Edu.uz
164K subscribers
18.8K photos
4.03K videos
232 files
11.7K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
Edu.uz pinned «Талабаларнинг билими 5 баллик тизимда баҳоланади Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизими тўғрисидаги янги таҳрирдаги низом тасдиқланди. Низомга мувофиқ талабаларнинг билими 5 баллик тизимда қуйидаги мезонлар асосида…»
Фарғонада Латвиянинг Ахборот тизимлари менежменти
Олий мактабининг филиали ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 сентябрдаги қарори билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Фарғона вилояти ҳокимлигининг Фарғона шаҳрида Латвиянинг Ахборот тизимлари менежменти Олий мактабининг филиалини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Филиал фаолиятининг асосий йўналишлари этиб республиканинг туризм тармоғини ривожлантириш бўйича муҳим вазифаларни ҳал қилишга қодир бўлган юқори малакали кадрларни халқаро таълим стандартлари даражасида тайёрлаш, туризм ва меҳмонхона хўжалиги соҳаларида амалий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш ва бошқалар белгиланди.

Филиалда ўқитиш тўлов-контракт асосида Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари талабларини эътиборга олган ҳолда Олий мактаб томонидан тасдиқланган ўқув режа ва дастурлар бўйича кўпроқ инглиз тилида кундузги шаклда амалга оширилади.

Мазкур Филиалда олтита йўналишда бакалавр ва иккита мутахассисликда магистрлар тайёрланиб, унга қабул квоталари Олий мактабнинг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда тайёрланган асосли таклифлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланади.

Латвиянинг Ахборот тизимлари менежменти Олий мактаби ўқув жараёнига илғор педагогик ҳамда ахборот технологиялари, фан ва техниканинг энг янги ютуқларини жорий этиш, кутубхона фондини замонавий ўқув, ўқув-методик ҳамда илмий-техник адабиётлар билан шакллантириш ва тўлдиришга кўмаклашади.

Филиал битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Олий мактабнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 28 сентябрдаги “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармони билан юртимизнинг бир гуруҳ устоз ва мураббийлари қаторида олий таълим тизимида фидокорона меҳнат қилаётган педагоглар ҳам тақдирланди.

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси»

Раджабов Бахтиёр Шарипович
- Чирчиқ давлат педагогика институтининг аниқ фанлар кафедраси профессори, Тошкент вилояти

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

Алеуов Усербай
- Нукус давлат педагогика институтининг педагогика кафедраси профессори, Қорақалпоғистон Республикаси

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Жумаева Гулнора Бобоқуловна
- Бухоро давлат университети қошидаги Қоракўл академик лицейининг математика фани ўқитувчиси, Бухоро вилояти

Мадярова Светлана Аминовна - Тошкент давлат педагогика университетининг умумий педагогика кафедраси доценти, Тошкент шаҳри

Улжабаев Умурзак - Гулистон давлат университетининг ўзбек тили ва адабиёти кафедраси доценти, Сирдарё вилояти

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Мелиев Хамидилла Абдуллаевич
- Жиззах давлат педагогика институтининг мактабгача ва бошланғич таълим методикаси кафедраси профессори, Жиззах вилояти

«Дўстлик» ордени билан

Жуманиязов Атабай
- Урганч давлат университетининг немис ва француз тиллари кафедраси профессори, Хоразм вилояти

Умарходжаев Мухтар Ишанходжаевич - Андижон давлат университетининг немис тили ва адабиёти кафедраси мудири, Андижон вилояти

Хошимова Мамлакат Муйдиновна - Қўқон давлат педагогика институтининг ўзбек тили ва адабиёти кафедраси доценти, Фарғона вилояти

«Шуҳрат» медали билан

Абдуллаева Людмила Хадиевна
- Самарқанд давлат чет тиллар институтининг инглиз тили ва адабиёти кафедраси доценти, Самарқанд вилояти

Бабаханова Дилбар Шамирзаевна - Тошкент тиббиёт академияси қошидаги академик лицейнинг биология фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри

Кадирова Дилбар Нормуминовна - Термиз давлат университетининг биология кафедраси доценти, Сурхондарё вилояти

Курбанова Зарифа Бокижановна - Наманган давлат университетининг педагогика ва психология кафедраси катта ўқитувчиси, Наманган вилояти

Хайитов Зафар Узакович - Навоий давлат педагогика институтининг миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими кафедраси мудири, Навоий вилояти

Ходжаева Дилафрўз Изатиллоевна - Бухоро давлат университетининг инглиз тили ва адабиёти кафедраси катта ўқитувчиси, Бухоро вилояти

Шадиев Ризамат Давранович - Қарши давлат университетининг мактабгача ва бошланғич таълим методикаси кафедраси мудири, Қашқадарё вилояти

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
Edu.uz pinned «Фарғонада Латвиянинг Ахборот тизимлари менежменти Олий мактабининг филиали ташкил этилди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 сентябрдаги қарори билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Фарғона вилояти…»
Латвиянинг Ахборот тизимлари менежменти Олий мактабининг Фарғона шаҳридаги филиалига 2018/2019 ўқув йили учун қабул бошланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 сентябрдаги ПҚ-3952-сонли қарори билан Фарғона шаҳрида Латвиянинг Ахборот тизимлари менежменти Олий мактабининг филиалини ташкил этилгани тўғрисида хабар берган эдик.

Филиал 2018/2019 ўқув йили учун бакалавриатнинг қуйидаги йўналишларида қабул эълон қилади:

Кичик бизнес ва тадбиркорликни ташил этиш (тармоқлар бўйича);

Меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш;

Хизматлар соҳаси
(фаолият турлари ва йўналишлари бўйича).

Филиалда ўқитиш тўлов-контракт асосида кундузги шаклда амалга оширилади.

Абитуриентлардан ҳужжатлар Фарғона давлат университетида ташкил этилган Қабул комиссиясида қабул қилинади.

Батафсил маълумот учун телефонлар:
+99890 561 0839
+99891 1281837

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
Edu.uz pinned «Латвиянинг Ахборот тизимлари менежменти Олий мактабининг Фарғона шаҳридаги филиалига 2018/2019 ўқув йили учун қабул бошланди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 сентябрдаги ПҚ-3952-сонли қарори билан Фарғона шаҳрида Латвиянинг Ахборот тизимлари…»
​​Корея Республикаси билан малакали кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик янада кенгайтирилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов Корея Республикасининг Пучон университети ректори Ханг Жунг Сук бошчилигидаги делегация аъзолари билан малакали кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилди.

Музокараларда Тошкент шаҳридаги Пучон университети фаолиятини кенгайтириш, иқтисодиётнинг реал секторлари талабларидан келиб чиққан ҳолда малакали мутахассисларни тайёрлашни ташкил этиш масалалари ҳам атрофлича кўриб чиқилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги қарори билан Тошкент шаҳрида Пучон университети ташкил этилган бўлиб, 2018/2019 ўқув йилидан мактабгача таълим ва корейс тили йўналишларида бакалаврлар тайёрланмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
​​Болтабаев Махмуджон Рустамович Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори этиб тайинланди.

Вазирликнинг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU27
Касб-ҳунар коллежларига иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш бўйича хужжатлар қабул қилинади

Касб-ҳунар коллежларига 2018/2019 ўқув йилида умумий ўрта маълумот (11-синф) ва ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга шахсларни тўлов-шартнома асосида иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш бўйича хужжатлар қабул қилинади.

Қабул жорий йилнинг 1 октябридан 25 октябрига қадар давом этади ва 1 ноябрдан бошлаб ҳар бир касб-ҳунар коллежида қабул қилинган касблар бўйича гуруҳлар шакллантирилиб, ўқув жараёнлари ташкил этилади.

Ўқиш муддати 1 йил 8 ой. Тўлов-шартнома миқдори танланган касб (мутахассислик)лар бўйича белгиланади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларида ўқувчиларни қабул қилиш бўйича доимий ишловчи камида 5 нафардан иборат Штаб ташкил қилинган, ҳамда фуқароларни мурожат қилишлари учун тегишли шарт-шароитлар яратилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
#Муҳим_хабар

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2018 йил 5 октябрдаги 11-сонли баёни билан республика олий таълим муассасаларининг бакалавриати ва магистратурасига 2018/2019 ўқув йилида тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун базавий контракт миқдорининг биринчи ярмини тўлаш муддати 2018 йилнинг 31 октябрига қадар (шу куни ҳам) узайтирилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
#Муҳим_хабар

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2018 йил 5 октябрдаги 11-сонли баёни билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018/2019 ўқув йилида олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида бакалавриат ва магистратурада таҳсил олаётган иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун тўлов-контракт миқдорининг биринчи ярмини тўлаш муддатини жорий йилнинг 15 ноябрига қадар узайтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
#Янгилик

Тошкент давлат педагогика университетига 2018/2019 ўқув йили қабули учун М.Танк номидаги Белорусь давлат педагогика университети билан қўшма таълим дастурлари асосида бакалаврлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул квоталари тасдиқланди.

Мазкур қўшма таълим дастурлари асосидаги бакалавриатга абитуриентлардан ҳужжатлар 2018 йил 10 октябргача (якшанба куни ҳам) қабул қилинади.

М.Танк номидаги Беларусь давлат педагогика университети билан келишувга мувофиқ киришg имтиҳонлари 2018 йил 11-17 октябрь кунлари ўтказилади.

Белорусь давлат педагогика университети билан қўшма таълим дастурлари асосида бакалавриатга ўқишга тавсия этилган абитуриентлар учун ўқиш истисно тариқасида жорий йилнинг 20 октябридан бошланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
#Маълумот_учун

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва “устоз-шогирд” ишларини белгилаш қоидалари тасдиқланди.

Профессор-ўқитувчиларнинг ўқув (маъруза, амалий (якка), семинар ва лаборатория) соатлари ҳажми 400 соатдан кам бўлмаслиги тавсия этилди.

Бунда, маъруза машғулотлари илмий унвон ва илмий даражага эга бўлган профессор-ўқитувчилар томонидан ўтказилиши лозим.

Маъруза машғулотлари ҳажми кўп бўлганда ёки профессор, доцент ва катта ўқитувчилар етарли бўлмаганда олий таълим муассасаси Кенгашининг қарорига асосан камида 3 йиллик илмий-педагогик иш стажига эга бўлган, бироқ илмий унвон ва илмий даражаси бўлмаган ўқитувчиларга бир ўқув йилида 250 соатгача ҳажмда маъруза машғулотларини ўтишга рухсат берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
#Янгилик

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳамда Қозон федерал университети билан қўшма таълим дастурлари асосида:

- Минтақавий иқтисодиёт;
- Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича);
- Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

йўналишларида бакалаврлар тайёрлаш бўйича тўлов -контракт асосида 20192020-ўқув йилига қабул квоталари тасдиқланди.

Мазкур қўшма дастурларга юқори билимларга эга бўлган ёшларни кириш синовларида муваффақиятли иштирок этишга тайёрлаш мақсадида Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида 2018 – 2019-ўқув йилидан бошлаб тўлов - контракт асосида тайёрлов курслари ташкил этилади.

Маълумот учун телефонлар: (0366) 233-28-38
(0366) 231-01-45

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
​​Кимё бўйича Нобель мукофоти совриндори Ўзбекистонга келди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ташаббуси билан яна бир Нобель мукофоти лауреати АҚШнинг Шимолий Каролина университети профессори, кимё бўйича 2015 йилги Нобель мукофоти совриндори Азиз Санжарнинг юртимизга ташрифи ташкил этилди.

Профессор Азиз Санжар 15-22 октябрь кунлари юртимизда ташриф билан бўлиб, таниқли профессор иштирокида “Азиз Санжар: сарҳадсиз билим ичра кечган ҳаёт” мавзусида халқаро илмий анжуман, кимё йўналишида таҳсил олувчи бакалавр ва магистрлар учун онлайн маъруза ҳамда Ўзбекистон миллий университетида молекуляр биология лабораториясининг очилиш маросими режалаштирилган.

Азиз Санжар 2015 йили Томас Линдал ва Пол Модричлар билан биргаликда ДНК ни тиклаш механизмларини тадқиқ этгани учун кимё бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган эди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
ДИҚҚАТ! Истиқболли бошқарув кадрларини танлаб олиш бўйича «Тараққиёт» Республика танловида қатнашиш истагида бўлган талабгорлардан тушган аризалар сони ошиб бормоқда. 30-октябрга қадар https://taraqqiyot-tanlov.uz/ сайтида рўйхатдан ўтиб, анкета тўлдиришга шошилинг!

id.gov.uz да рўйхатдан ўтиш билан боғлиқ саволлар юзасидан +998(71) 202-22-02 (737), +998(99) 858-86-81 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Анкета тўлдириш масалалари бўйича CALL CENTER: +998(71) 239-12-98, +998(71) 232-61-47, +998(71) 232 60 67
------------------------------------------------------

ВНИМАНИЕ! Количество заявок на участие в конкурсе по отбору перспективных управленческих кадров «Тараккиёт» растет. Успейте зарегистрироваться на сайте и заполнить анкету https://taraqqiyot-tanlov.uz/ до 30 октября текущего года.

По вопросам, касающимся регистрации на id.gov.uz, обращайтесь по телефонам +998(71) 202-22-02 (737), +998(99) 858-86-81
CALL CENTER по вопросам заполнения анкет: +998(71) 239-12-98, +998(71) 232-61-47, +998(71) 232 60 67

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
​​Ўзбекистон-Россия таълим форуми ўтказилади

Ўзбекистон ва Россиянинг етакчи олий таълим муассасалари ташаббуси билан юртимизда шу йилнинг 18-19 октябрь кунлари биринчи маротаба “Ўзбекистон-Россия таълим форуми” ўтказилмоқда.

Унда икки давлат президентлари администрациялари, Ҳукумат раҳбарлари, Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири ва Россия Федерациясини Таълим ва фан вазири ҳамда Россиянинг 80 дан ортиқ нуфузли олий таълим муассасалари ректорлари иштирок этади.

Форумда икки давлат ОТМлари ректорлари ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш баробарида долзарб вазифа ва масалаларни тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотда биргаликда муҳокама қилишади.

“Ўзбекистон-Россия таълим форуми” якунлари бўйича:

– Ўзбекистонда Россиянинг нуфузли ОТМлари филиалларини ташкил этиш;
– академик тайёргарлик
бўйича ҳамкорликни кенгайтириш;
биргаликда илмий ва инновацион форумларни ўтказиш;
илмий-тадқиқот бўйича лойиҳаларни амалга ошириш;
– қўшма тадбирларни ўтказиш;
олий таълим муассасалари ўртасида ахборот алмашинувини ўрнатиш;
– ҳамкорликни янада ривожлантириш режалаштирилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
​​Ўзбекистон-Россия таълим форуми
Ўзбекистон ва Россия: олий таълимдаги ҳамкорлик

👉 Ўзбекистонда Россиянинг тўртта олий таълим муассасасининг филиалларида икки минг нафардан ортиқ талаба таҳсил олмоқда;

👉 жорий ўқув йилидан бошлаб юртимиздаги тўртта ОТМда Россиянинг нуфузли олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда қўшма дастурлар асосида кадр тайёрланмоқда;

👉 2018 йилда Тошкент шаҳрида “Москва муҳандислик-физика институти” миллий тадқиқот ядро университети” федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг филиали ташкил этилди ва кейинги ўқув йилидан филиалда ўқув жараёнлари бошланади;

👉 Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2018 йил 1 августда Миллий ядро тадқиқотлар институтида Москва муҳандислик-физика институти билан магистратура бўйича ҳамкорлик қилиш юзасидан шартнома имзоланди;

👉 жорий йилда С.Герасимов номидаги Бутунроссия Давлат кинематография институти билан Тошкент шаҳрида филиал ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
​​Ўзбекистон-Россия таълим форуми бошланди

Ўзбекистон ва Россиянинг қатор етакчи олий таълим муассасалари ташаббуси билан илк маротаба Ўзбекистон-Россия таълим форуми ўтказилмоқда.

Бугун Тошкент давлат иқтисодиёт университетида бўлиб ўтаётган форумнинг биринчи қисми ялпи мажлис шаклида ўз ишини бошлади.

Ялпи мажлисни Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Абдужаббор Абдувоҳидов ҳамда Россия ректорлар уюшмаси президенти, Ломоносов номидаги Россия давлат университети ректори Виктор Антонович Садовничийлар очиб беришди.

Форумнинг кейинги қисмида эса, икки давлат ОТМлари ректорлари ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш баробарида долзарб вазифа ва масалаларни тўғридан-тўғри мулоқотда муҳокама қилиш мақсадида алоҳида шўъбаларга бўлинишди.

Халқаро анжуманда Россиянинг етакчи олий таълим муассасалари билан қўшма дастурлар асосида талабаларни ўқитиш, факультет ва кафедралар филиалларини ташкил қилиш, ўқитувчилар малакасини ошириш, янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича 150га яқин шартномалар имзоланиши режалаштирилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
​​Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида А.С.Пушкин номидаги рус тили ва маданияти маркази очилди

Ўзбекистон-Россия таълим форуми доирасида икки томонлама мулоқотлар, учрашувлар давом этмоқда. Музокаралар натижасида янги шартномалар имзоланиб, янги имкониятлар яратилмоқда.

Бугун Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида А.С.Пушкин номидаги рус тили ва маданияти маркази очилди.

Марказ Тошкентдаги Россия Федерацияси Фан ва маданият маркази ҳамда Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг ҳамкорликдаги лойиҳаси ҳисобланади.

Келгусида бу ерда шеърият кечалари, маданий учрашувлар, семинар-тренинглар, маҳорат дарслари ташкил этиш режалаштирилган. Қолаверса бу марказ Россия олийгоҳларида таҳсил олиш илинжида бўлган ёшлар учун ҳам ўз лойиҳаларини тайёрламоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q