#Muhokama_uchun_mavzu
Бегоналашув ва худбинликни қандай енгамиз?
Хуршид МИРЗАҲМЕДОВ, Наманган давлат университети таянч докторанти:
.... Ўтган асрнинг 70-йилларигача ОТМда таҳсил олган ёшлар фанни чуқур эгаллаш учун ўқитувчининг қўлёзма-манбасидан, иккинчи босқичда 2001 йилгача таъминот яхшиланиши туфайли китобдан фойдаланган.
Бизнинг давр талабалари 2015 йилгача китоб ва бошқа маълумотларнинг электрон шаклини флешка қурилмасига кўчириб олган, 2016 йилдан кейинги даврда эса талабалар орасида ўқитувчилардан фанга доир адабиёт сўраб олиш эҳтиёжи амалда тугатилди. Бу ҳол олий таълим талабалари фанни ўзлаштиришда адабиётларга бўлган эҳтиёжини қандай қондирмоқда?
Мусиқа тинглаш ёшларнинг кун тартибида асосий ўринни эгалламоқда. Шундай экан, жаҳон ва миллий мумтоз адабиётнинг энг яхши намуналарини ижтимоий тармоқ ва интернет сайтларига матнли, овозли-аудиокитоб тарзида ҳамда овозли-аудио театрларни жойлаштириш, уларни тарғиб қилиш орқали кенг китобхонлар аудиториясини сақлаб қолиш мумкин.
Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2344
Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g

Forwarded from Edu.uz | Lotin
“O‘qituvchilar uchun Aptis” testi haqida bilasizmi?!
🔰 “O‘qituvchilar uchun Aptis” Davlat test markazi tomonidan Britaniya Kengashi bilan hamkorlikda o‘tkaziladigan malaka test sinovi hisoblanadi.
👩🏫 Ushbu test har oyda asosiy ish haqiga qo‘shimcha ravishda ustama puli olishni istagan ingliz tili fani o‘qituvchilariga mo‘ljallangan.
📌 Test sinovning o‘ziga xos xususiyatlari:
➖ Britaniya Kengashining yetakchi ingliz tili mutaxassislari tomonidan ishlab chiqilgan.
➖ Ta’lim sohasi uchun maxsus ishlab chiqilgan (eng yaxshi natijaga erishish uchun o‘qituvchilar tajribasidan kelib chiqib moslashtirilgan).
➖ Tez, qulay va arzon – bir kun ichida test sinovlarining barcha qismlari topshiriladi va testdan 72 soat o‘tgach, natijalar e’lon qilinadi.
➖ Maxsus tayyorgarlikni talab qilmaydi – ingliz tilini bilishning haqiqiy darajasini aniqlashga imkon beradi.
👨🏻💻 Test sinovida qatnashish uchun Davlat test markazining rasmiy (https://dtm.uz/page/aptis) sayti orqali onlayn ro‘yxatdan o‘tiladi.
🔖 Test sinovida qatnashish uchun to‘lov bazaviy hisoblash miqdorining 2,5 baravari (557 500 so‘m)ni tashkil qiladi.
📆 “O‘qituvchilar uchun Aptis” testi har oyda bir marta Davlat test markazi tomonidan kompyuterda o‘tkaziladi.
⚖️ Testning taqdim etilgan javoblari “Global British Council” baholash guruhi tomonidan baholanadi.
⏰ Test natijalari test o‘tkazilgan vaqtdan boshlab 72 soat ichida shaxsiy kabinetda e’lon qilinadi.
✅ Natijalari CEFR shkalasi bo‘yicha “C” darajasiga to‘g‘ri keladigan, “O‘qituvchilar uchun Aptis” testidan o‘tgan o‘qituvchilarga ma’lumotnoma beriladi. Ushbu ma’lumotnomaga ega o‘qituvchilarga asosiy ish haqining 15% yoki 30% miqdorida ustama beriladi.
❕ Dekabr oyida bo‘lib o‘tadigan “O‘qituvchilar uchun Aptis” test sinovi uchun ro‘yxatga olish jarayoni 2020-yil 10-dekabrga qadar davom etadi.
Davlat test markazi.
Vazirlik telegram kanaliga ulanish👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFczx0DBI6Hy5OPafg

#ОТМ_янгиликлари
Соврин миқдори 60 000 000 сўм бўлган “IT MARAFON – 2021”га старт берилди
Бугун, 1 декабрдан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети томонидан мактаб ўқувчилари, талабалар ва дастурлашга қизиқувчи барча ёшлар учун “IT MARAFON-2021” танловига старт берилди.
IT MARAFON – бунда дастурчилар оммабоп дастурлаш тилларидан фойдаланган ҳолда мураккаб алгоритмли масалаларни ишлаши ва ўзига берилган виртуал масофани босиб ўтишлари керак бўлади.
Марафон уч босқичда бўлиб ўтади. Унда 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган барча хоҳловчилар иштирок этиши мумкин.
Ғолиблар жами 60 млн. сўм соврин жамғармасига эга бўлишади.
Марафонда C++, C#, Java, Python ва бошқа дастурлаш тилларидан фойдаланиш тавсия этилади.
Рўйхатдан ўтиш: robocontest.uz/register
Батафсил: https://bit.ly/IT-MARAFON2021
Kаналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ

#Malaka_oshirish
Беларуслик ҳамкорлар билан биргаликда таълимда рақамли технологияларга бағишланган малака ошириш курси йўлга қўйилди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Бош илмий-методик маркази ҳамда Беларусь Олий таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий мактаб республика институти ҳамкорлигида жорий йилнинг ноябрь ойидан “Таълимда рақамли технологиялар” (“Цифровые технологии в образовании”) малака ошириш курси йўлга қўйилди.
Курсда ўқув машғулотлари Ўзбекистон ҳамда Беларусь профессор-ўқитувчилари томонидан онлайн ва офлайн шаклларда олиб борилмоқда.
Навбатдаги онлайн машғулот бугун, 2 декабрь куни соат 12:00 да Беларусь давлат олий мактаби профессор-ўқитувчилари В.Г.Швайко ҳамда И.В.Брезгуновалар томонидан “Малака ошириш ўқув дастурларини амалга ошириш шартлари” (“Условия реализации образовательной программы повышения квалификации”) мавзусида бўлиб ўтади.

Илмий тараққиётни интеллектуал элита таъминлайди
Виктор АЛИМАСОВ, фалсафа фанлари доктори, профессор:
... Қайси бир олий ўқув юрти раҳбари ёки профессорининг чиқишларини тингламанг, мақолаларини ўқиманг, «кластер», «модуль тизими», «дистанцион таълим», «таълим хаби», «билим экспорти», «миллий ёки халқаро рейтинг», «рақамли таълим», «таълим парадигмалари», «инновацион рақамли база» каби ибораларга дуч келасиз. Мазкур иборалар тагидаги моҳият ҳақида бирор фикр учратмайсиз, гўё олий таълим қандайдир иқтисодий, техникавий, ташкилий масалаларни ҳал этишга йўналтирилиши керакдек.
Аслида олий таълимнинг моҳияти бўлғуси мутахассисга мураккаб, зиддиятларга тўла ижтимоий борлиқда ўз ўрнини топишга ёрдам беришидадир. Аввало биз талабаларимизга эркин, бахтли ва фаровон яшаш сирларини ўргатишимиз даркор.
Эркинлик ижодда, бахтиёрлик сени тўғри тушуниб, қўллаб-қувватлаганларида, фаровонлик меҳнатингга муносиб тақдирланганингдадир. Бу – ҳаёт фалсафаси!
Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2345

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Коррупциясиз_соҳа
9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни.
Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни.
Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Қонунчилик_янгиликлар
“Спорт тадбирларини шарҳловчи” – келгуси ўқув йилидан магистратурада спорт соҳасида янги мутахассисликларга қабул бошланади
ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрда “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 735-сон қарори қабул қилинди.
Қарорда жамиятда соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш бўйича кўриладиган чора-тадбирлар белгиланган.
✅ Ҳукумат қарорига мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:
👉 экстремал спорт ва спорт туризми бўйича кадрлар тайёрлаш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг филиалларида алоҳида кафедра очилади;
👉 “Спорт тадбирларини шарҳловчи”, “Йирик спорт тадбирларини ташкиллаштириш (промоутер)” ҳамда “Оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш” бўйича магистратура мутахассисликларига қабул бошланади.

#OTM_янгиликлари
ОТМлар ва мактаблар ҳамкорлиги кенгаймоқда
Мактабларда ўқитиш сифатини янада ошириш, битирувчиларни ОТМларга кириш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида республикадаги олий таълим муассасалари мактаблар билан ҳамкорлик ўрнатмоқда.
Жумладан, Тошкент молия институти жамоаси Юнусобод туманида жойлашган мактабларга таълим сифатини кўтаришда кўмаклашмоқда. Институт ректори Тўлқин Тешабоев бошчилигида профессор-ўқитувчилар тумандаги 63-, 117-, 273-, 313- ва 327-сонли мактабларга ташриф буюриб, ўқитувчилар ва ўқувчилар билан суҳбатлашди.
Институтда математика ва инглиз тили фани ўқитувчиларининг малакасини оширишга келишиб олинди. Шунингдек, математикага қизиқувчи ўқувчиларга Қоракўл мактаби билан ҳамкорликда ўқув курсини ташкил этиш, Полоск давлат университети ҳамкорлигидаги қўшма факультет қошидаги «Абитуриентлар мактаби»га ўқувчиларни жалб этиш бўйича дастур ишлаб чиқилди.

“Таълимда Чирчиқ тажрибаси" лойиҳасига старт берилди
Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти томонидан Чирчиқ шаҳридаги 24 та (1 та махсус) мактаб оталиққа олиниб, мактаб ўқитувчиларининг педагогик салоҳиятини ошириш, ўқитишнинг янги методларини жорий этиш бўйича ҳамкорлик бошлаб юборилди.
2019-2020 ўқув йили натижаларига 4 та кўрсаткич бўйича вилоятдаги мактаблар рейтинги тузилган. Бу ўз навбатида вилоятдаги педагог кадрлар тайёрлайдиган ягона ОТМ бўлган Тошкент вилояти Чирчиқ ДПИ зиммасига улкан масъулият юклайди.
Айни дамда институтнинг стратегик йўналишлари доирасида математика, физика, кимё, биология, психология, инглиз тили, ўзбек тили ва адабиёти, тарих, қозоқ тили ва тожик тили фанларини ўқитиш сифатини яхшилаш бўйича Чирчиқ шаҳридаги умумтаълим мактабларида ҳамкорликда «Таълимда Чирчиқ тажрибаси» лойиҳаси йўлга қўйилди.
Ушбу лойиҳа халқ таълими ва олий таълим тизимларини узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлашдек долзарб масалаларни амалда бажаришга қаратилган.

#Қонунчилик_янгиликлари
Тошкент шаҳрида Япония рақамли университети ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрда “Тошкент шаҳрида Япония рақамли университетини ташкил этиш тўғрисида”ги 762-сон қарори қабул қилинди.
АКТ, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизими ва компьютер тармоқларини бошқариш бўйича олий маълумотли рақобатбардош кадрларни тайёрлаш ҳамда бошқалар университетнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди.
Қарорга мувофиқ, Тошкент шаҳридаги Япония рақамли университети нодавлат олий таълим муассасаси ҳисобланади.
Университетда ўқитиш Япониянинг Отемае университети, Токио онлайн университети ва бошқа нуфузли ОТМ ҳамда ЎзР давлат таълим стандартлари талаблари инобатга олинган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган ўқув режалари ва фан дастурларига мувофиқ ЯПОН ва ЎЗБЕК тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Университетда бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кундузги ва масофавий таълим шаклларида кадрлар тайёрланади.
2020/2021 ўқув йили ҳамда кейинги ўқув йилларида университетга қабул қилиш параметрлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.
“Муҳандис-дастурчи” бакалавриат таълим йўналиши бўйича университетга талабаларни қабул қилиш 2020/2021 ўқув йилидан, “Компьютер графикаси ва дизайн” бакалавриат таълим йўналиши бўйича – кейинги ўқув йилидан бошлаб амалга оширилади.
Ҳар йили ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли, иқтидорли ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган фарзандлари танлов асосида бепул (университет гранти асосида) 10 нафардан кам бўлмаган абитуриентлар ўқишга қабул қилинади.
Битирувчиларга олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Япония университетлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг белгиланган намунадаги дипломлари берилади.
Университет Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Кичик халқа йўли кўчаси 21-а уй манзилидаги 3-ўқув биносининг биринчи қаватига жойлаштирилади.

#Соҳа_ислоҳотлари
Ўзбекистонда олий таълим муассасалари сони 129 тага етди
Ҳукуматнинг 2020 йил 2 декабрдаги 762-сон қарори билан Тошкент шаҳрида Япония рақамли университети ташкил этилди ва юртимиздаги ОТМлар сони 129 тага етди.
✅ Бугунги кунда республикада жами 129 та олий таълим муассасаси фаолияти йўлга қўйилган:
👉 давлат олий таълим муассасалари – 96 та;
👉 нодавлат олий таълим муассасалари – 9 та;
👉 хорижий ОТМлар ва уларнинг филиаллари – 24 та.
Ушбу рўйхатга ҳарбий ва диний ОТМлар киритилмаган.
Kаналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
Ўзбекистонда олий таълим муассасалари сони 129 тага етди
Ҳукуматнинг 2020 йил 2 декабрдаги 762-сон қарори билан Тошкент шаҳрида Япония рақамли университети ташкил этилди ва юртимиздаги ОТМлар сони 129 тага етди.
✅ Бугунги кунда республикада жами 129 та олий таълим муассасаси фаолияти йўлга қўйилган:
👉 давлат олий таълим муассасалари – 96 та;
👉 нодавлат олий таълим муассасалари – 9 та;
👉 хорижий ОТМлар ва уларнинг филиаллари – 24 та.
Ушбу рўйхатга ҳарбий ва диний ОТМлар киритилмаган.
Kаналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
#Қонунчилик_янгиликлари
2021/2022 ўқув йилидан академик лицейларга қабул ДТМ томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали амалга оширилади
“Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори эълон қилинди.
Қарорга мувофиқ, иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларни академик лицейларга саралаб олиш, чуқурлаштирилган таълим дастурлари асосида ўқитишга алоҳида эътибор қаратилади.
Академик лицей ўқувчиларининг камида битта хорижий тилни пухта ўзлаштириб чиқиши учун дарс машғулотларига юқори малакали педагоглар жалб қилинади зарурий шароитлар яратилади.
Шунингдек, академик лциейларда умумтаълим фанлар соати ҳисобига чуқурлаштирилган фанлар соати оширилади ҳамда уларнингн улуши камида 50 фоизга етказилади.
Таълим босқичлари узлуксизлигини таъминлаш мақсадида ОТМларнинг турдош таълим йўналишларида такроран ўқитиладиган фанларн академик лицейлар ўқув дастуридаги тегишли фанлар билан унификация қилинади.
Академик лицейларда ўқиш даврида унификация қилинган фанларни ўзлаштирган, олий таълим муассасаларида талабаликка қабул қилинган таълим олувчилар учун ушбу фанларни ўзлаштириш ихтиёрий ҳисобланади.
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, академик лицейларга ҳужжат топширувчиларни рўйхатдан ўтказиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади.
Келгуси ўқув йилидан бошлаб академик лицейларга иқтидорли ёшларни саралаб олишда Давлат тест маркази томонидан танланган йўналишга мос 2 та фан бўйича ҳамда интеллектуал қобилият даражаси (IQ)ни аниқлаб берувчи тест синовлари ўтказилади.

2021 йил 1 январдан академик лицей педагог ва ўқув-ёрдамчи ходимларига янги тартибда иш ҳақи ҳисобланади
Президент қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 2021 йил 1 январдан бошлаб академик лицей педагоглари ва ходимларининг меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида:
➖ академик лицей педагог ва ўқув-ёрдамчи ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашда Халқ таълими вазирлиги тизимидаги айрим фанларга ихтисослаштирилган мактабларнинг тегишли ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари қўлланилади;
➖академик лицей директорининг ўқув-тарбия жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган ўринбосарларининг базавий лавозим маошларига 20 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар тўланади;
➖ бўйсунуви бўйича тегишли олий таълим муассасасининг молиявий имкониятидан келиб чиқиб, бюджетдан ташқари, жумладан, тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан академик лицейларда ўрнак кўрсатган педагог ва ходимларга лавозим маошларининг 100 фоизигача миқдорида ҳар ойлик устамалар тўланади;
➖академик лицейларнинг фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD), шунингдек, фан доктори ёхуд фан доктори (DSc) илмий даражаларига, профессор ёки доцент илмий унвонларига эга бўлган педагог ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига кўра олий таълим муассасаси катта ўқитувчисига тенглаштирилади.
Шунингдек, 2021 йил 1 январдан бошлаб ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида таълим муассасаси раҳбарининг базавий лавозим маошига нисбатан бош ҳисобчининг базавий лавозим маоши 80 фоиз миқдорида, ҳисобчининг базавий лавозим маоши 60 фоиз миқдорида белгиланади.

Академик лицейларга педагогларни ишга қабул қилишдаги камида 5 йил узлуксиз педагогик иш стажига эга бўлиш тўғрисидаги талаб бекор қилинди
Президент қарорига мувофиқ, олий таълим муассасаларининг ўқув ишлари учун масъул проректори (филиал директори ўринбосари) бир вақтнинг ўзида академик лицей директори ҳисобланади.
Бунда, ОТМларнинг ўқув ишлари учун масъул проректор (филиал директори ўринбосари)ларига нормативларга мувофиқ белгиланадиган устамаларга қўшимча равишда ОТМнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан базавий лавозим маошига нисбатан ҳар ойлик 20 фоиз устама тўланади.
Мазкур қарор билан академик лицейларга ходимларни педагогик фаолиятга жалб этиш учун белгиланган камида 5 йил узлуксиз педагогик иш стажига эга бўлиш тўғрисидаги талаб бекор қилинди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификатини бериш бўйича академик лицейларнинг иккинчи босқич ўқувчилари учун тўртинчи семестр давомида бепул тест синови ташкил этилади.
Қолаверса, академик лицейлар фаолияти йилига камида икки маротаба Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ҳайъат йиғилиши ҳамда ОТМларининг илмий кенгашида кенг муҳокамадан ўтказилади.
Шунингдек, 2021/2022 ўқув йилидан:
➖ академик лицейларнинг рейтинги ишлаб чиқилади;
➖ академик лицейлар йўналишлари ва блокларига қараб бир педагог ходимга тўғри келадиган ўқувчилар сони нисбатининг чекланган нормативи 1:12 нисбатда белгиланади;
➖ чуқурлаштириб ўқитиладиган фанлар бўйича ҳар семестрда ўқувчиларни салоҳиятига кўра тенг нисбатда гуруҳларга бўлиб ўқитишга рухсат этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида матбуот анжумани ўтказилади
9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда Антикоррупция ҳафталиги доирасида 4 декабрь куни “Очиқ эшиклар куни” ўтказилади.
Тадбир доирасида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани ҳам ташкиллаштирилади. Матбуот анжумани 4 декабрь соат 11:00да Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг маъмурий биносида ўтказилиши белгиланган.
Манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, 2-Чимбой кўчаси, 96-уй

Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги тегишли қарори билан, Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали негизида Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти ташкил этилди.
Қарорга мувофиқ, Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонаси институтнинг клиник базаси этиб белгиланди.
Институт давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади ва унга қабул ҳар йили белгиланадиган Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари доирасида ва қўшимча қабул параметрларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Институтда 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб бакалавриат таълим йўналишлари, клиник ординатура, магистратура мутахассисликлари ва 2021 йилдан бошлаб таянч докторантурада кадрлар мақсадли тайёрланади.
Институт Фарғона вилоятидаги Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари ва тиббиёт коллежларида аниқ фанлар бўйича дарс машғулотларини олиб борувчи ўқитувчиларга доимий равишда илмий-услубий ёрдам кўрсатади.

#ITpark
Тошкент молия институти ҳузурида «Digital finance» инкубация ва акселерация маркази очилди
IT-Парк ҳамда Тошкент молия институти ҳамкорлигида ташкил этилган инкубация ва акселерация марказининг очилиш маросими ўтказилди.
Марказнинг мақсади институтда ёшлар ўртасида стартап экотизимни ривожлантириш асосида иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қуватлаш ҳамда тижоратлаштиришдан иборат.
Марказда:
- IT-Парк инкубация ва акселерация ўқитиш методологияси дастурлари асосида стартап лойиҳалари учун тренинглар ўтказиш;
- ёш олимлар ва талабаларнинг инновацион тадқиқот ва ривожлантириш лойиҳалари ва дастурларига инвестицияларни жалб қилиш;
- маркетинг экспертизаси фаолияти хизматини шартнома асосида амалга ошириш каби имкониятлар яратилади.
Тадбирда вазирлик ва идоралар раҳбарлари, ўқитувчилар ва талабалар қатнашди. Унда марказ фаолияти ҳақида ва талабалар стартаплари тақдимоти ўтказилди.