Edu.uz
149K subscribers
15.6K photos
3.08K videos
209 files
10.4K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor tum, Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006

📲 Sayt: https://gov.uz/edu
📲 instagram.com/edu.uz/
📲 facebook.com/eduuzofficial
📲 http://youtube.com/c/eduu
📲 https://twitter.com/eduuzoffi
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги 172-сон қарори билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Жамғармага вазирлик ва олий таълим муассасаларининг ректорлари ва масъул ходимларидан иборат таркибда шакллантириладиган Кенгаш раҳбарлик қилади.

Кенгаш жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш учун масъул ҳисобланади.

Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадларда йўналтирилади:

👉 ўқув ва илмий адабиётларни яратиш, чоп этиш ва олий таълим муассасалари китоб фондини тўлдиришга;

👉 ўқув бинолари, талабалар турар жойлари, спорт иншоотлари ва бошқа инфратузилма объектларида қурилиш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини амалга оширишга;

👉 ахборот-коммуникация, мультимедиа ва тармоқ қурилмалари, техникалари, воситалари ҳамда дастурий таъминотларни харид қилишга;

👉 ўқув ва илмий лабораторияларни зарур материаллар ва бутловчи қисмлар билан таъминлашга;

👉 хорижнинг етакчи олим, профессор-ўқитувчи ва мутахассисларини ўқув ва илмий-методик жараёнига жалб этишга;

👉 олий таълим тизимида таълим ва илм-фан жараёнини ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш мақсадларида хорижий эксперт ва консультантларни жалб этишга;

👉 мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишда фаоллик кўрсатган олий таълим муассасаларининг раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчиларини моддий рағбатлантиришга;

👉 профессор-ўқитувчилар ёки талабалар ўртасида ўтказиладиган республика танловлари ғолибларини тақдирлаш ва рағбатлантириш ва бошқаларга.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
2019 йил Ўзбекистонда халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган анжуманлар режаси тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 февралдаги 133-ф-сонли фармойиши билан 2019 йилда мамлакатимизда ўтказиладиган халқаро ва республика миқёсидаги илмий ҳамда илмий-техник анжуманлар режаси тасдиқланди.

Унга кўра, 2019 йилда:

👉 137 та халқаро;
👉 291 та республика миқёсида;
👉 жами 428 та илмий ва илмий-техник анжуманлар ўтказилади.

Ҳукумат фармойиши билан анжуманларни юқори илмий ва техник савияда ўтказиш, халқаро анжуманларда соҳанинг нуфузли хорижлик мутахассисларини, шунингдек, хорижда истиқомат қилаётган ватандош олимларни жалб қилиш ҳамда ҳар бир анжуман якуни бўйича қабул қилинган тавсияларни амалиётга татбиқ этиш чораларини кўриш белгиланган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
Халқаро анжуманлар - 2019.pdf
11.7 MB
2019 йилда ўтказиладиган халқаро илмий ва илмий-техник анжуманлар рўйхати.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
Республик_миқёсида_анжуманлар_2019.pdf
22.6 MB
2019 йилда республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник анжуманлар рўйхати.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​ОТМларда ўқув машғулотларини олиб бораётган хорижлик мутахассислар сони ортиб бормоқда

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида
бир пайтнинг ўзида уч нафар хорижлик мутахассис дарс машғулотларини олиб бормоқда.

Олий адабиёт курси тингловчилари учун жаҳон китоб маркетингида катта шуҳрат қозонган «Бахт ҳақида шеърлар» антологияси муаллифи, россиялик шоир, бир қанча халқаро фестиваллар лауреати Юрий Иванович Москалёвнинг дарс машғулоти чинакамига ёдда қоларли воқеа бўлмоқда.

Японияниялик профессор Хисао Коматсу Аҳмад Яссавий номидаги Қозоқ-Турк университети билан қўшма лойиҳа асосида ташкил этилган янги «Туркология» магистр мутахассислиги талабалари учун маъруза ўқимоқда.

Нижний Новгород давлат лингвистика университети халқаро муносабатлар факультети талабаси Елена Иванова ўзбекистонлик тенгдошларига халқаро муносабатлар ва халқ дипломатияси соҳасида ўз университетида олиб борилаётган илмий ва амалий ишлар хусусида қизиқарли семинар-тренинг ўтказмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​​​#ОТМ_янгликлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан Жиззах давлат педагогика институтида SMART аудитория ташкил этилди.

SMART аудитория аниқ ва табиий фанларга оид энг сўнгги русумдаги кўргазмали қуроллар, интерактив экран, WI-FI ва ноутбук қурилмалари билан жиҳозланган.

Эндиликда мазкур аудиторияда инновацион лойиҳалар асосида ўқув жараёнлари олиб борилиб, on-line вебинарлар, давра суҳбатлари, халқаро конференциялар ташкил этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​#ОТМ_янгиликлари

Малайзия энергетика миллий университети (Universiti Tenaga Nasional)нинг бир гуруҳ талабалари ва профессор-ўқитувчилари қисқа муддатли стажировка ўташ учун Тошкент молия институтига келишди.

Институт томонидан ишлаб чиқилган “Study Tour” махсус таълим туризми дастури бўйича хорижий талабаларга “Financial accounting”, “Audit”, “Monetary policy in Uzbekistan”, “Uzbek language (Beginner level)” модуллари орқали таълим хизматлари экспорти йўлга қўйилди.

Дастур доирасида Тошкент шаҳридаги тарихий қадамжолар ва Тошкент вилоятининг тоғолди ҳудудлари, Самарқанд ва Бухоро каби тарихий шаҳарларига саёҳатлар ташкил этилади.

Шунингдек, дастур бўйича Ўзбекистон ва Малайзия ёшлари ўртасида мулоқот ўтказилиши кўзда тутилган.

Study Tour” махсус таълим туризми дастури бўйича йил якунига қадар Жанубий Корея, Малайзия, Россиядан талабалар ташриф буюриши режалаштирилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​#ОТМ_янгиликлари

Тошкент ахборот технологиялари университети ректорига хорижлик маслаҳатчи тайинланди

Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университети декани Сирелчук Игор Николаевич ТАТУ ректори маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Техника фанлари номзоди, доцент Сирелчук Игор Николаевич 2019 йилнинг 1 мартидан ТАТУ ректори маслаҳатчиси лавозимида иш бошлади.

Игор Сирелчук 1985-1990 йилда Минск радиотехника олийгоҳини тамомлаган. 2017 йилдан ҳозирги кунга қадар Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университетида декан лавозимида фаолият юритиб келган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада психология соҳасида кадрларни тайёрлаш ва психологик хизмат тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарор лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси regulation.gov.uz порталига жойлаштирилди.

Қарор лойиҳасига мувофиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

хорижий тажрибадан келиб чиқиб, олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига ижтимоий психология, ёшлар психологияси, психологик хизмат фаолиятини бошқариш, оилавий консультация ва коучинг каби бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини киритиш;

республиканинг чекка ҳудудларида амалиётчи психологларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб психология таълим йўналиши бўйича талабаларни давлат гранти асосида мақсадли қабул қилиш;

олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида психология бўйича мутахассисликлар квоталарини кескин ошириш;

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида психология таълим йўналишларининг ўқув режаларида малакавий амалиёт давомийлигини 8 ҳафтадан 15 ҳафтага ошириш;

психология соҳасида кадрларни тайёрлаш режасини тасдиқлаш ва ижросини таъминлаш чораларини кўриш вазифалари белгиланган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​Ёш олимлар ва тадқиқотчилар ҳар томонлама қўллаб-қувватланади

Бугун, 5 март куни миллий матбуот марказида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ёш олимларни қўллаб-қувватлаш йўилда тизимда амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжуманида вазир ўринбосари Узоқбой Бегимқулов, тегишли бошқарма ва бўлим бошлиқлари, ОТМларнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Вазир ўринбосари Узоқбой Бегимқулов ОАВ вакилларига ёш тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида олий таълим тизимида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Анжуманда ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​Ўзбекистонлик талабалар рус тили бўйича халқаро онлайн олимпиадада ғалаба қозонишди

Рус тилини хорижий тил сифатида ўзлаштириш даражасини текширувчи халқаро олимпиадада 25 та давлатдан қатнашган 100 нафардан ортиқ талабалар орасида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети талабалари ғолибликни қўлга киритди.

Олимпиада онлайн тарзда икки босқичда ўтказилиб, унда талабаларнинг рус тилида тинглаб тушуниш, сўзлаш ва мантиқий изчиликда бехато ёзиш кўникмалари синовдан ўтказилди.

Тенг курашлар остида ўтган билимлар беллашувида иккала гуруҳда ҳам мутлақ ғолибликни Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети талабалари Нилуфар Усмонова ва Толиб Мамарасуловлар қўлга киритишди.

Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистондан кейинги ўринларни Сурия, Тожикистон, Афғонистон, Замбия, Вьетнам ва Миср вакиллари қўлга киритишди.

Танлов ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими ҳам онлайн режимида ўтказилди. Барча совриндорлар номи маълум қилиниб, уларга ғолиблик сертификатлари ва эсдалик совғалари топширилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур олимпиада ғолибларига Россия ОТМларида ижтимоий соҳа бўйича магистратурага кириш имконияти берилади, қолаверса, уларни Тюмень давлат университети ёзги мактабига таклиф этишади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
Олий таълим тизими рақамларда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​Ўзбекистонда ҳужжатлари тўғридан-тўғри нострификация қилинадиган нуфузли хорижий олий таълим муассасалари рўйхати тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат инспекциясининг қўшма қарори билан халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000 таликка киритилган олий таълим муассасаларининг рўйхати тасдиқланди.

Рўйхат қуйидаги халқаро ташкилотлари рейтинги асосида тузилди:

👉 ARWU – The Academic Ranking of world Universities;
👉 THE – Times Higher Education;
👉 QS – Quacquarelli Symonds World University Rankings.

Рейтингда биринчи 1000 та ўринни эгаллаган олий таълим муассасалари битирувчиларининг таълим тўғрисидаги ҳужжатларини нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) амалга оширилади.

Қўшма қарор билан тасдиқланган халқаро тан олинган ташкилотларнинг ОТМлар рейтингида биринчи 1000 таликка киритилган олий таълим муассасалари 2018 йилда эълон қилинган рўйхат асосида шакллантирилган ҳамда навбатдаги рейтинг эълон қилингунга қадар амал қилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
1000 рейтинг.pdf
25.4 MB
Кучли 1000 таликка киритилган олий таълим муассасалари рўйхати

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
#ОТМ_янгиликлари

Тошкент молия институти ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Ёшлар - келажагимиз” жамғармаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Эндиликда Институт жамоаси ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, битирувчилар бандлигини таъминлаш, қолаверса, иқтидорли талабаларнинг илғор стартапларини молиялаштириш бўйича Жамғарма билан яқиндан ҳамкорлик қилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​#Соҳа_ислоҳотлари

Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларида Республиканинг етакчи олий таълим муассасалари филиаллари фаолияти йўлга қўйилади.

2019/2020-ўқув йилидан:

👉 Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши;

👉 Тошкент давлат педагогика университетининг Шаҳрисабз;

👉 Тошкент кимё-технология институтининг Шаҳрисабз филиаллари талабаларни ўқитишни бошлайди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​#ОТМ_янгиликлари

Қўқон давлат педагогика институти Туркия университети билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Қўқон давлат педагогика институти
ректори Азиз Эминов бошчилигидаги делегация шу йилнинг 2-9 март кунлари Туркия давлатига хизмат сафари давомида бу борада келишувга эришди.

Қўқон давлат педагогика институти ва Карабук университети ўртасида тузилган ҳамкорлик меморандуми доирасида талаба ва профессор-ўқитувчилар алмашуви амалга оширилади, биргаликда халқаро илмий конференциялар ўтказилиб, илмий тадқиқотлар олиб борилади.

Институт ректори Азиз Эминов Туркия университети таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашиб, юртимиз олий таълим тизимидаги ўзгаришлар билан таништирди ҳамда уларни институтда бирга ишлашга таклиф қилиб, талабгорларга барча зарур шароитлар яратиб беришга сўз берди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
#ОТМ_янгиликлари

Андижон давлат тиббиёт институти талабалари Россия Федерацияси Доғистон Республикасида ўтказилган III Бутунроссия халқаро олимпиадасида хорижий жамолар ўртасида ғолибликни қўлга киритди.

“Спаси и сохрани” шиори остида биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича ўтказилган халқаро олимпиадада Россия ва хорижий давлатларнинг 19 та жамоаси икки босқичда беллашди.

Андижон давлат тиббиёт институтининг “Ибн Сино авлодлари” жамоаси олимпиадада хорижий жамоалар ўртасида фахрли 1-ўринни эгаллади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​#ОТМ_янгиликлари

Британиялик профессорлардан талабалар учун тренинг

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида Буюк Британиянинг Голдсмит университети қошидаги Креатив ва маданий тадбиркорлик институти профессорлари Шаун Приме, Никола Тёрнер ва Адриан де ла Cоуртлар тренинг олиб боришди.

Машғулотлар инглиз тилида “Санъатда бизнес моделлаштириш”, “Креатив тадбиркорликда маркетинг” мавзуларида санъат ва маданият соҳасида креатив тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш, янги ғояларни амалга ошириш бўйича бизнес хариталарни тузишда ёш ижодкорларда бой кўникмаларни шакллантириш мақсадида ўтказилди.

Маълумот учун, Голдсмит университети санъат ва дизайн, ижтимоий фанларга ихтисослашган бўлиб, сўнгги йилларда жаҳон олий таълим муассасалари рейтингида ўз йўналиши бўйича 15-ўринда бормоқда. Санъат ва маданият таълимидаги IQ бўйича эса Қиролликда 4-, Европада 5- ҳамда жаҳонда 12- ўринда туради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​#ОТМ_янгиликлари

Талабалар учун китоб ярмаркаси ташкил этилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан талабаларни китоб мутолаасига қизиқтириш мақсадида ОТМларда китоб ярмаркалари, ёзувчи ва шоирлар билан учрашувлар ташкил этилмоқда.

Бугун, 11 март куни Тошкент фармацевтика институтида китоб ярмаркаси ўтказилди. Ярмаркада ўзбек ва жаҳон адабиётининг нодир асарлари, илмий адабиётлар ва бошқа нашрлар савдоси ташкил этилди.

Институт томонидан талабаларнинг ярмарка бўйича фикр-мулоҳазалари ўрганилиб, улар келгусида ташкил этиладиган китоб ярмаркаси ва кўргазмаларида инобатга олинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​#ОТМ_янгиликлари

Ҳамкорлик шартномаси имзоланди

Қорақалпоқ давлат
ва Каспий давлат технология ва муҳандислик университетлари ўртасида малакали кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Бу борада келишувга Ш.Есенов номидаги Каспий давлат технология ва муҳандислик университети ректори Б.Ахметов бошчилигидаги делегациянинг университетга ташрифи доирасида эришилди.

Ҳамкорлик шартномасига кўра, университетлар ўртасида профессор-ўқитувчилар алмашиш, илмий ва маданий ҳамкорлик йўлга қўйилади.

Учрашув давомида томонлар нефть-газ, қурилиш, бизнес-иқтисодиёт ва гуманитар соҳалар бўйича бакалавриат “3+1”, магистратура “1+1” дипломи дастурига доир ҳужжатларни тайёрлаш ва ишлаб чиқиш бўйича масъулларни белгилашди.

Маълумот учун, ҳозирда Каспий давлат технология ва муҳандислик университетида 800 нафардан ортиқ хорижлик талабалар таҳсил олса, шундан 100 нафардан ортиғини ўзбекистонлик талабалар ташкил қилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw