Edu.uz
164K subscribers
18.8K photos
4.02K videos
232 files
11.7K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
#Эълон

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида кафедралар бўйича бўш лавозимларга танлов эълон қилинди

🔰 Кафедра мудири:
Иқтисодиётда математик методлар

🔰 Профессорлар: Фундаментал иқтисодиёт, Ижтимоий гуманитар фанлар, Маркетинг, Туризм ва сервис

🔰 Доцентлар: Корпоратив иқтисодиет ва бизнес таҳлил, Солиқлар ва суғурта иши, Молия, Менежмент, Инновацион таълим, Статистика, Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари, Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, Туризм ва сервис, Фундаментал иқтисодиёт, Инглиз тили

🔰 Катта ўқитувчилар: Инглиз тили, Ўзбек тили ва адабиёти, Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари, Тармоқлар иқтисодиёти, Бухгалтерия ҳисоби, Маркетинг, Туризм ва сервис, Жаҳон иқтисодиёти, Корпоратив иқтисодиет ва бизнес таҳлил, Молиявий таҳлил ва аудит, Банк иши ва инвестициялар

🔰 Ассистентлар: Амалий математика, Фундаментал иқтисодиёт, Инновацион таьлим, Иқтисодий хавфсизлик, Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари, Маркетинг, Туризм ва сервис, Корпоратив бошқарув, Инсон ресурсларни бошқариш

Ўқитувчи: Инглиз тили

👉 Зарур ҳужжатлар:

ректор номига ариза;
ходимларни ҳисобга олиш бўйича шахсий варақа;
олий маълумоти, илмий даражаси, илмий унвони ҳақидаги аттестат нусхалари;
илмий ишлари рўйхати;
малака оширганлиги ва қайта тайёрловдан ўтганлиги ҳақидаги дипломлар ва сертификатлар.
охирги 5 йилда амалга оширган педагогик фаолияти ҳақида ҳисобот.
кафедра муҳокамасидан кўчирма

❗️Аризалар қабул қилиш муддати – эълон қилинган кундан бошлаб 1 ой.

Манзил: 100003, Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 49.

Маълумот учун: ТДИУ, Ходимлар бўлими. Тел.: (0-371) 239-01-42, 239-01-08

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Соҳа_ислоҳотлари

Yangi Davr | Ўзбекистондаги 5 та олий таълим муассасаси хорижий ОТМлар билан трансформация қилиш учун очиқ танлов асосида саралаб олинади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#ОТМ_янгиликлари

Ўзбекистонлик талабалар Индонезияда ғолиб бўлди

Индонезиянинг
Таълим ва маданият вазирлиги томонидан “Bulan Bahasa dan Sastra – 2020” (Тил ва адабиёт ойлиги – 2020) номли халқаро тадбир ташкил этилди.

Тадбир доирасида “Festival Handai Indonesia” (Индонезия дўстлик фестивали)нинг ҳикоя сўзлаб бериш, нотиқлик санъати, қўшиқ куйлаш, шеър ўқиш, актёрлик маҳорати, аския ва репортаж олиб бориш каби 7 турдаги онлайн мусобақалари ўтказилди.

Ушбу мусобақаларда 30 та мамлакатдан 100 нафардан зиёд талаба, жумладан, Тошкент давлат шарқшунослик университети талабалари ҳам қатнашди.

Университетнинг Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва туризм факультети иккинчи босқич талабаси Шаҳзод Тўлаганов репортаж олиб боришда аъло натижа кўрсатиб, биринчи ўринни эгаллади.

Нотиқлик санъати мусобақасида ушбу факультет учинчи босқич талабаси Бекзод Абдувоитов совриндорлар сафидан жой олди. Ҳозирда у университетлараро алмашинув дастури бўйича Индонезиянинг Ислом Маланг университетида онлайн тарзда таҳсил олмоқда.

Талабларнинг ушбу муваффақиятида университет профессор-ўқитувчилари, қолаверса, Индонезиядан таклиф этилган икки нафар волонтёр Алфред Боби Тангконда ва Дви Харианинг хизматлари катта.

28 октябрь куни фестивалнинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик талабаларга Индонезия таълим ва маданият вазирлиги томонидан пул ва қимматбаҳо совғалар топширилиши белгиланди.

Маълумот учун, яқинда Тошкент давлат шарқшунослик университети ва Индонезиянинг Ислом Маланг университети ўртасида онлайн меморандум имзолаш маросими ўтказилган эди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Таълим тизими ислоҳотлари Ўзбекистонда янги Уйғониш даври пойдеворини яратади

👉 http://xs.uz/uzkr/42995

Расмий саҳифаларимиз 👇

Instagram | Facebook | Youtube | Telegram
​​#Профессор_минбари

Навоийга эҳтиром – миллатга эҳтиром демакдир!

Нафас ШОДМОНОВ,
Қарши давлат университети профессори:

"Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори халқимиз маънавий ҳаётига, руҳига янги ҳаётбахш насимлар каби бир фараҳбахш тўлқин олиб кирди.

...2020 – 2021 йиллар давомида Алишер Навоийнинг қўлёзма манбалари асосида шоир асарларининг мукаммал илмий нашрини яратиш ишларини амалга ошириш вазифаси топширилганидир. Ушбу вазифа жуда мураккаб иш бўлиб, уни амалга ошириш кенг миқёсдаги матншунослик ишлари олиб борилишни тақозо қилади.

Айтиш лозимки, бу борада ҳозиргача айрим ишлар амалга оширилган бўлса-да, улар мукаммал илмий нашр саналиши қийин. Чунки бизнинг адабиётимиз тарихи манбалари, жумладан Навоий асарлари матнининг илмий нашри хусусида сўз борганда уларнинг биз кўп таянадиган рус ёки Европа матншунослигидаги бу тушунча маъносидан кескин фарқ қилишини ҳисобга олиш зарур.

Афсуски, ҳозиргача ўзбек матншунослигида бу муаммонинг назарий методологик асослари ишлаб чиқилмаган. Қарорда белгиланган илмий нашрни амалга ошириш учун, албатта унинг назарий методологик асослари, лоақал унинг дастлабки тамойиллари ҳам вужудга келади.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2314

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Ўзбекистонлик икки нафар талаба Индонезия дўстлик фестивалида ғолиб бўлди

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#OTM_янгиликлари

ТДИУ ва Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ўртасида меморандум имзоланди

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида очиқ мулоқот ўтказилди. Унда Агентликнинг марказий ва ҳудудий органлари масъул ходимлари, иш берувчи корхона ва ташкилотларнинг ходимлар билан ишловчи раҳбар ходимлари, университет раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этди.

Учрашувда талабалар ва битирувчиларнинг етакчилик, тадбиркорлик борасидаги қобилиятини алоҳида интервьюлар уюштириш ва уларнинг фикр-мулоҳазаларини умумлаштириш орқали ўрганиш, иш берувчи ташкилотларнинг кадрлар хизматлари билан мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларнинг ечими бўйича ҳамкорликдаги тизимли фаолиятни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Муҳокамалар якунида Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ушбу келишув ўз ичига Агентлик салоҳиятидан университетда янги авлод кадрларини мақсадли тайёрлашда фойдаланиш, иқтидорли ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, уларни қўллаб-қувватлаш, битирувчиларни ўз мутахассисликлари бўйича бандлигини таъминлаш ва бошқа мақсадларни қамраб олган.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Xorijiy_OTMlar

Ўзбекистонда хорижий таълим

Махсус репортаж | Корея Республикаси Аджу университетининг хориждаги биринчи филиали – Тошкент шаҳридаги Аджу университети тўғрисида.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#OTM_xabarlari

ОТМларда бўш иш ўринларига ишга қабул қилиш бўйича танловлар ўтказилмоқда

Тошкент молия институтида
Ҳукуматнинг 2006 йил 10 февралдаги 20-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг 12-бандига асосан бўш лавозимларни эгаллашга танлов эълон қилинди.

Институтнинг 19 та кафедрасидаги бўш лавозимларга чет тили ва замонавий АКТни ўзлаштирган педагог-ходимлар ишга таклиф этилмоқда.

«Статистика ва эконометрика», «Молия», «Иқтисодиёт», «Банк иши» ва шу каби жами 19 та кафедрада "кафедра мудири", "профессор", "доцент", "катта ўқитувчи" ва "ўқитувчи" (ассистент) лавозимларига танлов эълон қилинган.

Танлов муддати – эълон чиққан кундан бошлаб бир ой.

Манзил: Тошкент шаҳри, А.Темур шоҳ кўчаси, 60А-уй

Маълумот учун: (71) 234-45-86

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
​​#OTM_xabarlari

Тошкентда нуфузли хорижий университетлар ва халқаро ташкилотлар экспертлари иштирокида очиқ виртуал семинарлар ўтказилмоқда

Тошкент халқаро Вестминстер университети
ташаббуси билан жорий йилнинг октябрь-ноябрь ойларида Халқаро озиқ-овқат сиёсати тадқиқотлари институти IFPRI (Вашингтон, АҚШ) ва Вестминстер ривожланиш стратегияси тармоғи WDPN (Вестминстер университети, Лондон, Буюк Британия) билан ҳамкорликда амалий иқтисодиёт бўйича қатор очиқ семинарлар ўтказилмоқда.

Шу йилнинг ноябрь ойи охиригача давом этадиган стратегик тадқиқотлар бўйича очиқ онлайн семинарларнинг иккинчи туркуми барча қизиқувчи тадқиқотчилар ва талабалар, шунингдек, иқтисодий ривожланиш стратегиясига қизиққанлар учун мўлжалланган.

Онлайн семинарлар Колумбия (АҚШ), Пекин (Хитой), Кардифф ва Вестминстер университетлари (Буюк Британия) профессорлари ҳамда бошқа халқаро ташкилотлар экспертлари иштирокида бўлиб ўтмоқда.

Жумладан, Колумбия университети профессори Жеффри Сакс, “Sciences Po” профессори Сергей Гуриев (Франция), доктор Даниела Резник (IFPRI, АҚШ), Пекин университети профессори ва China Economic Review бош муҳаррири Сяобо Чжан, IFPRI Эфиопия дастури раҳбари доктор Алемаеху Таффесс (АҚШ), Вестминстер университети профессори Карен Жексон, доктор Серена Масино (Буюк Британия), Кардифф университети ўқитувчиси доктор Анна Кочановалар томонидан маъруза ва амалий машғуотлар ўтказилмоқда.

Виртуал семинарларимизнинг мақсади барча янги ва қизиқувчи олимлар ўртасида ҳам Марказий Осиёда, ҳам бутун дунёда муҳим бўлган стратегик масалалар бўйича суҳбатни янада ривожлантиришдир,- дейди ТХВУ ректори Баҳром Мирқосимов.

👉 Халқаро семинарларда рўйхатдан ўтиш учун ҳавола: http://conference.wiut.uz

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Президент

Таълим-тарбия тизими: тараққиётнинг янги босқичи муҳокама қилинди

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштириш масалалари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

– Бугун кўриб чиқилган масалалар ҳаммадан, мактаб директоридан бошлаб Бош вазиргача бўлган барча бўғиндаги раҳбарлардан юксак масъулият ва юқори даражадаги жавобгарликни талаб қилади. Бу – йиллар давомида кўринмайдиган, аммо натижаси яқин 10-15 йилда бутун мамлакат қиёфасини тубдан ўзгартиришга асос бўладиган қудратли манба, – деди Президент.

Олий таълим соҳасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ва қамровни ошириш, ҳар бир ҳудудда камида биттадан нодавлат олий билим юрти ташкил қилиш муҳимлиги қайд этилди.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2316

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Соҳа_ислоҳотлари

Олий таълим муассасалари мактаб таълимини ислоҳ қилишда фаол иштирок этади

Бугун, 31 октябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вазир ўринбосарлари, тегишли бошқарма ва бўлим бошлиқлари ҳамда республикадаги барча олий таълим муассасалари ректорлари ва филиал директорлари иштирок этди.

Йиғилиш кун тартибида асосий масала сифатида куни кеча президент Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштириш масалалари муҳокамаси бўйича ўтказилган учрашувда берилган вазифалар муҳокама қилинди.

Олий таълим муассасалари базасида мактаб ўқитувчилари учун малака ошириш имкониятини яратиш, таълим сифатини таъминлаш учун зарур методик базани ишлаб чиқиш ҳамда педагогика йўналишидаги олий таълим муассасалари фаолиятини мактабларга жорий этилаётган янги тизимга мазмунан мослаштириш – асосий вазифа сифатида белгилаб олинди.

– Мактаб таълимида қандай қандай ўзгаришлар қилинадиган бўлса, аввало, педагогика йўналишларида тайёрланадиган бўлажак ўқитувчиларни бунга тайёрлашимиз лозим, – деди вазир Иномжон Мажидов. – ОТМлар мактабларнинг ўқув жараёнларида фаол иштирок этиши, ўқув режа ва дастурларни ишлаб чиқиш, ўқитиш методикасини белгилаш, селекция ишларида яқиндан ҳамкорлик қилиши керак. Куни кеча бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Президентимиз томонидан бу бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2317

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#OTM_хабарлари

2020-2021 ўқув йилида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга қабул қилинган таниқли хорижлик спортчилар:

👉 Илиас Илиадис – грециялик машҳур спортчи (дзюдо), Олимпия чемпиони (2004), Лондон-2012 олимпиадаси совриндори. 3 карра жаҳон чемпиони (2010,2011,2014), 3 карра жаҳон чемпионати совриндори (2005, 2007, 2013).

👉 Кахи Махарадзе - грузиялик машҳур футболчи, 2006-2015 йилларда футбол бўйича Грузия миллий терма жамоасида ярим ҳимоячи сифатида тўп сурган. «Пахтакор» клуби билан (2012), «Локомотив» клуби билан 2020 йилда шартнома имзолаган.

Маълумот учун, университетда Россия, Грузия, Қозоғистон ва Украина давлат фуқаролари дзюдо, оғир атлетика, енгил атлетика, эркин кураш, гандбол, футбол спорт турлари бўйича таҳсил олади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
#OTM_янгиликлари

ТДИУда Финляндия таълим тизими асосида кадрлар тайёрлаш режалаштирилмоқда

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Финляндиянинг Турку амалий фанлар университети раҳбарияти ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари билан бўлиб ўтган видеомулоқотда таълим ва илм-фан орқали мамлакатимизни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшадиган малакали мутахассислар тайёрлаш масаласи муҳокама қилинди.

Музокаралар давомида томонлар ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, мазкур университетлар ўртасида икки томонлама диплом берувчи қўшма таълим дастурини жорий қилиш бўйича амалий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

Унга кўра, 2021 йил январь ойидан Турку амалий фанлар университети билан қўшма таълим дастури доирасида дастлабки қабулни бошлаш режалаштирилди.

Дастурнинг ўзига хослиги шундан иборатки, унда талабалар 1+3 шаклида таълим оладилар ҳамда Финляндия компанияларига ишга қабул қилинадилар. Яъни, дастур иштирокчилари дастлабки 1 йил Ўзбекистонда ва кейинги 3 йил Финляндияда таълим оладилар. Ўқиш даврида талабалар фин компанияларида амалиёт ўтайдилар, битирувчилар ўз соҳалари бўйича Финляндия компанияларида ишга қабул қилинишлари белгиланган.

Дастлабки келишувларга кўра қўшма таълим дастури бакалавриат босқичида “Дастурий муҳандислик ва тадбиркорлик” ҳамда “Бизнес ахборот технологиялари ва тадбиркорлик” таълим йўналишлари бўйича талабаларни қабул қилиши режалаштирилган.

Эcлатиб ўтамиз, ушбу дастур ҳамкорлари Европанинг энг машҳур тадбиркорларидан Питер Вестербака, Финляндиянинг Finest Future компанияси, Финляндиянинг Ўзбекистондаги фахрий консуллиги ҳисобланади. Дастурни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги яқиндан кўмак бермоқда.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Тавсия

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали ҳақида биласизми?

Ушбу порталда давлат органлари ва ташкилотларининг вакант лавозимларини малакали ва энг муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танловлар эълон қилиб борилади.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар бир вақтнинг ўзида битта давлат органининг учтагача бўш иш ўрни учун ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

Аризалар номзодлар томонидан https://vacancy.argos.uz порталида маълумотларни электрон шаклда тўлдириш орқали амалга оширилади.

Порталдан фойдаланиш бўйича қўлланма: https://pdfhost.io/v/Tn8mnORk._cdr.pdf

Порталнинг расмий каналига аъзо бўлинг — https://t.me/vacancy_argos

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Muhokama

Президент фармони лойиҳасига ОТМ ректорларининг муносабати

Самарқанд давлат чет тиллари институти ректори Илҳомжон Тўхтасинов интервьюси.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g