Edu.uz
158K subscribers
17.3K photos
3.64K videos
230 files
11.1K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuzoffi
Download Telegram
UZTELECOM bepul foydalanish mumkin bo‘lgan ta’lim manbalari ro‘yхatini boyitdi.

Kompaniya o‘z abonentlari uchun O‘zbekiston Respublikasi Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligining quyida keltirilgan resurslaridan bepul foydalanish imkoniyatini taqdim etadi:

🔹O‘quv fanlari bo‘yicha videodarslarhttps://tube.edu.uz;

🔹O‘zbekiston Respublikasi Oliy va o‘rta maxsus ta‘lim vazirligining elektron ta‘lim platformalarihttps://dist.edu.uz va https://mt.edu.uz;

🔹Bosh ilmiy-metodik markazi veb-portalining manbalari: Oliy va o‘rta maxsus ta‘lim muassasalarida faoliyat ko‘rsatayotgan pedagoglarning elektron portfolio tizimi (https://pf.bimm.uz), elektron kutubxonasi (https://lib.bimm.uz) va monitoring elektron tizimi (https://mt.bimm.uz).

@eduuz_online каналига уланиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAFcgIZJY18m0STmt0A
​​#ОТМ_янгиликлари

АндМИ талабалари 1000 дона ниқоб тикиб, бепул тарқатдилар

Андижон машинасозлик институти
кўнгилли талаба-қизлари ва ходимлари карантин пайтида хайрли ишга қўл урдилар.

Институтнинг 1-сон талабалар турар жойида фаолияти йўлга қўйилган тикув тўгараги бугун даромад топиш учун эмас, балки хайрли иш учун ишламоқда.

Бугунги кундаги вазиятдан келиб чиққан ҳолда тўгарак аъзолари томонидан ниқоблар тикилиб, карантин ҳудудларидаги эҳтиёжманд фуқароларга бепул етказиб берилди.

Талабалар уч кун мобайнида 1000 дона ниқоб тикиб, оз бўлса-да, инсонлар саломатлиги йўлида ўз ҳиссаларини қўшдилар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
​​#ОТМ_янгиликлари

Тошкент давлат техника университетида масофавий таълим дастурлари шакллантирилмоқда

Олий таълим муассасаларида навбатдан ташқари таътил давомида талабаларга билим олишлари учун масофавий таълим дастурлари яратилмоқда.

Тошкент давлат техника университетда 57 та бакалавриат таълим йўналишлари бўйича 923 та фан, 71 та магистратура мутахассисликлари бўйича жами 324 та фан мавжуд бўлиб, фанлардан талабаларга масофавий ва мустақил таълим олиш орқали ўқув дастурларини ўзлаштиришлари учун шароит яратилмоқда.

Университет сайтида MOODLE тизими жорий қилинган бўлиб, профессор-ўқитувчилар томонидан барча фанлар бўйича тегишли ўқув материаллари ушбу тизимга киритилмоқда ва талабалар фойдаланишлари учун шароит яратилмоқда. Профессор-ўқитувчилар томонидан фан доирасида тегишли мавзулар бўйича видеодарслар тайёрланиб, тизимга жойлаштирилмоқда.

Профессор-ўқитувчилар талабалар билан турли масофавий кўринишларда, жумладан MOODLE тизими, телеграмм каналлари ва бошқа тизимлар орқали мулоқотга киришиб, тегишли мавзулар бўйича талабаларга on-line тарзда маслаҳатлар бериб бормоқдалар.

Ушбу тизим орқали 2019/2020 ўқув йилининг баҳорги семестридаги фанлар бўйича ўзлаштирилиши керак бўлган мавзулар юзасидан талабаларга тегишли билим ва кўникмалар берилиши ҳамда якунида on-line тарзда талабаларнинг фан доирасида баҳоланиши режалаштирилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
#ОТМ_янгиликлари

Чирчиқ ДПИ ректори талабаларига мурожаат билан чиқди

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ректори Ғофуржон Муҳамедов институт талабаларига мурожаат қилиб, уларни бутун дунё аҳлини ташвишга солган коронавирус инфекциясининг оқибатидан огоҳ бўлишга, шу билан бирга ваҳимага тушмасликка чақирди.

- Вазият давлатимизнинг тўлиқ назоратида эканлигини унутманг! Турли ижтимоий тармоқлардаги коронавирус – СOVID-19 инфекциясининг хавфи ва таъсирига доир ваҳимали хабар ва ёлғон маълумотларга ишониш ўринсиз эканлигини, хавотирга тушиш учун асос йўқлигини, барчамиз коронавируснинг олдини олиш, унга қарши курашиш орқали халқимизни ҳимоя қилишда Ўзбекистон давлатининг назорати мустаҳкамлигини ҳис қилишимиз зарур.

Шундагина бу касалликка қарши тура оламиз. Акс ҳолда бошимизга тушган бундай синовли вазиятда ёлғон маълумотларга ишониш, сохта кўрсатмаларга эргашиш оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлигини онгли тарзда тушунишимиз зарур
, дея қайд этилади ректор мурожаатида.

Маълумот ўрнида, 2020 йил 16 мартдан коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида республикадаги барча таълим муассасалари қатори олий таълим муассасаларида ҳам ўқиш тўхтатилиб, таътил эълон қилинган.

Ҳозирда вазирлик томонидан талабаларнинг уйдан туриб, билим олишлари учун қатор имкониятлар яратилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
Иқтидорли хотин-қизларга Швейцарияда магистратурада таҳсил олиш учун грант эълон қилинди

Швейцарияда жойлашган IMD бизнес олийгоҳи ривожланаётган мамлакатларнинг иқтидорли талабаларини хотин-қизларга мўлжалланган грант дастури (Stewart Hamilton Scholarship for Women)да иштирок этишга таклиф этмоқда.

Ушбу грант дастури олийгоҳнинг 2020/21-ўқув йилда бошланадиган бизнесни бошқариш йўналишидаги (МБA) бир йиллик магистратура курсларига қабул қилинган/қилинадиган иқтидорли қизларга мўлжалланган.

Грантни ютиб олган талабага МБA курси (1 йиллик) учун 50 000 Швейцария франки (тахминан 50 890 AҚШ доллари) миқдорида стипендия ажратилади.

Батафсил: @uzbbenelux

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
​​#Professor_minbari

Коронавирус пандемиясидан кучли бўлиб чиқиш мумкинми?

Қудратулла ОМОНОВ,
Тошкент давлат шарқшунослик институти профессори, филология фанлари доктори:

Таниқли экспертлар таҳлилларига кўра, коронавирус пандемиясидан сўнг дунё тартиботи ўзгаради. Ривожланиш тенденциялари қайта кўриб чиқилади. Тўғрироғи, коронавирусдан кейинги янгича дунё бошланади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таҳлилларига қараганда, Жанубий Корея, Хитой, Тайван, Сингапур сингари шарқ мамлакатлари коронавирусга қарши энг самарали курашаётган мамлакатлар сирасига киради.

Бу ўринда ушбу мамлакатлардаги тиббиётнинг ривожланганлиги аҳамиятини пасайтирмаган ҳолда вирусга қарши курашда, энг асосийси, аҳолининг менталитети муҳим роль ўйнаганлигини, яъни қонунлар (таъқиқлар)га итоаткорлик, ўзаро тушуниш, ўзаро ҳурмат катта натижа берганлигини эътироф этиш керак.

Ҳозирги тарихий шароитда эл-улус миллат ўлароқ бирлашадиган, бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қиладиган вақт келди. Бундай кезларда маърифатли миллат фожеадан, инқироздан кучли, бақувват бўлиб чиқади. Ана шундай эллар қаторида ўзбекнинг ҳам бўлиши сизу бизга боғлиқ.

Бугуннинг ёшларига ҳозирги воқелик билан боғлиқ қулоққа олиши керак бўладиган бир гапимиз бор: Агар келажакда – сочу соқолингиз оқариб, бобо бўлганингизда набирангиз “Бобожон, мен Марсдан сизга ёқадиган дўппи келтирдим” дейишини истасангиз, бугун уйда қолинг, тинмай ўқинг, уқинг, ўзлаштиринг!

Батафсил:
https://edu.uz/uz/news/view/2020

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ТАТУ талабалари камералар ёрдамида ниқобсиз фуқароларни аниқловчи дастур яратишди

Талабалар томонидан яратилган ушбу дастур карантин пайтида қоидабузарларни аниқлаш ва эпидемия тарқалишининг олдини олишга ёрдам беради.

Дастур ёрдамида йўлларда ўрнатилган кузатув камералари орқали шахсий ҳимоя воситаси (ниқоб)сиз ҳайдовчи ва йўловчиларни аниқлаш мумкин.

Ўзбекистон ҳукумати махсус комиссияси ўрнатган тартибга биноан 2020 йил 27 мартдан бошлаб фуқаролар жамоат жойида шахсий ҳимоя воситаси (ниқоб)сиз бўлса, маъмурий жавобгарликка тортилади. Яъни, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баробаригача миқдорда – 1 млн 115 минг сўм жарима белгиланиши мумкин.

Мазкур тартиб автомобиль бошқарувидаги ҳайдовчиларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Талабалар ўзлари яратган дастурни фойдаланиш учун бепул тақдим этиш билан коранавирус инфекцияси профилактикасига ҳисса қўшиш ниятида.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
ЮНЕСКО талабалар учун стипендия дастурини эълон қилди

ЮНЕСКО 2020 йил 5-30 октябрь кунлари Халқаро конференцияда иштирок этиш учун стипендия дастурини эълон қилди. Конференцияда ЮНЕСКОга аъзо давлатлар ва ривожланаётган давлатлар талабалари иштирок этишлари мумкин.

Тадбир тили - инглиз тили.

Ғолибларга 450 АҚШ доллари миқдорида стипендия тўланади, ЮНЕСКО томонидан йўл харажатлари, тиббий суғурта қопланади ва бошқа имтиёзлар берилади.

Конференцияда иштирок этиш учун камида бакалавр даражасига эга бўлган, инглиз тилини биладиган ва 35 ёшдан катта бўлмаган номзодлар ариза топширишлари мумкин.

Онлайн ариза топширишнинг сўнгги муддати – 2020 йил 3 апрель

Батафсил Ўзбекистон Республикасининг Белгия Қироллигидаги элчихонаси телеграм-каналида - @uzbbenelux

Уйда қолинг ва саёҳатга тайёрланинг!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​#ОТМ_янгиликлари

ТАТУда талабалар ва ўқувчилар учун виртуал таълим тизимлари ишга туширилди

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида мактаб, академик лицей ўқувчилари, ОТМ талаблари ва АКТ соҳасида билим олишни ҳоҳлаган тингловчилар учун 4 та виртуаль таълим тизими ўз фаолиятини бошлади. Булар:

👉 10-11-синф ўқувчилари учун зарур фанлардан маълумотларни масофадан туриб олиш имконини берувчи - http://maktab.tuit.uz/ тизими ишга туширилди.

👉 Дастурий инжиниринг факультети профессор-ўқитувчилари томонидани ишга туширилган http://moodle.tuit.uz виртуал таълим тизимида кундузги, сиртқи бўлим талабалари 170 дан ортиқ фанлардан ўз билимлари мустаҳкамлаши мумкин.

👉 Ахборот хавфсизлиги факультети ва Компьютер инжиниринги факультети профессор-ўқитувчилари томонидан http://ereader.tuit.uz/ мобиль телефон ва планшетлар учун электрон таълим тизими ишга туширилди.

👉 АКТ соҳасида бошланғич билимларни эгаллашни хоҳловчилар учун Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси техник ёрдами ва ЮНЕСКО лойиҳалари доирасида http://mooc.tuit.uz/ электрон таълим платформаси ишлаб чиқилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
Тошкент вилояти Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлантириш ҳудудий бошқармаси хайрия акциясида иштирок этди

Олий ва ўрта махсус таълим тизимидаги таълим муассасалари жамоалари, профессор-ўқитувчилар ва талабалар карантин шароитида республикамиз бўйлаб кенг қулоч ёзаётган хайрли ишларда фаол қатнашмоқдалар.

Тошкент вилояти Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлантириш ҳудудий бошқармаси жамоаси ҳам коронавирусга қарши давлат ва жамоат ташкилотларини эзгу мақсад йўлида бирлаштирган хайрия акциясига қўшилди.

Бошқарма ходимлари ихтиёрий равишда ўзларининг бир кунлик иш ҳақларини “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказиб бердилар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
Нидерландия университети талабалар учун стипендиялар таклиф этди

Дунёнинг энг яхши 100 та университети қаторига кирадиган Нидерландиянинг Эрасмус Роттердам университети талабаларга турли таълим йўналишларида бакалавр ва магистратура дастурларига стипендиялар таклиф этди.

Номзодлардан аъло даражада академик кўрсаткичлар ва инглиз тилини юқори даражада билиш талаб этилади.

Онлайн ариза қабул қилишнинг охирги муддати: 2020 йил 1 май

Батафсил Ўзбекистон Республикасининг Белгия Қироллигидаги элчихонаси телеграм-каналида - @uzbbenelux

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​#ОТМ_янгиликлари

БухДУ талабалари ҳам 1000 дона ниқоб тикиб, бепул тарқатдилар

Бухоро давлат университетининг
бир гуруҳ кўнгилли талабалари устозлари бошчилигида бошқа ОТМлардаги тенгдошлари сафига қўшилиб, хайрли ишга қўл урдилар.

Республикамизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида карантин жорий қилиниши ва шахсий гигиена воситаси бўлган ниқобларга эҳтиёж ортиши сабабли талаба-ёшлар университет ТТЖда бешта муҳим ташаббус ижроси доирасида ташкил этилган ўқув устахонасида 1000 дона ниқоб тикиб, бепул тарқатдилар.

Ниқоблар университет талабалар турар жойидаги хорижлик талабалар, Бухоро шаҳридаги 32 – сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, Бухоро шаҳаридаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ётоқхонасидаги аҳоли вакилларига бепул тарқатилди.

Шунингдек, талабалар шаҳарнинг “Зарманоқ” постида фаолият олиб бораётган ИИБ ходимлари, ҳарбийлар ва ҳайдовчиларга ҳам ўзлари тайёрлаган ниқобларни бердилар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​#ОТМ_янгиликлари

ЎзМУда докторлик ҳимояси онлайн ўтказилди

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети “Фалсафа ва маънавият асослари” кафедраси ва Тожик Миллий университети “Фалсафа” кафедрасининг ўзаро хамкорлик шартномаси доирасида жорий йилнинг 28 март куни соат 9:30дан 16:00гача “Логика” ихтисослиги бўйича халқаро миқёсда онлайн усулда Илмий Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.

Видеоконференция тарзида ўтказилган илмий кенгаш йиғилишида Ўзбекистон, Тожикистон ва Россия (Москва ва Санкт-Петербург) давлатлари олимлари иштирок этди.

Илмий Кенгаш йииғилишида қуйидаги диссертация ҳимоялари муҳокамаси бўлиб ўтди:

👉 Худойдодзода Фаррух Бегиджоннинг “Ибн Синонинг мантиқий таълимотида Аристотел силлогистикасининг ривожлантирилиши” мавзусида фалсафа фанлари бўйича фан доктори илмий даражасини олиш учун диссертация ҳимояси;

👉 Кенжаева Латофат Эргашевнанинг “Насриддин Тусийнинг мантиқий таълимоти (унинг “Асос ул-иқтибос” рисоласи асосида)” мавзусида фалсафа фанлари бўйича фан номзоди илмий даражасини олиш учун диссертация ҳимояси.

ЎзМУ “Фалсафа ва маънавият асослари” кафедраси мудири, фалсафа фанлари доктори, профессор Н.Шермухамедова докторлик диссертация ишига иккинчи расмий оппонент, номзодлик диссертация ишига биринчи расмий оппонент сифатида онлайн иштирок этди ва диссертация юзасидан ўзининг хулосаларини берди.

Профессор Б.Тураев илмий кенгаш аъзоларига Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти ҳақида гапириб берди ҳамда олимларни марказда бўлиб ўтадиган давра суҳбатлари, илмий семинарларга ва илмий ҳамкорлик қилишга таклиф этди.

Онлайн диссертация ҳимоя ишида Тожикистон Республикаси Олий таълим вазири, фалсафа фанлари доктори, профессор Мухаммадюсуф Сайидали Имомзода ва Тожикистон Мажлиси Олий депутати, фалсафа фанлари доктори, профессор Насиба Содиқовалар иштирок этди.

Мазкур онлайн докторлик ва номзодлик диссертация ҳимояси соҳа мутахассислари ва ёш олимлар учун амалий ўрни катта эканлиги билан аҳамиятлидир.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​#ОТМ_янгиликлари

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида ҳам масофавий таълим платформаси ишга туширилди

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида “Ўқув жараёнини ташкил этиш ва бошқариш” (http://e.navoiy-uni.uz) ахборот тизими ва MOODLE масофавий таълим платформаси (http://moodle.navoiy-uni.uz) жорий этилди.

Университетдаги 5 та бакалавриат таълим йўналишлари бўйича 174 та фандан, 7 та магистратура мутахассисликлари бўйича 43 та фандан, жами 217 та фандан талабаларга масофавий шаклда таълим олиш учун шароит яратилди. Ушбу платформада профессор-ўқитувчилар томонидан барча фанлар бўйича тегишли ўқув материаллари тизимга мунтазам киритилмоқда.

Профессор-ўқитувчилар томонидан фанлар доирасида тегишли мавзулар бўйича жами 154 та видеодарс, 66 та аудио дарс тайёрланиб, youtube.com тизимига жойлаштирилди. Профессор-ўқитувчилар талабалар билан турли масофавий кўринишларда, жумладан MOODLE тизими, телеграм каналлари (t.me/prTSUULL) ва бошқа тизимлар орқали мулоқотга киришиб, тегишли мавзулар бўйича талабаларга on-line тарзда маслаҳатлар бериб бормоқдалар.

Шунингдек, 2019/2020-ўқув йилининг баҳорги семестрида талабалар билимини онлайн тест (http://test.navoiy-uni.uz) ахборот тизими орқали баҳолаш бўйича бугунги кунга қадар 30 та фандан тестлар базаси шакллантирилди. Қисқа муддатда барча фанлардан тестлар базаси шакллантирилиши ва талабаларнинг фанлар доирасида ўзлаштириш даражалари мазкур тизим орқали баҳоланиши режалаштирилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
Талабалар ва ўқувчилар учун теледарслар қизғин давом этмоқда

2020 йил 20 мартдан бошлаб, “UzReport” телеканали билан ҳамкорликда академик лицей ва умумтаълим мактабларининг 10-11 синф ўқувчилари учун мўлжалланган “Теледарс” лойиҳаси йўлга қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.

“Теледарс” дастури дам олиш кунларидан ташқари ҳар куни соат 9:25, 10:25, 11:25да “UzReport” телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилиб, унда математика, инглиз тили, физика, информатика, рус тили, география, оила психологияси, математика инглиз тилида SAT фанларидан дарслар ўтилмоқда.

Шунингдек, жорий йил 23 мартдан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда "Менинг Юртим" телеаканали ҳамкорлигида талабалар учун телевизион дарслар эфирига узатиб келинмоқда.

Ҳафтанинг душанба кунидан жума кунига қадар ҳар куни соат 10:30 дан 12:00 гача “Менинг юртим” телеканалида инглиз тили ва психология йўналишида теледарслар бериб борилмоқда.

Талбалар ва ўқувчилардан карантин муносабати билан берилган таътилда вақтларини фойдали иш билан ўтказишларини, уйда қолиб, яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишларини сўраб қоламиз.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​#Хайрия

ТДТУ жамоаси ҳам хайрия акциясига қўшилди

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети жамоаси юртимизда кечаётган синовли кунларда хайрли ташаббус билан чиқишди ва коронавирус тарқалишининг олдини олиш ишларига ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондини моддий қўллаб-қувватлашга қарор қилишди.

Университет ректори С.Туробжонов раҳбарлигида барча проректорлар, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, 103 нафар фан доктори ва профессорлар, 284 нафар фан номзоди ва доцентлар, 561 нафар катта ўқитувчи ва ассистентлар ҳамда 100 нафардан ортиқ ходимлар ўз ташаббуслари билан ихтиёрий равишда ўзларининг бир кунлик иш ҳақларини жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказиб бермоқдалар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​#ОТМ_янгиликлари

Тошкент молия институтида ҳам масофавий таълим платформаси ишга туширилди

Тошкент молия институтининг веб сайтида жойлаштирилган Platonus электрон таълим дастури, институтнинг телеграм канали, институт факультетларининг телеграм каналлари, YouTube каналидаги институтнинг MOLIYA TV саҳифаси орқали таълим жараёни масофавий шаклда давом эттирилмоқда.

Тошкент молия институтининг 21 та таълим йўналиши ҳамда 12 та магистратура мутахассисликларида ўқитилаётган 224 та фандан ўқув адабиётлари, ўқув-услубий мажмуалар, мустақил таълим топшириқлари, мавзулар бўйича тақдимотлар, масалалар тўплами, кейс стади, назорат саволлари ва бошқа ўқув материаллари институтда фаолият юритаётган 18 та кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан Platonus электрон таълим дастурига жойлаштирилди.

Шунингдек, профессор-ўқитувчилар томонидан ўқитилаётган фанлар бўйича тегишли мавзулардан видеодарслар тайёрланиб, тизимга жойлаштирилмоқда. Шунингдек тайёрланган видеодарслар YouTube каналидаги институтнинг MOLIYA TV саҳифасига жойлаштирилмоқда.

Профессор-ўқитувчилар талабалар билан турли масофавий кўринишларда, жумладан Platonus электрон таълим тизими, телеграмм каналлари ва бошқа тизимлар орқали мулоқотга киришиб, тегишли мавзулар бўйича талабаларга on-line тарзда маслаҳатлар бериб бормоқдалар.

Шунингдек, 2019/2020-ўқув йилининг баҳорги семестрида талабалар билимини онлайн тест ахборот тизими орқали баҳолаш бўйича барча фанлардан тестлар базаси шакллантирилиб, талабаларнинг фанлар доирасида ўзлаштириш даражалари мазкур тизим орқали баҳоланиши режалаштирилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​#Хайрия

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети жамоаси ташаббус билан чиқиб, бир кунлик иш ҳақларини коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида ташкил этилган “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказиб бердилар.

Ўзингиз ва оила аьзоларингиз соғлиги учун уйда қолинг!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Онлайн

Айни дақиқаларда АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муaссaсaлaри фaолиятини мувофиқлaштириш бош бошқaрмaси бошлиғи Абдували Холиқов иштирокида брифинг бўлиб ўтмоқда.

Брифингда вазирлик масъул ходими олий ва ўрта махсус таълим тизимида карантин туфайли таътил берилиши билан боғлиқ ҳамюртларимиздан келиб тушган саволларга жавоб беради.

Брифинг “Ўзбекистон24” ва "УзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Онлайн

Коронавирус сабабли олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг ишга бориши тақиқланган бўлса-да, айрим ОТМ ҳам ЖДПИ ректорлари профессор-ўқитувчиларни ишга келишини талаб қилмоқда бунга амал қилиш керакми?

Абдували Холиқов, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқaрмa бошлиғи:

- Олий ва ўрта махсус вазирининг 2020 йил 27 мартда «Олий таълим муассасаларида масофавий таълимни жорий этиш тўғрисида»ги №233-сонли буйруғи қабул қилинди.

Республика олий таълим муассасаларида талабалар учун масофавий таълимни олий таълим муассасаси (бакалавриат таълим йўналиши, магистратура мутахассислиги) хусусиятига мувофиқ метод ва технологияларда жорий этилади ва шу асосида ўқитиш ташкил этилади.

Тасдиқланган режа-графиклар асосида фанларнинг электрон ўқув ресурслари ишлаб чиқилади ҳамда масофавий таълим платформасига жойлаштириб борилади.

Масофавий фаолият профессор-ўқитувчилар томонидан махсус режа ва дастур, график асосида (уйида ўтирган ҳолда) бажарилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Онлайн

Мен битирувчи курс талабасиман. Бизнинг амалиётимиз якуни етмай қолди. Карантин даври тугагандан кейин амалиётимизни давом эттирамизми? Битирув ишларимиз нима бўлади? Диплом олишимиз кечикадими?

Абдували Холиқов, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқaрмa бошлиғи:

- Битирувчи курс талабалари ўқув машғулотлари деярли якунланганлигини инобатга олиб, якуний давлат аттестациясини давлат имтиҳони шаклида (он-лайн тест синовлари, он-лайн ҳимоя ва бошқа шаклларда) ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда.

Талабаларимиздан асосий талаб карантин қоидаларига амал қилган ҳолда уйда кўпроқ китоб ўқиш ва ўқув режасидаги фанларни мустақил ўзлаштиришдир.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ