Edu.uz
158K subscribers
18.5K photos
3.97K videos
232 files
11.6K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
#Президент

Келгуси ўқув йилидан талабалар учун Президент гранти жорий этилади

Давлатимиз раҳбарининг ёшлар форумидаги иштироки, сўзлари ва ташаббуслари навқирон авлодга катта мотивация бағишламоқда.

- Буюк аждодлардан ибрат олиб, ҳаётда мўъжизалар яратишга астойдил интилишингиз керак, – деди Президент.

Кейинги йилдан ОТМларга кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёш учун Президент гранти жорий этилиши, магистратура ва докторантура босқичлари учун Президент стипендияси квотаси икки баробар оширилиши айтилди.

-----

Участие главы государства в форуме, его слова и инициативы придают большую мотивацию молодежи.

Отмечалось, что со следующего года будет учрежден Президентский грант для 200 студентов, набравших наивысший балл при поступлении в вузы, а квота Президентской стипендии для магистрантов и докторантов будет увеличена вдвое.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Шахмат бўйича олий маълумотли тренерлар қаерда тайёрланишини #Биласизми ?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 27 декабрь куни мамлакат ёшлари билан видеоселектор шаклида ўтказилган 58-сонли мажлис баёни қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2020 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган чора-тадбирлар дастури”нинг 6-бандида “Ёшларни спортнинг шахмат турига қизиқишларини қўллаб-қувватлаш ва ушбу йўналишда профессионал мутахассисларни тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида шахмат таълим йўналишини очиш” вазифаси белгиланган эди.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида “5610545-Спорт фаолияти: шахмат” таълим йўналиши бўйича олий маълумот кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди.

Қабул кўрсаткичлари: 14 та (4 та грант, 10 та тўлов-контракт асосида).

——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
Forwarded from Ta’lim xabarlari
O‘z tajribamdan kelib chiqib, sizlarga aytadigan maslahatim shu: ilmni qadrlang, ilmga intiling! Bir soniya vaqtingiz ham bekor o‘tmasin! Yoshlik – umrning eng bebaho davri. Ilm o‘tda yonmaydigan, suvda cho‘kmaydigan, hech kim sizdan tortib ololmaydigan boylik ekanini aslo unutmang! Sizlar mustaqillik farzandlarisiz.

Ota-bobolaringiz ko‘rgan to‘siq va qiyinchiliklarni ko‘rmay, ozod Vatanda erkin nafas olib, voyaga yetyapsizlar. Yuksak maqsadlar yo‘lida siz – yoshlar hal qiluvchi kuch bo‘lishingiz kerak. Men sizlarning zimmangizga yuklangan ana shunday ulkan mas’uliyatni, tom ma’nodagi tarixiy vazifani sharaf bilan ado etishingizga qat’iy ishonaman.

Shavkat Mirziyoyev
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti

Kаnalga ulanish👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
​​#ОТМ_maktab_hamkorligi

Мусобақалар завқи ўқувчиларнинг билим олишига хизмат қилади

Тошкент давлат транспорт университети
ташаббуси билан университетга бириктирилган Тошкент вилояти ва пойтахтдаги 8 та мактаб ўқувчилари ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди.

Таътил олдидан ташкил этилган спорт мусобақалар хурсандчилиги ўқувчиларнинг билим олиши ҳамда истиқболда соғлом ва фаол турмуш тарзини кечиришида ҳамоҳанг бўлишига хизмат қилди.

Университет ректори Одил Абдураҳмонов ўқувчи-спортчилар билан суҳбат давомида юртимизда ёшлар камолоти йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ўз фикрини билдириб, таътил даврида мазмунли ҳордиқ олишга, ўз устида изланишга, билим ва тафаккурини бойитишга ундади.

Спорт мусобақаларидан сўнг университет ва мактаб раҳбарларининг давра суҳбати ташкил этилди. Унда ОТМлар ва мактаб ҳамкорлигида умумтаълим фанларини ўқитишда самарадорликка эришиш билан бир қаторда жисмоний тарбия дарсларига, ўқувчилар ўртасида спортни оммалаштиришга эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#OTM_янгиликлари

Нукус ДПИ волейбол жамоаси Ўзбекистон суперкубоги ғолиби бўлди

Тошкент давлат транспорт университети спорт залида волейбол бўйича эркаклар ва хотин-қизлар ўртасида Ўзбекистон суперкубоги учун мусобақа бўлиб ўтди. Мусобақада бу йилги Ўзбекистон чемпионлари ва кубоги ғолиблари иштирок этди.

Хотин-қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпиони бўлган Нукус давлат педагогика институтининг «НДПИ» жамоаси суперкубок мусобақасида Ўзбекистон кубоги финалчиси Жиззах вилояти жамоасига икки ўйин натижалари бўйича ҳеч қандай имконият қолдирмади ва 2020 йилдаги Ўзбекистон суперкубоги ғолиби ҳамда мутлақ чемпион бўлди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОТМ_янгиликлари

2021 йил 20 январь куни Андижон машинасозлик институтида “Reсtor cup-2021” роботлар беллашуви бўлиб ўтади.

Унда республиканинг барча ОТМлар талабалари ўз роботи билан иштирок этиши мумкин.

Мусобақа тўртта йўналишда ўтказилади:

👉 Робот футбол;
👉 Робот сумо;
👉 Чизиқда ҳаракатланадиган робот;
👉 Фойдали модель.

❗️Иштирокчилар 2021 йил 15 январга қадар рўйхатдан ўтишлари лозим.

👉 Рўйхатдан ўтиш: https://docs.google.com/forms/d/1yEE7OD6w0qNUyW0d6lTYhmqYI2HRZKaNtNywzCKZaxQ/viewform?edit_requested=true

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Президент

29 декабрь куни соат 11:00да Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси бошланади.

Тадбирда 2021 йилга ном берилиб, мамлакатимизни янада ривожлантиришга қаратилган энг муҳим вазифалар, ички ва ташқи сиёсатга доир устувор йўналишлар белгиланади.

Мурожаатнома 15 та телеканалда жонли эфирда, Президентнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида онлайн ёритиб борилади.



29 декабря в 11:00 часов в Международном конгресс-центре начнется Послание Президента Шавката Мирзиёева Олий Мажлису.

Будет предложено название для 2021 года, обозначены важнейшие задачи дальнейшего развития страны, приоритеты внутренней и внешней политики.

Послание будет освещаться в прямом эфире 15 телеканалов, а также в режиме онлайн на официальном веб-сайте и официальных страницах Президента в социальных сетях.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тавсия

«Расмий хабарлар/Официальные новости» канали барча давлат ташкилотларининг расмий маълумотлари эълон қилинадиган ягона ахборот платформасидир.

🗝 Агар Сиз хабарларни доим биринчи манбадан олишни истасангиз, «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали — @Rasmiy_xabarlar_Official ни кузатиб боринг.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#OTM_янгиликлари

ЎзМУ олимаси АҚШ микробиология жамиятининг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди

Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Ўзбекистон-Хитой қўшма лабораторияси раҳбари Дилфуза Эгамбердиева АҚШ микробиология жамиятининг (ASM) Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди.

Дунёдаги энг қадимги ва энг йирик ягона табиий фанлар жамияти бўлган AҚШ микробиология жамияти (ASM)нинг фаолияти микробиология фанини тарғиб қилиш ва ривожлантиришга қаратилган.

Дилфуза Эгамбердиева Мирзо Улуғбек номидаги ЎзМУнинг Биология факультетини тамомлаб, 2000 йилда Берлиннинг Гумболдт университети, Қишлоқ хўжалиги ва боғдорчилик факультетида фан доктори илмий даражасини олган. Фан докторликдан кейинги тадқиқотларини Ҳелсинки, Манчестер, Лейден, Флоренция университетлари ҳамда Германиянинг Қишлоқ хўжалиги марказида давом эттирган.

Ўзбек олимасининг тадқиқотлари ўсимлик ва тупроқ микробиомини ўрганишга йўналтирилган бўлиб, айни пайтда дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатлари олимлари билан ҳамкорлик қилмоқда.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#OTM_янгиликлари

ЎзДЖТСУда регби жамоаси тузилади

Бугун Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Ўзбекистон регби Федерация ўртасида меморандум имзоланди

Тадбирда Ўзбекистон регби Федерацияси Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Ўзбекистон регби Федерацияси бош котиби Қаҳрамон Жалилов, Миллий терма жамоа бош мураббийи Данил Куликов, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Маҳмуджон Болтабаев ҳамда ОАВвакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 октябрдаги ПҚ-4500-сон қарорига мувофиқ, жорий ўқув йилидан университетда регби бўйича мутахассисларни тайёрловчи бакалавриат йўналиши очилиб, 21 нафар талаба қабул қилинди.

Меморандумга кўра регби спортини ёшлар орасида оммалаштириш, аёллар регби спортини ривожлантириш, иқтидорли спортчиларни излаб топиш, университет регби жамоасини тузиш, келажакда Жаҳон чемпионатлари ва Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўришда федерация ва университет ҳамкорлик қилади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Эълон

Осиё тарақққиёт банки билан ҳамкорликдаги лойиҳани амалга ошириш гуруҳига малакали мутахассислар ишга таклиф қилинади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Осиё тараққиёт банки (ОТБ)нинг кредит маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган «Замонавий иқтисодиёт учун кўникмаларни ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи (ЛАОГ)га мутахассислар ишга қабул қилинишини эълон қилади.

👉 Лойиҳани амалга ошириш муддати: 2021-2027 йй.
👉 Лойиҳанинг умумий қиймати: 163 млн. АҚШ доллари

Қуйидаги лавозимларига танлов бўлиб ўтади:

ЛАОГ раҳбари
молия мутахассиси
харидлар бўйича мутахассиси
ҳисобчи

Маълумотномалар ушбу манзилга юборилади: u.alijonov@edu.uz

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2367

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Давлат мукофотлари ўз эгаларига топширилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан, мустақиллигимизнинг 29 йиллиги арафасида бошқа соҳа вакиллари қатори олий таълим тизимидан 30 нафар раҳбар ходим ва профессор-ўқитувчилар давлатимизнинг юксак унвон, орден ва медаллари билан тақдирлангани ҳақида хабар берган эдик.

Шунингдек, ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Президент фармони билан олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тизимида фаолият юритаётган 24 нафар профессор-ўқитувчи ҳам тақдирланган эди.

Пойтахтимизнинг «Туркистон» саройида давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланган юртдошларимизга мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди. Тантанали тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов иштирок этди.

Мустақилликнинг 29 йиллиги арафасида бир гуруҳ фидоий юртдошларимиз қаторида ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультети аудиовизуал журналистика кафедраси доценти, минглаб журналистларнинг қадрли устози, публицист Сайди Умировнинг кўп йиллик фидокорона меҳнатлари эътироф этилиб, «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган эди. Шу йилнинг 15 ноябрь куни атоқли журналист 82 ёшида вафот этди.

Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов бошчилигида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вакиллари, марҳум журналистнинг ҳамкасблари ва шогирдлари унинг хонадонига ташриф буюриб, оиласига давлат мукофотини топширдилар.

– Инсон ҳаётини эзгу амаллар безайди дейишади. Моҳир публициcт, фидоий устоз Сайди Умиров ўзи тарбиялаган шогирдлари сиймосида, улар томонидан ёзиладиган халқчил мақолаларда яшайди. У кишининг номи юртимиз зиёлилари орасида ҳамиша юксак ҳурмат ва эҳтиром билан тилга олинади, - деди Абдужаббор Абдувоҳидов.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Президент:

Олий таълим муассасаларига қабул параметрлари 2016 йилга нисбатан 2,5 баробарга ўсди. Ёшларимизни олий таълим билан қамраб олиш даражаси 9 фоиздан 25 фоизга етди.

Эҳтиёжманд оилаларнинг мингга яқин қизлари илк бор олий ўқув юртларига алоҳида давлат грантлари асосида қабул қилинди.

@otm_info
#Президент

Президент 2021 йилни «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» деб ном беришни таклиф этди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Президент: кейинги йил учун устувор фан йўналишлари -
"Физика" ва "Хорижий тилларни ўқитиш"

@otm_info
#Murojaatnoma2021

- 30 та етакчи олий таълим муассасасига ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, қабул квотаси ва молиявий масалаларни мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади. – Президент.

Вазирлик телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Murojaatnoma_2021

Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида 2021 йилга “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб ном беришни таклиф қилди.

Шунингдек, Президент томонидан 2021 йил номида белгиланган соҳаларни тубдан ислоҳ қилиш ва янада ривожлантириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар айтиб ўтилди.

Шу жумладан, келгуси йилда олий ва ўрта махсус таълим тизимига жорий этиладиган янгиликлар ҳақида ҳам маълумот берилди:

👉 кейинги йилдан бошлаб олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сони камида 25 фоизга оширилади;

👉 олий ўқув юртларига қабул қилишда эҳтиёжманд оилалар қизлари учун грантлар сонини 2 баробарга кўпайтириб, 2 мингтага етказилади;

👉 аъло баҳоларга ўқиётган, ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар учун махсус стипендиялар жорий этилади;

👉 65 та академик лицей олий ўқув юртлари тасарруфига ўтказилади;

👉 187 та техникум ҳам ўз йўналиши бўйича турдош олийгоҳ ва тармоқ корхоналарига бириктирилади;

👉 “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали етакчи хорижий олий ўқув юртларининг магистратура ва докторантурасида ўқишга юбориладиган ёшлар сони 5 баробарга оширилади;

👉 30 та етакчи ОТМга ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, қабул квотаси ва молиявий масалаларни мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади;

👉 рақобатбардош миллий кадрларнинг янги авлодини тайёрлаш мақсадида Тошкент шаҳрида алоҳида университет ташкил этилади;

👉 хусусий олийгоҳларга ҳам керакли мутахассисларни тайёрлаш бўйича давлат буюртмаси бериш тизими йўлга қўйилади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g