Edu.uz
158K subscribers
18.5K photos
3.98K videos
232 files
11.6K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
​​Марказий Осиё олий таълим маконини яратиш масаласи муҳокама қилинди

▪️17-18 июнь кунлари Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида “Марказий Осиё олий таълим макони: минтақавий ҳамкорлик, миллий ислоҳотлар” мавзусида Марказий Осиё давлатларининг олий таълим вазирлари конференцияси бўлиб ўтди.

🔹Унда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов онлайн тарзда қатнашиб, ҳозирги кунда Ўзбекистонда олий таълим тизимида олиб борилаётган чуқур ислоҳотлар, халқаро таълим маконидаги интеграция ва ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш, хусусан, уни Европа Иттифоқи давлатлари билан кенгайтириш ҳамда истиқболдаги режалар бўйича нутқ сўзлади.

✔️ Тадбирнинг аҳамиятли жиҳати шундан иборатки, унда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни ўзаро тан олиш, битирувчиларни иш билан таъминлаш, минтақада илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш ҳамда аттестациядан ўтказиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, минтақа давлатларидаги олий ўқув юртлари доирасида профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинувини янада жадаллаштириш ғоялари илгари сурилди.
〰️〰️〰️〰️〰️
🇷🇺 Обсужден вопрос создания центрально-азиатского пространства высшего образования

▪️17-18 июня в г. Туркестане (Казахстан) прошла конференция министров высшего образования стран Центральной Азии на тему «Центрально-азиатское пространство высшего образования: региональное сотрудничество, национальные реформы».

В конференции, прошедшей в онлайн формате принял участие Министр высшего и среднего специального образования Республики Узбекистана Абдукодир Ташкулов. Он выступил с докладом, посвященным вопросу глубоких реформ в системе высшего образования современного Узбекистане, выведения интеграции и сотрудничества в международном образовательном пространстве на качественно новый уровень, в частности, расширения партнерства со странами ЕС. Он также озвучил свое видение перспективных направлений сотрудничества.

✔️ Важным аспектом мероприятия стало обсуждение вопросов взаимного признания документов, свидетельствующих о получении высшего образовании, трудоустройства выпускников, сотрудничества в сфере подготовки и аттестации научных и научно-педагогических кадров в регионе. Также была выдвинута идея дальнейшего ускорения обмена профессорами и студентами между вузами нашего общего региона.
〰️〰️〰️〰️〰️
🇬🇧Creating a Central Asian higher education space under focus

▪️ On June 17-18, a conference of ministers of higher education of the Central Asian countries was held in Turkestan (Kazakhstan). It focused on “Central Asian higher education space: regional cooperation, national reforms”.

This online conference was attended by the Minister of higher and secondary special education of the Republic of Uzbekistan Abdukodir Tashkulov. He delivered a report on fundamental reforms in the higher education system of contemporary Uzbekistan, upgrading integration and cooperation in the international educational space to a new quality level, in particular, expanding partnerships with EU countries. He also voiced his vision of working with promising areas of cooperation.

✔️ An important aspect of the event was discussion such issues, as mutual recognition of documents certifying higher education, employment of graduates, cooperation in the field of training and certification of academic staff in the region. The speakers have highlighted further acceleration of exchange of professors and students between universities of the common region.

👉@eduuz
#Халқаро_ҳамкорлик

Халқаро таълим маконида интеграцион ҳамкорликнинг кенгайиши

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Индонезия Парламентининг Вакиллар палатаси Қонунчилик қўмитаси раиси Супратман Анди Агтас (Mr. Supratman Andi Agtas) бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Меҳмонларни Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ахборот технологиялари ва ёшлар бўйича ўринбосари Ю.Абсоатов қабул қилди.

Икки томонлама суҳбат жараёнида тиббиёт соҳаси бўйича олий таълим муассасаларига хорижий фуқароларнинг бакалавр, магистратура, клиник ординатура ва докторантурада таҳсил олиши тартиблари ва ўқиш давомийлиги, улар учун яратилган шарт-шароитлар ва фаолиятларини йўлга қўйиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Батафсил 👉 https://edu.uz/uz/news/view/2602

Обуна бўлинг: 👇
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
☝️Хабарингиз бор академик лицейлар учун икки йиллик таълим тизимига мослаштирилган ҳамда ўқувчиларда муайян компетенцияларни шакллантиришга қаратилган ўқув дастурлари асосида таълим йўналишлари бўйича чуқурлаштирилган қуйидаги фанлардан дарсликлар ва муқобил ўқув адабиётларини яратиш бўйича муаллифлар таркибини аниқлаш танлови эълон қилинган эди.

Танловга айрим фанлардан етарлича таклифлар келиб тушмаганлиги сабабли танлов қайта эълон қилинади.

🔰 Танловда қатнашиш истагини билдирган муаллифлар (ёки муаллифлар жамоаси) қуйидаги ҳужжатлардан иборат таклифларни танлов комиссияси (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Замонавий ўқув ва услубий адабиётлар яратишни ташкил этиш бўлими)га тақдим этадилар:

иштирок этиш учун буюртманома;
қатнашчининг сўровномаси;
ўқув адабиёти концепцияси (0,5 босма тобоққача), унда ўқув курсининг мақсади ва вазифалари, мазмуни ва тузилмасига назарий-методологик ёндашув, ўқув адабиётининг методик аппаратига асос қилиб олинадиган дидактик принциплар акс эттирилиши керак;
ўқув адабиётининг режа-проспекти (бўлимлар ва мавзулар мазмунининг тезисли баёни, 1 босма тобоққача);
битта бобнинг намуна матни.

🔰 Танловда иштирок этиш учун тайёрланган таклифлар жорий йилнинг 25 июнь кунига қадар асл нусхада ва электрон шакли kitob@edu.uz электрон почта манзили орқали қабул қилинади.

👉 ТАНЛОВНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

👉 ФАНЛАР РЎЙХАТИ

👉 ТАКЛИФЛАРНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

Обуна бўлинг: 👇👇👇
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
Forwarded from Glocals Bookshop
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔸 Журналистларимиз гапирганда, бир сафар “дунёда 200 дан ортиқ давлат бор”, кейинги сафар эса – “дунёда 200 га яқин давлат бор” деган рақамларни айтадилар.
🇺🇳 Аслида дунёда нечта давлат мавжуд – 200 га яқинми ёки 200 дан зиёдми?
⁉️ “Давлат” ва “мамлакат” ўртасида қандай фарқлар бор?

Ушбу масалага аниқлик киритиш мақсадида 4 йил олдин Халқаро пресс-клубда махсус репортаж тайёрлаган эдик. Эътиборингизга ҳавола этамиз.
#Қабул_2021

⚡️ Барча абитуриентлар диққатига!

▶️ Эртага, 20 июнь куни 2021/2022 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланади.

❗️Бунда,

— абитуриент телефон рақами авторизациядан ўтказилади;
— паспорт маълумотлари, доимий яшаш манзили ва тугатган таълим муассасаси бўйича маълумотлар киритилади;
— имтиёзлари мавжуд бўлса ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлса, сертификат маълумотлари киритилади.

❗️Таълим йўналишларини эса 2021/2022 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари белгиланиб, тиллар кесимида тасдиқланганидан сўнг танлаш мумкин бўлади.

👨‍💻Абитуриентларни рўйхатга олиш Давлат тест марказининг my.dtm.uz sайти ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали онлайн амалга оширилади.

🗓 Рўйхатга олиш 20 июлга қадар (20 июль куни ҳам) давом этади ва абитуриентлар 20 июлга қадар ўз маълумотларини ўзгартиришлари ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўладиган бўлса, сертификат маълумотларини киритишлари мумкин бўлади.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
Fanlar majmuasi-2021.pdf
854.9 KB
#Қабул_2021 | #Абитуриентлар_диққатига!

☝️EDUUZ эслатади

2021/2022 ўқув йили учун республика ОТМларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланган (иловадаги файлни очинг).

❗️Йўналиш танлаганда албатта эътиборли бўлинг!

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook| YouTube
​​Андижонда олий таълим соҳасидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинди

▪️Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Тошқулов хизмат сафари билан Андижон давлат университетида вилоятдаги барча ОТМ ректорлари билан кўришиб, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишди.

❗️Олий таълим соҳасидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича ОТМ ректорлари, проректорлар ва деканлар билан самимий мулоқот олиб борди.

Учрашув давомида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 16 июнь куни олий таълим тизимидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

↪️ Шунингдек, олий таълимни “Коррупциясиз соҳа”га айлантириш, бу борада барча педагоглар, профессор ва олимлар, раҳбардан тортиб кичик илмий xодимгача масъулиятли ёндашиш керак эканлиги таъкидланди.

🔺Ўқув ишлари бўйича проректорларга 2021/2022 ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишларида алоҳида иқтидор талаб қиладиган таълим йўналишларида ижодий имтиҳонларни адолатли ва шаффоф ўтказиш бўйича алоҳида масъулият юклатилди.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#Қабул_2021 | #Абитуриентлар_диққатига

☝️EDUUZ эслатади

⚠️ Бу йилги кириш имтиҳонларида абитуриентлар 5 та фандан имтиҳон топширади. Максимал балл – 280,5

❗️Барча тест топширувчилар учун мажбурий 3 та фан (максимал балл – 94,5 балл):

1. Она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ ва бошқа тиллар) – 15 та савол, тўғри жавоб учун – 2,1 балл.

2. Математика – 15 та савол, тўғри жавоб учун – 2,1 балл.

3. Ўзбекистон тарихи – 15 та савол, тўғри жавоб учун – 2,1 балл.

‼️ Бакалавриат таълим йўналишига мос 2 та фан бўйича (максимал балл – 186 балл):

👉 1-фан – 30 та савол, тўғри жавоб учун – 3,1 балл.

👉 2-фан – 30 та савол, тўғри жавоб учун – 3,1 балл.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook| YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул_2021 | #Абитуриентлар_диққатига

☝️EDUUZ тавсия этади

▶️ Астрахань давлат техника университетининг Тошкент вилоятидаги филиалида 2021/2022 ўқув йили учун қабул бошланди.

🔚 Ҳужжатлар жорий йилнинг
22 август кунига қадар
филиалнинг расмий веб-сайти (http://priem.astutr.uz/) орқали онлайн тарзда қабул қилинади.

✔️ Талаб этиладиган ҳужжатлар:

— Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ID-card);
— Умумий ўрта ёки ўрта махсус маълумот олганликни тасдиқловчи диплом, шаҳодатнома;
— Фотосурат ¾ (оқ фон).

☝️Қўшимча маълумот учун:
🌐 astu.uz, http://priem.astutr.uz/

📞 +998 55 5030127, +998 33 7161818

📳 Қабулга оид барча янгиликлар ва ўзгартиришлар филиалнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилиб борилади.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#Қабул_2021 | #Абитуриентга_енгиллик

🇺🇿 Eduuz хабар беради: ЎзДЖТСУ ва ​​унинг филиалларига ўқишга топширмоқчи бўлган АБИТУРИЕНТЛАР ДИҚҚАТИГА!

🔺Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида 2021/2022 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул жараёни бошланиши муносабати билан абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш ҳамда уларни қизиқтирган саволларга тезкор жавоб бериш мақсадида “Call-center” ташкил этилди.

❗️Фуқаролар қуйидаги телефон рақамлари орқали “Call-center” билан боғланиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишлари мумкин.

📞 Ўзбек тилидаги мурожаатлар учун:

+99899-228-73-60,
+99899-228-74-60,
+99899-228-75-60

📞 Рус тилидаги мурожаатлар учун:

+99899-228-71-60,
+99899-228-72-60

📞 Инглиз тилидаги мурожаатлар учун:

+99899-228-72-60

🔰Магистратура бўйича мурожаатлар учун:

+99899-228-79-60

Call-center”нинг иш режими:

🗓 душанбадан шанбагача – соат 8:00 дан 18:00 гача;

🍽 тушлик – соат 13:00 дан 14:00 гача.

©️ЎзДЖТСУ матбуот хизмати

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#Халқаро_ҳамкорлик

🇺🇿 ЎЗБЕКИСТОН ВА ВЕНГРИЯ РЕКТОРЛАРИНИНГ ИЛК ФОРУМИ

🔰Айни дамларда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Венгриянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида Ўзбекистон ва Венгрия ректорларининг илк форуми ўз ишини бошлади.

✔️ Халқаро форумда икки мамлакатнинг юқори мартабали давлат ҳокимияти вакиллари ва 30 га яқин нуфузли олий таълим муассасаси ректорлари иштирок этишмоқда.
————
🇷🇺ПЕРВЫЙ ФОРУМ РЕКТОРОВ УЗБЕКИСТАНА И ВЕНГРИИ

🔰
В эти минуты начался первый форум ректоров Узбекистана и Венгрии в Ташкентском институте инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства при сотрудничестве с Министерством высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан и Посольством Венгрии в Узбекистане.

✔️ В международном форуме принимают участие высокопоставленные государственные деятели двух стран и ректоры около 30 престижных вузов.
〰️〰️〰️