Edu.uz
159K subscribers
17.9K photos
3.79K videos
230 files
11.4K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuzoffi
Download Telegram
#Тавсия

Aвстралияда сув кимёси ва микробиология бўйича докторлик стипендияси

Уч йиллик тўлиқ молиялаштирилган докторлик стипендияси Австралиянинг молекуляр ва биологик фанлар мактабида сув кимёси ва микробиология бирлашмасида тадқиқотлар ўтказиш учун энг муносиб номзодга тақдим этилади.

Батафсил: @uzbbenelux

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Қабул2020

Қабул-2020: 286 115 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди

2020 йил 30 июнь
соат 18:00 ҳолатига республика бўйича жами 286 115 нафар (жорий йилги битирувчилар 166 655 нафар) абитуриент рўйхатдан ўтди.

▶️ Шундан, таълим шакли бўйича:

▪️ кундузги190 927 нафар;
▪️ сиртқи90 884 нафар;
▪️ кечки4 304 нафар.

Ҳудудлар миқёсида:

1️⃣ Тошкент шаҳри – 76 391 нафар;
2️⃣ Самарқанд вилояти – 32 741 нафар;
3️⃣ Aндижон вилояти – 29 844 нафар;
4️⃣ Фарғона вилояти – 19 755 нафар;
5️⃣ Сурхондарё вилояти – 18 683 нафар;
6️⃣ Наманган вилояти – 16 391 нафар;
7️⃣ Тошкент вилояти – 16 078 нафар;
8️⃣ Қашқадарё вилояти – 15 944 нафар;
9️⃣ Жиззах вилояти – 12 165 нафар;
🔟 Қорақалпоғистон Республикаси – 11 802 нафар;
1️⃣1️⃣ Сирдарё вилояти – 9 646 нафар;
1️⃣2️⃣ Хоразм вилояти – 9 272 нафар;
1️⃣3️⃣ Бухоро вилояти – 9 253 нафар;
1️⃣4️⃣ Навоий вилояти – 8 150 нафар.

▶️ Тиллар кесимида:

▪️ ўзбек тилида – 249 990 нафар (87.5 %)
▪️ рус тилида – 29 268 (10,2 %)
▪️ қорақалпоқ тилида – 5 889 нафар (2.0 %)
▪️ бошқа тилларда – 968 нафар (0.3 %).


▶️ Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар:

▪️ Самарқанд давлат университети – 18 541 нафар;
▪️ Aндижон давлат университети – 16 813 нафар;
▪️ Тошкент давлат педагогика университети – 11 433 нафар;
▪️ Термиз давлат университети – 11 353 нафар;
▪️ Наманган давлат университети – 11 049 нафар.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июлига қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Тайинлов

Бугун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов бошчилигида йиғилиш ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4762-сонли қарори билан олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган Саломов Уктам Раҳимович жамоага таништирилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Статистика

Бугунги кунда олий таълим муассасаларида 192 784 нафар хотин-қизлар таҳсил олади. Бу республика миқёсида жами талабаларнинг 46,0 фоизи демакдир.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#Табрик

Ўзбекистоннинг фақат келажаги эмас, бугуни ҳам буюк бўлиши бизга боғлиқ

Юсуф АБСОАТОВ,
Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари:

Жорий йил расман "Ёшлар йили" деб эълон қилинмаган бўлса ҳам, лекин амалда ҳақиқий "Ёшлар йили" айнан 2020 йил бўлмоқда.

Нега?

Пандемия шароитида қилинган энг катта ишлардан бири - ёшларнинг онлайн таълими. Касаллик хавф солиб турганда одам ишламаслиги, футбол ўйнамаслиги мумкин, лекин илм олишдан тўхтамайди. Худди шу нарса жамият, бутун халққа татбиқ этилгани катта иш қилинганини билдиради.

Олий ўқув юртларига кириши учун квоталар 36,6 % га оширилди. Кириш имтиҳонидаги фанлар 5 тадан 2 тага қисқартирилди. Бу - жуда катта имкон ва енгиллик.

Бугун эса ёшларга эътиборнинг чўққиси ўлароқ катта қадам ташланмоқда. Яъни Ёшлар ишлари агентлиги ташкил қилиш ҳақида Қарор имзоланди. Бу, тушунарлироқ қилиб айтганда, Ёшлар вазирлиги дегандек гап.

Энди ёшлар масалалари қайсидир ташкилотнинг қайсидир бўлимида кўрилМAйди. Энди уни комплекс кўриб чиқадиган алоҳида агентлик мавжуд.

Энди ёшлар аввалгидек уюшган ва уюшмаган гуруҳлар бўлиб эмас, битта катта куч бўлиб майдонга киради.

Энди "тадбиркорлик" ва "ёшлар тадбиркорлиги" алоҳида-алоҳида тушунчалар ҳисобланади ва ҳоказо.

Мен ёшларимизни бугун икки муносабат билан табрикламоқчиман: 30 июнь - Ёшлар куни билан ҳамда бугунги тарихий воқеа билан.

Биз катта кучмиз. Ўзбекистоннинг фақат келажаги эмас, бугуни ҳам буюк бўлиши бизга боғлиқ.

Бўшашмаймиз. Раҳмат ҳаммага!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#Қабул2020

Диққат, магистратурага қабул бошланди!

Бугун, 2020 йил 1 июлдан
Республика олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул қилиш учун ҳужжатларни онлайн рўйхатдан ўтказиш жараёни бошланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 июндаги ПҚ-4749-сон қарорига мувофиқ 2020/2021 ўқув йили учун давлат ОТМларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади.

👉 Веб-сайт: http://magistr.edu.uz

❗️Эслатма:

Магистратурага қабул Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан коронавирус пандемияси шароитидан келиб чиқиб, он-лайн тест ўтказиш орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан белгиланган давлат гранти ва тўлов-контракт асосида қабул параметрларига мувофиқ амалга оширилади.

Магистратурага кириш синовлари таркибига (хусусан, мутахассислик фанлари бўйича кириш синовлари таркибига) тегишли мутахассисликлар соҳаларида талабгорларни илмий-педагогик лаёқати (ёки илм олиш қобилияти)ни аниқлаш бўйича тест саволлари ҳам киритилади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев ҳузурида 2020 йил 30 апрель куни ўтказилган йиғилишнинг 28-сонли баёни 5-бандида белгиланган вазифалар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Edu.uz pinned «​​#Қабул2020 Диққат, магистратурага қабул бошланди! Бугун, 2020 йил 1 июлдан Республика олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул қилиш учун ҳужжатларни онлайн рўйхатдан ўтказиш жараёни бошланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг…»
​​#ОТМ_янгиликлари

Тошкент давлат транспорт университети Франция таълим муассасалалари билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда

Шу йилнинг 30 июнь куни Тошкент давлат транспорт университетида Франциянинг Фуқаролик авиацияси миллий мактаби (ENAC – École nationale de l’aviation civile), Тулуза бизнес мактаби ҳамда “AIRBUS” компанияси вакиллари билан видеоалоқа орқали музокаралар ўтказилди.

Унда университет ректори Одил Абдураҳманов ENAC мактабининг халқаро алоқалар бўйича директори Николас Касалис, ENAC учувчилар мактаби директори Тери де Баскиа, "AIRBUS" компаниясининг халқаро ишлар бўйича вице-президенти Силвер Делунай, THALES компаниясининг савдо масалалари бўйича директори Орсон Сторар ва бошқалар билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб борди.

Видеомулоқотда Франциянинг Фуқаролик авиацияси миллий мактаби, Тулуза бизнес мактаби ҳамда “AIRBUS” компаниясининг вакиллари билан Тошкент давлат транспорт университети ўртасидаги истиқболли режалар кўриб чиқилди.

Муҳокамалар якунида қуйидаги йўналишларда меморандум тузишга келишиб олинди:

👉 Тошкент давлат транспорт университетида ўқув базасини яратиш;

👉 фуқаро авиацияси учувчиларини тайёрлаш юзасидан бакалавриат ва магистратура мутахассисликлари бўйича қўшма дастурлар тузиш;

👉 учувчиларни тайёрлаш мақсадида талабалар академик мобиллик дастурларини йўлга қўйиш;

👉 профессор-ўқитувчиларни Фуқаролик авиацияси миллий мактабида малака ошириш ва стажировка дастурлари бўйича ўқишга юбориш;

👉 учувчиларни тайёрлаш дастурлари бўйича ўқитиш шарт-шароитларини ташкил этиш;

👉 Франция олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда илмий тадқиқот ишларини олиб бориш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Forwarded from Edu.uz
​​#Қабул2020

Диққат, магистратурага қабул бошланди!

Бугун, 2020 йил 1 июлдан
Республика олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул қилиш учун ҳужжатларни онлайн рўйхатдан ўтказиш жараёни бошланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 июндаги ПҚ-4749-сон қарорига мувофиқ 2020/2021 ўқув йили учун давлат ОТМларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади.

👉 Веб-сайт: http://magistr.edu.uz

❗️Эслатма:

Магистратурага қабул Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан коронавирус пандемияси шароитидан келиб чиқиб, он-лайн тест ўтказиш орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан белгиланган давлат гранти ва тўлов-контракт асосида қабул параметрларига мувофиқ амалга оширилади.

Магистратурага кириш синовлари таркибига (хусусан, мутахассислик фанлари бўйича кириш синовлари таркибига) тегишли мутахассисликлар соҳаларида талабгорларни илмий-педагогик лаёқати (ёки илм олиш қобилияти)ни аниқлаш бўйича тест саволлари ҳам киритилади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев ҳузурида 2020 йил 30 апрель куни ўтказилган йиғилишнинг 28-сонли баёни 5-бандида белгиланган вазифалар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тавсия

Олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш бўйича йўриқнома.

Ҳужжатлар magistr.edu.uz сайти орқали рўйхатдан ўтказилади.

👉 2020/2021 ўқув йили учун мутахассисликлар ва ўқитиш тиллари бўйича қабул квоталари.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Қабул2020

Қабул-2020: 300 мингдан ортиқ абитуриент рўйхатдан ўтди

2020 йил 1 июль соат 18:00
ҳолатига республика бўйича жами 315 920 нафар (жорий йилги битирувчилар 181 992 нафар) абитуриент рўйхатдан ўтди.

▶️ Шундан, таълим шакли бўйича:

▪️ кундузги 209 304 нафар;
▪️ сиртқи 101 836 нафар;
▪️ кечки4 780 нафар.

Ҳудудлар миқёсида:

1️⃣ Тошкент шаҳри – 84 260 нафар;
2️⃣ Самарқанд вилояти – 35 955 нафар;
3️⃣ Aндижон вилояти – 32 116 нафар;
4️⃣ Фарғона вилояти – 22 085 нафар;
5️⃣ Сурхондарё вилояти – 20 597 нафар;
6️⃣ Наманган вилояти – 18 126 нафар;
7️⃣ Қашқадарё вилояти – 17 975 нафар;
8️⃣ Тошкент вилояти – 17 784 нафар;
9️⃣ Жиззах вилояти – 13 565 нафар;
🔟 Қорақалпоғистон Республикаси – 13 272 нафар;
1️⃣1️⃣ Сирдарё вилояти – 10 461 нафар;
1️⃣2️⃣ Бухоро вилояти – 10 361 нафар;
1️⃣3️⃣ Хоразм вилояти – 10 351 нафар;
1️⃣4️⃣ Навоий вилояти – 9012 нафар.

▶️ Тиллар кесимида:

▪️ ўзбек тилида – 276 229 нафар (87.5 %)
▪️ рус тилида – 32 047 (10,1 %)
▪️ қорақалпоқ тилида – 6 592 нафар (2.0 %)
▪️ бошқа тилларда – 1 052 нафар (0.4 %).

▶️ Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар:

▪️ Самарқанд давлат университети – 20 336 нафар;
▪️ Aндижон давлат университети – 18 030 нафар;
▪️ Тошкент давлат педагогика университети – 12 557 нафар;
▪️ Термиз давлат университети – 12 451 нафар;
▪️ Наманган давлат университети – 12 168 нафар.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июлига қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Hurmatli abituriyentlar!

Abituriyentlarni onlayn ro‘yxatga olish tizimi (abitur.dtm.uz sayti)ga qo‘shimcha va o‘zgartirishlar kiritilayotgani sababli 2020-yil 1-iyul kuni soat 21:00 dan 2-iyul 02:00 ga qadar sayt faoliyatida uzilishlar bo‘lishi mumkin.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
📣 #Эълон!

Магистратурага ўқишга ҳужжат топширмоқчи бўлган барча абитуриентлар диққатига:
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2020/2021 ўқув йили учун магистратурага қабул бўйича турдош олий таълим йўналишларининг рўйхати тасдиқланди.

Рўйхат билан қуйида танишишингиз мумкин

@otm_info - Олий таълим ислоҳотлари: олий таълим тизимидаги энг сўнгги янгилик ва хабарлар, фойдали маълумотлар: ишончли ахборот
#Қабул2020 #Магистратура
2020/2021 ўқув йили учун магистратурага қабул бўйича турдош олий таълим йўналишлари рўйхати

@otm_info - Олий таълим ислоҳотлари: олий таълим тизимидаги энг сўнгги янгилик ва хабарлар, фойдали маълумотлар: ишончли ахборот
Edu.uz pinned a photo
#Қабул2020 #Магистратура #АбитуриентгаЭслатма

🔁 Кеча, 1 июлдан бошлаб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан magistr.edu.uz - магистратурага ўқишга қабул бўйича ҳужжат топширишнинг веб-платформаси ишга туширилиб, абитуриентлар учун катта имконият яратилган эди.

📊 Платформада ҳар бир олий таълим муассасаси бўйича мутахассисликлар кесимида абитуриентлардан тушган аризалар тўғрисида статистик маълумотларни кўриш учун, дастурга кириб, тегишли таълим тили ва олий таълим муассасасини танлаш лозим бўлади.

@otm_info - Олий таълим ислоҳотлари: олий таълим тизимидаги энг сўнгги янгилик ва хабарлар, фойдали маълумотлар: ишончли ахборот