Edu.uz
164K subscribers
18.8K photos
4.02K videos
232 files
11.7K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
​​Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада психология соҳасида кадрларни тайёрлаш ва психологик хизмат тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарор лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси regulation.gov.uz порталига жойлаштирилди.

Қарор лойиҳасига мувофиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

хорижий тажрибадан келиб чиқиб, олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига ижтимоий психология, ёшлар психологияси, психологик хизмат фаолиятини бошқариш, оилавий консультация ва коучинг каби бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини киритиш;

республиканинг чекка ҳудудларида амалиётчи психологларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб психология таълим йўналиши бўйича талабаларни давлат гранти асосида мақсадли қабул қилиш;

олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида психология бўйича мутахассисликлар квоталарини кескин ошириш;

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида психология таълим йўналишларининг ўқув режаларида малакавий амалиёт давомийлигини 8 ҳафтадан 15 ҳафтага ошириш;

психология соҳасида кадрларни тайёрлаш режасини тасдиқлаш ва ижросини таъминлаш чораларини кўриш вазифалари белгиланган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​Ёш олимлар ва тадқиқотчилар ҳар томонлама қўллаб-қувватланади

Бугун, 5 март куни миллий матбуот марказида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ёш олимларни қўллаб-қувватлаш йўилда тизимда амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжуманида вазир ўринбосари Узоқбой Бегимқулов, тегишли бошқарма ва бўлим бошлиқлари, ОТМларнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Вазир ўринбосари Узоқбой Бегимқулов ОАВ вакилларига ёш тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида олий таълим тизимида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Анжуманда ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​Ўзбекистонлик талабалар рус тили бўйича халқаро онлайн олимпиадада ғалаба қозонишди

Рус тилини хорижий тил сифатида ўзлаштириш даражасини текширувчи халқаро олимпиадада 25 та давлатдан қатнашган 100 нафардан ортиқ талабалар орасида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети талабалари ғолибликни қўлга киритди.

Олимпиада онлайн тарзда икки босқичда ўтказилиб, унда талабаларнинг рус тилида тинглаб тушуниш, сўзлаш ва мантиқий изчиликда бехато ёзиш кўникмалари синовдан ўтказилди.

Тенг курашлар остида ўтган билимлар беллашувида иккала гуруҳда ҳам мутлақ ғолибликни Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети талабалари Нилуфар Усмонова ва Толиб Мамарасуловлар қўлга киритишди.

Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистондан кейинги ўринларни Сурия, Тожикистон, Афғонистон, Замбия, Вьетнам ва Миср вакиллари қўлга киритишди.

Танлов ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими ҳам онлайн режимида ўтказилди. Барча совриндорлар номи маълум қилиниб, уларга ғолиблик сертификатлари ва эсдалик совғалари топширилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур олимпиада ғолибларига Россия ОТМларида ижтимоий соҳа бўйича магистратурага кириш имконияти берилади, қолаверса, уларни Тюмень давлат университети ёзги мактабига таклиф этишади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
Олий таълим тизими рақамларда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​Ўзбекистонда ҳужжатлари тўғридан-тўғри нострификация қилинадиган нуфузли хорижий олий таълим муассасалари рўйхати тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат инспекциясининг қўшма қарори билан халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000 таликка киритилган олий таълим муассасаларининг рўйхати тасдиқланди.

Рўйхат қуйидаги халқаро ташкилотлари рейтинги асосида тузилди:

👉 ARWU – The Academic Ranking of world Universities;
👉 THE – Times Higher Education;
👉 QS – Quacquarelli Symonds World University Rankings.

Рейтингда биринчи 1000 та ўринни эгаллаган олий таълим муассасалари битирувчиларининг таълим тўғрисидаги ҳужжатларини нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) амалга оширилади.

Қўшма қарор билан тасдиқланган халқаро тан олинган ташкилотларнинг ОТМлар рейтингида биринчи 1000 таликка киритилган олий таълим муассасалари 2018 йилда эълон қилинган рўйхат асосида шакллантирилган ҳамда навбатдаги рейтинг эълон қилингунга қадар амал қилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
1000 рейтинг.pdf
25.4 MB
Кучли 1000 таликка киритилган олий таълим муассасалари рўйхати

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
#ОТМ_янгиликлари

Тошкент молия институти ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Ёшлар - келажагимиз” жамғармаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Эндиликда Институт жамоаси ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, битирувчилар бандлигини таъминлаш, қолаверса, иқтидорли талабаларнинг илғор стартапларини молиялаштириш бўйича Жамғарма билан яқиндан ҳамкорлик қилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​#Соҳа_ислоҳотлари

Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларида Республиканинг етакчи олий таълим муассасалари филиаллари фаолияти йўлга қўйилади.

2019/2020-ўқув йилидан:

👉 Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши;

👉 Тошкент давлат педагогика университетининг Шаҳрисабз;

👉 Тошкент кимё-технология институтининг Шаҳрисабз филиаллари талабаларни ўқитишни бошлайди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​#ОТМ_янгиликлари

Қўқон давлат педагогика институти Туркия университети билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Қўқон давлат педагогика институти
ректори Азиз Эминов бошчилигидаги делегация шу йилнинг 2-9 март кунлари Туркия давлатига хизмат сафари давомида бу борада келишувга эришди.

Қўқон давлат педагогика институти ва Карабук университети ўртасида тузилган ҳамкорлик меморандуми доирасида талаба ва профессор-ўқитувчилар алмашуви амалга оширилади, биргаликда халқаро илмий конференциялар ўтказилиб, илмий тадқиқотлар олиб борилади.

Институт ректори Азиз Эминов Туркия университети таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашиб, юртимиз олий таълим тизимидаги ўзгаришлар билан таништирди ҳамда уларни институтда бирга ишлашга таклиф қилиб, талабгорларга барча зарур шароитлар яратиб беришга сўз берди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
#ОТМ_янгиликлари

Андижон давлат тиббиёт институти талабалари Россия Федерацияси Доғистон Республикасида ўтказилган III Бутунроссия халқаро олимпиадасида хорижий жамолар ўртасида ғолибликни қўлга киритди.

“Спаси и сохрани” шиори остида биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича ўтказилган халқаро олимпиадада Россия ва хорижий давлатларнинг 19 та жамоаси икки босқичда беллашди.

Андижон давлат тиббиёт институтининг “Ибн Сино авлодлари” жамоаси олимпиадада хорижий жамоалар ўртасида фахрли 1-ўринни эгаллади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​#ОТМ_янгиликлари

Британиялик профессорлардан талабалар учун тренинг

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида Буюк Британиянинг Голдсмит университети қошидаги Креатив ва маданий тадбиркорлик институти профессорлари Шаун Приме, Никола Тёрнер ва Адриан де ла Cоуртлар тренинг олиб боришди.

Машғулотлар инглиз тилида “Санъатда бизнес моделлаштириш”, “Креатив тадбиркорликда маркетинг” мавзуларида санъат ва маданият соҳасида креатив тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш, янги ғояларни амалга ошириш бўйича бизнес хариталарни тузишда ёш ижодкорларда бой кўникмаларни шакллантириш мақсадида ўтказилди.

Маълумот учун, Голдсмит университети санъат ва дизайн, ижтимоий фанларга ихтисослашган бўлиб, сўнгги йилларда жаҳон олий таълим муассасалари рейтингида ўз йўналиши бўйича 15-ўринда бормоқда. Санъат ва маданият таълимидаги IQ бўйича эса Қиролликда 4-, Европада 5- ҳамда жаҳонда 12- ўринда туради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​#ОТМ_янгиликлари

Талабалар учун китоб ярмаркаси ташкил этилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан талабаларни китоб мутолаасига қизиқтириш мақсадида ОТМларда китоб ярмаркалари, ёзувчи ва шоирлар билан учрашувлар ташкил этилмоқда.

Бугун, 11 март куни Тошкент фармацевтика институтида китоб ярмаркаси ўтказилди. Ярмаркада ўзбек ва жаҳон адабиётининг нодир асарлари, илмий адабиётлар ва бошқа нашрлар савдоси ташкил этилди.

Институт томонидан талабаларнинг ярмарка бўйича фикр-мулоҳазалари ўрганилиб, улар келгусида ташкил этиладиган китоб ярмаркаси ва кўргазмаларида инобатга олинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​#ОТМ_янгиликлари

Ҳамкорлик шартномаси имзоланди

Қорақалпоқ давлат
ва Каспий давлат технология ва муҳандислик университетлари ўртасида малакали кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Бу борада келишувга Ш.Есенов номидаги Каспий давлат технология ва муҳандислик университети ректори Б.Ахметов бошчилигидаги делегациянинг университетга ташрифи доирасида эришилди.

Ҳамкорлик шартномасига кўра, университетлар ўртасида профессор-ўқитувчилар алмашиш, илмий ва маданий ҳамкорлик йўлга қўйилади.

Учрашув давомида томонлар нефть-газ, қурилиш, бизнес-иқтисодиёт ва гуманитар соҳалар бўйича бакалавриат “3+1”, магистратура “1+1” дипломи дастурига доир ҳужжатларни тайёрлаш ва ишлаб чиқиш бўйича масъулларни белгилашди.

Маълумот учун, ҳозирда Каспий давлат технология ва муҳандислик университетида 800 нафардан ортиқ хорижлик талабалар таҳсил олса, шундан 100 нафардан ортиғини ўзбекистонлик талабалар ташкил қилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​#Эълон

Хитой Халқ Республикасининг Ренмин университети ҳузуридаги (Renmin University of China) Ипак йўли институти магистратурада таҳсил олиш учун грант танловини эълон қилади.

Ўқиш қуйидаги мутахассисликлар бўйича олиб борилади:

👉 Хитой сиёсати;
👉 Хитой иқтисодиёти;
👉 Хитой маданияти;
👉 Хитой ҳуқуқшунослиги.

Ўқув жараёнлари инглиз тилида ташкил этилади.

Аризалари 2019 йил 30 мартга қадар online тарзда қабул қилинади.

Батафсил: http://grs.ruc.edu.cn/

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
#ОТМ_янгиликлари

📆 16-mart shanba kuni Toshkent davlat iqtisodiyot universitetida UzGeeksning navbatdagi "UzGeeks March2019 Meetup" bo'lib o'tadi.

📚 Bu galgi meetupimizda quyidagi mavzular bo'yicha dokladlar bo'ladi:

1. Yosh dasturchilar yo'l qo'yadigan 5 ta xato va ularning yechimlari - Islomjon Tursunov (CITY MEDIA);

2. How to write your own Python web framework - Jahongir Rahmonov (Super Dispatch);

3. VertX texnologiyasi: 5 daqiqada web server - kuching yetsa buzib ko'r! - Saidolim Djuraev (Net Extensions).

🕰 Meetup odatiy ravishda bepul bo'lib, soat 14:00 da boshlanadi va unda ishtirok etish uchun oldindan ro'yxatdan o'tish kerak bo'ladi.

✍️ Ro'yxatdan o'tish: www.uzgeeks.uz
🏷 Tadbir Facebookda: http://s.yordam.uz/mar2019

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​#ОТМ_янгиликлари

Тошкент давлат шарқшунослик институти Академик инновациялар фонди томонидан эълон қилинган грант танловида “Халқаро алоқаларнинг янги босқичида таълим сифатини ошириш ва синхрон-таржимонларни тайёрлашда замонавий шароитларни яратиш” лойиҳаси билан иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритди.

Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад шарқ тиллари бўйича синхрон таржимонларни тайёрлаш жараёнида таълим сифатини ошириш ҳамда меҳнат бозорида синхрон таржимонларга бўлган талабни қондириш саналади.

140 минг АҚШ долларига тенг молиялаштириш ҳажмига эга мазкур грант доирасида институтга синхрон таржима учун мўлжалланган махсус техник жиҳозларни харид қилинади.

Лойиҳа Корея Республикасининг нуфузли Ханкук чет тиллари университети билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Маълумот учун, Академик инновациялар фонди томонидан эълон қилинган грантлар танлови Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Жаҳон банки ҳамкорлигидаги олий таълим тизимини модернизация қилишга қаратилган лойиҳа доирасида амалга оширилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​#ОТМ_янгиликлари

Хитой элчиси лицей ўқувчилари учун очиқ дарс ўтказди

Бугун Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янь хоним Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги академик лицейга ташриф буюрди.

Элчи хоним лицей ўқувчилари учун “Хитой маданияти” мавзусида очиқ дарс ўтказди.

Унда Хитой маданияти, ўзига хос жиҳатлари, урф-одатлари, хитой ва ўзбек халқлари маданиятининг ўхшаш жиҳатлари ҳақида ўқувчиларга сўзлаб берди.

Ташкил этилган давра суҳбатида Ўзбекистон - Хитой муносабатларининг ҳозирги ҳолати, истиқболли келажаги ҳамда ўқувчиларнинг чет тилларини ўзлаштириш даражалари, дунё янгиликлардан хабардорликлари юзасидан қизғин муҳокамалар бўлиб ўтди.

Шунингдек, элчи хоним лицей ўқувчиларининг мавзуга оид қизиқтирган саволларига жавоб берди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
#Объявление

Общая рассылка для студентов

16 марта 2019 года
в г. Ташкент на базе Национального университета Узбекистана имени Мирзо Улугбека пройдет Международная студенческая олимпиада по ядерным физике и технологиям.

Олимпиада проводится Национальным исследовательским ядерным университетом «МИФИ» (НИЯУ МИФИ, Москва) – победители и призеры получат существенные льготы при поступлении в магистратуру НИЯУ МИФИ на технические направления подготовки.

К участию в олимпиаде приглашаются студенты 4 курса физических специальностей.

Олимпиада пройдет 16 марта 2019 г. в 14:00 по адресу: Ташкент, Университетская улица, д. 4, корпус Физического факультета, ауд. 218.

Контактное лицо: Делов Максим (+998 90 329 74 00, midelov@mephi.ru)

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​Талабалар Оролбўйида боғ яратиш ташаббуси билан чиқди

Ўзбекистон Миллий
ва Қорақалпоқ давлат университетларининг биология ва табиатшуносилк факультетлари профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари иштирокида ташаббускор талаба-ёшлар ўқув-илмий экспедицияси бошланди.

«Орол ва ёшлар» шиори остидаги ушбу экспедиция доирасида талабалар Мўйноқ тумани «Шағирли» овулининг тупроқ ва иқлимига мослашган
12 турдаги мевали, манзарали ўсимликлардан иборат 2 гектар майдонда ўқув-илмий майдон ташкил этадилар.

Ўқув-илмий экспедиция аъзолари шу йилнинг 18 март куни Орол денгизига қадар бориб, минтақанинг тупроғи, ўсимликлари, суви, унинг таркиби ва хусусиятларини ўрганиш мақсадида улардан намуналар олишади.

Ўрганишлар жараёнида Буюк Британиянинг Кембриж ва Россия давлат аграр университетлари профессорлари билан онлайн мулоқот олиб борилади.

Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1182

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​#ОТМ_янгиликлари

Тошкент ахборот технологиялари униерситети Академик инновациялар фондидан грант ютиб олди

Университети Академик инновациялар фонди томонидан эълон қилинган грант танловида “ТАТУда АҚШ университетлари магистратураси ўқитиш технологиялари трансфери” лойиҳаси билан иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритди.

Лойиҳа АҚШнинг Вебстер университети билан ҳамкорликда амалга оширилиб, унда магистрларни ўқитиш бўйича америка университетларининг илғор технологиялари ТАТУда жорий этилади.

Лойиҳанинг қиймати 140 минг АҚШ долларига тенг бўлиб, унинг доирасида университетга мультимедия ўқитиш дастурлари, масофавий ўқитиш тизими, молиявий лабораторияни ташкил этиш ва ишга тушириш учун махсус техник жиҳозлари харид қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​Ином Маджидов талабалар билан онлайн мулоқот ўтказди

Бугун, 15 март куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Маджидов республика олий таълим муассасалари талабалари билан онлайн мулоқот ўтказди.

Мулоқотда жойлардаги студиялардан барча ОТМларида таҳсил олаётган имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган, ижтимоий муҳофазага муҳтож ҳамда иқтидорли ва ташаббускор талаба-ёшлар вакиллари иштирок этди.

Икки соатдан кўпроқ вақт давом этган мулоқотда вазир талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Хусусан, ўқув жараёнларини самарали ташкил этиш; тўлов-контракт асосида ўқиш шартлари ва стипендия; имконияти чекланган ва ногиронлиги бор талабаларнинг ўқиш учун зарур шароит, турар жой ҳамда махсус адабиётлар билан таъминланиши; хорижда таълим олиш ва бошқа мавзуларда қизиқарли мулоқот бўлиб ўтди.

Онлайн мулоқотда ёшлар олдидан чиқадиган тўсиқларни айланиб ўтишга эмас, балки уларни енгиб ўтишга одатланишлари кераклиги, ҳозирда талабалар учун имтиёзлар кўплиги, келгусида уларнинг сони оширилиши, бироқ имтиёзларга таяниб қолиш келажакда меҳнат бозорида ўз ўрнини топишга тўсқинлик қилиши мумкинлиги таъкидланди.

Суҳбат якунида талабалар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар тўлиқ кўриб чиқилиши қайд этилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw