Edu.uz
158K subscribers
17.4K photos
3.68K videos
230 files
11.2K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuzoffi
Download Telegram
Республика илмий - амалий конференциясининг
ахборот хати

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2019 йил 20 ноябрь куни “Маънавий таҳдидларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш хавфсизликни таъминлаш омили сифатида” мавзусидаги илмий-амалий конференция ўтказилади.

Конференция йўналишлари:

1️⃣ Маънавий таҳдидларга қарши курашнинг замонавий механизмлари;
2️⃣ Глобаллашув даврида миллий маънавиятимизга қарши қаратилган таҳдидлар;
3️⃣ Талаба-ёшларда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш механизмлари;
4️⃣ Олий таълим тизимида ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш самарадорлигини ошириш маънавий таҳдидларга қарши курашиш омили.

Конференцияда иштирок этиш учун мақола ва тезисларни ўзбек, рус ёки инглиз тилида шу йилнинг 1 ноябригача a.utamuradov@umail.uz электрон почтасига юбориш лозим.

Тўпламга профессор-ўқитувчилар, докторантлар, мустақил изланувчилар, магистрантлар, иқтидорли талабалар, таълим муассасалари ўқитувчи ва тарбиячилари ҳамда амалиётчи психологлар тезис топширишлари мумкин.

Конференция якунида фаол иштирокчилар турли номинациялар бўйича вазирлик фахрий ёрлиқ билан тақдирланади.

Манзил: Ўзбекистон Миллий университети, Ижтимоий фанлар факультети, Фуқаролик жамияти ва ҳуқуқ таълими кафедраси.
Масъуллар: Ж.Акрамов, Ж.Мирзахалилов (+99893-592-52-59, +99894-278-00-79 телеграм)

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Олийтаълим_2030

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Олийтаълим_2030

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​ОТМ ректорлари 16-Европа автомобиль конгреcсида иштирок этмоқда

Айни кунларда, Белорусь давлатининг Белорусь миллий техника университетида XVI Европа автомобиль конгресcи (ЕАЕС-2019) бўлиб ўтаяпти.

Тадбирда Белорусь миллий техника университети ректорининг таклифига биноан Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ректори Назирила Махмудов, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ректори Алимжон Рискулов ҳамда юртимиз ОТМлари делегацияси иштирок этмоқда.

Сафар давомида юртимиз ОТМлари делегацияси Беларусь Республикасининг бошқа олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, ўқув жараёнларига малакали профессор-ўқитувчиларни жалб этиш, ҳамкорликда илмий тадқиқот ишларини олиб бориш ва лойиҳалар устида ишлашни йўлга қўйиш, илмий тадқиқот мақсадларида хорижий инвестицияларни жалб қилиш масалалари бўйича ҳам шартномалар имзолаш назарда тутилган.

Маълумот учун, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида Белорусь миллий техника университети билан ҳамкорликда 2+2 қўшма дастури асосида 4 та бакалавр таълим йўналиши бўйича қабул амалга оширилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Соҳа_ислоҳотлари

Янги узлуксиз малака ошириш тизимига қанча педагог қамраб олинди?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 августдаги ПФ-5789-сон Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сон Қарорига мувофиқ олий таълим тизими раҳбар ва педагог кадрларини малака оширишнинг янги узлуксиз тизими жорий этилди.

2019 йилнинг сентябрь ойида ташкил этилган курсларда 642 нафар профессор-ўқитувчилар тингловчилар сафига қабул қилинган бўлиб, уларнинг 72 нафари касбий фаолияти натижаларига кўра муқобил малака ошириш шаклларини бажарганлиги, жумладан:

👉 13 нафари хорижий мамлакатларда малака ошириш ва стажировкада бўлганлиги;
👉 38 нафари фалсафа доктори (PhD) ҳамда мутахассислик бўйича фан доктори (DSc) даражасини олиш учун диссертация ҳимоя қилганлиги;
👉 21 нафари якка муаллифликда дарслик ва ўқув қўлланма тайёрлаб нашрдан чиқарганлиги учун уларга маҳорат дарсларини ўтиб бериш орқали малака аттестати тўғридан тўғри тақдим этилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети талабаси халқаро форумда ғолибликни қўлга киритди

Жорий йил 20 cентябрида Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган “Doha Oasis for Innovation” халқаро форум танловида Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетининг IV-босқич талабаси Мирзобек Маликов Ўзбекистон номидан иштирок этиб, индивидуал мусобақалар бўйича кумуш медални қўлга киритди.

Ёш ихтирочи ушбу форумда “Unmanned Aerial Vehicle (UAV) Monitoring System in a Case of Aral Sea Shrinking” (“Орол денгизини қайта тиклашда фойдаланиш учун мўлжалланган учувчисиз самолётнинг (UAV) мониторинг тизими” ихтироси билан иштирок этди.

Кашфиёт, инновация ва ишлаб чиқариш каби турли соҳалар бўйича ёшларнинг ижодини рағбатлантириш, қобилиятларини янада ривожлантириш ва истеъдодларини рўёбга чиқариш мақсадида ташкил этилган “Doha Oasis for Innovation” халқаро форуми “Ёшлар - миллат кучи” шиори остида ўтказилди.

Унда мусулмон дунёсининг 32 та давлатидан 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган 42 нафар ихтирочи ёшлар барча соҳаларни қамраб олувчи 22 та йўналиш бўйича индивидуал ва жамоавий мусобақаларида қатнашишди. Форум доирасида турли мамлакат ёшлари ўзаро жамоавий гуруҳларга бўлинган ҳолда 48 соат ичида 6 та янги ихтиро қилиш қобилиятларини намойиш этдилар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#Talaba_minbari

Қизиқарли факт

Агарда юртимиздаги олий таълим муассасаларида бугунги кунда таҳсил олаётган барча талабалар қўл ушлашиб бир чизиққа тизилишса, улар ҳосил қилган занжирнинг узунлиги тахминан 424 км.га етар экан.

Агарда уларнинг сафига олий таълим тизимидаги барча профессор-ўқитувчилар қўшилсалар, юқоридаги натижа тахминан 451 км.ни ташкил этган бўларди. Бу занжиримиз билан эса Эверестга 51 маротаба чиқиб тушган, ва ёки ернинг ионосферасигача етиб борамиз. Бу масофа ерда бўлганида, Тошкентдан Фарғонагача чўзилган бўларди.

Шундай экан, азиз тенгдошим, келинг, қўлни-қўлга берайликда, илм йўлида бирлашайлик!

Маъруфжон ЖУМАЕВ, ЎзЖОКУ магистранти

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Ўзбекистонлик талаба «Quiz on Korea» танлови мутлақ ғолиби

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси Ҳамида Қаҳрамонова Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида ўтказилган «Quiz on Korea» танловида ғолибликни қўлга киритди.

Мазкур нуфузли халқаро танловда Германия, Англия, Португалия, Россия ва Туркия каби 20 та давлатдан 30 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этиб, улар Корея маданияти ва тарихи бўйича саволлар асосида синовдан ўтказилди.

ЎзДЖТУ талабаси танловда муваффақиятли иштирок этиб, финалда мутлақ ғолибликни қўлга киритди ва 10 млн. вон (деярли 10 минг доллар) пул мукофоти билан тақдирланди.

Маълумот учун, Ҳамида Қаҳрамонова ЎзДЖТУнинг Филология факультетида корейс тили йўналиши бўйича 3-курсда таҳсил олади. У жорий йилда KOICA ташкилоти томонидан ўтказилган Корейс маданияти мутахассислари дастурида ҳам биринчи ўринни олиб, Жанубий Кореяга 80 кунлик таълим грантини қўлга киритган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Муаммоларни қўлдан ясаб оламизми?

(ёки ҳарбий хизматни ўтаётган йигит ўқишдан нега четлаштирилади?)

Самарқанд ветеринария медицинаси институти 2-курс талабаси ўқув йилининг иккинчи ойида ҳарбий хизматни ўташга жўнаб кетган. Чунки у шу ойда 27 ёшга тўлади, хизматга бормаса, ҳарбий гувоҳнома олиш имкониятини қўлдан чиқаради.

Аммо олий таълим муассасасининг ҳам ўз тартиб-қоидалари, белгиланган меъёрлари борлигини эътиборга олишимиз лозим эмасми! Талаба 36 соат асоссиз дарс қолдирса ҳайфсан олиши, 74 соат дарс қолдирадиган бўлса, талабаликдан четлаштирилиши белгиланган.

Талаба устози томонидан тушунтирилиши, деканат огоҳлантиришларига қарамасадан бир ойлик ҳарбий хизмат ўташга жўнаб кетган. Бунда қонунчиликдаги янгиликлардан бехабар жойлардаги айрим мудофаа бўлими мутасаддиларини айблаш фикридан ҳам йироқмиз, мутлақо!

Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1684

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Talabaga_eslatma

Ўқиш даврида ҳарбий хизматни ўташ мумкинми?

Ўзбекистон Республикасининг “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонуни (12.12.2002)нинг 21-моддаси, тўртинчи хатбошида “Умумтаълим мактабларида, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган чақирилувчилар, шунингдек олий таълим муассасаларида кундузги ўқишда таҳсил олаётган талабалар ўқишни давом эттиришлари учун уларнинг чақирилиш муддати ўқишни тамомлагунларига қадар кечиктирилади” деб қайд этилган.

Мазкур модданинг кейинги хатбошисига кўра, олий таълим муассасаларидаги таълимнинг кундузги ва кечки шаклида таҳсил олаётган талабалар ўз розилиги билан сафарбарлик чақируви резерви хизматига олиниши мумкин. Бунда талабалар бир ойлик ҳарбий йиғинларни ўташга июль-августда жалб этилади.

Шунингдек, ҳарбий хизматни ўташ истагида бўлган талабага Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган тартиб асосида академик таътил берилиши мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Хушхабар

Ўзбекистон институти дунёнинг кучли университетлари рейтингига кирди

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти
мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи маротаба 2020 йил учун QSнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари университетлари рейтингида қайд этилди.

Бу Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Республика олий таълим муассасаларини халқаро нуфузини ошириш мақсадида Times Higher Education ва QS каби дунёнинг етакчи халқаро агентликлари билан сўнгги икки йил ичида олиб борган ҳамкорлиги натижасидир.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти
QS рейтингида академик сўровнома, иш берувчиларнинг баҳоси ва илмий салоҳияти каби мезонларда Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари университетлари ўртасида ижобий кўрсаткичларни қайд этиб, 301-350 ўринлар оралиғидаги университетлар қаторидан жой олди.

(Маълумот учун: QS рейтинг агентлиги томонидан илмий тадқиқотларга 20%, академик сўровномага (жаҳон ОТМларига ўрганилаётган университет юзасидан сўровнома юбориш, жаҳон ОТМлари учун танилишда илмий тадқиқот ишларининг роли юқори) 30%, иш берувчилар сўровномасига 20%, ўқув жараёнига 15%, бошқаларга 15% ажратилган.)

Ушбу рейтингда 1-ўринни Ломоносов номидаги Москва давлат университети, 2-ўринни Санкт-Петербург давлат университети эгаллади. Рейтингда Россия, Чехия, Туркия, Венгрия, Польша, Руминия, Словения, Хорватия, Беларусь, Болгария каби давлатларнинг етакчи университетлари жой олди.

Ҳозирда вазирлик томонидан халқаро экспертлар билан биргаликда республикамизнинг етакчи олий таълим муассасаларини босқичма-босқич халқаро рейтингга киритишга тайёрлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Хорижий экспертлар томонидан республиканинг 10 та олий таълим муассасаси (ЎзМУ, ТИҚХММИ, ТДТУ, ТАТУ, СамДУ, ТДАУ, УрДУ, ТТА, Турин политехника университети, ҚҚДУ) танлаб олинди ва уларнинг Times Higher Education ва QS базасида тегишли профиллари яратилди. Экспертлар шу 10 та олий таълим муассасаси билан яқиндан ишламоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Edu.uz pinned «#Хушхабар Ўзбекистон институти дунёнинг кучли университетлари рейтингига кирди Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи маротаба 2020 йил учун QSнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё…»
​​Институт Узбекистана вошел в рейтинг лучших университетов мира

Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства впервые в истории независимого Узбекистана включен в рейтинг лучших университетов Восточной Европы и Центральной Азии в 2020 году.

Это является результатом двухлетнего сотрудничества Министерства высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан с ведущими международными организациями, такими как Times Higher Education и QS в целях повышения международного авторитета высших образовательных учрежедний республики.

Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства вошел в число лучших университетов Восточной Европы и Центральной Азии, заняв 301–350 баллов в рейтинге QS, получив положительные оценки по индикаторам: академическая репутация, репутация среди работодателей, научный потенциал.

(Для справки: Индикаторы расчета позиций университетов рейтинга QS: научные исследования (20% от общего балла), академическая репутация - 30% (большую роль в узнаваемости играет уровень научных исследований, проводимых вузом), репутация среди работодателей (20%), образовательный процесс – 15%, остальные индикаторы – 15%).

Московский государственный университет им. М.В.Ломоносова занял 1-место, Санкт-Петербургский государственный университет - 2 место. В рейтинге находятся ведущие университеты России, Чехии, Турции, Венгрии, Польши, Румынии, Словении, Хорватии, Беларуси и Болгарии.

В настоящее время Минвуз работает с международными экспертами по вопросам подготовки других ведущих вузов страны к поэтапному включению в международные рейтинги.

Иностранными экспертами отобраны 10 вузов республики (НУУз, ТИИИМСХ, ТГТУ, ТУИТ, СамГУ, УрГУ, ТМА, ТашФармИ, Туринский политехнический университет в городе Ташкенте, ККГУ), их профили созданы в базах данных Times Higher Education и QS. Эксперты тесно сотрудничают с этими 10 вузами.

Подключитесь в телеграм канал министерства высшего и среднего специального образования 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​ЎзМУда Технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш маркази ташкил этилди

Ўзбекистон Миллий университетида Интеллектуал мулк агентлиги билан ҳамкорликда Технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш маркази ташкил этилди.

Марказнинг очилиш маросимида ЎзМУ ректори Аваз Марахимов, Интеллектуал мулк агентлиги директор ўринбосари Баҳодир Сагдуллаев, Интеллектуал мулк агентлиги “Интеллектуал мулк консультатив маркази” давлат унитар корхонаси директори Мехриддин Мансуров ҳамда профессор-ўқитувчилар, докторантлар иштирок этди.

Марказ университет ёш тадқиқотчиларига интеллектуал фаолият натижаларини яратиш, улардан фойдаланиш ва ҳуқуқий муҳофаза қилиш масалалари бўйича маслаҳатлар беради, уларга интеллектуал мулк соҳасига оид махсус маълумотлар базалари ва бошқа ахборот ресурсларидан янада кенгроқ фойдаланиш имкониятини яратиб беради.

Шунингдек, марказ илмий-техник ишланмалар самарадорлигини ошириш мақсадида ишланмалар муаллифларида патент тадқиқотларини ўтказиш, ўз ишланмаларини тижоратлаштиришда патент маълумотларидан фойдаланиш бўйича зарур кўникмаларни шакллантиради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Тошкент давлат стоматология институти Қозоғистонда қўшма факультет очади

Тошкент давлат стоматология институти Жанубий Қозоғистон тиббиёт академияси билан қўшма факультет ташкил этиш бўйича шартнома имзолади. Мазкур факультет 2020–2021 ўқув йилидан Жанубий Қозоғистон тиббиёт академиясида ўз фаолиятини бошлайди ва таълим жараёни кредит – модуль тизими асосида амалга оширилади.

Келгусида ушбу ҳамкорлик шартномаси доирасида институт педагоглари Жанубий Қозоғистон тиббиёт академияси педагогларига маҳорат дарслари ўтиши, ўқув жараёнини ташкил этиш бўйича услубий ёрдам бериши, шунингдек, талабаларнинг ҳам ўқув-илмий дастурларда иштирок этиши кўзда тутилган.

Тошкент давлат стоматология институти
бугунги кунда хорижий мамлакатларнинг 50 га яқин нуфузли олий таълим муассасалари ва компаниялари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Жумладан, 2018/2019 ўқув йилидан Италиянинг Турин университети билан “Биотиббий муҳандислик” ва Москва давлат тиббиёт стоматология университети билан ҳамкорликда “Стоматология” факультетлари ташкил этилди.

Жорий йилдан эса Оренбург давлат тиббиёт университети билан ҳамкорликда “клиник-психология” йўналишида, шунингдек, Украинанинг Горбачевский номидаги Тернополь миллий тиббиёт университети билан “Олий ҳамширалик иши”, Приволжск тадқиқот тиббиёт университети билан “Даволаш иши” йўналишлари йўлга қўйилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Халқаро_ҳамкорлик

Олий таълимда тадбиркорликка йўналтирилган ўқув дастурларини жорий этишда БАА тажрибасидан фойдаланилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 17-19 октябрь кунлари Тошкентда Бирлашган Араб Амирликларининг таълим соҳасидаги бир гуруҳ мутахассислари иштирокида семинар-тренинглар ташкил этилади.

Бугун, 17 октябрь куни Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида семинар-тренинг тантанали равишда очилди. Тадбирни Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълими вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов очиб берди.

БАА таълим вазирлиги мутасаддилари, Рабдана академияси, Абу-Даби ва Заида университетларининг етакчи профессорлари томонидан юртимизда олий таълим муассасалари вакиллари учун уч йўналишда махсус тренинг машғулотлари ўтказилмоқда.

Хусусан, олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш, олий таълим муассасаларини аккредитациялаш, олий таълимда инновацион ва тадбиркорликка йўналтирилган ўқув дастурларини жорий этиш сингари гуруҳларда мазкур соҳага оид илғор тажрибалар билан таништирилиб, зарур тавсиялар берилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Талабалар фестивалига марҳабо!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан бешта муҳим ташаббус доирасида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида 17-19 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида республика талаба-ёшлар фестивали ўтказилмоқда.

Фестивалда хоҳловчилар иштирок этишлари мумкин. Тадбир якунида ғолиблар ва энг фаол иштирокчилар фестивал статуэткаси ҳамда қимматбаҳо совға билан тақдирланади.

Азиз, талаба-ёшлар, Сизларни ёшлик ва дўстлик байрамига таклиф қиламиз!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​2019 йил 18 октябрь куни талабалар фестивали доирасида қуйидаги тадбирлар ўтказилади:

📌 Биринчи ташаббус🎷🥁🎬🎨

👉 “Қувноқлар ва зукколар”
кўрик танлови
Ўтказилиш вақти ва жойи: Туркистон санъат саройи, соат 19:00 – 21:00

👉 “Талабалар театр-студиялари” фестивали
Ўтказиладиган жойи: Миллий академик драма театри, Муқимий номидаги ўзбек мусиқали драма театри, Яшнобод тумани Авиасозлар маданият саройи, соат 11:00 – 13:00

👉 “Ягонасан, муқаддас Ватан!” қўшиқ ва шеърлар фестивали
Ўтказиладиган жойи: Туркистон санъат саройи, соат 10:00 – 12:00

📌 Иккинчи ташаббус🚴‍♀️🤽‍♂️🤼‍♂️🏊‍♂️

👉
Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида миллий кураш мусобоқаси
Ўтказиладиган жойи: “Ёшлик”спорт мажмуаси, соат 10:30 – 13:00

👉 Талабалар ўртасида уч километрга югуриш марафони.
Ўтказиладиган жойи: Чилонзор ва Шайхонтохур туманлар ҳудуди, Финиш –Пахтакор стадиони. соат 10:30 – 13:00

👉 Талабалар ўртасида мини футбол мусобоқаси
Ўтказиладиган жойи: “Ёшлик” спорт мажмуаси, соат 14.30-18.00

📌 Учинчи ташаббус💻💽📡⌚️

👉Блоггерлар клуби” маҳорат дарси
Ўтказиладиган жойи: Талабалар медиа ижтимоий маданият маскани, соат 10.30-12.30

👉 “IT кўргазма” ва “Дастурий таъминот” бўйича маҳорат дарслари
Ўтказиладиган жойи: Туркистон санъат саройи, соат 14.30-17.30

👉 “Беш ижобий ташаббус” бўйича хеш-тэг
Ижтимоий тармоқлар орқали


📌 Тўртинчи ташаббус📕📒📔

👉 Аннотация маҳорати танлови
Ўтказиладиган жойи: “Адиблар хиёбони”, соат 11:00-13:00

👉 Китобхонлик бўйича “Заковат” интеллектуал ўйини
Ўтказиладиган жойи: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Тошкент давлат юридик институти, соат 10:30-13:00

📌 Бешинчи ташаббус👩🎤👛💅

👉 Бизнес тренинг “Муваффақиятли аёл”
Ўтказиладиган жойи: Талабалар медиа ижтимоий маданият маскани, соат 10:30-13:00

👉 Енгил саноат ва либослар кўргазмаси
Ўтказиладиган жойи: Туркистон санъат саройи, соат 09:30-13:00

👉 Меҳнат ярмаркаси
Ўтказиладиган жойи: Туркистон санъат саройи, соат 09:30-18:00

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ