#Тайинлов
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 30 апрелдаги буйруғи билан Фаррухжон Нематиллаевич Файзиев Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Юридик бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Фаррухжон Файзиев 1984 йил Наманган вилоятида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (2008 йил)ни тамомлаган.
👉 Шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги Интеллектуал мулк ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиси, Интеллектуал мулк соҳасини таҳлил қилиш ва ривожлантириш бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 апрелдаги Қарорига биноан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги марказий аппарати структурасига ўзгартириш киритилиб, вазирлик ҳамда қуйи тузилмаларда коррупцияга қарши курашиш тизимини кучайтириш мақсадида Комплаенс назорат ва коррупцияга қарши курашиш бўлими ташкил этилди.
👆Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 5 майдаги буйруғи билан Ҳамзахўжа Турсунхўжаевич Абдураҳмонов Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Комплаенс назорат ва коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Ҳамзахўжа Абдураҳмонов 1975 йил Фарғона вилоятида туғилган. 1997 йилда Фарғона давлат университетини, 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академиясини ва 2013 йилда Испания давлатининг Сантьяго-де-Компостела университетини тамомлаган.
Иқтисодиёт фанлари номзоди.
👉Маълумот учун, Комплаенс назорат ва коррупцияга қарши курашиш бўлими Вазирлик фаолиятини коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар, халқаро стандартларга мувофиқ ташкил этиш, коррупция хавф-хатарларини ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида профилактик тарзда хабар бериш учун масъулдир.

#Live
Ҳар бир вилоятда биттадан университет чет тиллари бўйича таянч олийгоҳ сифатида белгиланади
🕟 Айни вақтда Президент раҳбарлигида чет тилларини ўқитишни такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор ўтказилмоқда.
- "Чет тилларини ўқитишга урғуни бошқача қўйиш керак. Катта корхоналар қуриляпти, технологиялар ўрнатиляпти. Хорижий тилни мукаммал билиш зарурати юзага келяпти. Барча ҳудудлар раҳбарлари, таълимга алоқадор ташкилотлар ўзбек тилига бўлган эътиборимизни четда қолдирмай, чет тилларини ўргатиш бўйича жиддий шуғулланиши керак. Мактаб, лицей, коллеж ва олийгоҳ битирувчилари камида 2 та чет тилини мукаммал билишлари шарт" - дейди Президент.
🔹Президент Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ташкил этилишини маълум қилди. Агентлик дунёда самарали натижа берган ўқитиш методикалари, дастур ва дарсликларини боғча, мактаб, лицей, олийгоҳ ва ўқув марказларида жорий этиб, хорижий тилларни мукаммал ўзлаштиришга кўмаклашади.
🔹Ҳар бир вилоятда биттадан университет чет тиллари бўйича таянч олийгоҳ сифатида белгиланиши таъкидланди.

Келгуси йилдан магистратура ва докторантурага кирувчиларга чет тилини билиш халқаро сертификатига эга бўлиш талаби қўйилади
🔰Президент раислигида чет тилларни оммавий ўрганиш масалаларига бағишлаб ўтказилаётган йиғилишда таъкидланганидек, бундан буён мактаб, лицей, коллеж ва олийгоҳ битирувчилари камида 2 та чет тилини мукаммал билиши шарт бўлади.
🔹Бугунги кунда Ўзбекистондаги 25 та олийгоҳда ўқитиш чет тилида олиб борилади. 2016 йилда улар сони 7 та бўлган. Ўзбекистонлик 60 минг йигит-қиз етакчи хорижий олийгоҳларда таҳсил олмоқда. Бу 2016 йил билан солиштирганда 12 баравар кўп.
🔹Шунга қарамай йиғилишда чет тилларини ўқитиш бўйича жойлардаги ҳақиқий аҳвол қониқарсиз экани қайд этилди.
🔹Шунингдек, таълим тизимида 2 мингдан ортиқ чет тили ўқитувчилари лавозими вакант бўлиб қолаётганини танқид қилди. Энг кўп бўш ўринлар Қашқадарё (380), Самарқанд (287), Жиззах (1400, Тошкент (120), Сурхондарё (90) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.
✔️ Келгуси йилдан бошлаб магистратура ва докторантурага кирувчилар чет тилини билиш халқаро сертификатига эга бўлиши талаб этилади.

ТАЪЗИЯ
Бугун давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Рустам Собирович Қосимов вафот этди.
Рустам Қосимов узоқ йиллар давомида шарафли ва масъулиятли вазифаларда ишлаб келган. Шу жумладан, Олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимида ишлаган даврда соҳанинг ривожига катта ҳисса қўшган. Унинг бутун фаолияти фан, таълим, маданият, жамоат соҳалари билан боғлиқ бўлиб, шу соҳаларда кўплаб ислоҳотларнинг бевосита ташкилотчиси ва ижрочиси сифатида ўчмас из қолдирди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жамоаси Рустам Собирович Қосимовнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР
➡️ СамВМИнинг 3 нафар профессор-ўқитувчиси Руминиянинг Клуж Напока қишлоқ хўжалик фанлари ва ветеринария медицинаси университетида малака оширди
Ушбу университет минтақада энг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири бўлиб, 6 000 дан зиёд талаба-ёшлар таҳсил олишади, уларнинг 400 нафари ҳорижликлар. Шунингдек, 400 нафарга яқин профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатади. 5 та факулътет мавжуд бўлиб, 29 та бакалавр таълим йўналиши ва 23 йўналишда магистр мутахассисликлари тайёрланади.
➡️ Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида магистрантларнинг биринчи илмий-методик тақдимот конференцияси ўтказилди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Республика таълим маркази билан ҳамкорликда Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида “Она тили ва адабиёт таълими янги методикасини яратишнинг истиқбол режалари” мавзусидаги магистрларнинг биринчи илмий-методик тақдимот конференцияси бўлиб ўтди. Конференция жараёнлари офлайн ва онлайн шаклда олиб борилди.
➡️ Қарши давлат университети логотипи янгиланган замонавий кўринишда қайтадан яратилди
Логотипни яратиш жараёнида дунёдаги илғор университетлар логотиплари ўрганиб чиқилди. Уларни таҳлил қилиш асносида логотипда юксалиш, юқорига ҳаракат, ривожланиш бош мезон сифатида акс эттирилди.
➡️ Жиззах политехника институти жамоаси томонидан эъзоз ва эҳтиромга муносиб инсонлар ҳолидан хабар олиш тадбирлари ўтказилди
Жиззах шаҳридаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи II жаҳон уруши қатнашчилари, фронт орти ишларда иштирок этган меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ва эсдалик совғалари топширилди.
➡️ “Талабалар мақом ансамбли”нинг илк концерт дастури бўлиб ўтди
Жиззах шаҳридаги Маданият саройида Жиззах давлат педагогика институтида ташкил этилган “Талабалар мақом ансамбли”нинг илк концерт дастури намойиш этилди. Дастурда 10 дан зиёд мақом қўшиқлари ижро этилди.
➡️ Тошкент давлат юридик университети талабалари VIII халқаро талабалар кинофестивалида биринчиликни қўлга киритди
Университет талабалари “Пропавший человек” (Йўқолган одам) қисқа метражли филми билан профессор В.К.Гавло номидаги “Золотой след” криминалистика йўналиши бўйича VIII халқаро талабалар кинофестивалининг “Следственные ситуации” номинациясида биринчи ўринни эгаллашди.
➡️ Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида II жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 76 йиллигига бағишланган давра суҳбати ўтказилди
Суҳбат “Хотира бор экан – миллат барҳаёт” мавзусида бўлиб, унда, асосан, уруш оқибатлари, ўзбек миллатининг урушдан кейинги қийинчиликларга тўла ҳаёти, шунингдек, фашизмга қарши курашларда қатнашган Ватан қаҳрамонлари тўғрисида сўз юритилди.
➡️ Қўқон давлат педагогика институтида “India study room” ташкил этилди
Ўзбек-ҳинд илмий, маданий ва адабий алоқаларини янада ривожлантириш юзасидан икки мамлакат олим-у адиблари ва санъат аҳлининг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш мақсадида “Санъат ва ёшлар” лойиҳаси асосида Қўқон давлат педагогика институтида “India study room” (Ҳинд ўқув хонаси) ташкил этилди
➡️ Чирчиқ давлат педагогика институтинининг қўшма таълим дастурида таҳсил олаётган талабаларга Белоруссия Могилев универститетининг талабалик гувоҳномалари топширилди
Беларус Республикасининг А.А.Кулешов номидаги Могилев давлат университети ҳамкорлигида бакалавриат босқичида қўшма таълим дастури ташкил этилган бўлиб, ушбу дастурда таҳсил олаётган талабаларга Могилов давлат университети раҳбарияти томонидан талабалик гувоҳномалари топширилди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қатағон_қурбонлари_ёди
ЖАДИДЛАР
Тақдир эркалатган қизлар, йигитлар
Соҳилда сайр қилиб, атиргул ҳидлар.
Хаёлчан боқади ғозий шаҳидлар...
Жадидлар етишмаяпти, жадидлар.
....
Таълим-тарбияни нажот билганлар,
Илмига ўзлари амал қилганлар.
Қаранг, амал деб ўз жонин юлганлар,
Жадидлар етишмаяпти, жадидлар.
....
Иқбол МИРЗО,
Ўзбекистон халқ шоири

#Академик_лицей_янгиликлари
ҚМИИ қошидаги академик лицейнинг
5 нафар ўқувчиси муддатидан аввал олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди
📎 Куни кеча давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселекторда хорижий тилларни ўрганиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
🔹 Жойларда чет тилларни ўрганишга етарли шароит яратиш барча раҳбарларнинг асосий вазифаси этиб белгиланди.
🔹 Бундан буён битирувчилар камида иккита хорижий тилни билиши шарт эканлиги селектор давомида таъкидланди.
🏛 Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти қошидаги академик лицейнинг 5 нафар ўқувчиси муддатидан аввал олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди.
🔹 Сабаби улар халқаро тил билиш даражаси IELTS имтиҳонида юқори балларни қўлга киритган.
🎥 Шу муносабат билан Академик лицейда ташкил этилган тадбир тўғрисида батафсил видеолавҳада танишинг. 👆👆👆

➡️ Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеи ўз ижросини топмоқда
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ишчи гуруҳи ҳамда Бухоро давлат университети раҳбарияти ўртасида бўлиб ўтган учрашувда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат тилида юритилиши, раҳбарлик ҳужжатларидаги ёзувларнинг лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлиши, буйруқлар ва юқори ташкилотларга юбориладиган хатларни адабий тил меъёрларига мувофиқ тайёрланиши девонхона ва ходимлар бўлими мисолида ўрганиб чиқилди.
➡️ Самарқанд давлат чет тиллар институтида хорижий тиллар бўйича барча таълим босқичлари учун узвийликда фаолият юритувчи комплекс малака ошириш ва қайта тайёрлаш илмий-методик маркази ташкил этилади
Марказда Британия Кенгаши, АҚШ элчихонаси, Гёте институти, Алъянс Францез, KOICA, Конфуций институти ҳамда DAAD каби халқаро ташкилотларнинг катта тажрибаси, замонавий методикаларидан унумли фойдаланган ҳолда қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилиб, хoрижий тиллар бўйича сертификатларни бериш имкониятлари кенгайтирилади.
➡️ Aндижон давлат университети ҳамда вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамкорлигида бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди
Ярмарка мақсади битирувчи курс талабаларининг бандлигини таъминлаш бўлди. Aндижондаги барча туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари раҳбарлари ва иш берувчи мактаб директорлари ўзлари учун керак бўлган мутахассисликлар бўйича ёш кадрлар билан шу заҳотиёқ уч томонлама шартномаларни имзолашдилар.
➡️ Навоий давлат педагогика институтида чет тилларини ўқитиш такомиллаштирилади
Навоий вилояти ҳокимлиги ва Британия менежмент университети ўртасида инглиз тилини ўқитиш сифат ва самарадорлигини янада ошириш мақсадида тузилган келишувга асосан, Навоий давлат педагогика институти ва Тошкентдаги Британия Менежмент Университети ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича Меморандум имзоланди.
➡️ Қўқон давлат педагогика институтида Туркиянинг Отатурк университети профессор-ўқитувчилари томонидан онлайн дарс ўтказилди
Дарс давомида туркий тиллар оиласига мансуб баъзи тиллар ва уларнинг таснифи, туркча-ўзбекча, ўзбекча-туркча луғатлар тузиш ва унинг муаммолари ва бошқа мавзулар муҳокама этилди.
➡️ Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ўқитувчисининг “Сув узра само” номли ижодий кўргазмаси ташкил этилди
Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти театр безаги рангтасвири кафедраси ўқитувчиси, ёш истеъдодли рассом Фурқат Бозоровнинг “Сув узра само” номли ижодий кўргазмаси очилди.
➡️ Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети жамоаси Токио– 2020 Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди
Японияда бўлиб ўтаётган академик эшкак эшиш бўйича Осиё саралаш мусобақасида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг “Сув спорти, эшкак эшиш турлари назарияси ва услубияти” кафедраси ўқитувчиси ҳамда магистратура иккинчи босқич талабаси Токио-2020 Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди.
➡️ Фарғона давлат университетида ташкил этилган “Гендер тенглик масалалари бўйича тадқиқот маркази” ва “Болажон” инновацион маркази минтақада ягонадир
“Гендер тенглик масалалари тадқиқот маркази” университет талабалари, хусусан, хотин-қизларнинг жамиятдаги фаоллигини янада ошириш, уларнинг мавқеини юксалтириш, ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоялаш, саломатликларини муҳофаза қилиш, интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, муносиб меҳнат ва яшаш шарт-шароитларини яратишни асосий мақсад қилган.
➡️ Ўзбекистон давлат консерваториясида Қозоғистон Республикасининг таниқли халқ артистлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди
Қозоғистон Миллий санат университети раҳбарияти, Қозоғистон Республикаси биринчи Президентининг тинчлик ва ривожланиш Давлат мукофоти лауреати ҳамда Қозоғистон халқ артистлари иштирокида ўтказилган учрашувда олийгоҳлар ўртасидаги таълим ва маданий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган икки томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Рамазон Ҳайити байрами муносабати билан профессор-ўқитувчилар ва талабалар 4 кун дам олишади
«Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги Президент қарори (10.05.2021 й., ПҚ-5110-сонли) қабул қилинди.
Қарорга кўра, мамлакатимизда 2021 йил 13 май Рамазон Ҳайити байрами сифатида нишонланиши белгиланди.
Шунингдек, Президентнинг 10 майдаги ПФ-6222-сонли Фармони асосида 2021 йил 14 май (жума) ҳамда 15 май (шанба) кунлари қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинди.
Бундан келиб чиқиб, Рамазон Ҳайити байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъий назар барча қатори олий ва ўрта махсус таълим тизимида фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар, раҳбар-ходимлар ҳамда талаба-ўқувчилар кетма-кет 4 кун дам оладиган бўлишди:
13 май, пайшанба — Рамазон Ҳайитининг биринчи куни (ишланмайдиган байрам куни);
14 май, жума — қўшимча дам олиш куни (барча учун);
15 май, шанба — қўшимча дам олиш куни (барча учун);
16 май, якшанба — умумий дам олиш куни.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали директор ўринбосари Ф.Ахроровнинг ўқув жараёнлари 25 майга қадар узайтирилиши юзасидан
РАСМИЙ БАЁНОТИ
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Самарқанд шаҳар бўлимининг хулосасига асосан (87-сон, 24.04.2021 й.) ТДИУ Самарқанд филиалида ўқув жараёни 2021 йил 27 апрелдан 10 майга қадар (14 кун) масофавий шаклда ўқиш ташкил этилган эди.
Бугунги кунда Самарқанд шаҳри бўйича эпидемиологик вазият мураккаблигича қолмоқда. Шу сабабли, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги эпидемияга қарши кураш фавқулодда комиссиясининг навбатдаги қарорига асосан, Филиалда ўқув жараёнлари жорий йилнинг 25 май кунига қадар масофавий тарзда давом эттирилади.
Ўқув жараёни Филиал профессор-ўқитувчилари томонидан масофавий шаклда ZOOM ва Moodle платформалари орқали дарс жадвалида белгиланган вақтларда ўтилиши ташкил этилади. Шунингдек, оралиқ ва якуний назоратлар “online” шаклда олинади.
Вазият юзасидан ўзгариш бўлганда Филиал расмий ахборот манбалари орқали қўшимча ахборот берилади.
Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигига бефарқ бўлманг, ниқоб тақинг ва ижтимоий масофани сақланг!
Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
РАСМИЙ БАЁНОТИ
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Самарқанд шаҳар бўлимининг хулосасига асосан (87-сон, 24.04.2021 й.) ТДИУ Самарқанд филиалида ўқув жараёни 2021 йил 27 апрелдан 10 майга қадар (14 кун) масофавий шаклда ўқиш ташкил этилган эди.
Бугунги кунда Самарқанд шаҳри бўйича эпидемиологик вазият мураккаблигича қолмоқда. Шу сабабли, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги эпидемияга қарши кураш фавқулодда комиссиясининг навбатдаги қарорига асосан, Филиалда ўқув жараёнлари жорий йилнинг 25 май кунига қадар масофавий тарзда давом эттирилади.
Ўқув жараёни Филиал профессор-ўқитувчилари томонидан масофавий шаклда ZOOM ва Moodle платформалари орқали дарс жадвалида белгиланган вақтларда ўтилиши ташкил этилади. Шунингдек, оралиқ ва якуний назоратлар “online” шаклда олинади.
Вазият юзасидан ўзгариш бўлганда Филиал расмий ахборот манбалари орқали қўшимча ахборот берилади.
Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигига бефарқ бўлманг, ниқоб тақинг ва ижтимоий масофани сақланг!
Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд Ветеринария медицинаси институти Ахборот хизматининг РАСМИЙ БАЁНОТИ
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги эпидемияга қарши кураш фавқулодда комиссиясининг навбатдаги қарорига асосан, ўқув жараёнлари масофавий бўлиши аввал
11 майгача, кейин 25 майгача узайтирилди.
Шундан келиб чиқиб, Самарқанд Ветеринария медицинаси институтининг бакалавр 4-босқич битирувчилари, 2-босқич магистрлари ҳамда қўшма факультет талабалари учун маъруза дарслари тугаганлиги, Якуний аттестацияларни топшириш ва давлат имтиҳонларига тайёргарлик кўришлари учун карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда профессор-ўқитувчилар билан биргаликда ўқув жараёнлари ҳам онлайн, ҳам анъанавий тарзда давом эттирилади.

Самарқанд давлат чет тиллар институти Ахборот хизматининг ўқув жараёнлари масофавий (онлайн) шаклда давом этиши тўғрисидаги РАСМИЙ БАЁНОТИ
Самарқанд давлат чет тиллар институтида бакалавр 1-, 2-, 3-босқич талабалари (кечки, кундузги) ва 1-босқич магистрантлар учун ўқув жараёнлари онлайн шаклда давом эттирилиб, 2020/2021 ўқув йили онлайн шаклда якунланади.
Бакалаврият 4-босқич талабаларининг Якуний давлат аттестация синовлари санитария-гигиена қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда MOODLE платформаси орқали онлайн шаклда ўтказилади.
Битирувчи 4-босқич талабаларининг БМИ ва 2-босқич магистрларнинг МД ҳимоялари ҳам институтда тасдиқланган жадвал асосида анъанавий тарзда ўтказилади.
Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
Самарқанд давлат чет тиллар институтида бакалавр 1-, 2-, 3-босқич талабалари (кечки, кундузги) ва 1-босқич магистрантлар учун ўқув жараёнлари онлайн шаклда давом эттирилиб, 2020/2021 ўқув йили онлайн шаклда якунланади.
Бакалаврият 4-босқич талабаларининг Якуний давлат аттестация синовлари санитария-гигиена қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда MOODLE платформаси орқали онлайн шаклда ўтказилади.
Битирувчи 4-босқич талабаларининг БМИ ва 2-босқич магистрларнинг МД ҳимоялари ҳам институтда тасдиқланган жадвал асосида анъанавий тарзда ўтказилади.
Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН
Ҳурматли талабалар!
▶️ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2020/2021 ўқув йилида ўтказилаётган талабалар ўртасидаги Республика онлайн фан олимпиадасининг 2-босқичи учун рўйхатдан ўтиш 2021 йил 17 май куни соат 09:00 дан 24 май куни соат 09:00 гача давом этади.
❗️Диққат! Olimpiada.edu.uz тизимидан фақат ОТМда ташкил этилган олимпиаданинг 1-босқичидан муваффақиятли ўтган талабаларгина рўйхатдан ўтиб, онлайн олимпиадада қатнаша олади.
☝️ Эслатма! Талаба паспорт серияси орқали фақат бир марта рўйхатдан ўтиш имконига эга. Талаба тизимдан фақат битта фан орқали рўйхатдан ўтиши мумкин ва кейинчалик тест топшириш фанини ҳамда тилини ўзгартира олмайди!
Рўйхатдан ўтишга улгурмаганларнинг мурожаатлари кўриб чиқилмайди.
Олимпиада ўтказилиш саналари olimpiada.edu.uz тизимида эълон қилинади.
Тизимдан фойдаланиш йўриқномасини қуйидаги ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин:
👉 Йўриқнома
Обуна бўлинг: 👇👇👇

🔅Hurmatli ustozlar, qadrli talabalar!
Sizlarni muborak Ramazon hayiti bilan chin qalbimdan tabriklayman! Sizga va sizning timsolingizda oila-a’zolaringizga eng samimiy tilaklarimni izhor etishdan mamnunman.
Yuzingiz doimo yorug‘, yo‘lingiz ravon, ilm berish va ilm olishday sharafli ishlaringizga Yaratganning O‘zi madadkor bo‘lsin!
Ramazon hayiti bayrami barchangizga muborak bo‘lsin!
Abduqodir Toshqulov,
O‘zbekiston Respublikasi Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vaziri

Bugundan Toshkent davlat yuridik universitetida yakuniy davlat attestatsiyasi boshlandi
TDYU 4-bosqich talabalarining yakuniy davlat attestatsiya hamda bitiruv malakaviy ishi himoyasidagi ishtirokini ushbu havolalar orqali kuzatib borishingiz mumkin:
XUSUSIY HUQUQ FAKULTETI
👉https://www.youtube.com/channel/UCo5HtWiRkMU4aaD28eTOHTg
JINOIY ODIL SUDLOV FAKULTETI
👉https://www.youtube.com/channel/UCibldFT3sY1ThyCen2WmH7g
OMMAVIY HUQUQ FAKULTETI
👉https://www.youtube.com/channel/UCGf8OcopC01c19jJoJMeb3g
XALQARO HUQUQ VA QIYOSIY HUQUQSHUNOSLIK FAKULTETI
👉https://www.youtube.com/channel/UCK7VhpPyRaQwUTpBFINYCLw

Тиббиёт соҳасининг 5 та йўналишида жиддий ўзгаришлар амалга оширилади
Президент Ш.Мирзиёев тиббиёт соҳасини ривожлантириш ва рақамлаштириш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
- Халқимиз соғлиқни сақлаш соҳасининг ҳолатидан норози. Ҳар бир раҳбар тиббиёт бўйича аҳоли олдида ҳисобдор бўлиши керак, - деди давлат раҳбари.
Давлат раҳбари соҳада 5 та йўналишда жиддий ўзгаришлар қилиш шартлигини қайд этди:
Биринчиси – бирламчи тиббиёт бўғинини касалликни эрта аниқлайдиган ва даволайдиган тизимга айлантириш.
Иккинчиси – ихтисослашган марказлар томонидан жойларда тор доирадаги тиббий хизматлар ҳажмини ошириш ва сифатини тубдан яхшилаш.
Учинчиси – рақамлаштириш орқали соҳада қоғозбозлик, бюрократия ва коррупцияни кескин қисқартириш.
Тўртинчиси – тиббиётнинг барча йўналишларида рақобатнинг ривожланиши ва хусусий сектор жадал кириб боришини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.
Бешинчиси – тиббиёт ходимларининг билимини ошириш, таълим ва илм-фанни ривожлантириш.
Манба
Обуна бўлинг: @EDUUZ

"Талабалар театр студиялари" фестивали
🔰 Ўзбекистон Республикaси Олий вa ўртa мaхсус тaълим вaзирлиги ташкилот ва идоралар билан ҳамкорликда
2021 йилдан бошлаб ҳар йили ОТМнинг “Талабалар театр студиялари” фестивалини ўтказиб бориш йўлга қўйилди.
🕧 Ижод маҳсулингиз ва қобилиятингиздан унумли фойдаланиш вақти келди.
🏆Фестивал ғолиблари қуйдагича тақдирланади:
“Энг яхши талабалар театр студияси раҳбари” номинацияси учун — 2 млн. сўм;
“Энг яхши аёл роли” номинацияси учун — 2 млн. сўм;
“Энг яхши эркак роли” номинацияси учун — 2 млн. сўм;
“Миллий анъана ва қадриятларни тараннум этганлиги” номинацияси учун — 8 млн. сўм;
“Долзарб мавзунинг саҳнавий талқини” номинацияси учун — 10 млн. сўм;
“Энг яхши спектакль” номинацияси учун — 15 млн. сўм пул мукофотлари билан тақдирланади.
🔹Танловда иштирок этинг ва ғолибликни қўлга киритинг!
Батафсил маълумот 👆

#Профессионал_таълим_янгиликлари
“Ёш агрономлар” тўгараги йўлга қўйилди
✔️ Бухоро вилоятида ёшларни тадбиркорликнинг турли йўналишлари бўйича ўқитиш, касб-ҳунар танлашига ёрдам бериш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасига оид билим ва кўникмаларни ошириш мақсадида “Ёш агрономлар” тўгараги ташкил этилди.
Батафсил 👉 https://www.youtube.com/watch?v=VNe8p_dKCaI
Аёллар ва ёшлар бандлиги таъминланмоқда
✔️ Давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган йиғилишда ёшлар ва аёллар бандлиги масалаларини ўз ичига олган видеоселекторда эндиликда касб-ҳунар мактаблари ҳамда нодавлат касб-ҳунар таълими марказлари орқали ёшлар ва аёлларда касбий кўникмаларни шакллантиришга катта эътибор қаратилиши айтиб ўтилган эди.
Фарғона вилояти Бешариқ туманидаги касб-ҳунар мактабларида қисқа муддатли курслар орқали дуал таълим тизими асосида аёллар ва ёшлар касбга ўргатилиб, бандлиги таъминланмоқда.
Батафсил 👉 https://www.youtube.com/watch?v=-Pv8UvmLmJQ
Эндиликда туризм соҳасида 2+1 шаклида ўрта буғун кадрлари тайёрланади
✔️ Профессионал таълимнинг туризм йўналишидаги талабалари учун бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон, Туркия ва АҚШ давлатларининг дипломини қўлга киритиш имкони яратилди. Ҳамкорликда туризм соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш бўйича меморандум имзоланиб, 2+1 кўринишида биргаликда мутахассислар тайёрлашга келишилди.
Батафсил 👉 https://t.me/Tmxkhk1/378
Профессионал таълим — маҳалла ёшларига кўмакдош
✔️ Наманган вилояти Учқўрғон туманида “Профессионал таълим — маҳалла ёшларига кўмакдош” мавзуида ташкил этилган вилоят ўқув-амалий семинарида маҳалла ёшларини касб-ҳунарга ўргатиш борасидаги ишлар таҳлил этилди.
Маълумот ўрнида, вилоятдаги 63 та профессионал таълим муассасаларида 17 256 нафар йигит-қиз 40 дан зиёд касблар бўйича таълим олмоқда.
Батафсил 👉 https://t.me/mtrkuzofficial/45549

YouTube
«Ёш агрономлар» тўгараги йўлга қўйилди