Edu.uz
158K subscribers
18.5K photos
3.98K videos
232 files
11.6K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
​​Тиббиёт коллежлари ўрнида Ибн Сино мактаблари ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 февраль куни соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича галдаги муҳим вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев шу йил январь ойида Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида соҳадаги ислоҳотларни давом эттириб, тиббий хизмат сифатини ошириш, хусусий тиббиётни ривожлантириш, адолат ва рақобатни таъминлаш бўйича ўз мулоҳазаларини баён этган эди.

Бугунги йиғилишда ушбу вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Эскича услубда қолиб кетган тиббиёт коллежлари ўрнида Ибн Сино мактаблари ташкил этиб, дарс ва амалиётни замон талаблари асосида ўтиш зарурлиги таъкидланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Қонунчилик_янгиликлари

Тегишли халқаро сертификатга эга талабгорлар магистратуранинг “Бухгалтерия ҳисоби” ва “Аудит” мутахассисликларига имтиҳонларсиз кириш ҳуқуқига эга бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралда "Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4611-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент молия институти, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, Фарғона политехника институтларида тажриба-синов тариқасида “Бухгалтерия ҳисоби” ва “Аудит” фанлари бўйича педагог ходимларини аккредитациядан ўтган ўқув марказларида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) бўйича тезлаштирилган тарзда ўқитиш жадвали тасдиқланади.

2020 йил 1 августга қадар бакалавриат таълими йўналишлари ва магистратура мутахассислигидаги “Бухгалтерия ҳисоби” ва “Аудит” фанлари бўйича МҲХСни чуқур ўрганишни назарда тутувчи янгиланган ўқув дастурлари тасдиқланиб, таълим жараёнига жорий этилади.

2021 йил 1 январга қадар “Бухгалтерия ҳисоби” ва “Аудит” фанлари бўйича педагог кадрлар аккредитациядан ўтган ўқув марказларида МҲХС бўйича ўқитилади, шунингдек, ОТМларнинг бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида аккредитациядан ўтган ўқув марказларида таҳсил олган педагог кадрлари тўғрисидаги маълумотлар базаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади ва доимий равишда янгилаб борилади.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб тажриба-синов олий таълим муассасаларида бухгалтерия ҳисоби ва аудит бўйича фанлар фақат халқаро сертификатлаш доирасида “МҲХС бўйича молиявий ҳисобот” ёки “АХС бўйича аудит” фанини муваффақиятли топширганлиги тўғрисида ҳужжатга ёхуд халқаро бухгалтер сертификатига эга бўлган ўқитувчилар томонидан ўқитилади.

Халқаро бухгалтер сертификатига эга бўлган талабгорлар олий таълим муассасалари магистратурасининг “Бухгалтерия ҳисоби” ва “Аудит” мутахассисликларига кириш имтиҳонларини топширмасдан тўлов-контракт асосида кириш ҳуқуқига эга бўлади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
DIQQAT E’LON!

📣 Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi huzuridagi Ma’naviyat va ma’rifat markazi tomonidan "Yoshlar auditoriyasi" loyihasi amalga oshirilmoqda.

🎥 "Yoshlar auditoriyasi" loyihasi hayotda amaliy ahamiyati yuqori bo’lgan ko’nikmalar - birinchi tibbiy yordam, kiyinish madaniyati, turli davrlarda o’zini tutish, suzish texnikasi kabi qator mavzularda animatsion yoki sahnalashtirilgan roliklarni tayyorlashni ko’zda tutadi.

👨‍🎓👩‍🎓 Loyihada ishtirok etish istagidagilar Talabalar media ijtimoiy va madaniyat maskaniga tashrif buyurib, bepul internet, kompyuter xizmatlari, fotokameralar, ovoz yozish studiyasi, tarjimonlar va boshqa mutaxassislar yordamidan bemalol foydalanishlari mumkin.

💻 Talabalar tomonidan ilmiy yondashuv asosida tayyorlangan, tarbiyaviy ahamiyatga ega, ta’sirchan ijtimoiy roliklar hamda ijod namunalari ijtimoiy tarmoqlar orqali namoyish etib boriladi!

👩‍💻Bizni kuzatib boring! 👇

@yoshlar_auditoriyasi

☎️Telefon: (99) 854-63-45

@eduuz
​​#Халқаро_ҳамкорлик

Times Higher Education халқаро рейтинингга кириш бўйича амалий семинар ўтказди

Бугун, 26 февраль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан Times Higher Education (THE) экспертлари иштирокида олий таълим муассасаларининг халқаро университетлар рейтингига кириши бўйича амалий семинар-тренинг ўтказилди.

Семинарда THE компаниясининг Европа, Яқин Шарқ мамлакатлари, Россия ва Марказий Осиёда стратегик ечимлар бўйича директори Майкл Каруана, "Е-квадрат" консалтинг ва медиа компанияси директори Егор Яковлев, Урал федерал университети "Наукомедиа" лабораторияси директори Марк Акоевлар тақдимот қилдилар.

Семинар-тренингда дунёнинг нуфузли университетлари глобал рейтинги – Times Higher Education World University Rankings мезонлари бўйича Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг ривожланиши ҳақидаги маълумотлар кўриб чиқилди.

Жумладан, ОТМлар фаолияти ҳақидаги маълумотлар ривожланган давлатлар ва минтақанинг етакчи олий таълим муассасалари билан қиёсий таҳлил қилинди.

Шунингдек, объектив маълумотлар асосида ОТМ рақобатбардошлигини ошириш стратегиясини ишлаб чиқиш учун THE DataPoints ахборот-таҳлил хизматидан фойдаланиш бўйича зарур кўникма берилади.

Эслатиб ўтамиз, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Times Higher Education ўртасида имзоланган стратегик битимга мувофиқ, халқаро рейтинг агентлиги мутахассислари маҳаллий ОТМларнинг нуфузли халқаро университетлар рўйхатига киритишда ёрдам беради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Қонунчилик_янгиликлари

2020/2021 ўқув йилидан халқ таълими ва мактабгача таълим соҳаларида олий маълумотли педагогларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар бўйича мақсадли қабул амалга оширилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 февралда “Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4623-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб тегишли ҳудудда 5 йил ишлаб бериш мажбурияти билан халқ таълими ва мактабгача таълим соҳаларида олий маълумотли педагог кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар бўйича давлат буюртмаси параметрларининг давлат гранти асосида ўқишга қабул кўрсаткичлари доирасида мақсадли қабул параметрлари шакллантирилади.

Шунингдек, қарорга мувофиқ тегишли ҳудуддаги олий таълим муассасасида 5 йил ишлаб бериш мажбурияти билан олий таълим соҳасида профессионал педагог кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар бўйича салоҳиятли олий таълим муассасалари магистратурасига давлат буюртмаси параметрларининг давлат гранти асосида ўқишга қабул кўрсаткичлари доирасида мақсадли қабул параметрлари шакллантирилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Қонунчилик_янгиликлари

ОТМларда педагог кадрлар асосий ва қўшимча мутахассислик бўйича тайёрланади

“Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, олий таълим муассасаларининг таклифлари асосида 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим мактабларини олий маълумотли педагог кадрлар билан тўлиқ таъминлаш мақсадида мазмун жиҳатидан ўқув дастурлари ўзаро яқин бўлган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича асосий ва қўшимча мутахассислик (квалификация) бериш тизими йўлга қўйилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Қонунчилик_янгиликлари

Талабаларга педагогик амалиёт даврида дарс бериш учун шароит яратилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 февралда “Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4623-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорга биноан, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда педагогик амалиёт даврида талабаларга дарс беришлари учун барча зарурий шарт-шароитлар яратилишини таъминлайди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Қонунчилик_янгиликлари

5 та университет ҳузурида Педагогика институти ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 февралдаги “Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4623-сонли қарори билан республикадаги 5 та университет қошида Педагогика институтлари ташкил этилди.

Жумладан, ҳудудларда педагогик таълим инфратузилмасини яхшилаш, таълим соҳаси учун мутахассис тайёрловчи олий таълим муассасаларини тизимли ривожлантириш ва бошқарув фаолиятини такомиллаштириш мақсадида қуйидаги педагогика институтлари ташкил этилди:

👉 Самарқанд давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Самарқанд давлат университетининг Педагогика институти;

👉 Андижон давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Андижон давлат университетининг Педагогика институти;

👉 Бухоро давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Бухоро давлат университетининг Педагогика институти;

👉 Тошкент давлат педагогика университетининг Термиз филиали ва Термиз давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Термиз давлат университетининг Педагогика институти;

👉 Тошкент давлат педагогика университетининг Шаҳрисабз филиали ва Қарши давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Қарши давлат университетининг Педагогика институти.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Қонунчилик_янгиликлари

Қўқон ва Чирчиқ давлат педагогика институтлари фаолияти такомиллаштирилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 февралдаги “Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4623-сонли қарорига мувофиқ, уч ой муддатда Қўқон давлат педагогика институти ва Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги Ҳукумат қарорлари қабул қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Қонунчилик_янгиликлари

ТДПУга педагогика бўйича илмий унвонлар бериш ҳуқуқи берилди

Президентнинг 2020 йил 27 февралдаги “Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4623-сонли қарори билан Тошкент давлат педагогика университетига мунтазам илмий-педагогик фаолият билан машғул бўлган, юқори малакали, тегишли соҳада чуқур касбий билим ва ютуқларга эришган ходимларга педагогика ва ўқитиш методикаси ихтисосликлари бўйича доцент ва профессор илмий унвонлари бериш ҳуқуқи берилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Қонунчилик_янгиликлари

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб педагогика таълим соҳасининг олтита таълим йўналишида ўқиш муддати уч йил этиб белгиланди

“Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. (2020 йил 27 февраль, ПҚ–4623-сон)

Қарор билан, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб кадрлар тайёрлаш ўқиш муддати 3 йил бўлган бакалавриат таълим дастурлари асосида амалга ошириладиган педагогик таълим соҳасининг 6 та бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди. Булар:

👉 Мусиқа таълими;
👉 Жисмоний маданият;
👉 Технологик таълим;
👉 Чақириққача ҳарбий таълим;
👉 Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси;
👉 Мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт.

Бунда Президент қарори билан Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг педагогик таълим соҳасининг айрим таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлашни ўқиш муддати 3 йил бўлган бакалавриат таълим дастурлари доирасида амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Қонунчилик_янгиликлари

Янги ўқув йилидан ТДПУ кредит-модуль тизимига ўтади

“Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президентнинг 2020 йил 27 февралдаги ПҚ–4623-сонли қарорига мувофиқ, Тошкент давлат педагогика университетида ўқув жараёни ўқув режа ва дастурлар такомиллаштирилган ҳолда таълимнинг кредит-модуль тизими асосида ташкил этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Қонунчилик_янгиликлари

2020/2021 ўқув йилидан абитуриентлар педагогика соҳасининг тегишли таълим йўналишларида касбий (ижодий) имтиҳонлар билан бирга мажбурий учта фандан тест синовларини топширади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 февралда “Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4623-сонли қарори қабул қилинди.

Қарор билан, педагогик фаолиятда умумтаълим фанлари муҳим ўрин тутишини инобатга олган ҳолда алоҳида иқтидор талаб этиладиган педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилиш учун касбий (ижодий) имтиҳонлар билан биргаликда мажбурий учтаона тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи фанлари бўйича тест синовлари топшириш тартиби жорий қилинди.

Бунда, қоида тариқасида, мажбурий учта фан бўйича тест синовлари касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари эълон қилинганидан сўнг ўтказилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from Ta’lim xabarlari
Президентнинг 4623-сонли қарори билан педагогик таълим соҳасида жорий қилинган янгиликлар

Каналга уланиш: 👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EMluaY6ty_AYA
​​#Коррупциясиз_соҳа

Тошкентда олий таълимда коррупцияга қарши курашишга бағишланган халқаро конференция ўтказилмоқда

2020 йил 27-28-февраль
кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Mажлис Сенати, Бош прокуратура академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида “Олий таълим - коррупциясиз соҳа” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилмоқда.

Халқаро анжуман ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA), БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамда ЕХҲТ лойиҳалари кўмагида ташкил этилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов, сенаторлар, халқаро ва маҳаллий экспертлар, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Бош прокуратура академияси масъул ходимлари ва ректорлар анжуманда спикер сифатида иштирок этдилар.

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан 2019 йил 1 августдан бошлаб эксперимент тариқасида олий таълим тизимида “коррупциясиз соҳа” лойиҳаси амалга оширилмоқда, – деди вазир Иномжон Мажидов. – Ўтган давр мобайнида соҳада бу иллатга қарши курашиш йўлида барча ресурслар ишга солинмоқда, сезиларли натижаларга ҳам эришилди ҳам. Лекин ҳали олдинда қилишимиз керак бўлган ишлар кўп, анжуманда коррупцияга қарши курашиш бўйича керакли тавсиялар ишлаб чиқилади деган умиддамиз.

Конференцияда олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашишга қаратилган амалдаги ҳуқуқий механизмлар ва амалий чораларни муҳокама қилиш учун эксперт майдони шакллантирилиб, умумэътироф этилган халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибадан фойдаланган ҳолда ушбу соҳада ҳуқуқий маданиятни ривожлантириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилади.

Анжуманнинг биринчи кунида ялпи мажлисларда таълим олиш ва ходимларни ишга қабул қилиш, академик ҳалоллик маданияти, олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашда АКТдан унумли фойдаланиш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

Бугун халқаро анжуман дастуридан олий таълимда коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш масаласида халқаро экспертлар иштирокида тренинг ўрин олган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#Соҳа_ислоҳотлари

Ангрен шаҳрида Кукмин университетини очиш бўйича келишув имзоланди

Бугун, 28 февраль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Мажидов Жанубий Кореянинг Кукмин университети вице-президенти О Сеонг Хони қабул қилди.

Учрашув давомида Ангрен шаҳрида Кукмин университетини очиш бўйича дастлабки келишув имзоланди.

Янги ташкил этиладиган олий таълим муассасасида муҳандислик, электрон муҳандислик ва информатика, ахборот хавфсизлиги, архитектура, дизайн, бизнес бошқаруви каби йўналишлар бўйича таълим берилиши кўзда тутилган.

Қайд этиш лозим, Кукмин университетига 1946 йилда асос солинган бўлиб, бугунги кунда унинг таркибида 15 та факультет фаолият юритиб келмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Бугунги шиддаткор ахборот муҳитида яшаш ҳар биримиздан қабул қилаётган маълумотларни сиёсий ва ижтимоий жиҳатдан хавфсизлигини ажрата олиш, таҳлил қила олиш ва баҳолай олишни тақозо этади. Ана шу жараёнларда медиа маконда давлат органлари ва ташкилотлари Матбуот хизматларининг биринчи манбага айланиши ахборотлар ишончлилигини таъминлашга хизмат қилади.

“Расмий хабарлар/Официальные новости” Telegram канали барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Матбуот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал администратори: @Koncord

@axborot_xizmatlariAOKA
​​Прага Метрополитан университети ўзбекистонлик ёшлар учун магистратура ва докторантурага грант ажратади

Жорий йилнинг 28 февраль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари У.Бегимкулов Прага Метрополитан университети проректори Ярослав Галик билан учрашув ўтказди.

Учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Чехия давлатлари ўртасидаги олий таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича ўзаро фикр алмашдилар.

Шунингдек, Прага университети томонидан ўзбекистонлик ёшларга магистратура ва докторантурага грантлар ажратиш бўйича ҳам келишув имзоланди.

Мазкур келишувга биноан, ажратиладиган грантлар учун номзодлар Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида ўтказиладиган танлов асосида сараланиши белгиланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Ўзсаноатқурилишбанк томонидан SQB стипендияси жорий этилди

Ўзсаноатқурилишбанк томонидан республикамиз олий ўқув юртлари, хорижий давлатлар олий таълим муассасаларининг Ўзбекистондаги филиаллари ҳамда чел элдаги таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик фуқаролар учун SQB стипендияси жорий қилинди. Стипендия миқдори республика ҳудудида ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2 баробаригача этиб белгиланади.

SQB стипендияси молия, иқтисод, ахборот технологиялари, математика, ҳуқуқ ва банкнинг бизнес жараёнлари билан боғлиқ бошқа зарур мутахассисликлари бўйича бакалавр йўналишининг 3-4-босқич ва магистратура бўлимида таҳсил олаётган иқтидорли, ташаббускор, замонавий фикрлайдиган, юқори билим ва малакага эга, хорижий тилларни мукаммал эгаллаган ҳамда ўқишни муваффақиятли давом эттираётган (тамомлаётган) талабаларни танлов ва саралаб олиш асосида тўланади.

Батафсил: https://uzpsb.uz/uz/press-center/newsuz/o-zsanoatqurilishbank-tomonidan-sqb-stipendiyasi-joriy-etildi/

----------------------------

Узпромстройбанком учреждена стипендия SQB

Узпромстройбанком учреждена стипендия SQB для студентов высших учебных заведений нашей республики, филиалов зарубежных вузов в Узбекистане и узбекистанских граждан, обучающихся в образовательных учреждениях за рубежом. Размер стипендии будет определен в объеме до 2-кратного размера минимальной оплаты труда, установленной на территории республики.

Стипендия SQB выплачивается на основе конкурсного отбора одаренным, инициативным, современно мыслящим студентам, обучающимся на 3-4 курсах бакалавриата и в магистратуре по направлениям финансов, экономики, информационных технологий, права и другим необходимым специальностям, связанным с бизнес-процессами банка, обладающим разносторонними знаниями и квалификацией, владеющим в совершенстве иностранными языками и успешно продолжающим (оканчивающим) обучение.

Подробнее: https://uzpsb.uz/press-center/news/uzpromstroybankom-uchrezhdena-stipendiya-sqb-/

http://t.me/b_bozorov
​​#ОТМ_янгиликлари

Илмий-тадқиқот институтида ҚарДУ кафедраси филиали очилди

Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Қашқадарё филиалининг Геном технологиялари лабораторияси негизида Қарши давлат университети Микробиология ва биотехнология кафедраси филиали очилди.

Янги ташкил этилган кафедра филиалида “Микроорганизмлар ва сувўтлар биотехнологияси” лабораториялари ҳам иш бошлайди.

Айни вақтда илмий-тадқиқот институтида университетнинг Микробиология ва биотехнология кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамкорлигида Қашқадарё шароитида микроорганизмларини коллекциясини яратиш, улардан биомассаларни хосил қилиш ҳамда биопрепаратлар олиш бўйича илмий изланишлар олиб борилмоқда.

- Кафедра филиалида Биотехнология йўналиши талабалари малакавий ва ишлаб чиқариш амалиётларини ўтайдилар, - деди университет ректори Б.Шоимқулов. - Амалиётни муваффақиятли ўтаган иқтидорли талабалар ўқишни тамомлагандан сўнг илмий-тадқиқот институтининг ўзида иш билан таъминланади.

Маълумот учун, бугунги кунда вазирлик ва “Ўзагротехсаноатхолдинг” акционерлик жамияти ҳамкорлигида “Тошкент қишлоқ хўжалик техникаси” заводида ТДТУ, ТошТПУ, ТИҚХММИ ва ТАЙЛҚЭИнинг тегишли кафедралари филиаллари фаолият кўрсатмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Давлат_дастури2020

2020 йилда ҳудудларда етакчи ОТМлар филиалари ташкил этилади

“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

Унга кўра, 2020 йилда ҳудудларда олий таълимнинг талаб юқори бўлган йўналишларида ўқитишни ташкил этиш, шу жумладан, Тошкент шаҳрида жойлашган етакчи олий таълим муассасаларининг филиаллари очилади.

Шунингдек, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:

👉 олий таълим муассасаларида асосий мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар сони икки бараварга қисқартирилади;

👉 Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиш бўйича давлат буюртмаси параметрлари босқичма-босқич икки бараварга оширилади.

2020 йилда камида 5 та олий таълим муассасаси конкурс асосида танланиб, нуфузли хорижий олий таълим даргоҳлари билан ҳамкорликда уларни трансформация қилиш чоралари кўрилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ