Edu.uz
158K subscribers
18.5K photos
3.97K videos
232 files
11.6K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
Forwarded from Namangantoday.uz (Zokirovich)
НАМАНГАНДА ИННОВАЦИОН МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ОЧИЛДИ

Батафсил ўқиш ➡️ https://namangantoday.uz/namanganda-innovatsion-maktabgacha-talim-tashkiloti-ochildi

Каналга уланиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
Вазир томонидан Наманган муҳандислик-технология институти талабаларига ваъда қилинган совға ўз эгаларига топширилди
 
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Aбдуқодир Тошқулов Наманган вилоятига қилган сафари давомида Наманган муҳандислик-технология институтидаги ўқув-илмий, маънавий-маърифий жараёнлар, талабалар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди.

Шунингдек, институтнинг талабалар турар жойида 5 та муҳим ташаббус доирасида ташкил этилган тўгарак машғулотлар ҳам ўрганилди.

Вазир тўгаракларда иштирок этувчи ёшлар билан қилган мулоқоти давомида талабаларнинг истагидан келиб чиқиб уларга замонавий фортепиано совға  қилишини айтган эди.

Куни кеча ваъда қилинган совға талабаларга топширилди.

Санъатга иштиёқманд ёшлар мазкур туҳфани мамнуният билан қабул қилишиб, вазирга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Вазирликнинг телеграм каналини кузатиб боринг: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j
Тошкентдаги хорижий институт жамоасига янги ижрочи директор таништирилди

Бугун, 22 февраль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Тошкент шаҳридаги Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтига келиб, жамоа билан суҳбатлашди, уларга янги ижрочи директорни таништирди.

Вазир Ҳукуматнинг тегишли қарори билан институт ижрочи директори лавозимига тайинланган, физика-математика фанлари доктори, профессор Насридин Жабборовга янги масъулиятли вазифада омад тилади ҳамда таълим сифатини яхшилаш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

Институт жамоаси билан суҳбатда олий таълимни янги босқичга кўтариш мақсадида тизимда амалга оширилиши кутилаётган ўзгаришлар ҳақида тўхталиб, барча фидойи устоз-мураббийларни соҳани янгилашдек эзгу мақсад йўлида бирлашишга чақирди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий олий таълим муассасалари сони 25 тага етди.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
ОЛИЙ ТАЪЛИМ РАҚАМЛАРДА

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
👉 Telegram | edu.uz | Facebook | You Tube
​​#Танлов

⚠️ Шошилинг, танлов якунланишига икки кун вақт қолди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг логотипини яратиш бўйича танлов эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Ўтган давр мобайнида талаба-ёшлардан 700 дан ортиқ лойиҳа келиб тушди. Танлов ўз ниҳоясига етишига икки кун вақт қолди.

Азиз ёшлар!

Сизда креатив ва ўзига хос ғоя борми? Марҳамат, танловда иштирок этинг ҳамда Apple iPhone 12 Pro Max смартфонини қўлга киритинг.

👉 Танловда техникум, академик лицейлар ўқувчилари ва талабалар ҳамда 30 ёшгача бўлган тадқиқотчиларимиз иштирок этишлари мумкин.

🕛 Танловга лойиҳалар жорий йил 25 февраль соат 23:59гача logo@edu.uz электрон почта манзилида қабул қилинади.

Ғолиб 2021 йил 2 мартда эълон қилинади.

Танлов шартлари билан танишиш:
👉https://t.me/eduuz/4147

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
​​​​Диққат, танлов!

🌐 Хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда республика олий таълим муассасаларини трансформация қилиш учун очиқ танлов эълон қилинади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 27 октябрдаги 655-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида вазир буйруғи қабул қилинди ва очиқ танлов ўтказилади.

👉 Танлов республикамиздаги ОТМлар орасидан нисбатан академик салоҳият даражаси юқори, халқаро алоқалари ривожланган, илмий-тадқиқот ишлари самарали йўлга қўйилган ОТМни аниқлаш ва уларнинг нуфузли хорижий ОТМлар тажрибалари асосида трансформация қилинишини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилади.

📌 Танловда республикадаги барча олий таълим муассасалари иштирок этишлари мумкин.

Танлов Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тизимида ОТМлар бўлган вазирлик ва идоралар, шу жумладан, соҳага алоқадор бошқа вазирлик ва идоралар мутахассислари, олимлардан иборат Танлов комиссияси томонидан ўтказилади.

⚠️ Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш мақсадида танловда иштирок этаётган ташкилотлар профессор-ўқитувчилари ва мутахассисларининг танловга тушган ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнида иштирок этишларига йўл қўйилмайди.

👉Танлов комиссияси қарорлари тавсиявий тусга эга бўлиб, якуний хулоса Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ҳайъати ҳамда Олий таълим кенгашининг коллегиал қўшма қарори билан чиқарилади.

Иштирокчиларнинг ариза ва ҳужжатлари 2021 йилнинг 25 февралидан 10 мартгача қабул қилинади.

Ҳужжатлар Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш марказига “Хорижий олий таълим муассасалари билан республика олий таълим муассасаларини трансформация қилиш учун очиқ танловга” деб кўрсатилган ҳолда қуйидаги манзилга жўнатилиши керак:

📨100095, Тошкент шаҳри, Шифонур кўчаси, 75-уй.

📌Танлов натижаларини баҳолаш ва якуний қарор қабул қилиш 2021йил 15 мартгача тугатилади.

Танловда иштирокчи ОТМ ректори Танлов комиссиясига тақдимот ўтказади.

Энг юқори балл тўплаган 5 та олий таълим муассасаси хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда трансформация қилиш учун танлаб олинади.

Батафсил:
👉 Очиқ танловни ўтказиш тартиби билан танишиш;
👉 Баҳолаш мезонлари билан танишиш.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
​​Жаҳон банки ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўртасидаги ҳамкорлик Олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилган учрашув бўлиб ўтди

🌐
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов бошчилигидаги вазирлик делегацияси Жаҳон банкининг таълим бўйича экспертлари билан видеоконференция алоқа тарзида учрашув ўтказди.

👉Учрашувда вазирлик ва Жаҳон банки ўртасида амалга оширилган лойиҳалар самаралари муҳокама қилиниб, ОТМларда илм-фанни ривожлантиришда зарур бўлган илғор халқаро тажриба ва моддий-техник базани яратишда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

🔰 Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Жаҳон банки билан ҳамкорликда олий таълимни бошқаришнинг ахборотлаштирилган тизими (HEMIS) учун 2019 йилда 78 та ОТМга жами 2,3 млн. долларлик АКТ жиҳозлари етказиб берилган. Академик инновациялар фонди йўналишида 2018-2019 йилларда 27 та ОТМ билан уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилган умумий қиймати 4 млн. АҚШ долларига тенг 32 та грант амалга оширилган.

📌 Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли Президент Шавкат Мирзиёев томонидан олий таълимни ривожлантириш бўйича илгари сурилаётган ташаббуслар ва уларни амалга ошириш йўлида вазирлик томонидан бошланган кенг кўламли ишларни тўла қўллаб-қувватлашини ва бу жараёнларда қатнашишдан манфаатдор эканини айтиб ўтди.

🔸Ўз ўрнида вазир халқаро ҳамкорларга олий таълимни ривожлантириш юзасидан таклифлари учун миннатдорлик билдириб, тизимга хорижий инвестиция ва илғор инновацияларни жорий этишга қаратилган барча ташаббусларни шахсан ўзи бошчилигида вазирлик жамоаси, қолаверса, бутун тизим вакиллари қўллаб-қувватлашларини маълум қилди.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
ИЛМ

"Илм уч қаричдан иборат:
- Ким (илмда) бир қарич илдамласа, кибрланади.
- Ким икки қарич илдамласа, камтар бўлади.
- Ким уч қарич илдамласа, (ҳали ҳеч нарсани) билмаслигини тушуниб етади".

"Илм талаб қилувчиларнинг одоби"дан

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳридаги Вебстер университетидан қисқача лавҳа...

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
​​🇺🇸 &🇺🇿 АҚШнинг Вебстер университети билан ҳамкорлик кенгаймоқда

🌐 Бугун, 24 февраль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида халқаро алоқаларни ривожлантириш бўйича яна бир онлайн учрашув ўтказилди. Вазир Абдуқодир Тошқулов, вазир ўринбосари У.Бегимқуловлар АҚШнинг Вебстер университети Президенти Юлиан Шустер, вице-президенти Жон Пайл бошчилигидаги ҳамкорлар билан музокара ўтказишди.

📌 Онлайн учрашувда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, Ўзбекистон иқтисодиёти ривожи учун зарур бўлган замонавий мутахассисликларда кадрлар тайёрлаш, қўшма таълим дастурларини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

– Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга қилган ташрифини жуда яхши эслайман, – деди Вебстер университети президенти жаноб Ю.Шустер. – Нью-Йорк шаҳрида бизнес вакиллари билан ташкил этилган учрашувда Президентингиз билан биринчи марта учрашган эдим. Ўшанда Президент Ўзбекистонда катта имкониятлар борлигини, АҚШ университетлари филиалларини очишни таклиф қилиб, барчамизни Ўзбекистонга чақирган эди. Мана орадан уч йил ўтди, бугун Вебстернинг Тошкент шаҳридаги филиали нафақат Ўзбекистон балки Марказий Осиёдаги АҚШнинг биринчи таълим лойиҳаси сифатида муваффақиятли иш олиб бормоқда. Бу лойиҳани минтақадаги АҚШ ва Европа стандартлари асосида таълим берадиган ўзига хос марказ деб бемалол айтишимиз мумкин.

🤝 Музокаралар якунида ҳамкорликда малакали кадрлар тайёрлаш кўламини кенгайтириш, республикадаги бошқа олий таълим муассасаларида ҳам қўшма таълим дастурларини йўлга қўйишда амалий ҳаракатларни кучайтиришга келишиб олинди.

📎 Маълумот учун, Вебстер университети 1915 йилда АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида ташкил топган. Ҳозирги кунда университет 4 та қитъадаги 9 давлатда (АҚШ, Буюк Британия, Нидерландия, Швейцария, Австрия, Греция, Хитой, Тайланд ва Ўзбекистон) 62 та шаҳарда ўз фаолиятини олиб боради.

🔰 Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан ташкил этилган Тошкент шаҳридаги Вебстер университети таълим дастурларини амалга ошириш маркази 2019 йил 26 августда 350 нафар талаба билан ўз фаолиятини бошлаган бўлса, бугунги кунда филиалда 1000 дан зиёд, шу жумладан хорижлик талабалар ҳам таҳсил олмоқда.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube