Edu.uz
140K subscribers
14.3K photos
2.75K videos
205 files
9.84K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor tum, Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006

📲 Sayt: https://gov.uz/edu
📲 instagram.com/edu.uz/
📲 facebook.com/eduuzofficial
📲 http://youtube.com/c/eduu
📲 https://twitter.com/eduuzoffi
Download Telegram
​​#ekohashar2019

Бугун, 26 январь куни юртимиз бўйлаб илк бор ўтказилаётган умумхалқ экологик хайрия ҳашарида олий таълим тизими ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда.

“Юртимизни янада обод қилайлик!” шиори остида ўтказилаётган экологик ҳашарда ОТМ профессор-ўқитувчилари, ходимлари ва талабалари маҳаллалар, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар ва қабристонлар, ариқлар, кўча ва йўлакларни тартибга келтириб, ободонлаштиришга ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
​​Ёш олимларга грант ажратилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилган “Республика ёш олимларининг инновацион лойиҳалари” грант танлови ғолиблари аниқланди.

Танлов якунларига кўра аниқ, ижтимоий-гуманитар ва табиий фанлар йўналишида тўққиз нафар ёш олимга ўз лойиҳасини амалиётга бирламчи татбиқ этиши учун 5 миллион сўмдан берилди.

Ёш олимларнинг ушбу лойиҳалари ўзини оқласа ва уни Ўзбекистон шароитида амалиётга татбиқ этиш мумкин бўлса, уларга яна қўшимча 5 миллион сўмдан маблағ ажратилади.

Маълумот учун, “Республика ёш олимларининг инновацион лойиҳалари” грант танловида бакалавриат, магистратура, докторантурада таҳсил олаётган, шунингдек, мустақил изланувчи сифатида илмий изланишлар олиб бораётган 18-35 ёшдаги ёшлар ўзининг илғор лойиҳалари билан иштирок этишлари мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг пок хотирасига бағишланади.
​​Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти делегацияси Россияда

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти делегацияси ректори Иброҳим Юлдашев бошчилигидаги делегация аъзолари кино, режессюра ва операторлик таълимида бутун дунёга машҳур Россиянинг Бутунроссия давлат кинематография институтига ташриф буюришди.

Музокараларда институтда Бутунроссия давлат кинематография институтининг бир нечта йўналишлар бўйича ташкил этиладиган қўшма факультетларни очиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Таълим жараёнида ўзаро кадрлар алмашинуви, иқтидорли талабаларни ўқиш учун Россияга юбориш тажрибасини йўлга қўйиш масалалари ҳам учрашув давомида кўриб чиқилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​Олий таълим тизимидаги аёлларнинг лидерлик қобилиятлари халқаро тажриба асосида ривожлантирилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорлигида “Олий таълим соҳасидаги раҳбар аёлларнинг лидерлик қобилиятларини ривожлантириш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилмоқда.

Унда Буюк Британиянинг олий таълимда бошқарув ва лидерлик масалалари билан шуғулланувчи Advance HE ташкилоти бош ижрочи директори Алисон Жонс ҳамда эксперт Джо Шаффер иштирок этмоқда.

Британиялик экспертлар таълим соҳасидаги аёлларда лидерлик кўникмаларини ривожлантириш ва замонавий бошқарув моделлари бўйича маҳорат дарслари, интерактив муҳокамалар ўтказишди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​Тошкент давлат иқтисоидёт университетида Вебстер университетининг Лойиҳа бошқаруви мутахассислигида магистрлар тайёрлаш бошланади

Америка қўшма штатлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги келишувга кўра Вебстер университети ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамкорлигидаги Лойиҳа бошқаруви мутахассислиги бўйича Бизнес бошқаруви магистри дастури жорий йилнинг март ойидан ишга туширилади.

Вебстер университетининг ББМ дастурининг ўқув режалари бухгалтерия, иқтисод, молия, маркетинг, ишлаб чиқариш, операциялар ва стратегик бошқарувдан назария ва амалиётдан иборат.

Диплом олиш учун ББМ ўқув дастурининг 27 та кредит соати ва 9 соат битирув факултативлари, жами 36 кредит соати бажарилиши талаб қилинади.

Ушбу дастур бўйича тамомлаган магистрларга АҚШ ва Ўзбекистонда тан олинадиган магистр дпиломи берилади.

Ҳужжат топшириш талаблари:
Бизнес ёки унга алоқадор бўлган Аккредитасиядан ўтган ўртача балл 2.5 ёки ундан юқори бўлган диплом, TOEFL iBT 80 / IELTS 6.5, тавсифнома, маълумотнома, паспорт нусхаси.

Ҳужжат топшириш муддати 2019 йил 20 январдан 20 февралгача.

On-line ҳужжат топшириш учун:
www.webster.edu/admissions/apply-now

Қўшимча маълумот учун: Тошкент давлат иқтисодиёт университети Халқаро ҳамкорлик бўлими, tsueird@tsue.uz, n.zufarova@tsue.uz, Тел.: +99871 239-01-45, +99871 232-60-04

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​Ўзбек-белорусь қўшма факультетида белоруслик профессорлар талабаларга дарс бермоқда

Жорий ўқув йилидан Тошкент давлат педагогика университетида Инновацион педагогика ўзбек-белорусь қўшма факультети ташкил этилган эди.

Шу йилнинг 21 январь куни Инновацион педагогика қўшма факультетига Беларусь давлат педагогика университети профессор-ўқитувчилар Николай Поплавский ва Елена Комковалар ташриф буюришди.

Белоруслик профессорлар талабаларга ўқув машғулотлар, семинар-тренинглар ўтказишмоқда ва машғулотлари якунида улардан якуний назорат имтиҳонларини ҳам олишади.

Жорий ўқув йилининг октябрь ойидан ўзбек-белорусь қўшма факультетида БДПУ профессор-ўқитувчилари томонидан Психология тарихи ва Умумий психология фанларидан онлайн тарзда дарс машғулотлари олиб борилаётган эди.

Ушбу фанлар юзасидан дарс машғулотларини якунлаш ҳамда талабаларнинг олган билимларини текшириш мақсадида Беларусь олий таълим муассасаси вакиллари ташриф билан университетда бўлиб турибди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
#Асосий_кўрсаткичлар

2018 йилда янги ташкил этилган олий таълим муассасалари
:

👉 Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети

👉 Тошкент давлат техника университети Қўқон филиали

👉 Тошкент давлат педагогика университети Термиз филиали

👉 Термиз давлат университети Денов филиали

👉 Самарқанд ветеринария медицинаси институти

👉 Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали

👉 Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали

👉 Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали

👉 Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали

👉 Ўзбекистон халқаро ислом академияси

👉 «Ипак йўли» туризм халқаро университети

👉 Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси “Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали

👉 Тошкент шаҳридаги Пучон университети

👉 «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети” федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиали

👉 Латвиянинг Ахборот тизимлари менежменти Олий мактабининг Фарғона шаҳридаги филиали

👉 Тошкент шаҳридаги Аджу университети

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
#Грантлар

“Matsume International” япон фонди табиий фанлар, техника ва тиббиёт соҳаларида Японияда илмий тадқиқотлар олиб бориш учун грант танловини эълон қилди.

Танловда докторлик даражасига эга (PhD ёки унга тенглаштирилган даража), инглиз ёки япон тилини яхши биладиган 49 ёшгача бўлган тадқиқотчилар иштирок этишлари мумкин.

Грант 2020 йил апрель ойидан 2021 йил март ойигача ажратилиб, авиачипта ва тиббий суғурта харажатлари ҳам қопланади.

Бундан ташқари, грант совриндорларига ойлик 220 минг иен (2000 АҚШ доллари) миқдорида стипендиялар ажратилиши кўзда тутилган.

Ҳужжат топширишнинг охирги муддати: 2019 йил 31 июль.

Батафсил: www.mars.dti.ne.jp

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​«Ипак йўли» туризм халқаро университетига UNMCSR-SNC вакиллари ташриф буюрди

«Ипак йўли» туризм халқаро университетига United Nations Maritime and Continental Silk Road Cities Alliance Smart City and New Industry Committee ташкилоти бош котиби жаноб Цзянбо Ву бошчилигида Хитой делегацияси ташриф буюрди.

Музокараларда ҳамкорликда инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, илмий-тадқиқот дастурларини олиб бориш, академик алмашинувни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда ўзаро ҳамкорлик бўйича икки томонлама меморандум имзоланди.

Хитой делегацияси «Ипак йўли» туризм халқаро университети асосида Ўзбекистонга тарих, маданият, санъат ва архитектурани ўрганиш учун 1 миллионга яқин хитойлик талабалар ва ўқувчиларини жўнатишдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Келгусида университет қошида Хитой тили ҳамда хитой тилида сўзлашувчи гид-экскурсоводларни тайёрлаш марказларини очиш режалаштирилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​#Эътироф

“Жаҳон адабиёти” журнали таҳририяти нашрда 2018 йили эълон қилинган энг яхши асарлар танлови ғолибларини эълон қилди.

Танловнинг энг яхши илмий-адабий, ижтимоий-фалсафий асар йўналишида Қарши давлат университети профессори, адабиётшунослик кафедраси мудири Нафас Шодмонов “Гўзаллик, ишқ ва изтироб шарҳи” мақоласи учун таҳририятнинг Озод Шарафиддинов номидаги мукофотига сазовор бўлди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
2018/2019 ўқув йили учун “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи” стипендияси совриндорлари:

👉 Ҳабибуллаева Дилфуза,
Қорақалпоқ давлат университети талабаси. “Юридик клиника” лойиҳаси учун.

👉 Абдулҳамид Акбаров, Андижон машинасозлик институти талабаси. Арзонлаштирилган пуллик тўгараклар лойиҳаси учун.

👉 Алишер Рахматиллаев, Бухоро муҳандислик-технология институти талабаси. “Китоб марафони” лойиҳаси учун.

👉 Фаррух Пардабоев, Жиззах давлат педагогика институти талабаси. Жаҳон ва ўзбек адабиётининг намуналарининг аудио шаклини яратиш лойиҳаси учун.

👉 Ҳумоюн Ҳомидов, Қарши давлат университети талабаси. Кўзи ожиз ёшлар учун эртакларни таржима қилиш ва уларнинг аудио вариантини яратиш - “Smart child” клуби лойиҳаси учун.

👉 Ҳазрат Салимжонов, Навоий давлат кончилик институти талабаси. Арзон нархда электр энергиясини ишлаб чиқаришга имкон берадиган энергетик тизимларни таъминловчи пойдевор ишлаб чиқиш лойиҳаси учун

👉 Маъмуржон Эргашев, Наманган муҳандислик-технология институти талабаси. “Объектив” ҳаваскор ёшлар медиа клубини ташкил этиш лойиҳаси учун.

👉 Нодира Саматова, Самарқанд давлат чет тиллари институти талабаси. Ёшларга омма олдида сўзлаш ва нотиқликни ўрганишда кўмаклашувчи “Buzybord” лойиҳаси учун

👉 Мақсудбек Сирожиддинов, Гулистон давлат университети талабаси. “Пулсиз харид кутубхона” лойиҳаси учун

👉 Беҳруз Тошбадалов, Термиз давлат университети талабаси. “Innovatsion maydon” клуби лойиҳаси учун

👉 Муслиҳиддин Нарзуллаев, Тошкент давлат аграр университети талабаси. “WEBbozor” лойиҳаси учун

👉 Мухлиса Орифжонова, Фарғона давлат университети талабаси. “Эркин камера” лойиҳаси учун.

👉 Сардор Аллаяров, Урганч давлат университети талабаси. Ўзбекистонда ички туризмни ривожлантириш саммитини ташкил этиш лойиҳаси учун.

👉 Дилафруз Истамова, Тошкент давлат юридик университети талабаси. “Law association” лойиҳаси учун.

Совриндорларга 2019 йилнинг 10 ойи мобайнида энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида стипендия берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​ТАТУда АҚШнинг Webster университети Бизнес бошқаруви магистратура мутахассислигига ўқишга қабул қилиш давом этмоқда

Тошкент ахборот технологиялари университети билан ҳамкорликда фаолият бошлаган АҚШнинг Вебстер университети Master of Business Administration (MBA: Бизнес бошқаруви магистратура йўналиши) ўқув дастури асосида “Лойиҳаларни бошқариш” йўналишига талабаларни қабул қилиш жараёни бошланди.

Ўқув дастури давомийлиги – 18 ой, 3 семестр.

Таълим америкалик ва маҳаллий профессор-ўқитувчилар томонидан инглиз тилида олиб борилади.

Ўқув дастури 2019 йилнинг мартидан бошланади ва уни муваффақиятли тамомлаган талабалар “Лойиҳаларни бошқариш” йўналиши бўйича Вебстер университети MBA магистри дипломини қўлга киритадилар.

Таълим инглиз тилида олиб борилади. IELTS бўйича талаб 6.0 ва ундан юқори. Шунингдек, номзодлар бакалавр босқичини тамомлаган бўлишлари ҳамда иқтисодиёт, бизнес ва менежмент фанлари бўйича базавий билимларга эга бўлишлари талаб этилади.

Ариза топширишнинг сўнгги муддати: 20.02.2019 й.

Маълумот учун:
+998-71-235-09-00, +998-97-711-40-22, k.nargiza@tuit.uz

Манзил: Тошкент ш., 100200, Амир Темур Шоҳ кўчаси, 108-уй.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги кўмагида Тошкент архитектура-қурилиш институтида биринчи талабалар коворкинг-маркази ташкил этилди

“Ёшлар келажагимиз”
давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг молиявий кўмагида Тошкент архитектура-қурилиш институтида талабалар коворкинг маркази ташкил этилди.

Бу республика ОТМлари орасида биринчи коворкинг маркази ҳисобланади.

Коворкинг марказида талабалар қизиқарли архитектура лойиҳалар устида ишлашлари, мустақил ёки гуруҳ билан ишлаган ҳолда тажриба алмашиш ва ўз ғояларини ривожлантириши, жамоат ишлари билан шуғулланишлари мумкин.

Эътиборлиси, коворкинг марказининг дизайн лойиҳасидан тортиб, то хонанинг ички безагигача бўлган ишларни институт талабаларининг ўзи устозлари билан биргаликда амалга оширишган.

Марказ ҳар хил шаклга эга бўладиган (трансформер) мебел, тақдимот ускуналари, маркерли тахта (доска)лар билан жиҳозланган ҳамда архитекторлар учун барча замонавий дастурлар ўрнатилган иккита алоҳида компьютер хоналари мавжуд.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​Талабалар учун дастурлаш бўйича танлов

Мирзо Улуғбек Инновацион маркази томонидан "ROBO CODERS 2019" танлови ўтказилмоқда.

Танловда дастурлаш тажрибасига эга 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган номзодлар, шу жумладан талабалар ҳам иштирок этишлари мумкин.

Танловда учта номинация бўйича 9 та совринли ўринлар ажратилган:

👉 3 та биринчи ўрин (HP 250 G6 i3-6006 4/500 ноутбуки);
👉 3 та иккинчи ўрин (Acer Extensa EX2519 N3160 4/500 ноутбуки);
👉 3 та учинчи ўрин (Xiaomi Redmi Note 5 64 ГБ смартфони).

Шунингдек, танлов якунларида қуйидаги номинацияларда ҳам рағбатлантирувчи совринлар тақдим этилади:

👉 Энг тез coder;
👉 Энг содда алгоритм;
👉 Энг ёш дастурчи.

Иштирокчилар 2019 йилнинг 4 февралидан 15 февралига қадар www.muic.uz сайти орқали рўйхатга олинади.

Маълумот учун: +998 71 238 99 44, +998 99 898 85 08
Очиқ онлайн таълим курслари

ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Тошкент давлат ахборот технологиялари университети ҳамда бошқа ҳамкорлар томонидан очиқ онлайн таълим курслари портали ишга тушди.

Курслар интерфаол воситалар ва ўйинлардан фойдаланган ҳолда олиб борилади. Ҳозирда порталда журналистикада медиа ва ахборот саводхонлиги ҳамда журналист касбида хавфсизлик масалалари билан боғлик бепул иккита онлайн курс иш бошлади.

Мазкур онлайн курсларда ихтиёрий фойдаланувчи, шу жумладан, журналистика соҳасига қизиқувчи талабалар ҳам ўқишлари мумкин.

Батафсил: http://mooc.tuit.uz

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​#тайинлов

Алишер Санетуллаев Тошкент шаҳридаги «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети федерал давлат автоном олий таълим муассасаси филиалининг ижрочи директори этиб тайинланди.

Тошкент шаҳридаги “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети” федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг филиали Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июлдаги ПҚ-3875-сонли қарори билан ташкил этилган.

Филиалда ядро энергетикаси ва иссиқлик физикасининг тармоқ эҳтиёжларини қондириш учун юқори малакали муҳандис-техник кадрлар халқаро таълим стандартлари даражасида тайёрланади, ядро физикаси соҳасида фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар ўтказилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​#otm_yangiliklari

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев Жиззах вилоятига ташрифи чоғида вилоятда "Илғор ҳудуд" синов лойиҳасини амалга ошириш бўйича ўз таклифларини берган эди.

Бугун Жиззах эркин иқтисодий зонасиида “Илғор ҳудуд” лойиҳаси доирасида Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун бизнес инкубаторнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Жиззах политехника институти иқтидорли ёшлари ўз лойиҳалари билан фаол иштирок этдилар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
Эртага, 9 февраль куни Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида "Алишер Навоий ва XXI аср" номли халқаро конференция бўлиб ўтади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​#Навоий_528

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети талабалари ташаббуси билан “Навоий ва биз” акцияси ўтказилмоқда.

Акция доирасида Навоий сиймоси пойтахтимизнинг энг гавжум масканлари бўйлаб саёҳат қилмоқда. Ушбу лойиҳа катта-ю кичикка манзур бўлаётгани аниқ.

Биз янги йил арафасида кўча-кўйларда қорбобо ва қорқизни учратишга ўрганиб қолганмиз, лекин Навоий сиймосига дафъатан дуч келсак, негадир ажабланиб қоламиз. Бу ажойиб ғоя, шундай эмасми?

Эндиликда сиз ҳар йили Навоийхонлик ойлигида метро, бозор ва кўнгилочар масканларда Навоий ва унинг шогирдлари тилидан энг латиф ғазалларни тинглашингиз, викторинада иштирок этиб эсlалик совғаларига эга бўлишингиз мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали янги бинога эга бўлди

Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали талабалари учун замонавий қулайликларга ва ўқув-лабаратория жиҳозларига эга бўлган минг ўринли янги ўқув биноси ва 240 ўринга мўлжалланган замонавий ётоқхонаси қуриб фойдаланишга топширилди.

Бинонинг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Баҳодир Пўлатов, профессор-ўқитувчилар, талабалар, ота-оналар, маҳалла оқсоқоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

36 миллиард сўм эвазига барпо этилган ушбу олий таълим муассасаси термизлик талабалар учун ҳақиқий совға бўлди.

Маълумот учун, Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сонли қарори асосида ташкил этилган.

Филиалда ҳозирда 2 та факультетда 13 та таълим йўналиши бўйича 722 нафар талаба таҳсил олмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw