Edu.uz
140K subscribers
14.2K photos
2.7K videos
205 files
9.81K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor tum, Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006

📲 Sayt: https://gov.uz/edu
📲 instagram.com/edu.uz/
📲 facebook.com/eduuzofficial
📲 http://youtube.com/c/eduu
📲 https://twitter.com/eduuzoffi
Download Telegram
​​#Президент

Талабаларнинг дастурий таъминот бўйича малакасини ошириш вазифаси белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида 8 июнь куни ахборот технологиялари ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар ижроси бўйича тақдимот ўтказилди.

Йиғилишда жорий йил якунига қадар 100 мингта ва 2021 йилнинг биринчи ярмида яна 150 мингта ўқувчини ўқитиш, талабаларнинг дастурий таъминот бўйича малакасини ошириш вазифаси белгиланди.

Бугунги кунда рақамли иқтисодиёт, “Электрон ҳукумат” хизматларига талаб кундан-кунга ошиб бормоқда. Лекин ҳозирда 780 тур давлат хизматидан бор-йўғи 185 тасидан “электрон портал” орқали фойдаланиш имкони мавжуд.

Аксарият ташкилотларда иш жараёнини рақамлаштириш фақат ҳужжат алмашинувини электронлаштириш билан чекланиб қолмоқда.

Шу боис “Электрон ўқитиш дастури” орқали ўқиб, диплом олган дастурчиларни давлат ва хўжалик муассасаларига IT мутахассис сифатида ишга олиш зарурлиги таъкидланди.

Барча ҳудудларда рақамли технологиялар бўйича камида 100 та ўқув маркази очиш вазифаси қўйилди. Бу даргоҳларда дастурлаш асослари, электрон савдо ва графикли дизайн каби йўналишлар бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади.

Жорий йил якунига қадар Гулистон, Бухоро, Наманган, Нукус, Самарқанд, Урганч ва Жиззах шаҳарларида IT паркнинг филиаллари ташкил этиш режалаштирилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Қонунчилик_янгиликлари

И.М. Губкин номидаги университетнинг Тошкент филиалига қабул квоталари тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2020/2021 ўқув йили учун И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига қабул тўғрисида"ги ВМ-363-сонли қарори қабул қилинди. (08.06.2020 й.)

Қарор билан 2020/2021 ўқув йили учун И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига талабаларнинг қабул квотаси белгиланди.

Унга кўра жами 345 ўрин қабул квотаси ажратилди:

👉 225 та – кундузги таълим шакли бўйича;

👉 120 та – кечки таълим шакли бўйича.

Филиалга қабул кундузги таълим шакли йўналишлари бўйича 40 фоизи – давлат гранти, 60 фоизи – тўлов-контракт, кечки таълим йўналишлари бўйича эса тўлиқ тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Университетнинг Қашқадарё вилоятидаги ҳудудий тайёрлов бўлинмаси битирувчиларини Филиалга мақсадли қабул қилиш, тайёрлов бўлинмаси битирувчилари ўртасида ўтказиладиган алоҳида танлов натижалари бўйича амалга оширилади.

Танловдан ўтмаган тайёрлов бўлинмаси битирувчилари Филиалга кириш учун умумий талаблар асосида имтиҳон топшириш ҳуқуқига эга.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#Ахборот_хати

Саид Аҳмад таваллудининг 100 йиллигига бағишланган онлайн конференция

2020 йилнинг 10 июнь куни
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ташаббуси билан Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Саид Аҳмад таваллудининг 100 йиллигига бағишланган онлайн конференция ўтказилади.

Унда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолари, адиблар, адабиётшунос олимлар, адибнинг шогирдлари ва замондошлари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда Саид Аҳмаднинг оиласи ва фарзандлари иштирок этиши кўзда тутилган.

Конференцияда оммавий ахборот воситалари, ёш ижодкорлар ва адабиёт мухлислари иштирок этиши мумкин.

- Ўтказиш санаси: 10 июнь соат 11:00-13:00
- Онлайн-форум платформаси: ZOOM.
- Боғланиш учун: +99897-745-12-21, +99893-500-59-55
- Идентификатор: 86048163441
- Пароль: 898528

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#ОТМ_янгиликлари

ОТМларда онлайн ҳимоялар давом этмоқда

Тошкент тиббиёт академияси
ҳузуридаги Фан доктори илмий даражасини берувчи барча илмий кенгашларда карантин шароитида диссертациялар ҳимоялари онлайн бўлиб ўтмоқда.

Жумладан, тадқиқотчи Ли Марина «Ичимлик сувининг радиацион хавфсизлигини гигиеник таъминлаш» мавзусидаги 14.00.07 – Гигиена ихтисослиги бўйича фалсафа фанлари доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Шунингдек, Бўтаев Азамат «Миастениянинг клиник морфологияси ва уни комплекс даволашда лазер технологиялари қўлланилишини асослаш» мавзусида ҳамда Чориев Беруний «Суд тиббиётида қўллаш мақсадида одам ва ҳайвон оқсилларини преципитацияловчи иммун зардобларни олиш имкониятлари» мавзусида тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун онлайн ҳимоя қилдилар.

2020 йил 3 июнь куни Ф.Б. Абдумаликова «Беморларнинг асосий давога тарафдорлик даражасини хавотир-депрессив ҳолатларнинг яққоллик предикторларга боғлиқликда ўрганиш» мавзусида ҳамда Д.К. Мўминов «Зотилжам билан оғриган беморларда буйракларнинг функционал ҳолати: прогностик ва терапевтик аспектлари» мавзусидаги бўйича тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертацияси ҳимоялари ўтказилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Қабул2020

ДТМ тест синовлари ўтказиладиган бинолар рўйхатини эълон қилди

Давлат тест маркази 2
020-2021-ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари учун тест синовларини ўтказиш режалаштирилган бинолар рўйхатини эълон қилди.

Унда республика миқёсида биноларнинг вилоятлараро тақсимланиши, тест синовлари ўтказиладиган бинолар рақами ва сони, манзили ҳамда локацияси кўрсатилган.

Рўйхатдан Тошкент шаҳрида 12 та, Сурхондарё вилоятида 9та, Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона вилоятида 6 тадан, Қашқадарё, Самарқанд, Наманган вилоятларида 5 тадан, қолган вилоятлардан ҳам 3-4 тадан бинолар ўрин олган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Қабул2020

Тошкент шаҳридаги «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети федерал давлат автоном ОТМ филиалида қабул бошланди

«Москва муҳандислик-физика институти» Миллий тадқиқот ядро университетининг Тошкент шаҳридаги филиали 2020/2021 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

❗️Энг юқори балларни тўплаган 100 нафар абитуриент тўлиқ давлат гранти асосида ўқишга кириш имкониятига эга бўлади.

Ҳужжатлар онлайн режимида қабул қилиш 15 июндан 2 июлга қадар давом этади.

Бу йил ҳужжатлар бакалавриатнинг ядро энергетикаси ва иссиқлик физикаси ҳамда иссиқлик энергетикаси ва иссиқлик техникаси йўналишлари бўйича қабул қилинади.

Абитуриентлар жорий йилнинг 15 июлигача бўлган вақтда математика, физика ва рус тили фанларидан имтиҳон топширади.

Имтиҳон натижалари 15 июль куни эълон қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#ОТМ_янгиликлари

ТИҚХММИда масофавий магистрлик ҳимоялари ўтказилди

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари
институтида ҳам пандемия шароитида карантин талабларига амал қилган ҳолда якуний давлат аттестацияси онлайн тарзда ташкил этилмоқда.

Бугун, 8 июнь куни институтнинг Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш магистратура мутахассислиги битирувчилари якуний давлат аттестация комиссияси раиси ва аъзолари, илмий раҳбарлар ва профессор-ўқитувчилар иштирокида магистрлик диссертацияни онлайн ҳимоя қилишди.

Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий-тадқиқот институти директори Б.Султонов, Тошкент давлат аграр университети профессор Ш.Қаршиев ва институт профессорларидан иборат комиссия томонидан битирувчилардан онлайн ҳимоя кўринишида якуний давлат аттестацияси олинди.

Онлайн ҳимояларнинг биринчи кунида уч нафар магистр тадқиқот олиб борган мавзуси бўйича масофадан тақдимот ўтказдилар. Институтда онлайн магистрлик диссертацияси ҳимоялари давом этади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#ОТМ_янгиликлари

ТДШУ ўқитувчиси талабалари билан Саид Аҳмад ҳикояларини турк тилига таржима қилди

Ўзбек адабиётининг буюк намояндаси, атоқли адиб, Ўзбекистон Қаҳрамони Саид Аҳмад таваллудининг 100 йиллик юбилейига бағишлаб Тошкент давлат шарқшунослик университети “Таржимашунослик ва халқаро журналистика” кафедраси мудири, амалиётчи таржимон Хайрулла Ҳамидов ва унинг талаба-шогирдлари томонидан адибнинг ўнлаб машҳур ҳикоялари турк тилига ўгирилди.

Ушбу таржималар "Özbek Edebiyati’nin Seçme Eserleri. Said Ahmed. Hikâyeler” (“Ўзбек адабиётининг сара асарлари. Саид Аҳмад. Ҳикоялар”) номи остида, университет ректори Г.Рихсиеванинг сўзбошиси билан турк тилида нашр этилди.

Устоз-шогирд анъанаси асосида амалга оширилган ушбу таржималар асосида чоп этилган китобдан ХХ юзйиллик ўзбек адабиётининг довруқли вакили Саид Аҳмаднинг “Елим”, “Сағана”, “Бир ўпичнинг баҳоси”, “Хомталаш”, “Ханка билан Танка”, “Бир юз етмиш сўмлик хуррак”, “Менинг дўстим Баббаев!”, “Иқрор”, “Хотинбоз чумчуқ” сингари ҳажвий ҳикоялари билан бир қаторда “Ўн саккиз ёшинг”, “Суд”, “Қоракўз Мажнун” каби жиддий ҳикоялари таржимаси ҳам ўрин олган.

Ушбу китоб олий таълим тизими профессор-ўқитувчиларининг, хусусан, Тошкент давлат шарқшунослик университети жамоасининг буюк адиб таваллудининг 100 йиллигига камтарона туҳфаси бўлади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Эълон

ТДТУ малака ошириш тармоқ марказида иккита йўналиш бўйича қайта тайёрлаш масофавий курслари бошланади

Ислом Каримов номили Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Тармоқ марказида 2020 йил 1 июль санасидан бошлаб 2 та йўналишда касбий қайта тайёрлаш курслари масофавий шаклда ташкил этилади. Булар:

👉 “Метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти”;

👉 “Ҳаётий фаолият хавфсизлиги”.

Масофавий қайта тайёрлаш курслари 576 соатга мўлжалланган.

Ушбу курсларда қайта тайёрловдан ўтишга эҳтиёжи бор педагог кадрлар 2020 йил 20 июндан бошлаб рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Мурожаат учун: (71)-241-34-35; (71)-241-55-87; (93) 549-55-44; (90) 907-01-36; (97)735-25-91

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Said_Ahmad
#100_yilligi

Эзгуликка бахшида умр...

Ўзбек адабиётининг етук намояндаси, атоқли адиб, Ўзбекистон Халқ ёзувчиси Саид Аҳмад таваллудининг 100 йиллигига бағишлаб Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти томонидан тайёрланган видеоролик.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#ОТМ_янгиликлари

ҚарДУда дастурчи тайёрлаш бўйича онлайн курслар фаолияти йўлга қўйилди

Жорий йилнинг 8 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида ахборот технологиялари ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар ижроси бўйича тақдимот ўтказилган эди.

Мазкур йиғилишда муҳокама қилинган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Қарши давлат университети томонидан барча хоҳловчилар учун Python тилида дастурлаш асослари ўргатувчи онлайн курслар ташкил этилди.

Унда тингловчилар икки ҳафта давомида Python дастурлаш тилининг асосий элементлари билан танишадилар ва содда дастур тузиш малакасини эгаллайдилар. Онлайн курслар бепул.

Машғулотлар жорий йилнинг 15 июнь санасидан бошланади. Қатнашчилар онлайн курсларда иштирок этишлари учун http://cc.uz/165vx ҳаволаси орқали рўйхатдан ўтишлари зарур.

Шунингдек, университетнинг Физика-математика факультети 2-курс талабаси Умиджон Юсупов тенгдошлари учун C# дастурлаш тилини ўргатадиган масофавий таълим курсини йўлга қўйди.

Қизиқувчи ёшлар талабанинг youtube ёки телеграм канали орқали масофавий таълим курсларида таҳсил олишлари мумкин.

Онлайн курсларни муваффақиятли якунлаган тингловчиларга тегишли намунадаги малака сертификатлари берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Брифинг

Бугун, 10 июнь куни АОКАда ташкил этилган штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бўлим бошлиғи Абдусамад Маманазаров иштирокида брифинг ўтказилди. Вазирлик масъул ходими янги ўқув йили ва қабул жараёнлари тўғрисида жамоатчилик вакилларидан келиб тушган саволларга жавоб берди.

Жумладан, олий таълим муассасалари сиртқи бўлимлар учун қабул қачон бошланишига аниқлик киритилди.

Сиртқи таълим шаклида ўқишни хоҳловчи абитуриентларнинг ҳужжатлари ҳам кундузги таълим шакли билан бир хил муддатда, яъни 15 июнда 15 июлга қадар (шу куни ҳам) рўйхатдан ўтади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Брифинг

Жорий йилда жисмонй тарбия йўналишида касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилиш тартибига аниқлик киритилди

Мен Қорақолпоғистонданман ва бу йили жисмоний тарбия йўналиши бўйича ўқишга топширишим керак. Карантин сабабли бу имтиҳонлар қанақа кўринишда бўлади (қанақа нормативлар топширилади)? Бу имтиҳонларда бирор бир енгилликлар берилиши ёки умуман бу нормативларни олиб ташлаш эҳтимоли борми?

Абдусамад МАМАНАЗАРОВ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бўлим бошлиғи:

- Пандемия шароитида карантин, санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этилган ҳолда, тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган таълим йўналишлари учун имтиҳонлар 11 июлдан 20 июлга қадар, алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари учун 25 июлдан 10 августгача бўлган вақт оралиғида ўтказилади.

Карантин чекловлари давом этган тақдирда касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш муддатларига ўзгартириш киритилиши мумкин.

Ижодий ва тест имтиҳонлари (педагогик таълим йўналиши) асосида талабаликка қабул қилинадиган йўналишларда эса ижодий имтиҳонларнинг фақат биттаси (махсус жисмоний тайёргарлик) сақлаб қолинади ва қўшимча тест топширилади.

Абитуриентлар ижодий имтиҳонларни фақат бир кун ва узоғи бир соат ичида топширишади.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида имтиҳонлар касбий (ижодий) ҳамда касбий (ижодий)+ тест йўналишида ташкил этилади.

Тўлиқ ижодий имтиҳон асосида талабаликка қабул қилинадиган йўналишларда абитуриентлар шу пайтга қадар махсус ва умумий жисмоний тайёргарликдан ташқари сузиш бўйича ҳам имтиҳон топширишар эди.

Жорий йилги қабул мавсумида абитуриентлар фақат махсус ва умумий жисмоний тайёргарлик бўйича имтиҳон топширади, спортнинг сузиш тури бўйича имтиҳон олиб ташланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Брифинг

Ўтган йиллари спорт йўналишида имтиҳонлари бўлган абитуриентлар бошқа шунақа спорт йўналишидан имтиҳони бор олий ўқув юртларига ҳужжат топшира олмаганди. Бу йил ҳам шунақа ҳолат такрорланадими? Биз бирдан икки ёки ундан ортиқ ўқув юртига ҳужжат топшира оламизми (яъни бир марта спорт имтиҳонини топширсак, бу натижа бошқа жойларга ҳам ўтадими)?

Абдусамад МАМАНАЗАРОВ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бўлим бошлиғи:

- Алоҳида иқтидор талаб этиладиган ҳамда кириш имтиҳонлари таркибида касбий (ижодий) имтиҳон мавжуд таълим йўналишларига киришда абитуриентлар фақатгина битта таълим йўналишида танловда иштирок этиши мумкин бўлади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Брифинг

Пандемия даврида ўқишни кўчиришга улгурмаганлар қандай қилиб ўқишини кўчиришади ёки тартиби қандай бўлади?

Абдусамад МАМАНАЗАРОВ,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бўлим бошлиғи:

- 2020 йилнинг 15 июлидан 5 августига қадар ҳужжатлар қабул қилинади (ҳужжатларни онлайн тарзда топшириш имконияти яратилади).

Жорий йил 6 августдан 30 августга қадар аризалар кўриб чиқилиб, қарор қабул қилинади.

Карантин тадбирлари сабабли ўқишни кўчириш жараёнлари муддатларида ўзгаришлар бўлган тақдирда вазирликнинг расмий сайти (www.edu.uz) ва телеграмм канали (@eduuz) орқали эълон берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Forwarded from Ta’lim xabarlari
2020-2021 ўқув йили учун академик лицейларга ҳужжатларини ойлайн рўйхатга олиш 10 июндан бошланади.

Ҳужжатлар 30 июнга қадар рўйхатга олинади.

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EN3tdu0PU1Byg
#Брифинг

Я студент 1 курса Государственного института культуры и искусства Узбекистана. В данное время у нас требуют оплатить контракт, если не оплатим – нас не допускают до сессии. Так как у нас в семье сейчас никто не работает из за карантина, у нас нет возможности оплатить контракт. Я читал что студенты, не оплатившие контракт во время карантина, допускаются до сессии и их не отчислят. Как мне быть в такой ситуации?

Абдусамад МАМАНАЗАРОВ, начальник отдела Министерства высшего и среднего специального образования:

- Из за карантина все занятия в вузах проводятся в форме дистанционного обучения. Мы понимаем положение студентов, поэтому вопрос отчисления студентов из за невыполнения условий договора на повестке дня не стоит. Вас допустят к итоговому контролю, но переводной приказ с курса на курс не будет оформлен.

Подключение к телеграммному каналу Министерства высшего и среднего специального образования 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Эълон

Академик лицейларга ҳужжатларни онлайн қабул қилиш бошланди

2020-2021 ўқув йили
учун умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчи ўқувчиларини Республика олий таълим муассасалари тасарруфидаги академик лицейларга ҳужжатларини онлайн қабул қилиш бошланди.

Академик лицейларда:

👉 аниқ фанлар;
👉 табиий фанлар;
👉 хорижий тиллар;
👉 ижтимоий-гуманитар фанлар йўналишлари бўйича чуқурлаштирилган таълим берилади.

Ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида республикадаги барча академик лицейлар ҳақида маълумотлар умумлаштирилган махсус телеграм канал ташкил этилди.

Ушбу канал орқали юртимиздаги академик лицейларнинг расмий саҳифалари орқали ўқувчилар ўзлари танлаган йўналишлар бўйича ҳужжатларни онлайн топшириш мумкин бўлади.

❗️Ҳужжатларни қабул қилиш 30 июнга қадар давом этади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OTM_янгиликлари

Тошкент давлат аграр университетида Ёшлар ойлиги доирасида жорий йил 28 июнь куни “Бешта муҳим ташаббус – буюк келажак пойдевори” мавзусида республика иқтидорли ёшларнинг онлайн илмий-амалий конференцияси ўтказилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Тошкент халқаро Вестминстер университети ректори: ​Ўзбекистон олий таълим соҳасида Марказий Осиёда илм-фан платформасига айланади

👉 http://xs.uz/uzkr/32489

Расмий саҳифаларимиз 👇

Instagram | Facebook | Youtube | Telegram
#Танлов

“Инновацион дизайн ва замонавий маҳсулот” республика эскизлар онлайн-танлови ғолиблари аниқланди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва “Osiyo ramzi" Ўзбекистон дизайнерлари уюшмаси томонидан Париж Халқаро мода академияси, Ўзбекистон Бадиий академияси ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда "Инновацион дизайн ва замонавий маҳсулот” республика эскизлар онлайн-танлови эълон қилинган эди.

Учта йўналишда 2020 йил 20 апрелдан 20 майга қадар ўтказилган онлайн танловга ОТМ талабалари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ҳамда мактаб ўқувчиларидн жами 105 та ижодий иш келиб тушган.

Танловнинг “Саноат дизайни” йўналишига Москва давлат техника университетининг 2 нафар магистри ҳам ўз эскизларини юборган.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан ёшларнинг ижодий ишлари баҳоланди ва ғолиблар аниқланди.

“Костюм дизайни” йўналиши бўйича

1️⃣-ўрин: Давронжон Муроджонов, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти 1-курс талабаси;

2️⃣-ўрин: Дилфуза Нематова, К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти 2-курс талабаси;

2️⃣-ўрин: Наргиза Асадова, Бухоро муҳандислик-технология институти талабаси;

3️⃣-ўрин: Фарангиз Асадова, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти 1-курс талабаси;

3️⃣-ўрин: Дилсўз Неъматова, Яккабоғ қурилиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси;

3️⃣-ўрин: Дилдора Қаюмова, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти 1-курс талабаси.

“Архитектура муҳити дизайни” йўналиши бўйича

1️⃣-ўрин: Журъат Tожибаев, Диёра Tожибаева, Тошкент архитектура-қурилиш институти талабалари;

2️⃣-ўрин: Фарангиз Темирова, Тошкент архитектура-қурилиш институти 1-курс талабаси;

2️⃣-ўрин: Ферузжон Субҳонов, Тошкент архитектура-қурилиш институти 2- курс магистри;.

3️⃣-ўрин: Камолиддин Усмонов, Тошкент архитектура-қурилиш институти 1-курс талабаси;

3️⃣-ўрин: Муборак Ниғматиллаева, Моҳинур Мизробова, Тошкент архитектура-қурилиш институти талабалари;

3️⃣-ўрин: Диёра Тожибаева, Тошкент архитектура-қурилиш институти 2-курс магистри.

«Саноат дизайни» йўналиши бўйича

1️⃣-ўрин: Мухлиса Зияева, Тошкент давлат техника университети 1-курс магистри;

2️⃣-ўрин: Леонид Ким, - Тошкент давлат техника университети 2-курс талабаси;

2️⃣-ўрин: Робия Аҳмедова, Тошкент давлат техника университети 3-курс талабаси;

3️⃣-ўрин: Камила Гилазова, Тошкент давлат техника университети 1-курс магистри;

3️⃣-ўрин: Александр Чернышев, Тошкент давлат техника университети 4курс талабаси;

3️⃣-ўрин: Ақида Толипова, Тошкент архитектура-қурилиш институти талабаси..

Танловда ғолибликни қўлга киритиган талабалар ва ўқувичларнинг ижодий ишлари асосида шу йилнинг ноябрь ойида ўтказиладиган «TFW - Тошкент мода ҳафталиги» доирасида кўргазма ташкил этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg