Edu.uz
151K subscribers
15.9K photos
3.17K videos
209 files
10.5K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor tum, Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006

📲 Sayt: https://gov.uz/edu
📲 instagram.com/edu.uz/
📲 facebook.com/eduuzofficial
📲 http://youtube.com/c/eduu
📲 https://twitter.com/eduuzoffi
Download Telegram
​​#Qabul2020

Абитуриентлар диққатига, ўқишга қабул давом этади!

Аджу университетида ҳужжатларни қабул қилиш муддати 1 декабргача узайтирилди

Таълим йўналишлари:

👉 Архитектура (Architecture) – 7,8 млн. сўм;
👉 Электротехника ва компьютер муҳандислиги (Electrical and Computer Engineering) – 7,1 млн. сўм;
👉 Қурилиш муҳандислиги (Civil Systems Engineering) – 7,1 млн. сўм.

❇️ Зарур ҳужжатлар:

паспорт;
умумтаълим мактабини тугатганлиги тўғрисида аттестат, академик лицей ёки касб-ҳунар коллежи дипломи (иловаси билан);
3,5×4,5 ўлчамдаги фотосурат (олинган санаси 3 ойдан ошмаслиги керак);
камида 5.0 балл тўплаганлиги ҳақида IELTS сертификати (мавжуд бўлса).

❗️Эслатма: ҳужжатларини рўйхатдан ўтказишда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробари миқдорида тўлов амалга оширилади (223 000 сўм).

Мурожаат учун: (71) 207-65-66, 207-66-76, (95) 195-33-66, (94) 620-16-61

Батафсил: телеграм, веб-сайt

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
📍Ҳар бир ҳудудда камида 1 тадан нодавлат олий таълим муассасаси ташкил этилади:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштириш бўйича жорий йил ЗО октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилиши Баёнига мувофиқ:

👉Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Таълим сифатини назорат килиш давлат инспекцияси билан биргаликда олий таълим соҳасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ва қамров даражасини ошириш максадида, 2021 йил 1 сентябрга қадар ҳар бир ҳудудда камида биттадан нодавлат олий таълим муассасаларини ташкил қилиш чораларини кўриш вазифаси юклатилган.

Республикада амалдаги қонунчилик бўйича ўрнатилган тартибда ташкил этилган нодавлат олий таълим муассасалари рўйхати мана бу ерда: ⬇️
https://t.me/otm_info/59
____________________________
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
​​#ОТМ_янгиликлари

Ҳарбий институтда ЎзДЖТУнинг инглиз тилини ўрганиш бўйича филиали иш бошлади

Олий ва ўрта махсус таълим, Мудофаа вазирликлари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар қарорига биноан, Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг инглиз тилини ўрганиш бўйича филиали фаолияти йўлга қўйилди.

Ҳарбий институтида ўтказилган республика илмий-услубий конференцияси доирасида курсантларнинг хорижий тилларни ўрганишларини янада такомиллаштириш мақсадида ташкил этилган ушбу филиалнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Университет томонидан ҳарбий институт таълим жараёнида эҳтиёж мавжуд бўлган ўқув-услубий адабиётлар билан таъминланди. Инглиз тили ўқитиладиган аудиториялар тўлиқ жиҳозланди. Ҳамкорлик доирасида замонавий педагогик технологияларни жорий этилишида методик ёрдам кўрсатилмоқда.

Шунингдек, Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти ва ЎзДЖТУ қошидаги Инновацион марказ ҳамкорлигида “SIGNALS” English for the Military ўқув қўлланмаси яратилди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#OTM_maktab_hamkorligi

Янгиликлар 24 | Тошкент давлат техника университети профессор-ўқитувчилари Шайхонтоҳур туманидаги 40-сонли мактаб битирувчилари билан учрашув ўтказди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Тайинлов

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтига янги ректор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 ноябрдаги тегишли қарорига мувофиқ, Сабиров Илхом Кахрамонович Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ректори лавозимига тайинланди.

Сабиров Илхом Кахрамонович 1974 йилда туғилган, маълумоти олий, 1996 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини тамомлаган. Техника фанлари доктори, профессор. 2020 йилдан ушбу институтда фаолият кўрсатиб келади.

📍Lotin alifbosida o'qing

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Профессионал_таълим

Коллеж ва техникумларда ўқув жараёнини бошлаш учун сўровномалар ўтказилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ташаббуси билан коллеж ва техникумларда ўқув жараёнини анъанавий ёки масофавий шаклда давом эттириш мақсадида ўқувчилар ва уларнинг ота-она (васий)лари ўртасида сўровнома ўтказилиши белгиланди.

Бунда коллеж ва техникумларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилингандан сўнг фарзандлари ўқишга кирган ота-оналар ва ўқувчилар ўртасида ўқув жараёнини бошлаш муддати ва шаклини белгилаш бўйича сўровнома ўтказилади.

Янги ўқув йилини анъанавий тарзда бошлашга тайёр бўлган коллеж ва техникумларда ўқув жараёнини бошлаш масаласи туман (шаҳар) халқ депутатлари кенгаши муҳокамасидан ўтказилади.

Коллеж ва техникумларда СанПиН талаблари бажарилган тақдирда ҳамда ота-оналар ва депутатлардан ижобий хулосалар олингандан сўнг, ўқув жараёнлари анъанавий шаклда ташкил этилади.

Маълумот учун, ЎзР таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 7-сон баёни қарорига мувофиқ 2020 йил 20 ноябрдан 30 ноябрга (шу куни ҳам) қадар коллеж ва техникумларга саралаш имтиҳонлари ўтказилади.

Коллеж ва техникумларнинг 178 тасида тест синовлари, 176 тасида эса ёзма имтиҳон шаклида, спорт соҳасидаги коллеж ва техникумларда касбий (ижодий) имтиҳонлар бўлиб ўтади.

📍Lotin alifbosida o'qing.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида “Талабалар театр студияси” фестивалининг кўрик-танлови республика босқичи бошланди.

Фестивалнинг финал босқичида Қорақалпоғистон тиббиёт, Қарши муҳандислик иқтисодиёт, Чирчиқ давлат педагогика, Тошкент давлат стоматология институтлари, Тошкент давлат юридик ва Тошкент давлат педагогика университетлари ҳамда Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали талабаларининг ижодий жамоалари ўзаро беллашадилар.

“Талабалар театр студияси” фестивалининг финал босқичи эртага ҳам давом этади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
⚡️ОТМ битирувчи курс талабалари учун яхши имконият:

Ёшлар ойлиги доирасида, 26 ноябр куни ҲУМО АРEНА муз саройида ёшлар учун "Имкониятлар макони" бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтар экан. Ярмаркада:

Мамлакатимизнинг турли соҳалардаги 50 га яқин энг йирик ва нуфузли компаниялари: туризм, ишлаб чиқариш, қурилиш, ИТ, банклар ва алоқа компаниялари;

Халқаро тоифали коучерлардан муваффақиятли ишга жойлашиш сирлари.

▶️ Сана ва вақти: 26 ноябр 10:00-16:00
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
​​#ОТМ_янгиликлари

Ҳиндистон элчиси Термиз давлат университетига ташриф буюрди

Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Маниш Прабҳат бошчилигидаги делегация Термиз давлат университетига ташриф буюрди.

Тантанали кутиб олинган тадбир меҳмонлари иштирокида университетда ташкил этилган “Ҳинд ўқув хонаси” нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур хонага Ҳиндистон элчихонаси томонидан замонавий ва кўп функцияли электрон доска, мусиқа асбоблари, ҳинд ва инглиз тилларидаги китоблар ва ҳинд маданияти билан таништирувчи суратлар тақдим этилди.

Эндиликда ушбу ўқув хонасида яратилган шароит орқали нафақат Ҳиндистон, балки бошқа хорижий ҳамкор ОТМлар билан онлайн ўқув машғулотларини ўтказиш мумкин.

Меҳмонлар университетда яратилган шароитлар ва Қатағон қурбонлари музейини кўздан кечиришди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Қонунчилик_янгиликлари

Биология йўналишларида кадрлар тайёрлашда чуқурлаштирилган ўқитиш амалиёти йўлга қўйилади

Президентнинг “Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш, уларнинг уруғчилигини йўлга қўйишни ривожлантириш бўйича илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

республика олий таълим муассасалари биология йўналишларининг 3 ва 4-курслари таҳсил олаётган иқтидорли талабалар таркибидан алоҳида гуруҳларда чуқурлаштирилган ўқитиш амалиёти;

барча қишлоқ хўжалигига ихтисослашган коллеж ва техникумларда мутахассисликлар классификациясини инобатга олган ҳолда “Доривор ўсимликлар етиштириш агротехнологияси” йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Soha_islohotlari

Махсус репортаж | ОТМларни халқаро рейтингга киритиш йўлида олий таълим тизимида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Илм-фан, яратувчанлик ва ижодий ёндашув мамлакатни инновацион ривожланиш йўлидан етаклашга қодир

Юртимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бўйича устувор вазифаларга мос кадрларни тайёрлаш мақсадида ўрта-махсус ва олий таълим тизими ҳам тубдан ўзгармоқда.

Мисол учун, мамлакатимизда кейинги бир неча йил давомида янги олий таълим муассасалари фаолият бошлагани, нуфузли хорижий университетларнинг филиаллари очилаётгани ёш йигит-қизларимиз парвози учун кенг майдон яратмоқда.

Батафсил 👉 «Халқ сўзи» газетаcининг расмий каналида

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#ОТМ_янгиликлари

Жиззах давлат педагогика институти Портсмут университети билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Жиззах давлат педагогика институти ҳамда Буюк Британиянинг Портсмут университети ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, иккала ОТМ ўртасида ўзаро тажриба алмашиш бўйича меморандум имзолаш маросими ZOOM платформаси орқали онлайн тарзда бўлиб ўтди.

Унда Жиззах давлат педагогика институти ректори Шавкат Шарипов ва Буюк Британия Портсмут университети проректори Крис Чанг иштирок этди.

Меморандумда икки давлат ОТМлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш, ўқув материаллари алмашинуви, қўшма тадқиқот ишларини тарғиб қилиш ва томонларнинг иштирокида нашр этилган илмий журналларда мақолаларни нашр этиш каби йўналишлар икки томонлама ҳамкорликнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди.

Шунингдек, ушбу меморандумдаги ЖизДПИ профессор-ўқитувчиларига Портсмут университети кутубхонаси, электрон ресурс марказидан фойдаланиш имкониятини яратиш, уларни Буюк Британияга малака ошириш курсларига жўнатиш, қолаверса, кредит-модул тизимида ўқув режалари ва дастурлари, магистратура ва қўшма таълим дастурларини муҳокама қилиш каби таклифлар муҳокама қилинди ва ҳар икки ОТМ вакиллари томонидан маъқуллангач, меморандум имзоланди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Xalqaro_hamkorlik

Олий таълимда малакали кадрларни тайёрлашда ЕИ билан ҳамкорлик кенгайиб боради

Бугун, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси ҳамкорлик сектори раҳбари Франсуа БЕЖО бошчилигидаги ЕИ вакилларидан иборат делегация билан онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Вазирнинг биринчи ўринбосари Ўктам Саломов, вазир ўринбосари Муродилло Холмуҳамедов бошчилигида вазирлик мутахассислари ЕИдаги ҳамкорлар билан ўзаро истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилдилар.

Ушбу мулоқотда олий ва ўрта махсус таълим соҳасида икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Жумладан, 2021-2027 йилларда Ўзбекистон таълим тизимини янги сифат босқичига кўтаришга хизмат қилувчи лойиҳаларни амалга ошириш бўйича Европа Иттифоқи дастурини тайёрлаш масалалари кўриб чиқилди.

–Ўзбекистон олий таълим тизимини модернизация қилиш йўлида ЕИ ҳамкорларимиз томонидан кўрсатилаётган ташаббусларни жуда юқори баҳолаймиз, - деди вазирнинг биринчи ўринбосари Ўктам Саломов. – Шу билан бирга икки томонлама ҳамкорликда фойдаланиш мумкин бўлган истиқболли соҳалар ва имкониятлар жуда ҳам кўп. Вазирлик таълим сифатини оширишга қаратилган лойиҳаларни тўла қўллаб-қувватлайди.

Шунингдек, музокараларда иқтисодиётнинг реал секторида эҳтиёж мавжуд бўлган ўрта бўғин кадрларни тайёрлашда ҳам ЕИ билан яқиндан ҳамкорлик қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#OTM_янгиликлари

Германия университети билан ҳамкорлик

Германиянинг Вайенштефан-Триздорф амалий фанлар университети ва Урганч давлат университети ўртасидаги қўшма таълим дастури асосида ҳамкорлик ўрнатилган бўлиб, 2020-2021 ўқув йилида “Aграр менежмент” мутахассислиги бўйича магистратурага 6 нафар талаба қабул қилинди.

Жорий йилнинг 27 ноябрь куни Германиянинг Вайенштефан-Триздорф амалий фанлар университети президенти, проректорлари ҳамда ҳамкор университет ректорлари иштирокида онлайн конференцияси бўлиб ўтди.

Онлайн учрашувда Германия университетининг 30 дан ортиқ ҳамкор университети қатнашди. Конференцияда “Ковид19” пандемияси давридаги мавжуд вазият тўғрисида маълумот алмашиш ва келгусидаги ҳамкорлик, лойиҳалар ва тадбирлар тўғрисида суҳбат бўлиб ўтди.

Шунингдек, халқаро аккредитация, икки томонлама диплом шартномалари, Германия университетининг ҳамкор университетларида қишлоқ хўжалиги профессор-ўқитувчилари ва ходимлари учун халқаро ўқув курслари ташкил этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Online_konferensiya

«Рaқaмли технологиялaр дaвридa немис тилини ўқитиш» мaвзусидaги хaлқaро онлaйн aнжумaн ўз ишини бошлaди

Ўзбекистондаги Гёте институти, ЎзДЖТУ ҳузуридаги Чет тилларини ўқитишнинг инновациявий методикаларини ривожлантириш Республика илмий-амалий маркази Германия академик алмашув хизмати (DAAD)нинг «Dhoch3» таълим дастури ҳамда «Ўзбекистонда хорижий тиллар» номли электрон илмий-методик журнал ва Интернет портали – FLEDU.UZ ҳамкорлигида «Рақамли технологиялар даврида немис тилини ўқитиш» мавзусида халқаро илмий-амалий онлайн конференция ўз ишини бошлади.

Тадбирнинг очилиш маросимида Германиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Гунтер Оверфелд, Ўзбекистондаги Гёте институти директори Жан Ҳелфер, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори Азизов Улуғбек, DAAD лектори (ЎзМУ) Симон Кретсчмерлар иштирок этди.

Анжуман замонавий илм-фаннинг энг долзарб илмий мавзуларини, янги ўқув дастурларни ҳамда техник ва услубий ишланмаларни акс эттиришга қаратилмоқда. Унда чет тилларини ўқитиш соҳасидаги инновацион технологиялар, янги ўқув-услубий ва техник имкониятлар, замонавий педагогика муаммолари ва долзарб масалалари юзасидан илмий фикр-мулоҳазалар алмашилмоқда.

Очилиш маросимидан сўнг, республика вазирлик ва бошқа муассасалар мутасадди ходимлари, Германиянинг халқаро ташкилот ва ўқув марказлари вакиллари, халқаро экспертлар, соҳа мутахассислари, узлуксиз таълим тизимининг барча босқичларида фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар иштирокида онлайн ялпи йиғилиши бўлиб ўтади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Muhokama

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига «Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси жойлаштирилди.

Қонун лойиҳасида педагог ходимга умумий белгиланган ёшдан беш йилга қисқартирилган ҳолда ИМТИЁЗЛИ ПЕНСИЯ олиш ҳуқуқини тақдим қилиш таклиф этилмоқда.

👉 Ҳужжатнинг тўлиқ матни: https://regulation.gov.uz/uz/d/25127

Мазкур ҳужжат лойиҳаси муҳокамасида иштирок этинг ва ўз таклиф-мулоҳазаларингизни билдиринг.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Chempion_talabalar

ТДИУ талабаси «МДҲнинг энг яхши талабаси-2020» халқаро танловида ғалаба қозонди

Тошкент давлат иқтисодиёт университети Иқтисодиёт факультети 3-босқич талабаси Достонбек Рустамов Нурсултон шаҳрида ўтказилган «МДҲнинг энг яхши талабаси-2020» халқаро танловида 14 мамлакат ичидан «Рақамли иқтисодиёт ва инновацияларни бошқариш» йўналиши бўйича иштирок этиб, фахрли I ўринни эгаллади.

Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади МДҲ давлатларининг олий таълим муассасалари талабаларини қўллаб-қувватлаш, илм-фан, техника ривожланишига ҳисса қўшаётган ёшларни аниқлаб, уларни муносиб рағбатлантириш ҳисобланади.

Танлов натижаларига кўра, Достонбек Рустамовнинг илмий ишлари, қўлга киритган ютуқлари ва танлов давомидаги саралаш жараёнлари ҳисобга олинган ҳолда I ўринга муносиб деб топилди ва «МДҲнинг энг яхши талабаси-2020» ёзуви туширилган кўкрак нишони ва I даражали диплом билан тақдирланди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Tashabbuskor_talabalar

Факт 24 | Қарши давлат университети Санъатшунослик факультети 2-курс талабаси Ирода АБДУРАҲМОНОВА банкдан 100 млн. сўм кредит олиб, қишлоғида тенгдошлари учун кутубхона очди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#OTM_maktab_hamkorligi

ЎзМУ Олмазор туманидаги 10 та мактабни оталиққа олди

Ўзбекистон Миллий университети Олмазор туманидаги таълим сифати ва битирувчиларни олий таълим муассасаларига кириш бўйича энг паст бўлган 10 та мактабни ўз оталиғига олди ва уларда таълим сифатини яхшилаш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқди.

Унга мувофиқ математика, физика, кимё, биология, тарих, рус тили ва адабиёти фанлари бўйича 1831 нафар ўқитувчи ЎзМУда малака оширади.

Мазкур мактабларга мос факультет ва кафедралар бириктирилиб, университетда фанлар кесимида ўқитувчиларнинг касбий маҳорати ва уларга методик ёрдам кўрсатиш орқали малакасини ошириш, университет профессор-ўқитувчилари ва мактаб ўқитувчилари “Устоз-шогирд” тизимини жорий этиш ҳамда юқори натижага эришган мактаб ўқитувчиларини “Университетнинг фахрий ўқитувчиси” мақомига кўтариш ва моддий рағбатлантириш режалаштирилган.

Шунингдек, мактаб ўқувчилари ўртасида фан олимпиадаларини ўтказиш ва ғолибларга “Университет стипендияси”ни жорий этиш, юқори синф ўқувчиларини ОТМга ўқишга кириш учун тайёрлайдиган махсус ўқув-тайёрлов курсларини ташкил этиш, ўқувчилар қизиқишига кўра ижодий ва фан тўгаракларини ташкил этиш, беш ташаббус доирасида спорт мусобақалари ҳамда ижодий кечалар ташкил этиш кўзда тутилган.

ЎзМУ ректори Аваз Марахимов бошчилигида факультет деканлари ва кафедра мудирлари Олмазор туманидаги 219-сонли мактаб жамоаси ва ўқувчилари билан учрашди. Университет номидан мактабга 1 дона интерактив доска, компьютер синфи, бадиий ва ўқув адабиётлари тўплами совға қилинди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Universiada2020

«Универсиада-2020»: Наманганда волейбол бўйича мусобақалар бўлиб ўтмоқда

Кеча, 29 ноябрь куни Наманганда Республикамиз олий таълим муассасалари ўртасида спортнинг волейбол (эркаклар) тури бўйича «Универсиада-2020» мусобақасининг финал босқичи ўйинларига старт берилди.

Бугунги дастлабки ўйинда Қорақалпоғистон Республикаси ва Самарқанд вилояти жамоалари беллашиб, унда Қорақалпоғистон Республикаси вакиллари 3:0 ҳисобида ғолиб бўлди. Куннинг иккинчи баҳсида Тошкент вилояти ва Наманган вилояти вакиллари беллашди. Муросасиз ўтган баҳсда Наманган вилояти вакиллари 3:1 ҳисобида устун келишди.

«Универсиада-2020» спорт ўйинлари доирасида волейбол бўйича учрашувлар 1 декабргача давом этади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g