Edu.uz rasmiy kanali
51K members
271 photos
27 videos
46 files
804 links
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги янгиликлари/Новости Министерства высшего и среднего специального образования
Download Telegram
to view and join the conversation
Forwarded from Edu.uz rasmiy kanali
Талабаларга стипендияли ва стипендиясиз тўлов-контракт миқдорларини тўлаш имкони яратилди

Бакалавриат, магистратура ва иккинчи мутахахассислик бўйича кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар контракт миқдорини стипендияли ёки стипендиясиз ҳолда тўловларни амалга оширишлари мумкин.

Жадвалда кундузги таълим шакли бўйича тўлов-контракт қиймати миқдорлари стипендия тўловларини инобатга олган ҳолда тасдиқланган шаклда келтирилган.

Стипендиясиз қиймат миқдорлари, ҳар ойлик талабага тўланиши белгиланаётган 400 000 сўм, бир йилда жами 4 800 000 сўмни чегириб ташлаш ҳисобига шакллантирилади.

Мисол учун, Бакалавриатнинг Педагогика таълим йўналиши бўйича тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган талаба 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, қуйидаги тартибда тўловларни амалга ошириши мумкин:

Стипендия билан10 792 960 сўм (Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан 17 баробарида).

Стипендиясиз – 5 992 960 сўм (10 792 960 сўм - 4 800 000 сўм)


Изоҳ: 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабаларга ойлик тўланадиган стипендия миқдори 400 000 сўм этиб белгиланади.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 2019 йил 1 августдан бошлаб 634 880 сўм этиб белгиланган. (Асос: Ўзбекистони Республикаси Президентнинг 2019 йил 12 июлдаги ПФ-5765-сон Фармони)

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот анжумани ўтказилишини эълон қилади!

Сўнгги пайтларда аҳоли, шу жумладан, талабалар ва ота-оналар томонидан тўлов-контракт миқдори, тартиби юзасидан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

Ушбу мурожжатларни инобатга олиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2019 йил 12 сентябрь куни соат 09:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги кичик мажлислар залида шу мавзуда матбуот анжумани ўтказилади.

Матбуот анжуманида вазирлик раҳбарияти, тизимдаги молиявий-иқтисодий сиёсат учун масъул ходимлар, ректор ва проректорлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар иштирок этади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Ахборот хизмати

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw
​​Россия фан ва олий таълим вазири ўринбосари юртимиздаги Россия ОТМлари филиаллари билан танишмоқда.

Ўзбекистон ва Россия иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясини фан ва таълим бўйича таркибий комисcиясининг ҳамраиси Марина Боровская Ўзбекистонга келди.

Ташриф доирасида Марина Боровская раҳбарлигидаги делегация бугун, 9 сентябрь куни “МИСиС” Миллий технологик тадқиқотлар университетининг Олмалиқ филиалида бўлди.

Меҳмонлар филиалнинг ўқув ва илмий тадқиқот фаолияти, талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар. Ўқув лабораториялари, ўқув хоналари делегация аъзоларида яхши таассурот қолдирди.

Талабалар ва профессор-ўқитувчилар билан бўлган мулоқот чоғида ўқув жараёни самарадорлигини яна-да ошириш, ўқув лабораториялари, ахборот кутубхоналарини бойитиш хусусида фикр алмашилди.

Маълумот учун, эртага, 10 сентябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов ва Россия фан ва олий таълим вазири ўринбосари Марина Боровская иштирокида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясини фан ва таълим бўйича таркибий комиссиясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw
#Халқаро_ҳамкорлик

Россия фан ва олий таълим вазири ўринбосари Марина Боровская “МИСиС” Миллий технологик тадқиқотлар университетининг Олмалиқ филиалида ўқув-тарбия жараёнларининг олиб борилиши билан яқиндан танишди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw
📝 Президент янги Фармон қабул қилди.

🎓 Эндиликда Техникумни битирганлар университетларга имтиҳонсиз киради

https://t.me/joinchat/AAAAAE6kMk7exWOCW5NxTA
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йилда олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматининг ўрнатилишига тааллуқли шарҳи

2019 йилнинг 1 сентябридан олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдорларини янги ўқув йили учун ўрнатилиши бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги талабалар ва уларнинг ота-оналари эътиборига қуйидаги маълумотларни етказади.

Республикада олий таълим тизимида амалдаги тартибга мувофиқ, тест синовлари натижаларига кўра энг юқори баллар тўплаган талабалар давлат гранти бўйича бепул ўқийдилар. Ўз навбатида Давлат буюртмаси параметрлари доирасида контракт асосида “ўтиш” балларини тўплаб қабул қилинган талабалар эса, уларни ўқитишга сарфланадиган харажатларни қисман қоплашни назарда тутувчи ижтимоий ҳимояланган базавий тўлов-контракт шакли асосида ўқийдилар.

Шу билан бирга талабаларга тўловларни амалга оширишда қулайлик яратиш, аҳолининг кенг қатлами учун олий таълимнинг ҳаммабоплигини таъминлаш мақсадида 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, тўлов-контракт қиймати миқдорлари икки хил кўринишда – “стипендияли” ва “стипендиясиз” этиб белгиланди.

Стипендиясиз қиймат миқдорлари, ҳар ойлик талабага тўланиши белгиланаётган 400 000 сўм, бир йилда жами 4 800 000 сўмни чегириб ташлаш ҳисобига шакллантирилади.

Мисол учун, бакалавриатнинг Гуманитар фанлар, Педагогика, Техника, Қишлоқ ва сув хўжалиги таълим йўналишлари бўйича тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган талабалар (жами талабаларнинг қарийб 80 фоизи) 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, қуйидаги тартибда тўловларни амалга ошириши мумкин:

👉 Стипендия билан – 10 792 960 сўм (Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан 17 баробарида);
👉 Стипендиясиз – 5 992 960 сўм (10 792 960 сўм - 4 800 000 сўм).

Бундан ташқари, аҳолига тўловларни амалга оширишда енгиллик яратиш мақсадида контракт суммаларини ойма-ой бўлиб тўлаш имконияти берилади ҳамда олий таълим муассасалари ректорлари тўлов муддатларини узайтириш ваколатига эга бўлади.

Таълим йўналишлари кесимидаги тўлов-контракт қиймати миқдорлари билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг www.edu.uz сайтида танишиш мумкин.

Янги ўқув йилида тўлов-контракт қиймати миқдорини 18 фоизга оширилишида (индексация қилишда) асосий омил сифатида, олий таълим муассасалари ходимларининг иш ҳақи миқдорлари (ўтган ўқув йилида 3 маротаба), коммунал хизматлар тарифлар ва бошқа сақлаш харажатлари ошгани ҳолда, олий таълим муассасалари харажатларини даромадларига нисбатан 74 фоизга ўсганлиги инобатга олинди.

Шу билан бирга, ёшларни олий таълим билан қамров кўрсаткичи 2017/2018 ўқув йилидаги 9 фоиздан жорий ўқув йилида 20 фоизга ортганлиги ёки талабалар контингентининг 126 минг нафарга кўпайганлиги олий таълим муассасаларида ўқитувчилар ва ўқув бинолари қувватларини яратиш бўйича қўшимча эҳтиёжга олиб келади, бу эса ўз навбатида қўшимча харажатларни талаб этади.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, 2019/2020 ўқув йилидан тўлов-контракт миқдорларининг ўртача 18 фоизга оширилиши - бир талабани бир йиллик ўқитиш харажатларини қисман, яъни ўртача 68 фоизи қопламоқда холос (бунда - харажатларни қопланиши ўтган йилги даражада сақлаб қолинмоқда).

Олий таълим муассасаларини Давлат томонидан қўллаб қувватлаш мақсадида бугунги кунга қадар фаолияти тугатилаётган касб-ҳунар коллежлари ва лицейларнинг 77 251 ўринли ўқув бинолари, 3 000 ўринли талабалар турар жойлари қўшимча қувват сифатида олий таълим муассасаларига ўтказиб берилиб, қўшимча имконият яратилди.

Бугунги кунда олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ўқув ва ижтимоий инфратузилмасини модернизация қилиш, замонавий ўқув-лаборатория ускуналари, компьютер техникаси ва мебеллар билан жиҳозлаш, кутубхона фондини тўлдириш ва бошқа харажатларнинг 90 фоизидан ошиғи давлат маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори билан тасдиқлаган олий таълим муассасалари моддий-техника базасини модернизация қилиш Дастури доирасида 2016-2018 йилларда республика олий таълим муассасаларининг 87 та бино ва иншоотларида қурилиш, реконстукция, капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш ишлари учун Давлат бюджетидан жами 749,4 млрд.сўм маблағ йўналтирилган.

2019 йилда эса, мазкур мақсадлар учун Давлат бюджетидан 662,0 млрд.сўм маблағ ажратилди, бу ўз навбатида, 33 та олий таълим муассасасида яна 54 та янги объектни фойдаланишга топшириш имконини беради.

Шунингдек, мазкур йиллар мобайнида бюджет маблағлари ҳисобидан 32 та олий таълим муассасалари 31,7 млн. долларлик хорижда ишлаб чиқарилган замонавий 28 турдаги144 та ўқув лаборатория тўпламлари билан ҳамда 36 та олий таълим муассасалари 15,8 млрд. сўмлик 5087 та компьютерлар билан жиҳозланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги талабаларни ва уларнинг ота-оналарини қизиқтирган барча саволларга, шу жумладан ўқиш учун тўлов шакли, талабалар ва уларнинг ота-оналари томонидан таълим олиш учун иш хақидан йўналтириладиган маблағларга қўлланиладиган имтиёз ва енгилликлар қўллаш тартибига тааллуқли, шунингдек таълим кредити ва бошқа саволларга ёзма шаклда ҳамда давлат интерактив хизматлари орқали жавоб беришга тайёрлигини маълум қилади.

Вазирликнинг почта манзили:
Тошкент ш., 100095,
2-Чимбой кўчаси, 96-уй
Телефон: 246-01-76, 246-10-63
Электрон почта: moliya@edu.uz
Веб-сайт: www.edu.uz.
Телеграм канал: @eduuz

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw
Россия фан ва олий таълим вазири ўринбосари яна бир ОТМга ташриф буюрди

Аввал хабар берганимиздек, юртимизда меҳмон бўлиб турган Россия Федерацияси фан ва олий таълим вазирлиги делегацияси бугун куннинг иккинчи ярмида «МИФИ» илмий тадқиқот ядро университети» федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиали фаолияти билан танишди.

Марина Боровская филиалда яратилган шарт-шароитлар билан танишар экан, ўқув хоналари ва лабораторияларнинг бугунги кун талаблари даражасида жиҳозланганлигини алоҳида қайд этди.

Ахборот-кутубхона маркази таъминоти, ўқув адабиётлари мазмуни ҳам меҳмонлар эътиборидан четда қолмади. Филиал раҳбарияти билан ўтказилган мулоқот давомида томонлар мавжуд муаммолар, уларнинг ечими юзасидан фикр алмашдилар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw
#Double_degree

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида магистратурага қабул давом этади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw
#Эълон!

Шу йилнинг 12 сентябрь кунига мўлжалланган матбуот анжумани санаси ўзгарди. Эртага, соат 12:00да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбар-ходимлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Сарвар Бузрукхонов, вазирлик бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов, бошқарма бошлиғи Мақсуд Ҳамраев, Ахборот хизмати раҳбари Фархад Бабашев ҳамда бир қатор олий ўқув юртлари ректорлари иштирок этади.

Матбуот анжуманида 2019-2020 ўқув йили учун олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматининг ўрнатилгани борасида маълумотлар тақдим этилади ҳамда журналистларнинг саволларига жавоб берилади.

Барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади.

✏️ Рўйхатдан ўтиш учун:
90 732 53 59 telegram
71 244 24 09

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw