Edu.uz
164K subscribers
18.8K photos
4.02K videos
232 files
11.7K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
​​#OTM_янгиликлари

Чирчиқ давлат педагогика институтида 2020 йил сарҳисоб қилинди

2019-2020 ўқув йили якунида 7 та таълим йўналишида 999 нафар илк битирувчига дипломлар топширилди;

Ўқитишнинг кредит-модуль тизимига ўтиш муносабати билан 2020-2021 ўқув йилида бакалавриатнинг 25 та таълим йўналишида 25 та малака талаблари, 25 та намунавий ўқув режа, 1125 дан ортиқ фан дастурлари яратилди;

А.Кулешов номидаги Могилев давлат университети (Беларусь) билан ҳамкорликда бакалавриатура босқичида 3 та таълим йўналиши бўйича қўшма таълим дастури йўлга қўйилди;

2020 йил давомида профессор-ўқитувчилар томонидан институт таълим йўналишлари ва мактаблар учун 4 та дарслик ва 9 та ўқув қўлланма яратилди;

Пандемия сабабли барча таълим йўналиши ва мутахассисликлари талабалари учун 2019-2020 ўқув йили 2 семестридан moodlle платформасида онлайн таълим йўлга қўйилди;

Институт педагог-ходимлари томонидан 8 нафар фан доктори (DSc) ва 20 нафари фалсафа доктори (PhD) диссертациялари ҳимоя қилинди. 6 нафар педагог-ходим доцент ва профессор унвонларига эга бўлди. Натижада илмий салоҳиятга эга бўлган ўқитувчилар сони 85 нафарга етди;

Институтининг асосий стратегик илмий тадқиқот йўналиши – Педагогик таълим инновацион кластери доирасида илк фан доктори (DSc) диссертация иши ҳимоя қилинди, ҳамда 20дан ортиқ илмий-тадқиқот иши олиб борилмоқда;

50 ўринли “Боғча-лабораторияси” бунёд этилди, “Биоэкологик” ва “Замонавий географик майдонча”лар, “Педагогика-психология”, “Мatematikava IT” марказлари, технопарк ташкил этилди;

400 ўринли талабалар турар жойи фойдаланишга топширилди;

Институт ва мактаблар ўртасида ҳамкорликка қаратилган “Таълимда Чирчиқ тажрибаси” лойиҳасига старт берилди;

Йил давомида бешта муҳим ташаббус доирасида талабалар ва профессор-ўқитувчилар иштирокида қатор ижодий танловлар, маданий-маърифий тадбирлар, интеллектуал ўйинлар ва спорт мусобақалари ўтказилди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Таянч докторантлар ўртасида 2021 йил учун Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси ғолибларини аниқлашда синовларнинг сўнгги босқичи ўтказилди

Бугун, 30 декабрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида ташкил этилган махсус комиссия Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси танловига ҳужжат топширган таянч докторантлар билан мазкур танловнинг сўнгги босқичи – суҳбат ўтказилди.

Ҳукуматнинг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарорида белгиланган тартиб асосида шу йилнинг 1-31 октябрь кунлари вазирлик ва идоралар, ОТМлар – 22 та ташкилотдан тақдим этилган жами 31 та ҳужжат қабул қилинди.

Вазирлик ҳузурида ташкил этилган махсус комиссия томонидан жорий йил 12 ноябрь куни даъвогарлар ҳужжатлари техник экспертизадан ўтказилди. Махсус комиссия хулосасига кўра, Низом талабларига мос келувчи 5 та йўналиш бўйича 28 нафар номзод Чет тиллари, ахборот технологиялари, Ўзбекистон тарихи фанлар бўйича билим даражасини аниқлаш учун Давлат тест марказида махсус тест синовидан ўтишга тавсия этилди.

Маълумки, таянч докторантларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари қуйидаги мезонлар асосида тайинланади:

👉 етакчи илмий нашрларда (камида иккита) илмий мақолалар эълон қилиниши;
👉 Ўзбекистон тарихини билиш;
👉 халқаро конференциялар босма нашрларида мақолалар эълон қилинган бўлиши;
👉 барча малакавий имтиҳонларни «аъло» баҳога топшириш;
👉 диссертациянинг тайёрлик даражаси камида 70 фоиз бўлиши;
👉 давлат тилини ва битта хорижий (МДҲ мамлакатлари давлат тилларидан ташқари) тилни билиш (бакалавриатдаги таълим йўналиши ёки магистратурадаги ихтисослик (таянч докторантурадаги тадқиқот объекти) хорижий тил ҳисобланган алоҳида ҳолларда эса қўшимча равишда яна битта хорижий тилни билиш талаб қилинади).

Ғолиблар махсус комиссия томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган Низом талабларига жавоб берадиган ва ДТМ томонидан ўтказилган тест синовларидан муваффақиятли ўтган номзодлар орасидан аниқланади.

2021 йил январь ойида ғолибларни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Мурожаатнома 2021» | Иномжон Мажидов – Олий ва ўрта махсус таълим вазири.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Matbuot_anjumani

Янгиликлар 24 | Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси масалалари бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Тошкентдаги Вестминстер университетида соғлиқни сақлаш йўналишида янги магистратура дастури очилди

🔰 Мазкур магистрлик курси Вестминстер университети (Лондон) билан ҳамкорликда ишлаб чиқилиб, Оксфорд университетининг соғлиқни сақлаш ва табиий фанлар департаменти мутахассиси томонидан тасдиқланган.

🔰Аҳоли саломатлигини сақлаш йўналишидаги магистрлик курси («Master of science in Public Health Science») бир йиллик кундузги таълим ва тўлиқ иш кунида банд бўлганлар учун икки йиллик кечки таълим шаклида тақдим этилади. Ушбу магистрлик курси ижтимоий (социология) соҳа талабалари, шунингдек, тиббий ёки соғлиқни сақлаш соҳаси маълумотига эга бўлганлар учун мўлжалланган.

Батафсил
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Sarhisob

“Yoshlar” телеканали ижодкорлари томонидан 2020 йилда олий таълим тизимида амалга оширилган ишларга бағишлаб тайёрланган ҳужжатли фильм.

📹 Фильмни Youtube`да томоша қилиш:

https://www.youtube.com/watch?v=A9mAavHhhB4

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Sarhisob

“Toshkent” телеканали ижодкорлари томонидан 2020 йилда олий таълим тизимидаги ўзгаришлар ҳақида суратга олинган ҳужжатли фильм.

📹 Фильмни Youtube`да томоша қилиш:

👉 1-қисм;

👉 2-қисм.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Соҳа_ислоҳотлари

2020/2021 ўқув йилидан ОТМларда ўқув жараёни босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 824-сон қарори билан, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб республика ОТМларида ўқув жараёнини босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказиш тартиби жорий этилади.

Қарорда ОТМларнинг молиявий ва академик мустақиллигини янада кенгайтириш мақсадида қатор чора-тадбирлар белгиланган. Жумладан, 2021 йил 1 январдан бошлаб:

ОТМлар ҳузуридаги техникумларда ўқув машғулотларини олиб бораётган ОТМ профессор- ўқитувчиларининг меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш ОТМ талабаларига дарс ўтганлиги учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларида амалга оширилади;

таълим жараёнини ташкил этишда ҳафталик ўқув кунлари ОТМлар томонидан мустақил белгиланади;

ОТМларда ташкил этиладиган якуний давлат аттестация комиссияси раислари тегишли ОТМ ректори (филиал директори)нинг буйруғи билан тасдиқланади.

Шунингдек, ҳужжатга кўра ОТМ кенгаши қарори асосида:

➡️ ОТМда 3 йил ишлаб беришни назарда тутувчи шартномани расмийлаштирган ҳолда профессор-ўқитувчиларнинг нуфузли хорижий ОТМлар ва илмий муассасаларда стажировка ўтиши ва малака ошириши;

➡️ ОТМда 5 йил ишлаб беришни назарда тутувчи шартномани расмийлаштирган ҳолда ўқитувчиларнинг нуфузли хорижий ОТМлар ва илмий муассасаларнинг докторантура дастурлари асосида ўқитиш билан боғлиқ харажатларни амалга ошириш;

➡️ ОТМ ҳузурида фаолият юритаётган давлат таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, қурилиш, жорий ва капитал таъмирлаш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишлари учун зарур маблағлар ажратилади.

Мазкур қарор билан ОТМларда ўқув жараёнига кредит-модуль тизимини жорий этиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Ушбу низом ОТМларда ўқув жараёнига Кредит тўплаш ва кўчиришнинг Европа тизими (European Credit Transfer ans Accumulation System – ECTS) асосида таълимнинг кредить-модуль тизимини жорий этиш тартибини белгилайди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Расман

Тўлов-контракт миқдорлари ўзгармайди

Айни дақиқаларда АОКАда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фархад Бабашев иштирокида брифинг бўлиб ўтяпти. Унда соҳага оид жамоатчиликни қизиқтирган энг долзарб масалаларга ойдинлик киритилади.

👉 Таълим жараёнини ташкил этишда ҳафталик ўқув кунлари ОТМлар томонидан мустақил белгиланиши хусусида

Ҳафталик ўқув кунлари ўқув режасидаги ҳафталик юкламалар асосида белгиланади. Бугунги кунда ўқув режаларидаги фанларга ажратилган ҳафталик юкламадан келиб чиқадиган бўлсак, ҳафталик ўқув куни 5-6 кунга тўғри келади. Бунда талабаларнинг кунлик юкламаси ҳам ошиб кетмаслиги лозим.

👉 Ўқув жараёнини анъанавий шаклида бошлаш тўғрисида

Хабарингиз бор, барча ОТМлар томонидан ўқув жараёнини анъанавий тарзда бошлаш бўйича график ишлаб чиқилган. График асосида 2021 йил 11 январдан барча ОТМларнинг тегишли курсларида ўқув жараёни анъанавий шаклда бошланади. Айрим бетоб ёки ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларнинг ўқишлари онлайн шаклда давом эттирилиши мумкин. Бу ҳолатда ОТМлар талабаларнинг шароитларини ўрганиб чиқади. Барча имкониятлари мавжуд бўлган талабалар анъанавий таълимга тўлиқ жалб этилади.

👉 Тўлов-контракт миқдорлари хусусида

2021 йил 1 февралдан бошлаб республикамизда иш ҳақи ва стипендиялар миқдорлари 10 фоизга оширилиши белгиланди.

Пандемия шароитида республика аҳолисининг тўлов қобилияти пасайганлигини ҳисобга олиб, фарзанди давлат олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиётган оилаларга енгиллик яратиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий ўқув йилидаги амалдаги тўлов-контракт миқдорлари ўзгаришсиз сақлаб қолинади.

📍
Lotin alifbosida o'qing.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Edu.uz pinned «#Расман Тўлов-контракт миқдорлари ўзгармайди Айни дақиқаларда АОКАда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фархад Бабашев иштирокида брифинг бўлиб ўтяпти. Унда соҳага оид жамоатчиликни қизиқтирган энг долзарб масалаларга ойдинлик…»
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OTM_янгиликлари

Сарҳисоб: Андижон давлат университети 2020 йилда.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Соҳа_янгиликлари

Ахборот 24 | Контракт нархи ўзгармаслиги маълум қилинди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Forwarded from Ta’lim xabarlari
​​#grantlar

Абитуриентлар ва талабаларга Венгрияда таҳсил олиш учун грант дастури эълон қилинди

Венгрия
ҳукумати томонидан ҳар йили ўтказиладиган "Stipendium Hungaricum" грант дастурига ҳужжатлар қабули давом этмоқда.

❗️Ҳужжатларни топширишнинг сўнгги муддати - 2021 йил 16 январь

Мазкур дастур орқали бакалавриатура, магистратура ва докторантурага ҳужжат топшириш мумкин.

Ушбу грант дастурида иштирок этишни истаганлар учун ҳужжат топшириш жараёнида ҳужжатларнинг асл нусхасини тақдим этиш талаб қилинмайди (қоғоз (“hard copy”) кўринишида топшириш шарт эмас). "Ҳужжатлар қабули тўғрисида эълон"нинг 3.4.2-банд 1-хат боши ўзбекистонликларга тааллуқли эмас.

Ҳужжатларни тўғридан-тўғри Темпус жамоат фонди (ушбу стипендия дастурининг Венгрия томонидан координатори)га онлайн тарзда топширишда барча белгиланган талабларга риоя қилиш кифоя.

Темпус жамоат фондига ҳужжатларни онлайн топшириш "DreamApply" онлайн тизими орқали амалга оширилади – https://apply.stipendiumhungaricum.hu/.

👉 Ҳужжатларни топшириш тартиби кўрсатилган брошюра "Call for Applications" билан танишиш.

Батафсил: stipendiumhungaricum.hu

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
#Live

Айни дақиқаларда Халқаро пресс-клубнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожатномасига бағишланган сессияси давом этмоқда.

Унда олий ва ўрта махсус вазири Иномжон Мажидов иштирок этмоқда. Шунингдек, соғлиқни сақлаш, халқ таълими вазирлари ва бошқа мутасаддилар ҳам қатнашмоқда.

Халқаро пресс-клуб сессияси "Ўзбекистон 24" ва "UzReport" телеканаллари орқали тўғридан-тўғри намойиш этилмоқда.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#OTM_янгиликлари

Сарҳисоб: Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали 2020 йилда.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#OTM_янгиликлари

Факт 24 | Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида IT-инкубация маркази очилди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#OTM_янгиликлари

Покистоннинг машҳур нашрларидан бирида Нукус ДПИ билан ҳамкорлик бўйича материал чоп этилди

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида Ўзбекистоннинг Покистон Ислом Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ойбек Усмонов билан учрашувда Панжоб университети билан ҳамкорлик бўйича музокаралар бўлиб ўтган эди.

Покистон Глобал ва стратегик тадқиқотлар маркази раҳбари Холид Акром ва Панжоб университети вице-канцлери, профессор Муҳаммад Салим Мажар билан элчи Ойбек Усмонов ҳамда институт ректори Байрамбай Отемуратов, илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Полатбек Калхановлар онлайн форматда ўтказилган учрашувда келгусида илмий-педагогик фаолиятда ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Бу ҳақда Покистон Ислом Республикаси «National Herald Tribune» газетасининг 2020 йил 25 декабрь кунги сонида материал чоп этилди.

Учрашувда Панжоб университети вакиллари талабалар, докторантлар ва профессор-ўқитувчиларни ўзаро алмашиш, 6 ойдан 1 йилгача бепул ва барча харажатлари қопланадиган ўқув сафарларини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдириб, келгусида амалга ошириладиган ишларни келишиб олган эди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
⚡️⚡️⚡️ Фойдали хабар:

«Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан 300 ўринга мўлжалланган математика, кимё, биология ва геология фанлари йўналишлари бўйича стипендия танловлари эълон қилинди.

👉 Номзодларнинг ҳужжатлари 2021 йил 20 январдан - 20 февралга қадар, республиканинг барча ҳудудлари вакиллари учун ягона тартиб ва тенг имконият асосида, онлайн режимда ва электрон тарзда қабул қилинади.

❗️Саралаш босқичлари 2021 йил 20 февралдан - 20 мартга қадар давом этади.

➡️ Батафсил: https://eyuf.uz/site/view?id=249
—————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw