Edu.uz
125K subscribers
31.8K photos
6.33K videos
266 files
15.8K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
Самарқанд давлат университетида Конфуций ҳайкали ўрнатилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 июль куни “Самарқанд давлат университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор билан Самарқанд давлат университетининг илмий салоҳиятини ошириш, замонавий инфратузилмаси ва моддий-техник базасини янада такомиллаштирш ҳамда меҳнат бозорида рақобатбардош кадрларни тайёрлаш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилиши белгиланди.

Самарқанд давлат университети ҳудудида Конфуций ҳайкали ўрнатилади ва ушбу ҳудуддаги 9 қаватли ўқув ва маъмурий бино ҳамда унга тегишли ҳудуднинг меъморий кўриниши Ўзбекистон-Хитой миллий меъморчилиги анъаналарига мувофиқлаштирилади. Бинонинг ҳар бир қавати ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли олий таълим муассасалари андозаларига мослаштирилади.

Қолаверса, мазкур қарор мувофиқ университетда таълим олаётган хорижий талабалар учун алоҳида талабалар турар жойи қурилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
👍1
Самарқанд давлат университети ҳузурида аниқ фанларга ихтисослаштириган мактаб ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 июль куни “Самарқанд давлат университети фаолиятини янада такомилаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Қарорга кўра университет ҳузурида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Халқ таълими вазирлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда физика, математика, кимё ва биология соҳаларига ихтисослашган мактаб фаолияти ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Наманган давлат университети ҳузурида Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослашган мактаб-интернат ташкил этилган эди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
Олий таълим соҳасида ҳамкорлик кенгаяди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг илм-фан масалалари бўйича бош маслаҳатчиси Лаъл Пача Азмун билан расмий учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда икки давлат ўртасида илм-фан соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан, илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш, олий ўқув юртлари ўртасида иккитомонлама тажриба алмашишни йўлга қўйиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
​Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро кимё олимпиадасида ғалаба қозонишди

Шу йилнинг 19-29 июль кунлари Словакия ва Чехия давлатларида ўтказилган 50-Халқаро кимё олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 2 та бронза медални қўлга киритишди.

Халқаро кимё олимпиадаси (International Chemistry Olympiad — IChO) ўқувчилар ўртасида ўтказиладиган энг муҳим нуфузли халқаро тадбир ҳисобланиб, унда ҳар йили дунёнинг 80га яқин давлатидан 300 нафардан ортиқ иқтидорли ўқувчилари иштирок этади.

Жорий йилда ўтказилган Халқаро олимпиадада Ўзбекистондан 4 нафар ўқувчилар қатнашди ва улардан икки нафари совриндорлар қаторидан жой олди. Жумладан, Тошкент педиатрия тиббиёт институти қошидаги академик лицей ўқувчилари Жалолиддин Аловиддинов ва Дилдора Ҳакимбоевалар бронза медални қўлга киритишди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
​ТEСТ СИНОВЛАРИ ЎТКАЗИЛАДИГАН БИНОЛАР

2018 йилнинг 1-15 август кунлари олий таълим муассасаларига кириш учун тест синовлари бўлиб ўтади. Қуйида эътиборингизга республика бўйича кириш имтиҳонлар бўлиб ўтадиган манзиллар рўйхатини ҳавола қиламиз.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Наманган, Фарғона ва Бухоро вилоятларида тест синовлари бўлиб ўтадиган бинолар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
Хоразм, Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах ва Навоий вилоятларида тест синовлари бўлиб ўтадиган бинолар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳрида тест синовлари бўлиб ўтадиган бинолар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
Хорижий олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурлари асосида магистратура учун қабул бошланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги қарорида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳамда Тошкент давлат аграр университетига 2018/2019 ўқув йили қабули учун қўшимча квоталар ажратилди.
Мазкур олий ўқув юртларида хорижий олий таълим муасссасалари билан қўшма таълим дастурларига мувофиқ магистратурага тўлов-контракт асосида қўшимча қабул амалга оширилади.
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида 15 нафар талаба қўйидаги мутахассисликлар бўйича ўқишга қабул қилинади:
- Сув сифатни бошқариш (Мичиган университети, АҚШ);
- Интеллектуал датчиклар ва технологиялар (Мичиган университети, АҚШ);
- Атроф-муҳит муҳофазаси (тамроқлар ва соҳалар бўйича), (Нитра шаҳридаги Словакия қишлоқ хўжалиги университети, Словакия).
Тошкент давлат аграр университетида Вайенштефан-Триздорф амалий фанлар университети (Германия Федератив Республикаси) билан ҳамкорликда 15 нафар талаба Аграр менежменти мутахассислиги бўйича ўқишга қабул қилинади.
Ушбу қўшма таълим дастурлари асосида магистрлар тайёрланадиган мутахассисликлар бўйича ҳужжатлар 2018 йилнинг 10 августига қадар қабул қилинади.
Қўшма таълим дастурлари бўйича ўқитиш республика олий таълим муассасалари ҳамда хорижий олий таълим муассасаларида олиб борилади.
Шунингдек, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида АҚШнинг Вебстер университети билан ҳамкорликда ТESL — “Инглиз тилини иккинчи тил сифатида ўқитиш” академик дастури бўйича бир йиллик магистратурага 100 нафар талаба тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.
Вебстер университетининг ЎзДЖТУдаги магистратурасига қабул жорий йилнинг 1 августидан 20 августига қадар давом этади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
1
Илм фан 2020 дастури асосида телеграм канали очилди
Энди олимлар юқори импакт факторли журналларда мақола чоп этиш тартиби, илмий маълумотлар базалаларидан фойдаланиш, мақола ёзиш тартиби ва бошқа зарур маълумотларни олишлари мумкин.
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/ElsevierCentralAsia
@ElsevierCentralAsia
Ўзбекистонлик талабалар икки карра Халқаро математика олимпиадаси совриндори бўлишди

Жорий йилнинг 22—28-июль кунлари Болгариянинг Благоевград шаҳрида талабалар ўртасидаги анъанавий 25-халқаро математика олимпиадаси (International Mathematics Competition for University Students) бўлиб ўтди. Мазкур халқаро олимпиадада Ўзбекистонликлардан 4 нафар талаба иштирок этди.

Дунёнинг нуфузли 100га яқин олий ўқув юртларидан ташриф буюрган
351 нафар талаба иштирок этган Халқаро олимпиадада вакилларимиз 2 та олтин ва 2 та бронза медални қўлга киритишди.

Ўзбекистон Миллий Университети математика факультетининг 4-босқич талабалари Ҳакимбой Эгамберганов ва Шоҳруҳ Ибрагимовлар олтин медаллар (1-даражали диплом), Тошкент шаҳридаги Турин Политехника Университети механик муҳандислик факультети 3-босқич талабаси Фаррух Мухаммадиев ва Ўзбекистон Миллий Университети математика факультетининг 1-босқич талабаси Толибжон Исмоиловлар эса бронза медаллар (3-даражали диплом) билан тақдирланди. Жамоага Швейцариянинг Берн Университети математика институти ҳамда Буюк Британиянинг “University College London” таълим муассасалари катта илмий ходими, математика фанлари доктори (PhD) Ориф Ибрагимов раҳбарлик қилди.

Эътирофга молик жиҳати Ҳакимбой Эгамберганов ва Шоҳруҳ Ибрагимовлар 2017 йилги талабалар ўртасидаги 24-халқаро математика олимпиадасида ҳам олтин медалларни қўлга киритишган.

Талабалар ўртасидаги энг нуфузли халқаро математика олимпиадаси ҳисобланган ушбу мусобақа 1994 йилдан буён мунтазам ўтказилиб келинмоқда. Олимпиадада қатнашчиларга икки кун давомида Алгебра (чизиқли ва абстракт), Анализ (ҳақиқий ва комплекс), Геометрия ва Комбинаторика соҳаларидан масалалар берилади ва улардан ечимларини инглиз тилида тақдим этишлари талаб этилади. Олимпиададан сўнг қатнашчиларнинг ёзма ишлари жамоа раҳбари томонидан ҳимоя қилинади ва баллар тўпланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
Сиртқи таълим шаклига имтиҳон тури белгиланди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Давлат тест марказининг таклифларига биноан Республика олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклига тест синовлари 2018 йил 20 августдан бошлаб бошланади.

Тест синовлари икки сменада ўтказилади.

Олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовлари ўтказиладиган бинолар рўйхати тасдиқланди.

Батафсил - http://edu.uz/uz/news/view/937

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
Эндиликда АҚШнинг Вебстер университети магистрлик дипломини Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетида ҳам олиш мумкин

Батафсил - http://edu.uz/uz/news/view/938

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
ТЕПЕРЬ МОЖНО ПОЛУЧИТЬ МАГИСТЕРСКИЙ ДИПЛОМ ВЕБСТЕРСКОГО УНИВЕРСИТЕТА (США) В УЗГУМЯ

Подробнее - http://edu.uz/ru/news/view/938

Подписаться на официальный канал Министерства высшего и среднего специального образования👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
Олий таълим муассасаларининг сиртқи бўлимида конкурс қандай?

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси баёни билан олий таълим муассасалари учун 2018/2019 ўқув йилида сиртқи таълим шаклида бакалаврлар тайёрлаш бўйича жами 14 050 та қабул квоталари тасдиқланган эди.

Республикадаги 52 та олий таълим таълим муассасаларининг сиртқи бўлимига 135 280 нафар абитуриент ҳужжат топширди. Танлов кўрсаткичи республика бўйича бир ўринга ўртача 10 тани ташкил этди.

Абитуриентлар томонидан қуйидаги олий таълим муассасаларига энг кўп ҳужжат топширилган:

Андижон давлат университети - 8181 нафар;
Самарқанд давлат университети - 7776 нафар;
Қарши давлат университети – 7725 нафар.

Энг катта конкурс қуйидаги олий таълим муассасаларида қайд этилди:

Тошкент давлат педагогика университети – бир ўринга 24,1;
Андижон, Қарши, Фарғона давлат университетлари, Қўқон давлат педагогика институти – бир ўринга 17;
Жиззах давлат педагогика институтида – бир ўринга 16.

Батафсил - http://edu.uz/uz/news/view/939

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
​​Иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олиш тартиби янада такомиллаштирилади

Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамаси порталида Олий ва ўрта марта махсус вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори муҳокама учун жойлаштирилди.

Қарор лойиҳасига кўра, олий маълумотга эга бўлган бакалавр, магистр ва дипломли мутахассис даражасига эга бўлган шахслар бакалавриат таълим йўналишлари бўйича шартнома (тўлов-контракт) асосида иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олишлари мумкин бўлади.

Янги қарор лойиҳасида олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганларга ҳам иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олиш имконияти берилади. Абитуриент қабул комиссиясига бошқа ҳужжатлар билан бирга олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси (ёки дипломдан кўчирма — Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) тақдим этади.

Олий таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги олий таълим кундузги, шунингдек сиртқи таълим шаклларида амалга оширилиши мумкин.
Бундай ҳуқуққа эга олий таълим муассасалари рўйхати тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар тавсияси асосида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланади.

Таълим йўналиши бўйича талаб қабул квотасидан ортиқча бўлганда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги рухсати билан қўшимча равишда талабалар қабул қилишга рухсат берилади.

Кириш синовларидан таълим йўналиши бўйича камида 7 нафар абитуриент муваффақиятли ўтган тақдирда, олий таълим муассасаси қабул комиссияси раиси томонидан улар ўқишга тўлов-контракт асосида қабул қилишга тавсия этилади. Имтиҳонлардан 7 нафардан кам абитуриент ўтган тақдирда, уларнинг аризаларига кўра кириш синовлари бир хил бўлган бошқа таълим йўналишига ўқишга тавсия этилади.

Иккинчи ва ундан кейинги олий таълим негизидаги сиртқи таълим шаклда ўқиш муддати – камида 3 йил. Бунда, ўқиш ўқув режаларидаги фанлар фарқидан қатъи назар, бакалавриат таълим йўналишининг 2-курсидан бошланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
​​Қўқонда Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг филиали ташкил этилади

Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамаси порталида Олий ва ўрта марта махсус вазирлигининг “Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Қўқон филиалини ташкил этиш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори муҳокама учун жойлаштирилди.

Ҳужжатда Тошкент давлат техника университети Қўқон филиалига 2018/2019 ўқув йили учун бакалавриатнинг 5 та таълим йўналишлари бўйича қабул квотаси 125 та этиб белгиланган.

Қарорга кўра Филиалнинг 2018/2019 ўқув йили учун талабалар контингенти Фарғона вилоятида доимий яшаётган (доимий прописка қилинган) республика олий таълим муассасаларига 1-иловада белгиланган таълим йўналишлари бўйича ҳужжат топшириб, тест синови натижаларига кўра ўқишга кира олмаган, бироқ тўплаган баллари энг юқори баллнинг 30% дан кам бўлмаган абитуриентлар ҳисобидан тўлов-контракт асосида шакллантирилади.

Фарғона вилояти ҳокимлиги республика олий таълим муассасаларидан Тошкент давлат техника университети Қўқон филиалига фаолият юритиш учун таклиф этилган профессор-ўқитувчиларни уй-жой билан таъминлаш, узоқ муддатли, имтиёзли ипотека кредитларини ажратиш чораларини кўриши қайд этилган.
​​Ўзбекистон ва Япония ўртасида кадрлар тайёрлашда ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишув имзоланди

2018 йил 10 август куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги (Japan International Cooperation Agency – JICA) вакилларидан иборат делегация расмий қабул қилинди.

Учрашувда Япония Халқаро ҳамкорлик агентлигининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари жаноб Мунео Такасака ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов томонидан жами 262 млн. япон иенаси
(2,3 млн дан ортиқ АҚШ доллари) миқдорида Грант келишуви имзоланди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда JICA ўртасида имзоланган Грант келишувига мувофиқ Япония Ҳукуматининг беғараз ёрдам дастуридаги “Кадрлар тайёрлаш учун стипендиялар ажратиш” (Japanese Grant Aid for Human Resource Development Scholarship – JDS) лойиҳаси доирасида вазирлик ва идоралар, тадқиқот муассасалари ҳамда давлат компаниялари ходимларининг ўқиши ташкил этилади.

Бунда магистратура ва докторантура дастурлари бўйича иқтисод инфраструктураларини такомиллаштириш, бизнес соҳаси, қонунчилик тизими, давлат маблағлари, қишлоқ хўжалиги ва сув ресурслари, аҳоли саломатлигини сақлашни бошқариш йўналишларида танлаб олинган номзодлар 2019-2022 йилларда таълим олиш учун Япониянинг нуфузли олий ўқув юртларига юборилади.

JDS лойиҳасининг асосий мақсади Ўзбекистон Республикасига инсон ресурсларини ривожлантиришга кўмаклашиш ҳамда ёш давлат хизматчилари учун Япониянинг илғор ўқув юртларида магистратура йўналиши бўйича таҳсил олиш имконини яратишдан иборат. Ўтган давр мобайнида жами 300 нафардан ортиқ ўзбекистонлик давлат хизматчилари ушбу стипендияга сазовор бўлишган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат идоралари ходимларини Японияда ўқитиш бўйича грант келишуви имзоланди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0
Магистратурада янгича тартибда таълим олиш йўлга қўйилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим тизимида магистратура фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Қарор лойиҳасида магистр мутахассислар тайёрлашнинг мазмунини тубдан қайта кўриб чиқиш ҳамда халқаро стандартлар даражасида олий маълумотли мутахассислар тайёрлашга зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида қатор янгиликлар киритилган.

Жумладан, эндиликда етакчи хорижий олий таълим муассасаларининг тажрибаси асосида олий таълим муассасаларида икки йўналишда: ишлаб чиқариш (камида бир йил) ҳамда илмий-педагогик (камида икки йил) йўналишларда магистрларни тайёрлаш назарда тутилмоқда.

Ушбу қарор лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида магистратура мутахассисликлари бўйича қабул квоталари кадрлар буюртмачилари томонидан берилган эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда, олий таълим муассасаси таклифлари асосида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқлаш таклифи киритилган.

Ҳужжатда иш берувчи ташкилотлар талаблари асосида илмий-педагогик йўналишда мутахассисларни мақсадли тайёрлаш фақат давлат гранти асосида амалга оширилиши, илмий-педагогик йўналишда мақсадли тайёрланган мутахассислар магистратурани битиргандан сўнг иш берувчи ташкилотда камида 5 йил (таянч докторантурада ўқиш вақтидан ташқари) ишлаб бериши кўрсатилган.

Бундай ташқари, ҳужжатда қуйидаги янгиликлар ҳам кўзда тутилган:
- магистратурада бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбати амалдаги нормативларнинг 50 фоизи миқдорида белгилаш;
- ўқув йили якунларига кўра магистратура ўқув режасида белгиланган фанлардан, ишлаб чиқариш ва малакавий амалиётлардан етарли рейтинг балини тўпламаган талабаларни курсида қолдирилиш;
- давлат гранти асосида қабул қилинган талабаларга ўз ҳисобидан тўлов-шартнома асосида ўқишни давом эттириш имкониятини бериш;
- хорижий мамлакатларда 6 ойгача бўлган муддат (бир семестр) стажировкада бўлган магистратура талабаларига ўқув режасида белгиланган фанларни шахсий режа асосида эркин ўзалаштириш имконияти бериш;
- магистратурани имтиёзли тамомлаган талабалар Олий таълим муассасасининг Кенгаши қарори асосида таянч докторантурага синовларсиз қабул қилиш;
- магистратура талабаларининг Импакт-фактор кўрсаткичи юқори бўлган илмий журналларда мақола чоп этиш харажатларини олий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қоплашга рухсат бериш ва бошқалар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида
Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Қарор лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомга кўра, жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири раислик қилувчи Жамғармани бошқариш кенгаши томонидан амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.
Кенгаш таркиби Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири томонидан тасдиқланади. Кенгаш таркибига Вазирлик ва олий таълим муассасаларининг раҳбар ва масъул ходимлари (7-9 киши) киритилади.

Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Жамғарма маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган тадбирларнинг устувор йўналишларини белгилаш;
ҳисобот йили якуни бўйича Жамғарма маблағларининг тушуми ва харажатлари тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш;
Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.

Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:
олий таълим муассасаларининг тўлов-контракт (шу жумладан оширилган тўлов-контракт) шаклида ўқитишдан тушадиган маблағларининг мазкур маблағлар бўйича даромадлар ва харажатлар сметаларида акс эттириладиган йил бошига қолдиқ (тижорат банкларининг депозитларига жойлаштирилган маблағлар ҳам инобатга олинган ҳолда) қисмининг 5 фоизи миқдоридаги ажратмалар;
хайрия берувчилар маблағлари, халқаро ташкилотларнинг грантлари, юридик ва жисмоний шахсларининг ихтиёрий хайр-эҳсонлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан тушадиган маблағлар.
Жамғармага Олий таълим муассасаларининг тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан ўтказиладиган ажратмалар жорий йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай туширилиши шарт.

Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадларга йўналтирилади:
ўқув ва илмий адабиётларни яратиш, чоп этиш ва олий таълим муассасалари китоб фондини тўлдиришга;
ўқув бинолари, талабалар яшаш жойлари, спорт иншоотлари ва бошқа инфратузилма объектларини моддий ҳолатини яхшилаш, шу жумладан уларни зарур замонавий ўқув ва илмий-лаборатория ускуналари, мебел, инвентарлар билан жиҳозлашга ва бошқа товар-моддий қийматликлар харид қилишга;
ахборот-коммуникация, мультимедиа ва тармоқ қурилмалари, техникалари, воситалари ҳамда дастурий таъминотларни харид қилиш, замонавий технологияларни жорий этиш, ахборот-таълим ресурсларини ишлаб чиқиш, ўқув ва бошқарув жараёнини автоматлаштиришга хизмат қилувчи тизимларни яратиш, вазирлик ва таълим муассасалари ўртасида электрон ахборот алмашинувини ташкил этиш, интерактив таълим ресурслар ва маълумотлар базасини шакллантириш, “Электрон таълим” тармоғи қурилмаларини ишчи ҳолатда сақлаш ва хизмат кўрсатишга;
ўқув ва илмий лабораторияларни зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи қисмлар билан таъминлашга;
хорижий олим, профессор-ўқитувчи ва мутахассисларни республика олий таълим муассасалари ҳамда раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш муассасалари ўқув жараёнига, шунингдек, таълим жараёнини ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш мақсадларида эксперт ва консультантларни жалб этишга;
профессор-ўқитувчилар ёки талабалар ўртасида ўтказиладиган республика танловлари ғолибларини тақдирлаш ва рағбатлантиришга;
кам таъминланган оилалар ва етим болалар тоифасига кирувчи талабаларни ижтимоий ҳимоялаш тадбирлари (бир йилда бир талабага энг кам иш ҳақининг 10 (ўн) баравари миқдоридан ошмайдиган бир марталик моддий ёрдам)га;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q