўзбекистонга кўчирмоқчиман. Ўқишимни кўчириш учун Ўзбекистонга боришим шартми?

ЖАВОБ:
Хориждан ўқишни кўчиришда аризаларни рўйхатдан ўтказиш онлайн шаклда амалга оширилади. Бунда, фуқаро хорижий давлатлардан туриб ҳам рўйхатдан ўтиши мумкин.
Хориждан ўқишни кўчириш учун ўтказиладиган махсус синовларга фуқаро шахсан иштирок этиши лозим. Шунга кўра, Сиз ўқишингизни кўчириш учун онлайн рўйхатдан ўтишингиз ҳамда махсус синовларда иштирок этиш учун жорий йилнинг 6 августдан 30 августгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлишингиз тавсия этилади.

46-САВОЛ:
Академик лицей ўқувчиларини бир академик лицейдан бошқасига кўчириш қандай тартибда амалга оширилади?

ЖАВОБ:
Ўқишини бир академик лицейдан бошқасига кўчириш учун ўқувчи таълим олаётган академик лицейга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши керак. Жумладан: Ўқишини кўчириш тўғрисида ариза, рейтинг дафтарчаси нусхаси, ўқувчи ҳамда ота-онасининг доимий яшаш жойи кўрсатилган паспорти нусхаси.

47-САВОЛ:
Фарзандим умумтаълим мактабининг 10-синфини тугатди. Уни ўқишини академик лицейга кўчирсам бўладими?

ЖАВОБ:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
23 мартдаги 212-сон қарорига мувофиқ умумтаълим мактабларининг 10-синф ўқувчиларини ўқишини академик лицейларга кўчириш белгиланмаган.

👆1-4 САВОЛ-ЖАВОБ | 5-7 САВОЛ-ЖАВОБ | 8-11 САВОЛ-ЖАВОБ | 12-15 САВОЛ-ЖАВОБ | 15-20 САВОЛ-ЖАВОБ | 21-23 САВОЛ-ЖАВОБ | 24-27 САВОЛ-ЖАВОБ | 28-31 САВОЛ-ЖАВОБ | 32-35 САВОЛ-ЖАВОБ | 36-39 САВОЛ-ЖАВОБ | 40-43 САВОЛ-ЖАВОБ
———
👀 Eduuz ни кузатишда давом этинг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул_2021

⚡️ Эртага абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланади

📆 2021 йил 22 июль олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтишнинг сўнгги куни бўлиб, 22 июль куни (эртага) соат 23:59 да абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланади.

👨🏻‍💻 Абитуриентлар мазкур муддат давомида Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz сaйти ва Давлат тест марказининг my.dtm.uz сaйти орқали олий таълим муассасаларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтишлари, ўз маълумотларини ўзгартиришлари ва тест синови учун тўловни амалга оширишлари (олдинги йиллар битирувчилари) мумкин.

📌 Барча абитуриентларга муваффақият тилаган ҳолда қабулнинг сўнгги соатларини кутмасдан эртароқ рўйхатдан ўтишларини ҳамда таълим йўналишлари ва танлов устуворлигини белгилашда эътиборли бўлишларини тавсия қиламиз.
———
👉 👀 Eduuz ни кузатишда давом этинг!
#Қабул_2021 | #Касбий_(ижодий)_имтиҳон

⚡️ АБИТУРИЕНТЛАР ДИҚҚАТИГА!

ЎзДЖТСУда ижодий имтиҳонлар санаси аниқ бўлди

🔰Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт ҳамда Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича) бакалавриат таълим йўналишларида касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш муддатлари тасдиқланди.

🗓Касбий (ижодий) имтиҳонлар жорий йилнинг 25 июлдан 7 август кунига қадар ҳудудлар кесимида ҳамда спорт турлари бўйича бўлиб ўтади.

👉Батафсиl: https://jtsu.uz/uz/e/admission-pages/193-imtixon
———
👀 Eduuz ни кузатишда давом этинг!