Edu.uz
149K subscribers
15.7K photos
3.09K videos
209 files
10.4K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor tum, Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006

📲 Sayt: https://gov.uz/edu
📲 instagram.com/edu.uz/
📲 facebook.com/eduuzofficial
📲 http://youtube.com/c/eduu
📲 https://twitter.com/eduuzoffi
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчилик_янгиликлари

📌Президент Қарори ва Фармонига шарҳ

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#Қонунчилик_янгиликлари

2021 йил 1 майдан бошлаб ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар учун ижара тўловининг ярми давлат томонидан қоплаб берилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони тасдиқланди.

🔰Фармонга кўра, 2021 йил 1 майдан бошлаб:

🔹
Профессионал таълим ташкилотларининг “Ёшлар дафтари”га киритилган ўқувчи-ёшларига корхоналарда амалиёт ўтган вақти учун 6 ой давомида ҳар ой базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг икки баравари ( 490 минг сўм) миқдорида Давлат бюджетидан субсидия ажратилади.

🔹
Талабалар турар жойи билан қамраб олинмаган талабаларининг 60 фоизига ойлик ижара тўловининг 50 фоизи Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади. Бунда ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 1 баравари (245 минг сўм), қолган ҳудудларда – БҲМнинг 0,5 баравари (122 минг сўм)дан ошмаслиги лозим.

☝️Ушбу имконият давлат олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган ва ўзига, шу жумладан ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган эҳтиёжманд оила фарзандларига, ўрнак кўрсатган, фаол талабалар учун татбиқ этилади.

🔰2021 йил 1 июндан бошлаб
:

давлат олий таълим муассасаларига 10 тагача маҳалла фуқаролар йиғинлари бириктирилади;
давлат олий таълим муассасалари ректорлари томонидан бириктирилган маҳалла фуқаролар йиғинларида яшайдиган уюшмаган ёшлари ОТМда ташкил этилган фан ва спорт тўгаракларига бепул жалб қилинади.

Батафсил видеолавҳада👆

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Веб-сайт | Telegram | Facebook | YouTube
​​🇺🇿Самарқанд олийгоҳларининг китоб фондлари учун янги ўқув адабиётлар

🔺Самарали ўқув жараёнининг асосини ихтисослашган дарслик ва ўқув-қўлланмалар ташкил қилади. Талабаларни керакли бўлган ўқув-қўлланмалар билан тезкор ва мунтазам таъминлаб бориш – давр талаби.

📚Шу мақсадда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Самарқанд вилоятида фаолият кўрсатаётган олий таълим муассасаларининг кутубхоналарига 698 турдаги жами 3171 та китоб туҳфа этилди.

☝️Муҳими, ушбу ўқув-қўлланмалар олийгоҳларнинг мавжуд ва истиқболли эҳтиёжлари асосида тақдим этилди.

🇷🇺Новая учебная литература для книжных фондов ВУЗов Самарканда

🔺Основу эффективного учебного процесса составляют специализированные книги и учебные пособия. Оперативное и регулярное обеспечение студентов необходимыми учебниками стало требованием времени.

📚С этой целью Министерство высшего и среднего специального образования передало в дар библиотекам ВУЗов Самаркандской области 3171 книгу 698 наименований.

☝️Примечательно, что эти учебные пособия были предоставлены с учетом текущих и грядущих потребностей самих ВУЗов.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#Matbuot_anjumani

Бугун, 22 апрель куни соат 12:00да АОКА анжуманлар залида «Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар» мавзусидаги матбуот анжумани ўтказилади.

Мавзу юзасидан қизиқиш билдирган барча ОАВ вакиллари таклиф этилади.

📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

Матбуот анжумани жараёнлари UzReport TV телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#ЭЪЛОН

Жорий йилда халқаро ва республика миқёсида жами 654 та анжуман ўтказилади

❗️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 мартдаги 78-ф-сонли фармойиши билан 2021 йилда мамлакатимизда ўтказиладиган халқаро ва республика миқёсидаги илмий ҳамда илмий-техник анжуманлар режаси тасдиқланди.

Унга кўра, 2021 йилда:

👉 278 та халқаро;
👉 376 та республика миқёсида;
👉 жами 654 та илмий ва илмий-техник тадбир ўтказилади.

🔰Анжуманлар 8 та йўналишда ташкил этилади. Мазкур анжуманларда иштирок этишни хоҳловчи профессор-ўқитувчилар, илмий изланувчилар ҳамда талабалар анжуман ахборот хатлари бўйича маълумотларни вазирлик веб-сайти орқали ҳам олишлари мумкин.

Ахборот хатлари билан танишиш: 👉 https://edu.uz/uz/pages/conference-and-seminars

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#Live

ОТМлари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш тизими қай тартибда амалга оширилади?

АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Фахриддин Эсанбобоев бу борада батафсил маълумот берди.

🔰Бугунги кунда олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малака ошириш тизими амалиётга жорий этилди.

▫️Раҳбар ва педагог кадрларнинг узлуксиз малакасини ошириш тизими:

мутахассислик бўйича мустақил малака ошириш;

муқобил малака ошириш;

таълим дастурлари асосида ихтисослаштирилган қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасаларида бевосита ўқиш шаклларини ўз ичига олади.

📈 Раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларида ишдан ажраган ҳолда тўғридан-тўғри (бевосита) ўқиш умумий давомийлиги 288 соатдан (2 ойдан) 144 соатга (1 ойга) камайтирилди.

❗️Тингловчилар билимини баҳолаш тизими тўлиқ рақамлаштирилди, инсон омили аралашувига чек қўйилди.

🌐 Масофадан ўқитиш курсларининг онлайн ва оффлайн технологияларига асосланган дастурий платформаси, ўқув-методик ресурслари яратилди, шунингдек, онлайн маъруза ва консультациялар, вебинар каби замонавий шакллари амалиётга жорий этилди.

▪️Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари ўқув жараёнига замонавий таълим ва инновациялар соҳасидаги илғор хорижий тажрибаларни татбиқ этиш мақсадида охирги уч йилда 604 нафар хорижлик мутахассислар ўқув жараёнига жалб қилинган бўлиб, уларнинг 143 нафари Европа, 90 нафари Америка, 155 нафари Осиё, 216 нафари МДҲ мамлакатлари профессор-ўқитувчилари ва соҳа мутахассислари ҳисобланади.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#Live

🔹Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими рақамларда

Батафсил: инфографикада

АОКАда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманидан

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#Юрган_дарё

"Пулдан қийналаётган бўлсанг, бориб-келиш — такси пулингни кўтарамиз, ўзингни қийнамай қўяқол"!

🚲 Самарқанд Ветеринария медицинаси институтининг 44 ёшли талабаси Баҳодир Рафиқов Намангандан Самарқандгача велосипедда борди.

🌐 3 кун давомида 700 кмдан ортиқ масофани вилосипедда босиб ўтган талаба велотур давомида орттирган таассуротлари билан бўлишди.

Батафсил 👉 http://www.samarkandnews.uz/post/6936

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Веб-сайт | Telegram | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💐 Жиззах давлат педагогика институтининг талабаси Нигина Ўктамова – жаҳон чемпиони!

🥊 👏 Нигина Ўктамова ғалаба қозонган онларни томоша қилинг! Олға, Ўзбекистон!

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
Ўзбекистонлик Нигина Ўктамова – жаҳон чемпиони!

🥊 Польшанинг Кельце (Kielce) шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Чемпионатда 54 кг вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Нигина Ўктамова барча рақибаларини мағлуб этиб, финал босқичига етиб келган эди.

🥇Ҳал қилувчи финал жангида Нигина Ўктамова украиналик Кристина Лакичук (Kristina Lakiichuk) устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди!

🔹Нигина Ўктамова Жиззах давлат педагогика институтининг Жисмоний маданият факультети 1-курс талабаси. У 2003 йилда Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида туғилган.

🔹Ватандошимиз Нигина Ўктамова ўзбек боксчи қизлари ичида жаҳон чемпиони мақомига эришган илк спортчига айланди. Ушбу ғалабаси билан у ўзбек бокси тарихида янги саҳифа очиб берди.

💐Нигина ўз ғалабасини шундай шарҳлайди: “Қизлар бокси ҳам болаларникидан кам эмаслигини кўрсатиб қўйдик”.
Ушбу йирик ғалаба билан Нигина Ўктамова ва уни қўллаб-қувватлаган яқинлари, мураббий ва барча мухлисларини муборакбод этамиз.

❗️Эслатиб ўтамиз, эртага 23 апрель куни худди шу олийгоҳнинг яна бир талабаси 91 кг вазнда иштирок этувчи Жаҳонгир Зокиров жаҳон чемпиони мақоми учун финалда кураш олиб боради. Ватандошимиз Жаҳонгир Зокировга улкан ғалабалар тилаб қоламиз.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#Сўраган_эдингиз_22_04_2021

Йилдан-йилга ўқишга кириш учун квоталар миқдори оширилиб борилаётгани туфайли битирувчиларнинг сони ҳам ортиб боряпти. Уларни иш билан таъминлаш бўйича олий таълим тизими доирасида қандай тизимли ишларнинг амалга оширилиши режалаштирилган?

2020/2021 ўқув йилида республика ОТМларини жами 110 975 нафар талабанинг битириши кутилмоқда. Шундан, 100 908 нафари бакалавриат, 10 067 нафари магистратура битирувчилари ҳисобланади.

ОТМларда битирувчилар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида иш берувчилар иштирокида “Карьера кунлари” тадбирларини даврий равишда ташкил этиш тизимли йўлга қўйилган.

Батафсил👉https://edu.uz/uz/news/view/2515

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул_2021_2022

👨🏻‍💻 Абитуриентлар диққатига!

▶️ Тошкентдаги Турин Политехника университетига 2021/2022 ўқув йили учун қабул бошланди!

👨‍🎓2021/2022 ўқув йилида Университет бакалавриат босқичига
4 та йўналишда 900 нафар талаба қабул қилинади.

📌Бу йил учун Давлат, Университет ва “ЎзАвто” компанияси томонидан жами 50 та грант ўринлари ажратилган.

📍2021/2022 ўқув йили учун УЧ МАРТА КИРИШ ИМТИҲОНИ бўлиб ўтади.

🔚Биринчи босқич қабул имтиҳонлари учун рўйхатдан ўтиш муддати 2021 йил 14 май.

Батафсил👉 https://polito.uz/uz/qabul-2021-2022/

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube