Edu.uz
140K subscribers
14.2K photos
2.71K videos
205 files
9.82K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor tum, Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006

📲 Sayt: https://gov.uz/edu
📲 instagram.com/edu.uz/
📲 facebook.com/eduuzofficial
📲 http://youtube.com/c/eduu
📲 https://twitter.com/eduuzoffi
Download Telegram
#ОТМ_янгиликлари

Ўзбекистон санъат ва маданият институти талабаси олган фильм халқаро фестивалда ғолиб бўлди

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти “Кино телевидение режиссёрлиги” мутахассислиги магистранти, ёш кинорежиссёр Фотиҳ Насимов 2019 йил ноябрь ойида Беларусь давлатининг Минск шаҳрида ўтказилган “Ладошка” VII халқаро фестивалида ўзининг “Алла” қисқа метражли фильми билан иштирок этди.

Фотиҳ Насимовнинг фильми “Энг яхши қисқа метражли фильм” номинацияси бўйича ғолиб бўлди.

Аввалроқ диплом иши сифатида суратга олинган фильм Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида ўтказилган “Бастау” халқаро кинофестивалида ҳам қатнашган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Тавсия

Вазирлик олий таълим муассасаларида даврий нашрларга мажбурий обуна ташкил этишга қарши ҳамда бундай ҳолатлар аниқланганда қонун доирасида кескин чоралар кўрилади.

Шу билан бирга, талабалар ўртасида китоб ва даврий нашрлар мутолаасини тарғиб қилиш, ижодкор ёшларни рағбатлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди.

“Ma’rifat”
газетаси профессор-ўқитучилар ва талабаларга соҳага оид долзарб мавзулардаги таҳлилий мақолалар билан қатнашиш имконини беради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Талабалар ўртасидаги “Универсиада” спорт ўйинлари бошланмоқда

Жорий йилнинг 23 январдан бошлаб, юртимиз талабалари ўртасида спортнинг 12 та тури бўйича ўтказиб келинадиган “Универсиада” спорт ўйинларининг финал босқичига старт берилади.

Хусусан, 23–26 январь кунлари Навоий шаҳри мезбонлигида ўтказиладиган шахмат ва шашка баҳсларида 100 нафарга яқин талаба-ёшлар ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Қайд этиш лозим, 2000 йилдан буён ташкиллаштириб келинаётган мазкур спорт мусобақалари бу йилдан бошлаб, янги шаклга ўтказилди. Яъни жорий йилдан эътиборан “Универсиада” спорт ўйинлари Республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказилиб, 4 июнга қадар давом этади.

Ўтказиладиган беллашувларда 1 500 нафардан ортиқ талаба қатнашади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказиладиган ”Универсиада – 2020” спорт мусобақалари тақвими

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси хорижда ўқишни режалаштираётган ўзбекистонлик талабалар учун фойдали маълумот эълон қилди.

Маълумотда талабалар учун 2020 йилда хорижий давлатларда тўлиқ молиялаштириладиган 40 та стипендия рўйхати келтирилган.

Мазкур стипендиялар АҚШ, Япония, БАА, Хитой ва Туркия давлатларида бакалавр, магистратура ва аспирантурада ўқиш учун мўлжалланган.

Батафсил: https://telegra.ph/Xorijda-oqishni-rejalashtiryotgan-ozbekistonlik-talabalar-uchun-foydali-malumot-01-22

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#ОТМ_тарихи

📌 22 январь (1991 йил)

Ҳукуматнинг 1991 йил 22 январдаги 17-сон қарори билан Тошкент давлат дорилфунуни ҳузурида, унинг шарқ факультети негизида Шарқшунослик институти ташкил этилган.

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 15 июлдаги 186-сонли қарори билан Тошкент давлат дорилфунуни ҳузуридаги Шарқшунослик институти Тошкент давлат шарқшунослик институтига айлантирилган.

Ҳозирда институтида 6 та факультетда 3364 нафар талаба таҳсил олади; учта таълим шакли: кундузги, кечки ва сиртқи таълимда 7 та таълим йўналиши ва 17 та мутахассисликда кадрлар тайёрланади.

Тошкент давлат шарқшунослик институти шарқ тилларидан малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича нафақат Ўзбекистон балки Марказий Осиёдаги етакчи институтлардан бири саналади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим

2020 йил 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси йўлланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​ЎзДЖТСУ талабалари Ўзбекистон тарихига кириши мумкин...

Хабарингиз бор бугун, 22 январь куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Таиландда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида ўтаётган Осиё чемпионатининг ярим финалида Олимпия ўйинлари ва финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони термасига қарши майдонга тушади.

Мазкур ўйин Бангкок шаҳридаги “Ражамангала“ стадионида Тошкент вақти билан соат 15:15да бошланади.

Мазкур баҳсдаги ғалаба эса футболчиларимизга тарихда илк маротаба Олимпия ўйинлари йўлланмасини тақдим этади.

Қувонарлиси, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси таркибидаги 12 нафар футболчи Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия университетининг талабалари ҳисобланади.

Булар: Ислом Қобилов (жамоа сардори), Санжар Қодирқулов, Миржаҳон Мираҳмадов, Азизбек Амонов, Жасурбек Яхшибоев, Нурилло Тўхтасинов, Достон Ибрагимов, Ҳожиакбар Алижанов, Шароф Мухитдинов, Азиз Ғаниев, Аброрбек Исмоилов ва Зиёвутдинов Низомитдин.

Олға, Ўзбекистон! Олға, йигитлар!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Муносабат

Халқаро конвенцияга қўшилиш маҳаллий экспортёрларга имконият яратади

Гулбаҳор ТУРДИЕВА
, ТДАУ Андижон филиали докторанти:

- Президент Шавкат Мирзиёев 2019 йил 23 декабрь куни “Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича халқаро конвенцияга Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида“ги қонунни имзолади.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича халқаро конвенция (Рим, 1951 йил 6 декабрь)га қўшилиш мамлакатимизда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини четга экспорт қилишда кўплаб енгилликлар яратади.

Бундан ташқари конвенцияга қўшилган хориж давлатлари билан ягона тартиб- қоидалар асосида савдо муносабатларини юритиш имконини беради.

Конвенцияда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт ва экспорт қилиш жараёнида уни божхона ҳудудида бир кундан ортиқ муддатда ушлаб туриш мумкин эмаслиги белгиланган.

Озиқ-овқат ва ўсимлик маҳсулотлари тез айнийдиган маҳсулотлар гуруҳига мансуб эканлигини ҳисобга олганда бу импортер учун олиб кирилаётган маҳсулотни ўсимликлар карантини инспекцияси томонидан текширувлар тез ва сифатли ўтказилиб, уни мамлакатга олиб кирилишига максимал муддатларда карантин рухсатномасини берилишини таъминлайди.

Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1877

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Қонунчилик_янгиликлари

Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида таълимга оид ҳужжатларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги битим тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2020 йил 22 январь куни “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4570-сонли қарорни имзолади.

Ҳужжат билан 2019 йил 1 август куни Минск шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Беларусь Республикаси ҳукумати ўртасида таълимга оид ҳужжатларни, ўқишга оид ҳужжатларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги битим тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси юқорида кўрсатилган халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#Халқаро_ҳамкорлик

Тошкентда Герцен номидаги РДПУ филиали очилади

2020/2021 ўқув йилидан
Тошкентда Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети филиали иш бошлайди.

Бу борада шартнома шу йилнинг 21 январь куни Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари вакиллари ҳамда Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети ўртасида имзоланди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири Агрепина Шин раҳбарлигидаги делегацияси, Олий ва ўрта махсус таълими вазири ўринбосари У.Бегимкулов ва Россия Федерацияси Президенти бошқармасининг хорижий мамлакатлар билан минтақалараро ва маданий алоқалар бўйича департаменти бошлиғи А.В.Власов иштирок этди.

Ўзбекистонда ташкил этиладиган филиалда талабалар мактабгача таълим, коррекцион педагогика ва психология таълим йўналишларида таҳсил олади.

Филиал битирувчиларига Герцен номидаги РДПУни тугатганлиги тўғрисида диплом берилади. Диплом Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from Ta’lim xabarlari
Ўзбекистон ва Белоруссия ўртасидаги таълимга оид ва ўқишга оид ҳужжатларни ўзаро тан олиш тўғрисида битим ратификатция қилинди. Бу нима дегани?

2019 йил 1 август куни Минск шаҳрида Ўзбекистон ва Беларуссия ҳукуматлари ўртасида таълимга оид ва ўқишга оид ҳужжатларни ўзаро тан олиш бўйича ўзаро келишувга эришилганди.

2020 йил 22 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мазкур битимни тасдиқлаш бўйича “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор имзоланди.

Бу нимани англатади?

Шартномага биноан, ўқиш давомийлиги 9 йилдан кам бўлмаслик шарти билан умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома ҳар икки мамлакат томонидан ўзаро тан олинади. Яъни ўқувчи Ўзбекистондаги умумий таълим мактабининг 9-синфини битириб, Белоруссиядаги мактабда ўқишини 10-11-синфлар ёки умумий ўрта таълимни олиш билан биргаликда ўрта махсус таълим муассасаларида давом эттириши мумкин бўлади.

Шунингдек, Ўзбекистон ёки Белоруссияда мактабни битириб, умумий ўрта таълим тўғрисидаги аттестатни қўлга киритган ўқувчилар ҳам энди ҳар икки мамлакатда ҳеч қандай тўсиқларсиз ўқишларини давом эттиришлари мумкин бўлади. Бошқача айтганда, Ўзбекистондаги мактабларнинг 11-синфи битирувчилари Белоруссияда касбий техникавий ва ўрта махсус таълим дастурлари бўйича ўқишларини давом эттириш имконига эга бўлишади. Айни ўринда Белоруссия мактабларининг 11-синфи битирувчилари ҳам Ўзбекистондаги профессионал таълим муассасаларида ўқишларини давом эттира олишади.

Олий ва ўрта махсус таълимда-чи?

Мазкур тизим олий таълим ва ундан кейинги босқичларда ҳам давом эттирилиб, Ўзбекистон ёки Белоруссияда ўрта махсус таълим муассасаларини битирган ўқувчилар ҳар икки мамлакатда бемалол олий таълим муассасаларининг бакалавр, магистр ва ҳатто докторантура босқичларида ўқишларини давом эттиришлари мумкин бўлади.

Шу билан биргаликда,

Ўзбекистон ва Белоруссиядаги таълим давомийлиги ўртасидаги тавофут 1 йил ёки ундан камроқ бўлган муддатни ташкил этганда ҳам дипломларни ўзаро тан олинишида ҳеч қандай муаммо кузатилмайди. Яъни бунда мутахассислик бўйича Ўзбекистонда 4 йиллик бакалавр босқичини битириб, Белоруссияда 5 йиллик ўқув даврини талаб қилувчи йўналишга ҳам магистратура учун тўсиқларсиз ҳужжат топшириш мумкин бўлади.

Каналга уланиш: 👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EMluaY6ty_AYA
“2019 йилда 19 та олий таълим муассасаси ташкил этилди. Шулардан 9 таси етакчи хорижий олий таълим муассасалари филиалларидир.

141 та қўшма дастурлар асосида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди. 146 500 нафар талаба қабул қилинди. Бу кўрсаткич 2016 йилга нисбатан икки баробар кўпдир.”

Шавкат МИРЗИЁЕВ,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисга Мурожаатномасидан

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Муҳим

2020 йил - Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Муҳим

2020/2021 ўқув йилида давлат грантлари икки барабор кўпайтирилади.

Қизлар учун алоҳида грантлар ажратилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Муҳим

Олий таълим муассасаларида мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар икки баробар қисқартирилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Муҳим

Олий таълим муассасаларига молиявий ва академик мустақиллик берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Муҳим

Ҳар бир олий таълим муассасаси нуфузли чет эл университети билан ҳамкорлик қилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Муҳим

Педагогик олий таълим муассасаларида 6 та таълим йўналиши бўйича ўқиш муддати уч йил этиб белгиланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Муҳим

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб кадрлар тайёрлаш ўқиш муддати уч йил бўлган бакалавриат таълим дастурлари асосида амалга ошириладиган педагогик таълим соҳасининг таълим йўналишлари:

👉 Мусиқа таълими;
👉 Жисмоний маданият;
👉 Технологик таълим;
👉 Чақириққача ҳарбий таълим;
👉 Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси;
👉 Мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
2019 йилда ташкил этилган ОТМлар.pdf
127.2 KB
#Соҳа_ислоҳотлари

2019 йилда ташкил этилган 19 та олий таълим муассасаси рўйхати.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ