Ўзбекистонда яна бир янги хорижий институт ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрида Беларусь – Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.
Қарорга мувофиқ, Тошкент шаҳрида Беларусь – Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институти 2020/2021 ўқув йилидан таълим фаолиятини бошлайди.
Институтнинг асосий фаолият йўналишлари ва вазифалари этиб юқори малакали муҳандис-техник кадрларни бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича тайёрлаш ва бошқалар белгиланди.
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Институтнинг таъсисчиси, Беларусь миллий техника университети ва Республика касб-ҳунар таълими институти (Беларусь Республикаси) Институт фаолиятини ташкил этиш иштирокчилари ҳисобланади.
Институт Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлиб, юридик шахс мақомига эга бўлган давлат муассасаси шаклидаги олий таълим муассасаси ҳисобланади.
Институт олий малакали мутахассислар ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан шуғулланади.
Битирувчиларга таълим якунлари бўйича Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Беларусь миллий техника университетининг олий таълим тўғрисида белгиланган намунадаги дипломи топширилади.
Қабул параметрлари ва қўшма таълим дастурлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда таъсисчи ва иштирокчиларнинг асосланган таклифларига биноан манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг кадрларга бўлган эҳтиёжлари асосида Васийлик кенгаши қарори билан тасдиқланади.
Институтда тўлов-контракт асосида таълим учун тўловлар миқдори Ўзбекистон Республикаси ҳудудида таъсисчи томонидан, Беларусь Республикаси ҳудудида – Беларусь миллий техника университети томонидан белгиланади.
Давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасалари ва ташкилотларида камида уч йил ишлаб бериш шарти билан ишга тақсимланади.
2021 йилда Навоий шаҳрида Институтнинг саноатнинг устувор йўналишлари, инжиниринг, технологиялар ва IT-дастурлаш бўйича юқори малакали кадрларни тайёрлашга ихтисослашган филиали ташкил этилади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ

#ОТМ_янгиликлари
ТАТУ Нагоя университети билан ҳамкорлик ўрнатди
Айни вақтда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ректори Тўлқин Тешабаев бошчилигидаги делегация ишчи ташриф билан Японияда бўлиб турибди.
ТАТУ вакиллари кадрлар тайёрлашда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида Япониянинг бир қатор етакчи университетлар билан музокаралар олиб бормоқда.
Ўтказилган музокаралар натижасида университет делегацияси Нагоя университети билан АКТ соҳасида Sandwich program қўшма магистратура дастурини ташкил этиш бўйича келишувга эришди.
Келишувга кўра, ТАТУда Нагоя университети билан биргаликда компьютер инжиниринг, дастурий инжиниринг ва ахборот хавфсизлиги мутахассисликларида кадрлар тайёрланади.

Маънавий таҳдидларга қарши курашишнинг замонавий механизмлари
2019 йил 20 ноябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Маънавий таҳдидларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш – хавфсизликни таъминлаш омили сифатида” мавзусида республика илмий-амалий конференция ўтказилди.
Конференцияда бугунги кунда дунёда инсонлар руҳиятига таъсир ўтказиш орқали диний ва миллий қадриятларга путур етказиш, шунингдек, ёшларнинг онги ва қалбини эгаллаш учун жуда катта куч, маблағ ва имкониятлар сафарбар этилаётгани, миллатларнинг турмуш тарзини издан чиқарувчи ва жамият ҳаётига салбий таъсир кўрсатувчи маънавий таҳдидларнинг ортиб бораётгани таъкидланди.
Бундай шароитда соғлом фикрли, ўзининг қатъий позициясига эга, Ватанга содиқ, фидойи ёшларни тарбиялаш масаласи ҳар қачонгиданда долзарб аҳамият касб этиши қайд этилди.
Анжуманнинг иккинчи қисми алоҳида шўъбаларда ташкил этилиб, уларда маънавий таҳдидларга қарши курашнинг замонавий механизмлари, глобаллашув даврида миллий маънавиятимизга қарши қаратилган таҳдидлар, талаба ёшларда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш механизмлари ҳамда олий таълим тизимида ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш самарадорлигини ошириш каби мавзулар муҳокама қилиниб, соҳа мутахассислари томонидан илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқилди.

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири ТТА фахрий профессори бўлди
Бугун, 21 ноябрь куни Тошкентда Қозоғистон тиббиёти кунлари очилди. Ушбу тадбир мамлакатимизда Қозоғистон йили доирасида ташкил этилмоқди.
Унда Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этмоқда.
Мазкур тадбир доирасида икки давлат ўртасидаги тиббий таълим ва фан соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун вазир Елжан Биртановга Тошкент тиббиёт академиясининг фахрий профессори унвони берилди.
Маълумот учун, 2018 йил Қозоғистонда Ўзбекистон йили деб эълон қилиниб, олий таълим соҳасида ҳамкорлик алоқалари янада кенгайди.

Ҳабиб Нурмагомедов ТДИУ талабалари билан учрашади
Бугун, 21 ноябрь куни соат 18:00да Тошкент давлат иқтисодиёт университетида UFC мутлақ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов билан талабалар учрашуви бўлиб ўтади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Бугун, 21 ноябрь куни соат 18:00да Тошкент давлат иқтисодиёт университетида UFC мутлақ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов билан талабалар учрашуви бўлиб ўтади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Тайинлов
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
21 ноябрдаги 922-сон қарори билан Рустам Сабирович Касимовга Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ректори вазифасини бажариш юклатилди.
Маълумот учун, шу кунга қадар ушбу лавозимда Шухрат Акмалович Ёвқочев фаолият юритган.

UFC мутлақ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ТДИУга ташриф буюрди
Бугун, 21 ноябрь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ММА бўйича Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган GFC 20 мусобақасининг фахрий меҳмони Ҳабиб Нурмагомедов билан талабалар учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан чемпионга мурожаат қилдилар.
Илм олишда нималарга эътибор бериш керак…
Нафақат илм олишда балки, ахборот алмашишда ҳам унинг манбасини аниқлаштириш керак. Бу нимага керак. Энг аввало ўзингизга керак бўлмаган ахборотларга вақтингизни сарфламайсиз. Иккинчидан, мукаммал билимга эга бўласиз. Сизга бир мисол келтираман. Буюк ватандошингиз Имом ал-Бухорий ҳадислар тўплашда ва уни саралашда амалга оширишган ишларига назар солинг. Ҳар бир ҳадисни охирги манбасигача текширишга бел боғлаган. Ҳозир кўриб турибсизки буюк алломанинг меҳнати қанчалик улуғвор.
Қайси китобни ўқиши ҳақида…
Оскар Эгернинг “Дунё мамлакатлари ва халқларининг умумбашарий тарихи” асарини ўқиш менга ёқимли. Унда барча халқларнинг тарихи, маданияти, тили, аҳолиси ҳақида маълумотлар билан танишиш мумкин.
Спортчи бўлмаганида қайси касбни танларди…
Спортчи бўлмаганимда балким помидор сотувчиси ёки уни етиштирувчи бўлардим (залда кулгу). Қандай касб эгаллашимдан қатъий назар меҳнат қилишдан тўхтамасдим. Спортда эришган ютуқларим ҳам машаққатли меҳнат натижаси, деб ҳисоблайман. Инсон меҳнат қилишдан қочмаслиги, ўз устида ишлашдан чекинмаслиги керак.
Орзуси ва режалари ҳақида...
Олдинга қўйилган мақсадлар кўп, лекин орзулар маррага яқинлашганинг сайин ўзгариб борар экан. Шундайларидан бири ўз мактабимни яратиш. Жумладан, Ўзбекистонда ҳам ўз спорт йўналишимда мактаб ташкил қилиш ҳам ўрин олган.
Тадбир сўнгида Ҳабиб Нурмагомедов энг яхши савол эгаларига ўз эсдалик совғаларини топширди.
ТДИУ ректори Конгратбай Шарипов ва Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ректори Қаландар Абдураҳманов Ҳабиб Нурмагомедовга ташриф учун ташаккур изҳор қилиб, эсдалик совғаларини топширдилар.

Жиззахда ОТМга қабул амалга оширилмаяпти
Сўнгги кунларда юртдошларимиздан Жиззах шаҳрида Россия Федерация билан ҳамкорликда янги олий таълим муассасаси ташкил этилгани ва унга абитуриентлардан ҳужжат қабул қилинаётгани ҳақида кўплаб мурожаатлар келиб тушиб, шу тўғрисида маълумот сўралмоқда.
Жиззах вилоятида учта олий таълим муассасаси: Жиззах давлат педагогика ва Жиззах политехника институтлари ҳамда ЎзМУнинг Жиззах филиали фаолият кўрсатади. Мазкур олий таълим муассасаларида юртимиздаги барча олий ўқув юртларида каби қабул жараёни якунланган.
Бугунги кунда Ўзбекистонда 116 та (95 та маҳаллий, 21 та хорижий) олий таълим муассасаси мавжуд бўлиб, улардан бирортасида ҳам қабул жараёни олиб борилмаяпти.
Фурсатдан фойдаланиб, ҳамюртларимизга мамлакатимизда ташкил қилинаётган янги олийгоҳлар, соҳага оид энг сўнгги ва тасдиқланган маълумотлар билан вазирликнинг расмий телеграм канали - @eduuz орқали танишиб боришни тавсия қиламиз.
ОЎМТВ ахборот хизмати

ОТМлар руйхати-2019 (21.11.19).pdf
407.1 KB
Республикадаги олий таълим муассасаларининг ТЎЛИҚ РЎЙХАТИ.
Бугунги кунда Ўзбекистонда 95 та маҳаллий ва 21 та хорижий - жами 116 та олий таълим муассасаси мавжуд.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Бугунги кунда Ўзбекистонда 95 та маҳаллий ва 21 та хорижий - жами 116 та олий таълим муассасаси мавжуд.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_ҳамкорлик
ТДТУ Озарбайжон универсиети билан ҳамкорлик қилади
Тошкент давлат техника университети ва Озарбайжон давлат нефть ва саноат университети ўртасида ҳамкорлик меморандум имзоланди.
ТДТУ ректори Садриддин Туробжонов бошчилигидаги делегациянинг Бокуга ташрифи доирасида бу борада келишувга эришилди.
Тафсилотлар Озарбайжон АТV телеканали лавҳасида.

Ўзбекистонда тиббий менежмент бўйича дастлабки қўшма дастур иш бошлайди
Ўзбекистонда Қозоғистон йили доирасида ўтказилган музокараларда Тошкент давлат стоматология институти Қозоғистон Республикасининг бир қатор етакчи университетлари билан ҳамкорлик меморандумларини имзолади.
Жумладан, М.Оспанов номидаги Ғарбий Қозоғистон давлат университети билан талабалар ва ўқитувчиларнинг академик дастурларини ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди.
Семей тиббиёт университети билан эса ёш мутахассислар ва докторантларнинг илмий-тадқиқот фаолиятида малака оширишлар бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
Шунингдек, институт базасида Қозоқ тиббиёт университети ҳузуридаги Соғлиқни сақлаш олий мактабининг филиалини ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Бу ерда “Жамоат саломатлиги" мутахассислигида магистрларни тайрланади. Бу юртимиздаги тиббий менежмент бўйича илк халқаро қўшма дастур бўлиши кўзда тутилган.

Италия билан олий таълим соҳасида ҳамкорлик ривожланади
2019 йил 22 ноябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Италиянинг Ломбардия вилояти губернатори Аттилио Фонтана бошчилигидаги катта делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Италия томонидан Ломбардия вилояти губернатори Аттилио Фонтана, вилоятнинг молия ва бюджет масалалари вазири Давиде Карло Капарини, Президент аппарати бошлиғи Джулия Мартинелли, Италиянинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Андреа Бертоцци ва бошқа бир гуруҳ юқори мартабали меҳмонлар иштирок этди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов меҳмонлар билан ўзбек иқтисодиёти учун зарур бўлган йўналишларда мутахассислар тайёрлашда Италия билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.
Ломбардия вилояти Милан, Бергамо, Инсумбрия каби 13 та университетга эга бўлган Италиянинг йирик илм-фан марказларидан бири саналади. Ломбардиянинг иқтисодий ривожланишида илмий тадқиқот марказларининг ўрни катта бўлган, кичик ва ўрта корхоналар тараққиёти ҳам бевосита илмий изланишларниинг амалиётга татбиқ этилиши билан чамбарчас боғланган.
Иномжон Мажидов делегация аъзоларига ҳамкорлик ташаббуси учун миннатдорчилик билдириб, Италия университетлари филиаллари учун Ўзбекистон ҳукумати солиқ, божхона, моддий-техник база бўйича кенг имтиёзлар беришга тайёрлигини алоҳида таъкидлади.
- Биз Ўзбекистон билан олий таълим соҳасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш тарафдоримиз, - деди Аттилио Фонтана. – Университетларимиз мустақил қарор қабул қилишади, нафақат Бергамо, Инсумбрия, Милан, балки бошқа университетлар билан ҳам ҳамкорлик йўлга қўйилиши, уларга ташрифлар ташкил этишга имконият яратиб берамиз.
Учрашувда Иномжон Мажидов вазирлик Милан университети билан ветеринария-медицина, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат, илм-фан, техника соҳаларида, Бергамо университети билан инженерия соҳасида, Инсумбрия университети билан биотехнология ва ҳаёт ҳақидаги фанлар бўйича ҳамкорлик қилишга доим тайёрлигини қайд этди.

Тегишли ҳужжатлари бўлмаган айрим ОТМлар абитуриентлардан ҳужжат қабул қилган
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ўзбекистонда олий таълим муассасаси сифатида фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлмаган айрим ОТМ абитуриентлардан ҳужжат қабул қилаётгани ҳақида хабар берди.
Инспекция хабарига кўра, янги ўқув йили бошланганига 3 ой бўлган бўлсада, 2019/2020 ўқув йили учун ўқишга киришга абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш жараёни давом этаётгани ва ушбу хизмат учун пул ундирилаётганлиги, контракт шартномалари тузилаётганлиги тўғрисида кўплаб мурожаатлар келиб тушган.
Хусусан, фуқаролардан бўлаётган мурожаатларга кўра Россия Федерациясининг айрим олий таълим муассасалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олий таълим беришга рухсат берувчи ҳужжатларга эга бўлмай туриб, абитуриентлардан ҳужжат қабул қилмоқда.
Жумладан:
👉 Томск давлат бошқарув тизимлари ва радиоэлектроника университети;
👉 Молия, иқтисод ва захирадаги офицерлар ҳуқуқи институти;
👉 “Тадбиркорлик олий мактаби” хусусий олий таълим муассасаси;
👉 “Шарқий-Европа институти” хусусий олий таълим муассасаси;
👉 “Сибир бизнес ва ахборот технологиялари институти” нодавлат олий таълим муассасаси ва бошқалар.
Қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ, нодавлат таълим ташкилоти сифатида Таълим инспекцияси рўйхатидан ўтмаган нодавлат таълим ташкилотлари томонидан берилган таълим олганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар юридик ҳуқуққа эга эмас.
Ўзбекистонда аккредитацияланган ва дипломи тан олинадиган олий таълим муассасалари рўйхати билан қуйидаги манзилда танишиш, қизиқтирган саволлар билан @Uztdibot телеграм бот орқали мурожаат қилиш мумкин.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2019 йил 6 декабрь соат 10:00.
“Зарафшон” концерт зали.
Scopus Award Uzbekistan.