Қўқонда Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг филиали ташкил этилади
Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамаси порталида Олий ва ўрта марта махсус вазирлигининг “Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Қўқон филиалини ташкил этиш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори муҳокама учун жойлаштирилди.
Ҳужжатда Тошкент давлат техника университети Қўқон филиалига 2018/2019 ўқув йили учун бакалавриатнинг 5 та таълим йўналишлари бўйича қабул квотаси 125 та этиб белгиланган.
Қарорга кўра Филиалнинг 2018/2019 ўқув йили учун талабалар контингенти Фарғона вилоятида доимий яшаётган (доимий прописка қилинган) республика олий таълим муассасаларига 1-иловада белгиланган таълим йўналишлари бўйича ҳужжат топшириб, тест синови натижаларига кўра ўқишга кира олмаган, бироқ тўплаган баллари энг юқори баллнинг 30% дан кам бўлмаган абитуриентлар ҳисобидан тўлов-контракт асосида шакллантирилади.
Фарғона вилояти ҳокимлиги республика олий таълим муассасаларидан Тошкент давлат техника университети Қўқон филиалига фаолият юритиш учун таклиф этилган профессор-ўқитувчиларни уй-жой билан таъминлаш, узоқ муддатли, имтиёзли ипотека кредитларини ажратиш чораларини кўриши қайд этилган.

Ўзбекистон ва Япония ўртасида кадрлар тайёрлашда ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишув имзоланди
2018 йил 10 август куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги (Japan International Cooperation Agency – JICA) вакилларидан иборат делегация расмий қабул қилинди.
Учрашувда Япония Халқаро ҳамкорлик агентлигининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари жаноб Мунео Такасака ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов томонидан жами 262 млн. япон иенаси
(2,3 млн дан ортиқ АҚШ доллари) миқдорида Грант келишуви имзоланди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда JICA ўртасида имзоланган Грант келишувига мувофиқ Япония Ҳукуматининг беғараз ёрдам дастуридаги “Кадрлар тайёрлаш учун стипендиялар ажратиш” (Japanese Grant Aid for Human Resource Development Scholarship – JDS) лойиҳаси доирасида вазирлик ва идоралар, тадқиқот муассасалари ҳамда давлат компаниялари ходимларининг ўқиши ташкил этилади.
Бунда магистратура ва докторантура дастурлари бўйича иқтисод инфраструктураларини такомиллаштириш, бизнес соҳаси, қонунчилик тизими, давлат маблағлари, қишлоқ хўжалиги ва сув ресурслари, аҳоли саломатлигини сақлашни бошқариш йўналишларида танлаб олинган номзодлар 2019-2022 йилларда таълим олиш учун Япониянинг нуфузли олий ўқув юртларига юборилади.
JDS лойиҳасининг асосий мақсади Ўзбекистон Республикасига инсон ресурсларини ривожлантиришга кўмаклашиш ҳамда ёш давлат хизматчилари учун Япониянинг илғор ўқув юртларида магистратура йўналиши бўйича таҳсил олиш имконини яратишдан иборат. Ўтган давр мобайнида жами 300 нафардан ортиқ ўзбекистонлик давлат хизматчилари ушбу стипендияга сазовор бўлишган.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат идоралари ходимларини Японияда ўқитиш бўйича грант келишуви имзоланди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0

Магистратурада янгича тартибда таълим олиш йўлга қўйилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим тизимида магистратура фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Қарор лойиҳасида магистр мутахассислар тайёрлашнинг мазмунини тубдан қайта кўриб чиқиш ҳамда халқаро стандартлар даражасида олий маълумотли мутахассислар тайёрлашга зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида қатор янгиликлар киритилган.
Жумладан, эндиликда етакчи хорижий олий таълим муассасаларининг тажрибаси асосида олий таълим муассасаларида икки йўналишда: ишлаб чиқариш (камида бир йил) ҳамда илмий-педагогик (камида икки йил) йўналишларда магистрларни тайёрлаш назарда тутилмоқда.
Ушбу қарор лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида магистратура мутахассисликлари бўйича қабул квоталари кадрлар буюртмачилари томонидан берилган эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда, олий таълим муассасаси таклифлари асосида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқлаш таклифи киритилган.
Ҳужжатда иш берувчи ташкилотлар талаблари асосида илмий-педагогик йўналишда мутахассисларни мақсадли тайёрлаш фақат давлат гранти асосида амалга оширилиши, илмий-педагогик йўналишда мақсадли тайёрланган мутахассислар магистратурани битиргандан сўнг иш берувчи ташкилотда камида 5 йил (таянч докторантурада ўқиш вақтидан ташқари) ишлаб бериши кўрсатилган.
Бундай ташқари, ҳужжатда қуйидаги янгиликлар ҳам кўзда тутилган:
- магистратурада бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбати амалдаги нормативларнинг 50 фоизи миқдорида белгилаш;
- ўқув йили якунларига кўра магистратура ўқув режасида белгиланган фанлардан, ишлаб чиқариш ва малакавий амалиётлардан етарли рейтинг балини тўпламаган талабаларни курсида қолдирилиш;
- давлат гранти асосида қабул қилинган талабаларга ўз ҳисобидан тўлов-шартнома асосида ўқишни давом эттириш имкониятини бериш;
- хорижий мамлакатларда 6 ойгача бўлган муддат (бир семестр) стажировкада бўлган магистратура талабаларига ўқув режасида белгиланган фанларни шахсий режа асосида эркин ўзалаштириш имконияти бериш;
- магистратурани имтиёзли тамомлаган талабалар Олий таълим муассасасининг Кенгаши қарори асосида таянч докторантурага синовларсиз қабул қилиш;
- магистратура талабаларининг Импакт-фактор кўрсаткичи юқори бўлган илмий журналларда мақола чоп этиш харажатларини олий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қоплашга рухсат бериш ва бошқалар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида
Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Қарор лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомга кўра, жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири раислик қилувчи Жамғармани бошқариш кенгаши томонидан амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.
Кенгаш таркиби Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири томонидан тасдиқланади. Кенгаш таркибига Вазирлик ва олий таълим муассасаларининг раҳбар ва масъул ходимлари (7-9 киши) киритилади.
Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Жамғарма маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган тадбирларнинг устувор йўналишларини белгилаш;
ҳисобот йили якуни бўйича Жамғарма маблағларининг тушуми ва харажатлари тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш;
Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.
Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:
олий таълим муассасаларининг тўлов-контракт (шу жумладан оширилган тўлов-контракт) шаклида ўқитишдан тушадиган маблағларининг мазкур маблағлар бўйича даромадлар ва харажатлар сметаларида акс эттириладиган йил бошига қолдиқ (тижорат банкларининг депозитларига жойлаштирилган маблағлар ҳам инобатга олинган ҳолда) қисмининг 5 фоизи миқдоридаги ажратмалар;
хайрия берувчилар маблағлари, халқаро ташкилотларнинг грантлари, юридик ва жисмоний шахсларининг ихтиёрий хайр-эҳсонлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан тушадиган маблағлар.
Жамғармага Олий таълим муассасаларининг тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан ўтказиладиган ажратмалар жорий йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай туширилиши шарт.
Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадларга йўналтирилади:
ўқув ва илмий адабиётларни яратиш, чоп этиш ва олий таълим муассасалари китоб фондини тўлдиришга;
ўқув бинолари, талабалар яшаш жойлари, спорт иншоотлари ва бошқа инфратузилма объектларини моддий ҳолатини яхшилаш, шу жумладан уларни зарур замонавий ўқув ва илмий-лаборатория ускуналари, мебел, инвентарлар билан жиҳозлашга ва бошқа товар-моддий қийматликлар харид қилишга;
ахборот-коммуникация, мультимедиа ва тармоқ қурилмалари, техникалари, воситалари ҳамда дастурий таъминотларни харид қилиш, замонавий технологияларни жорий этиш, ахборот-таълим ресурсларини ишлаб чиқиш, ўқув ва бошқарув жараёнини автоматлаштиришга хизмат қилувчи тизимларни яратиш, вазирлик ва таълим муассасалари ўртасида электрон ахборот алмашинувини ташкил этиш, интерактив таълим ресурслар ва маълумотлар базасини шакллантириш, “Электрон таълим” тармоғи қурилмаларини ишчи ҳолатда сақлаш ва хизмат кўрсатишга;
ўқув ва илмий лабораторияларни зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи қисмлар билан таъминлашга;
хорижий олим, профессор-ўқитувчи ва мутахассисларни республика олий таълим муассасалари ҳамда раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш муассасалари ўқув жараёнига, шунингдек, таълим жараёнини ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш мақсадларида эксперт ва консультантларни жалб этишга;
профессор-ўқитувчилар ёки талабалар ўртасида ўтказиладиган республика танловлари ғолибларини тақдирлаш ва рағбатлантиришга;
кам таъминланган оилалар ва етим болалар тоифасига кирувчи талабаларни ижтимоий ҳимоялаш тадбирлари (бир йилда бир талабага энг кам иш ҳақининг 10 (ўн) баравари миқдоридан ошмайдиган бир марталик моддий ёрдам)га;

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таркибида Ўзбек-Исроил қўшма “Юқори технологиялар ва муҳандислик математикаси” факультети ташкил этилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таркибида Ўзбек-Исроил қўшма “Юқори технологиялар ва муҳандислик математикаси” факультетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Қарор лойиҳасида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таркибида Исроил давлатининг Холон технологиялар институти билан ҳамкорликдаги Ўзбек-Исроил қўшма “Юқори технологиялар ва муҳандислик математикаси” ташкил этиш белгиланган.
Янги факультетда бакалавр ва магистрлар, илмий-педагогик кадрлар тайёрланиб, талабаларни ўқитиш тўлов-контракт асосида ўзбек, рус ва инглиз тилларида, кундузги таълим шаклида Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари талаблари инобатга олинган ҳолда Холон технологиялар институтида (Исроил) қабул қилинган таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурлари асосида амалга оширилади/
Ҳужжатга кўра, факультетга абитуриентларни талабаликка қабул қилиш ва факультет битирувчиларининг аттестацияси Холон технологиялар институтида (Исроил) белгиланган тартиб, талаблар ва муддатларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Қарор лойиҳасига биноан бакалавр таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул квотаси мавжуд талаб ва эҳтиёждан келиб чиқиб, Университет ва Холон Технологиялар институти томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари билан келишган ҳолда белгиланади.
Факультет талабалари ўқув жараёнида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги тасарруфидаги Илғор технологиялар маркази лабораторияларидан бепул фойдаланади.
Ўзбек-Исроил қўшма факультети битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси ҳамда Исроилда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган, ўзаро келишув асосида белгиланган намунадаги икки томонлама тан олинадиган Университет ва Холон Технологиялар институти дипломи берилади.

15 нафар давлат идоралари ходимлари магистратурани Япониянинг нуфузли олий ўқув юртларида ўқишади
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ўртасида имзоланган Грант келишувига мувофиқ 15 нафар давлат идоралари ходимлари магистратура ва докторантура дастурлари бўйича Япониянинг нуфузли олий ўқув юртларида таҳсил олишади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Ўзбекистон ҳамда Япония ҳуқумати ўртасидаги “Кадрлар тайёрлаш учун стипендиялар ажратиш” лойиҳасининг жорий йилдаги совриндорлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов, “Кадрлар тайёрлаш учун стипендиялар ажратиш” (Japanese Grant Aid for Human Resource Development Scholarship – JDS) лойиҳасининг Ўзбекистондаги вакили Каино Ая ҳамда лойиҳанинг жорий йилги ғолиблари қатнашди.
Вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов мамлакатимизда замонавий йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш, дунёнинг етакчи илмий-таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталди.
JDS гранти ғолиблари Японияда таълим олишда кўзлаган мақсадлари ҳамда у ерда олган билим ва орттирган тажрибаларини келажакда юртимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлида сафарбар этишлари ҳақида айтиб ўтишди.
Учрашув якунида вазир ўринбосари У.Бегимқулов Грант совриндорларини қутлар экан уларга давлатимиз ва халқимиз билдирган ишончни оқлаш учун ўз устида тинимсиз ишлашлари ҳамда ватанимиз тараққиётига ҳисса қўшишларида муваффақият тилади.
Маълумот учун, шу йилнинг 10 август куни Япония Халқаро ҳамкорлик агентлигининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари жаноб Мунео Такасака ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов томонидан жами 262 млн. япон иенаси (2,3 млн дан ортиқ АҚШ доллари) миқдорида Грант келишуви имзоланган эди.

Ўзбекистон ва Россия ўртасида олий таълим йўналишида ҳамкорлик янада ривожланади
Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигида
14 август куни Россия Федерацияси Президентининг Хорижий давлатлар билан минтақавий ва маданий алоқалар бошқармаси, Фан ва таълим вазирлиги вакилларидан иборат делегацияcи билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Россия Федерацияси Президентининг Хорижий давлатлар билан минтақавий ва маданий алоқалар бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Рыбаков, департамент бошлиғи А.Власов, Фан ва таълим вазирлиги Халқаро департаменти директори И.Ганьшин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси А.Абдувахитов, олий ва ўрта махсус таълими вазири И.Мажидов ва бошқалар иштирок этди.
Музокарада сўнги икки йил давомида давлатлар ўртасида ўзаро ишончли ва манфаатли ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётгани, сиёсий, савдо-иқтисодий соҳалар билан бирга маданий-гуманитар ва илмий-техник соҳаларда ҳам алоқалар кенгайиб бораётгани эътироф этилди.
Ўзбекистон ва Россия ўртасида малакали кадрлар тайёрлаш йўлидаги ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, жумладан, замонавий йўналишлар ва мутахассисликларда бакалавр, магистрлар тайёрлаш, илмий-тадқиқот соҳасида ўзаро тажриба алмашиш каби муҳим йўналишларда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

2018-2019 akademik_litsey_kvota.pdf
239.4 KB
2018/2019 ўқув йилида умумтаълим мактаблари 9-синф битирувчиларини олий таълим муассасалари академик лицейларига қабул қилиш бўйича қўшимча квоталар тасдиқланди.
Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.me/eduuz
Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.me/eduuz
хорижий тўлов-контракт.pdf
332.5 KB
Республика ОТМларида хорижий фуқароларни бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича бир талабага бир йиллик ўқитиш қиймати тасдиқланди
Каналга уланиш:👇
https://t.me/eduuz
Каналга уланиш:👇
https://t.me/eduuz
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 5-сон баёни билан Физика ва математика фанлари чуқурлаштириб ўқитиладиган рус тилида таълим бериладиган гуруҳлар ташкил этиладиган академик лицейлар рўйхати тасдиқланди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
Oshirilgan kontrakt.pdf
671 KB
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 5-сон баёни билан оширилган тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди.
Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.me/eduuz
Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.me/eduuz
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 5-сон баёни тасдиқланди
👉2018/2019 ўқув йилида республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларида тест топшириқлари китобидаги мавжуд ҳар бир фан 30 тадан тест топшириғини ўз ичига олганлиги ва мос равишда энг юқори балл 189,0 баллни, унинг 30% эса 56,7 баллни ташкил этиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида"ги 2018 йил ПҚ-3769-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида тўлов контрактга минимум ўтиш баллини 56,7 балл этиб белгиланди.
👉2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон миллий университетида "5120101-Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили" таълим йўналиши ҳамда Тошкент давлат педагогика университетида "5111200-Ўзбек тили ва адабиёти" таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш қайтадан йўлга қўйилади.
Ушбу таълим йўналишлари бўйича 2018/2019 ўқув йили учун талабалар контингенти Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетига 2018/2019 ўқув йили қабули бўйича ўқишга ҳужжат топшириб, белгиланган тўлов-контракт асосида қуйида белгиланган қўшимча квоталар бўйича шакллантирилади.
👉 Ўзбекистон миллий университети учун "5120101- Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили" таълим йўналиши бўйича- 50 та;
👉 Тошкент давлат педагогика университети учун "5111200- Ўзбек тили ва адабиёти" таълим йўналиши бўйича-50 та.

2018/2019 ўқув йилида хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни Ўзбeкистон Рeспубликасидаги олий таълим муассасаларига кўчираётган ва кўчириб қайта тиклаётган талабалар диққатига!
Хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим муассасаларига кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш бўйича ўтказиладиган тест синовлари графиги тасдиқланди.
http://edu.uz/media/a3b75d52-9b10-0896-5b9c-92b1c5c4e552.xlsx
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
Хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим муассасаларига кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш бўйича ўтказиладиган тест синовлари графиги тасдиқланди.
http://edu.uz/media/a3b75d52-9b10-0896-5b9c-92b1c5c4e552.xlsx
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
Олий таълим тизимига замонавий менежмент ва маркетинг талаблари янада кенг жорий этилади
👉 http://edu.uz/uz/news/view/952
👉 http://edu.uz/uz/news/view/952
2018/2019 ўқув йилида ўқишини хорижий олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига кўчириш учун ўтказиладиган он-лайн тест синовлари жорий йилнинг 24-25 август кунлари бўлиб ўтади.
Тест синовлари ўтказиладиган жойи ва вақти бўйича тўлиқ маълумотлар билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг www.edu.uz (http://edu.uz/media/a3b75d52-9b10-0896-5b9c-92b1c5c4e552.xlsx) веб сайти орқали танишиш мумкин.
Тест синовларида иштирок этувчиларнинг белгиланган олий таълим муассасаларига ўз вақтда фуқаролик паспорти билан келишлари сўралади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
Тест синовлари ўтказиладиган жойи ва вақти бўйича тўлиқ маълумотлар билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг www.edu.uz (http://edu.uz/media/a3b75d52-9b10-0896-5b9c-92b1c5c4e552.xlsx) веб сайти орқали танишиш мумкин.
Тест синовларида иштирок этувчиларнинг белгиланган олий таълим муассасаларига ўз вақтда фуқаролик паспорти билан келишлари сўралади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
Алоҳида иқтидор талаб этадиган таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 7-сонли баёни билан республика олий таълим муассасаларининг кундузги, кечки, сиртқи, махсус сиртқи таълим шаклларида алоҳида иқтидор талаб этадиган таълим йўналишларининг касбий (ижодий) имтиҳон натижалари тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги 5270-сонли фармонига мувофиқ 81 нафар ногиронлиги бўлган шахслар алоҳида иқтидор талаб этадиган таълим йўналишларининг касбий (ижодий) имтиҳонларини муваффақиятли топшириб, бакалавриатнинг кундузги шаклига қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинди.
Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари касбий (ижодий) имтиҳон натижалари билан олий таълим муассасаларида танишишлари мумкин.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 7-сонли баёни билан республика олий таълим муассасаларининг кундузги, кечки, сиртқи, махсус сиртқи таълим шаклларида алоҳида иқтидор талаб этадиган таълим йўналишларининг касбий (ижодий) имтиҳон натижалари тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги 5270-сонли фармонига мувофиқ 81 нафар ногиронлиги бўлган шахслар алоҳида иқтидор талаб этадиган таълим йўналишларининг касбий (ижодий) имтиҳонларини муваффақиятли топшириб, бакалавриатнинг кундузги шаклига қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинди.
Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари касбий (ижодий) имтиҳон натижалари билан олий таълим муассасаларида танишишлари мумкин.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
Ўзбекистонлик талабалар Жанубий кореялик тенгдошлари билан Орол денгизи муаммосини муҳокама қилишди
Шу йилнинг 14-27 авуст кунлари Ўзбекистонда Жанубий Кореянинг нуфузли университетлари билан ҳамкорликда “Орол денгизи атроф-муҳит муҳофазаси” номли халқаро анжуман ўтказилмоқда.
Халқаро анжуман 15 августда Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида бошланиб, унда Жанубий Кореянинг Корея университетидан ташриф буюрган 60 нафардан зиёд профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этди. Анжуман Самарқанд, Хива ва Нукус шаҳарларида ҳам давом этмоқда.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
Шу йилнинг 14-27 авуст кунлари Ўзбекистонда Жанубий Кореянинг нуфузли университетлари билан ҳамкорликда “Орол денгизи атроф-муҳит муҳофазаси” номли халқаро анжуман ўтказилмоқда.
Халқаро анжуман 15 августда Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида бошланиб, унда Жанубий Кореянинг Корея университетидан ташриф буюрган 60 нафардан зиёд профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этди. Анжуман Самарқанд, Хива ва Нукус шаҳарларида ҳам давом этмоқда.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
Нобель мукофоти лауреати Ўзбекистонга ташриф буюради
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан япониялик машҳур олим, Нобель мукофоти лауреати Рёдзи Ноёри шу йилнинг 28-31 август кунлари Япониянинг Нагоя университети Президенти Мацуо Сейити раҳбарлигидаги делегация таркибида мамлакатмизга ташриф буюради.
Рёдзи Ноёрининг Ўзбекистонга ташрифи юртимиз илм-фан ҳаётидаги муҳим воқеа саналиб, у Халқаро Нобель фонди билан келишган ҳолда ташкил этилмоқда. Бу эса нуфузли Халқаро ташкилот томонидан мамлакатимизнинг жаҳон илми-фани тараққиётига қўшган ҳиссасининг тан олиниши ҳамда бугунги кунда юртимизда илмий салоҳиятни ривожлантиришга бўлган муносабaтнинг эътирофидир.
Делегация аъзоларининг Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов, Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва Фанлар Академияси раҳбарияти билан учрашувлари режалаштирилган.
Ташриф доирасида Рёдзи Ноёри ўзбекистонлик ёш тадқиқотчилар, олимлар билан учрашади, улар учун маъруза қилади. Нагоя университети делегацияси аъзолари иштирокида ўзбек-япон илмий симпозиуми, давра суҳбати, Самарқандга ташрифи кўзда тутилган.

Олий таълим муассасалари ва академик лицейларда 2018/2019 ўқув йили жорий йилнинг 5 сентябридан бошланади.